hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

УБАЙДУЛЛО ДОМЛА
#Мовароуннаҳр_уламолари

Муфтий Саид Аъзам ўғли Убайдулло Азимов (Убайдулло домла) 1897 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида зиёли оилада таваллуд топган.

У дастлабки диний сабоқни бобоси, мадраса мударриси Набишо домладан ва отаси Саид Аъзамдан олган. Насаби Саид Амир Али Ҳамадонийдан Имом Ҳусайн ўғли Зайнулобидинга боғланади. Домла Убайдулло Самарқандда Ислом асослари, тарих, фиқҳ, Қуръон, тиббиёт илмларини ўзлаштиради. Отаси Муфтий Саид Аъзам қувғинга учраб, 1928 йилда Самарқанддан чиқиб кетган. Убайдулло домла ҳам ўтган асрнинг 30-йилларида чекка Сурхон воҳасига келиб қолади. Иккинчи жаҳон уруши арафасида Денов туманида деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланади. Иккинчи жаҳон уруши бошлангач, кўпчилик қатори у киши ҳам фронторти ишчи батальонига жўнатилади.
Урушдан қайтгач, Сурхон воҳасида масжидлар очилишига рухсат бўлгандан кейин, домла Убайдулло ҳайит намозларини, жума намозларини ўқиб бера бошлайди.

1954 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раҳбарларидан Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳамда қози Абдурашид домла келиб, масжидни расмий очадилар ва Азимов Убайдулло домла ушбу масжидга имом-хатиб этиб тайинланади.

1957 йилда Убайдулло домла ташаббус­корлигида, оқсоқоллардан мулла Абдулло бобо Алимов, Юсуфжон бобо, Самад бобо, Мамасиддиқ бобо, Раҳмон оқсоқол, Давлатниёз оқсоқол ва мутавалли Нарзи бобо Хақназаров раҳбарликларида янги масжид биноси қурилади.

Убайдулло домла кўп йиллар давомида Сурхондарёда талабаларга Қуръон илми, фиқҳ, араб тилидан таълим берди, диний, маърифий тадбирларда, маросимларда фаол иштирок этади. Аҳоли, айниқса, ёшларни маънавиятли, одоб-ахлоқли бўлиб тарбия топишида шижоат кўрсатди.

Убайдуло домланинг илмий мероси шўро давридаги эътиборсизликлар боис сақлаб қолинмаган. Убайдулло домла 1970 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида вафот этган ва “Бобо Денов” қабристонига дафн қилинган.

Хайруллоҳ МАРДОНОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Телефон қувватланаётган хонада ухламанг

Испаниянинг Гранада университети олимлари тунда планшет ва мобил телефонлар қув-ватлантириладиган хонада ухлаш одамда ортиқча вазн тўпланишига сабаб бўлишини исботлашди. Олимларнинг қайд этишича, барча ускуналарни қоронғи хонада қувватлантириш жараёнида ҳосил бўладиган кўк нурлар соғлиқ учун зарарлидир. Бу жараён тунги ҳордиқ ва туш кўришнинг бузилишига сабаб бўлади. Бундай нурланиш инсон кайфиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Салавот айтиш фазли
#Динимизни_ўрганамиз

Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бундай деганларини эшитдим: “Ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ унга ўн салавот айтади ва унинг ўнта хатосини ўчиради”» (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилади: “Қиёмат куни менга одамларнинг энг яқини менга энг кўп салавот айтганларидир” (Имом Муслим ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МЎМИНЛАРГА МАҒФИРАТ СЎРАНГ
#Тафсир

“Улардан кейин (дунёга) келганлар айтурлар: “Парвардигоро, бизларни ва бизлардан илгари имон билан ўтганларнинг гуноҳларини кечир. Қалбларимизда имон келтирганларга нисбатан нафрат пайдо қилма! Парвардигоро, Сен меҳрибон ва раҳмлисан!” (Ҳашр, 10).

Бу ояти каримадан олдинги оятларда муҳожир ва ансорларнинг сифатлари зикр этилган. Бу оятда эса улардан сўнг қиёматгача дунёга келадиган мусулмонларнинг сифатлари қандай бўлиши лозимлиги баён этилган.

“Улардан кейин (дунёга) келган­лар”дан мурод тобеинлар ва қиёматгача келадиган мусулмонлардир.

Мусъаб ибн Саъд айтади: “Мусулмонлар уч рутбададир. Икки рутба ўтган, фақат охирги бир рутба қолган – ана шу рутбада бўлишингиз сиз эриша оладиган энг катта ютуқдир”.

Бу оят саҳобаларни яхши кўриш вожиблигига далилдир. Шунинг учун аҳли суннат вал жамоатда бўлган киши саҳобалардан бирортасини сўкмайди, уларни ёмон кўрмайди ва аҳли қибладан ҳеч кимни кофирга чиқармайди.

Ойша онамиз­ (розийаллоҳу анҳо) бундай деган эканлар: «Мен Пай­ғамбаримизнинг (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу уммат кейингилари олдингиларини лаънатламагунича йўқ бўлмайди” деганларини эшитганман» (Ибн Касир бу ҳадисни Бағавийдан ривоят қилиб келтирган).

Демак, ўтган буюк зотлар алломаи замонларни беҳурмат қилиш, уларни лаънатлаш умматни ҳалокатига сабаб бўлар экан.

Шаъбий айтади: “Яҳу­дий­лар ва нас­роний­лар рофизийлардан битта хислати билан устун туришади – яҳудийдан “миллатингизнинг энг яхшилари кимлар?” деб сўрасангиз, дарҳол “Мусонинг (алайҳиссалом) асҳоби”, деб жавоб беришади. Насронийларга шу савол берилса, ҳеч иккиланмай “Исонинг (алайҳиссалом) асҳоби”, дейишади.

Рофизийлардан “Миллатингиз орасида энг ёмонлари кимлар?” деб сўрасангиз, “Муҳаммаднинг (алайҳис­салом) асҳоби”, деб жавоб беришади. Ҳолбуки, улар саҳобийлар ҳақига мағфират сўрашга буюрилган”.

“Қалбларимизда имон келтирганларга нисбатан нафрат пайдо қилма!” Ояти каримада ҳозирги кунимизда ғоят долзарб бўлиб турган масала ечими баён қилинган. Бу нафрат ҳар қандай келишмаслик, фитна, парокандалик боис қалбда пайдо бўладиган нафратдир.

Бу оят мўминларни бир-бирларига нафрат қил­мас­ликка буюради. Бу илоҳ­ий фармонга тўлиқ амал қилинса, инсонлар орасида дўстлик, биродарлик қарор топади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Янги зеландиялик олимларнинг сўзларига кўра, асал, гул чанги, асалари заҳри ёрдамида қон томирларининг кенгайиши, псориаз, артроз ва остеохондроз каби турли хил касалликларни даволаш мумкин экан. Асал таркибидаги темир, йод, цинк, кобальт, марганец, фтор каби ўттизга яқин микроэлемент¬лар уйқусизлик, ошқозон-ичак хасталиклари ва шамоллашни ҳам даволаш имконини беради.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РОЗИЛИГИНИ ТОПИШ
#Динимизни_ўрганамиз

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Бир банда Аллоҳ таоло рози бўладиган сўзни айтиб, натижасини ўйламай юраверади, аммо Аллоҳ таоло Ўзи билиб, унинг мартабасини улуғ қилади, яна бир банда Аллоҳ таолони норози қиладиган бир сўзни айтиб, оқибатини ўйламай юраверади, бироқ Аллоҳ таоло буни ҳам Ўзи билиб, жаҳаннам қаърига ташлайди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Ислом дини инсонларни бахт-саодатда яшашга, одоб-ахлоқли бўлишга тарғиб қилади. Ростгўй бўлишга, адолат тарозусига риоя этишга, интизомсизлик, лоқайдлик ва жаҳолатга қарши курашга чорлайди.

Мўмин-мусулмон киши ҳар доим илоҳий назоратни ҳис этади, шунинг учун ҳар бир сўзни ақл ва нақл мезонига солиб ўлчаганидан сўнггина айтади. Шунда у Аллоҳ ва инсонларни рози қиладиган сўзларни тилга олади. Оқил инсон дўзах оташидан қўрқади ва Аллоҳ ғазабидан ўзини эҳтиёт қилади. Дўзахга олиб кириши мумкин бўлган барча амаллардан четда юради. Саҳиҳ ҳадисда келганки: “Яримта хурмони эҳсон қилиб бўлса-дa, дўзах оташидан сақланинг! Ким бунга ҳам қодир бўлмаса, чиройли сўз айтсин!” (Муттафақун алайҳ).

Оғиздан чиққан бир ёмон калима сабабидан инсон дўзах оташи сари йўлланиши, Аллоҳ даргоҳидан қувилган шайтону иблислар оламига мансуб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир оғиз чиройли сўз айтсак, албатта, бу орқали бир инсон қалбига хурсандчилик нашъу намосини киритган бўламиз. Агар бунинг акси бўлса, яъни оғиздан ёмон сўз чиқса, Худо кўрсатмасин, унинг эгаси Аллоҳ ғазабига дучор бўлиб, ноумидлар сафидан жой олади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИСЛОМДА ЙЎҚ...
#Ҳадис

“Бировнинг мол-мулкига тажовуз қилиш Исломда йўқ” (Имом Табароний ривояти).

* * *

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилганлар:

“Бировга ҳам зарар етказма, ўзингга ҳам биров зарар етказишига йўл қўйма. Буларнинг иккиси ҳам Исломда йўқ” (Имом Аҳмад ривояти).

* * *

“Аллоҳнинг амрисиз касаллик юқмайди. Баъзи қуш ва паррандалардан, сафар ойидан шумланиш ва “озғинчи йўлдан оздирди”, каби гаплар Исломда йўқ” (Имом Муслим, Имом Аҳмад ривояти).

* * *

“Жоҳилият одатларидан бири – ҳайвонлардан бирининг боласини қурбонлик қилиш, иккинчи одат – Ражаб ойи учун жонлиқ сўйиш Исломда йўқ” (Имом Аҳмад ривояти).

* * *

“Мозорларга, азиз-авлиёларга атаб қур­бонлик қилиш Исломда йўқ” (Имом Абу Довуд ривояти).

* * *

“Уч кундан ортиқ аразлашиб юриш Исломда йўқ” (Имом Муслим, Имом Аҳмад ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Қайнатилган ва димланган помидорлар янги узилганига нисбатан анча фойдали. Иссиқлик натижасида ликопенлар хоссаси ошиб, ранги тўқлашади. Натижада истеъмол қилганимизда, ҳужайраларнинг тез қариш фаолиятини сусайтиради.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Оят

“Ўнг ва чап (томон)да ўтирган икки қабул қилувчи (ёзиб тургувчи фаришта инсоннинг айтган ва қилган барча яхши-ёмон сўз-амалларини) қабул қилиб ёзиб турурлар. У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)” (Қоф, 17–18).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Уй олиш учун йиғиб қўйган пулдан закот бериш керакми?

Жавоб: Закот бериш туфайли банданинг моли турли зарарлардан қўрғонланади, унга барака киради. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: “Молларингизни закот билан ҳимояланг, касалларингизни садақа билан даволанг ва бало-офатларга дуо ҳозирлаб қўйинг” (Имом Табароний ривояти).

Шундай экан, уй олиш ниятида йиғиб қўйган маблағи нисоб миқдорига етиб, унга бир қамарий йил тўлган бўлса, албатта ундан закот бериш вожиб бўлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ВАЛИЙЛАР ИБРАТИ
#Ибрат

Бир киши Иброҳим Адҳамдан насиҳат сўради.

– Ёпиқ турганни оч, очиқ турганни ёп! – дедилар.

– Тушунолмадим? – деди ҳалиги киши.

– Ҳамёнингнинг оғзини оч – сахий ва очиққўл бўл, то сендан ёрдам сўраганларга фойданг тегсин. Оғзингни эса ёп, то тилингдан ҳеч кимга азият етмасин! – дедилар.

* * *

Иброҳим Адҳамнинг йўлидан бир тош чиқди. Устига: “Тошни ўгириб, ортидагини ўқи!” деб ёзилган эди. Ўгириб: “Агар ўрганганларингга амал қилмасанг, у ҳолда нега ўрганмоқчисан?” деган ёзувга кўзи тушди. Шунда у: “Ё Аллоҳ! Сени таниган ҳеч бир банданг ҳақинг билан таниёлмайди. Шундай экан, Сендан ғофил одамнинг ҳоли не кечади?” дея йиғлади.

* * *

Иброҳим Адҳам бир киши билан дўст бўлди. Анча муддатдан сўнг, ажралишларига тўғри келди. Шунда дўсти:

– Узоқ вақт дўст бўлдик. Менда бирор камчилик ёки хато кўрган бўлсанг, айт, уни тузатай, – деди.

Шунда Иброҳим Адҳам:

– Мен сенга ҳамиша муҳаббат кўзи билан боқдим. Шу боис доимо яхшилигингни кўрдим. Қачон қарасам, менга фақат фазилатларинг кўринди. Айбингни билишни хоҳласанг, бошқалардан сўра, – деб жавоб берди.

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тўртлик

Бу дунёда гуноҳсизга туҳмат ёмон,
Орқасидан тошлар отиш – ғийбат ёмон.
Ўзинг асра ёмонлардан, Парвардигор,
Ёмонлигин билиб қилсанг улфат – ёмон.

Бибисора ТУРОБ қизи

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ХИЁНАТДАН САҚЛАНАЙЛИК
#Ёмонликдан_қайтариш

Ислом дини ҳар бир мусулмон кишининг қалби уйғоқ бўлишини, Аллоҳнинг ва инсонлар ҳақлари риоясини қилиши зарурлигини, бунинг учун барча амалларда меъёр сақлаб омонатдор бўлишни ўргатади.

Омонатдорлик – киши зиммасига юклатилган ҳар қандай вазифага масъулият билан ёндашиши, бу борада Аллоҳнинг ҳузурида жавобгарликни ҳис этишдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дейдилар: “Барчангиз раҳбарсиз ва барчангиз ўз раъиятига (қўл остидагиларга) масъулсиз. Имом ўз қавмига масъул. Эркак киши ўз оиласига масъул. Аёл киши эрининг уйига ва фарзандларига масъул. Хизматкор хўжайинининг молига ва унга топширилган нарсаларга масъул” (Имом Бухорий).

Айримлар омонатдорликни жуда тор, яъни бирор киши томонидан вақтинча сақлаш учун берилган нарсани эҳтиёт қилиш маъносида тушунишади. Ҳолбуки, омонатдорлик кенг қамровли тушунча бўлиб, Аллоҳнинг даргоҳида жуда улуғ ва масъулиятли, жавобгарлиги оғир ишдир.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизга қачон хутба ўқисалар: “Кимнинг омонатдорлиги бўлмаса, унинг имони йўқдир. Ким ваъдасига вафо қилмаса, унинг дини йўқдир ”, деган сўзни так­рорлардилар» (Имом Аҳмад).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бош­қа пайғамбарлар, жумладан, Мусо (алайҳиссалом) ҳам омонатдорлик фазилатига эга эканлиги Қуръони каримда баён этилади. Демак, Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбарлари мақомига одамларнинг табиатан шарафли, қалбан заковатли, нафсан сабрли, имони бақувват ва чин омонатдор бўлганларини танлаган экан. Улар ҳолатга қараб ўзгармайдилар, Аллоҳнинг ҳам, бандаларнинг ҳам ҳуқуқларини мунтазам риоя ва ҳимоя этадилар. Ҳақиқий омонатдорликнинг асл жавҳари шудир.

Омонатдорликнинг яна бир кўриниши инсон зиммасига юклатилган вазифани имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, маромига етказиб бажаришидир. Ислом дини айни шундай омонатдорликни ёқлайди. Бунда Аллоҳнинг ҳақига ҳам, одамларнинг ҳақига ҳам риоя қилинади. Аллоҳнинг ҳақларига хиёнат қилиш катта гуноҳ, дин амрларини бузиш ва мусулмонлар юзига оёқ қўйиш ҳисобланади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: «Аллоҳ таоло қиёмат куни аввалгилар ва охиргиларни жам қилган вақтда ҳар бир хиёнатчи учун байроқ кўтарилади ва хиёнатчининг айби ҳаммага ошкор бўлади. Фаришталар томонидан: “Бу фалончининг хиёнати!” деб эълон қилинади» (Имом Бухорий).

Аюбхон СЎПИЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АББОС ИБН АБДУЛМУТТАЛИБ
#Саҳобалар_ҳаёти

Аббос ибн Абдулмутталиб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амакилари. Куняси Абул Фазл. Отаси Абдулмутталиб, онаси Нутайло. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оналари вафотидан кейин боболари Абдулмутталибнинг тарбияларига ўтгач, ўзларидан бир-икки ёш катта бўлган амакилари Аббос (розияллоҳу анҳу) билан бирга улғайдилар.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг вафотлари барча мусулмонлар учун оғир мусибат бўлди. Барча нима қиларини билмай, довдираб қолди. Шунда Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳушларидан кетдилар. Ким у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ўлди, деса уни ҳам ўлдираман”, деб, ҳеч кимни ҳужраи саодатга яқинлаштирмади. Бу мушкул вазиятда тўғри йўл тутган Абу Бакр Сиддиқ ва Аббос ибн Абдулмутталиб (розияллоҳу анҳум) бўлишди. Аббос ибн Абдулмутталиб (розияллоҳу анҳу) масжидга бориб: «Эй одамлар! Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг “Мен ўлмайман”, деганларини эшитганмидингиз?” деб сўради. Саҳобалар: “Йўқ, эшитмаганмиз”, дейишди. Кейин Умар (розияллоҳу анҳу)нинг олдига келиб, унга ҳам шу саволни берди. Умар (розияллоҳу анҳу): “Йўқ!” деди».

Аббос ибн Абдулмутталиб (розияллоҳу анҳу): «Ҳеч ким Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ўлмайдилар деб айтолмайди. У зот (алайҳиссалом) ҳам шубҳасиз, ўлим шарбатини тотгувчидирлар. Аллоҳ таоло у зотга шундай деган: “(Эй Муҳаммад!) Албатта, Сиз ҳам ўлувчидирсиз, улар (мушриклар) ҳам ўлувчидирлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни Раббингиз ҳузурида даъволашурсиз” (Зумар, 30-31). Эй одамлар! Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот этдилар. У зотни тезроқ дафн қилайлик...»

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак таналарини ювишда Али ибн Абутолиб, Усома ибн Зайд, Аббос ибн Абдулмутталиб ва унинг икки ўғли (розияллоҳу анҳум) қатнашди.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): “Эй Аллоҳ! Олдин Сенга Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни васила қилиб, ёмғир сўраб дуо қилдик. Дуоимизни ижобат этдинг. Энди у зот (алайҳиссалом)нинг амакилари – Аббос ибн Абдулмутталибни васила қиламиз. Бизга сув бер!” деди. Аллома Қасталоний “Мавоҳиб ул-ладуний”да бу воқеани шундай баён қилади: «Аллоҳдан ёмғир сўраб дуо қилингандан кейин Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) жамоатга юзланиб шундай деди: “Эй одамлар! Жаноби Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб (розияллоҳу анҳу)ни ўз оталаридек яхши кўрардилар. Сизлар ҳам у зотга эргашинглар!”»

У зотдан Имом Бухорий ва Имом Муслим ўттиздан зиёд ҳадис ривоят қилишган.

Аббос ибн Абдулмутталиб (розияллоҳу анҳу) ҳижрий 32 йили (милодий 653 йил) Мадинаи мунавварада 88 ёшда вафот этди.

Наргиза МИРЗАЛИЕВА тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат

Инсонлар мубтало бўлган мусибатларнинг энг каттаси ё дунё, ё охират ишига машғул бўлмай бекор ўтирмоқдир.

Саҳл Тустарий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“ЖИМ ТУРИШ ҲИКМАТДИР"
#Динимизни_ўрганамиз

Манбаларда жим тура олиш нажот топиш омилидир, дейилади. Инсон сукут сақлаш билан дунё ва охират саодатига эришиши мумкин. Бугунги кунда баъзи оилалар арзимаган бир оғиз сўз, ортиқча гап, ўз вақтида тилни тиймаслик туфайли бузилиб кетмоқда. Натижада норасида болалар тирик етим бўлиб қолмоқда. Оилада аёл бирозгина сукут сақлаши, эр эса бир муддат ўзини босиб жим туриши билан ҳал бўладиган муаммо орада ҳар хил гап-сўз кўпайиши билан чигаллашмоқда.

Сукут сақлаш инсон ҳайбатини оширади. Баъзилар кўп эшитиб, кам гапирадиган одамни кўриб: “Ҳайбатли одам экан, ёнларида гапиролмадим” деса, бошқалар жим турадиган болани кўрганида беихтиёр: “Бу бола одобли эканми?” деганларига гувоҳ бўламиз.

Софван ибн Салим (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизларга бадан учун енгил бўлган осон ибодатни айтайми? У – жим туриш ва чиройли хулқ”, дедилар» (Имом Абу Дунё).

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Жим туриш ҳикматдир. Жим турувчилар эса жуда камдир”, дедилар» (Имом Байҳақий).

Уламолар айтади: “Тинглаш вақтида жим туриш фазилат, синов келганида жим туриш сабрдир”.

Донишмандлар: “Инсон сўзлашни ўрганишига икки йил кифоя қилса, жим туришни ўрганишига эллик йил керак бўлади”, дейишган.

Барча суннатлар қатори ўз ўрнида сукут сақлай билишга ҳам одатланмоғимиз лозим.

Баҳриддин ПАРПИЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тўртлик

Тўплаган мол-дунёнг улфатдир сенга,
Лекин яширганинг кулфатдир сенга.
Ширин туюлади бу кун мол йиғмак,
У кун ташлаб кетиш ҳасратдир сенга.

Аҳмад Югнакий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

САВОЛ: Рамазонда адо этилган умрага ҳажнинг савоби берилади ва у ҳаж ўрнига ўтади, деб эшитдим. Шу гап тўғрими?

ЖАВОБ: Рамазонда адо этилган умрага ҳажнинг савоби берилиши ҳақида саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. Лекин у ҳажнинг ўрнига ўтади, дейиш хатодир.
Абу Тулайқ (розияллоҳу анҳу)нинг аёли Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)¬дан Рамазон ойида адо этилган умра ҳақида сўради: «Умму Тулайқ: “Ё Расулуллоҳ! Сиз билан ҳаж қилишга нима тенглашади”, деди. Расулуллоҳ: “Рамазон умраси”, дедилар». Ушбу ҳадис Рамазон ойида адо этилган умранинг савоби улуғ эканини билдиради

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚАДР КЕЧАСИ ФАЗИЛАТИ
#Динимизни_ўрганамиз

"Лайлатул қадр" йилнинг бошқа ойларидаги кечалардан шарофатли ва улуғ эканлиги ояти карима ва ҳадиси шарифлар билан собитдир. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: "Албатта, Биз уни (Қуръонни "Лавҳул маҳфуз"дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй, Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси).

"Лайлатул қадр" сўзининг маъноси "белгилаш кечаси", яъни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кеча деган маънони билдиради.

Имом Хозин тафсирида қуйидагиларни ёзган: "Бу оятнинг маъноси шуки, Аллоҳ таоло йил давомида бўлиши лозим бўлган азалий тақдирларни малоикаларга билдириб, уларни ёзишга амр этади. Буни Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримаси ҳам баён қилади: "Ҳо, Мим. Аниқ Китоб (Қуръон) билан қасамёд этурманки, албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат, Биз огоҳлантирувчидирмиз. Унда (муборак кечада) барча ҳикматли иш(лар) ажрим қилинур. (У ишлар) Бизнинг ҳузуримиздан бўлган ишлардир. Дарҳақиқат, Биз (пайғамбар) юборувчидирмиз" (Духон, 1-5).

Бу оятдаги "муборак кеча"дан мурод Қадр кечаси бўлиб, унинг фазилати нақадар буюк эканига далолат қилади. Бу кечанинг улуғлигига яна:

"У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир", ояти каримаси ишора қиладики, бу муборак кечада Аллоҳнинг фаришталари ва Жаброил (алайҳиссалом) Парвардигорнинг изни билан ер юзига тушадилар. Улар Аллоҳнинг дўстларига, барча аҳли тоат мўминларга тонг отгунга қадар салом берадилар.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тўртлик

Ким икки нарсадан эмасдир холи,
Ёпилгайдир унга мурувват йўли.
Бириси - беҳуда вайсаса тинмай,
Бириси - кўп ёлғон сўзласа тили.

Аҳмад Югнакий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Қуръони карим Рамазон ойида нозил бўлган, дейилади. Бошқа ойларда оятлар нозил бўлмаганми? Қуръони карим «Рамазон ойида нозил бўлган», деган жумлани қандай тушунишимиз керак?

ЖАВОБ: Қуръони карим оятлари йилнинг ҳамма ойларида ҳам нозил бўлган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Қуръонни одамларга вақти-вақти билан ўқиб беришингиз учун уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик» (Исро, 106). Қуръони каримнинг биринчи оятлари Рамазон ойининг Қадр кечасида нозил бўлганидан, Рамазон ойида нозил бўлган, дейилади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

УЛУҒ ИМКОНИЯТЛАР МАВСУМИ
#Рангин_туйғулар

Ифторини фаришталар билан кутганимиз, рўзасини севинч ёшлари билан тутганимиз Рамазон...

Бу шундай синовки, ажри-қувончига жуда тез етишамиз – субҳдан бошланган имтиҳон мукофотини шом пайти оламиз. "Гуноҳ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ, ажр собит бўлди", дея Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мерос жумлаларни такрорлаб, рўзадорга ваъда қилинган иккинчи – энг улуғ мукофот умидида қўлларимизни дуога­ очамиз.

Саҳарларида баракот, шому тунларида бошимиздан раҳмат-мағфират ёғилган Рамазон...

Бу шундай ибодатки, энг яширин, риёдан узоқ, хайри, ажри мўл. Ўқилган намоз, қилинган ҳаж, берилган закотга бандалари гувоҳ бўлгани ҳолда, тутилган рўза, чекилган машаққатдан Аллоҳ таоло ва рўзадорнинг ўзигина хабардор. Бошқа ҳамма ибодат банданинг ўз манфаати учун бўлгани ҳолда, рўзадор рўза тутиш билан нафсини Аллоҳ таоло розилиги учун тияди. Қудсий ҳадисда айтилганидек, бунинг мукофотини Улуғ ва Меҳрибон Зотнинг Ўзи беради, банда ҳар бир яхшилиги эвазига ўн баробар мукофот олади.

Жаннат эшиклари, дилларимиз қулфи очилган Рамазон...

Бу шундай йўлки, машаққатида роҳат, очлик, ташналигида ҳаловат бор. Қийинчиликларидан малолланмасак, пасту баландини бирдек сабр, ихлос ва ишонч билан босиб ўтсак, бизни ёруғ манзилга, Дийдорга етказгай, иншааллоҳ.

Илоҳий даргоҳдан раҳмат шабадалари эсган Рамазон...

Бу шундай насимки, соғинч тўла дилларимизга Саодат асридан хушхабарлар келтиради. Ҳорғин руҳимизга тетиклик бахш этиб, онгимизда кўҳна тарихнинг энг гўзал кунларининг соғинчли хотираларини бир-бир уйғота бошлайди. Шом азони қулоғимизга кираркан, ҳазрат Билол ёдимизга тушадилар. Худди бу азон билан Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) "Ифторга шошилинглар", деган тавсияларини бизга, Сао­дат асрини соғинган умматларга етказаётгандек туюладилар. Очлик ва ташналикда юрарканмиз, дилимизда ифтихор туямиз – ўзимизни дунё бахтга кўмилган муаззам асрга, Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), асҳоби киром ва Суффа аҳлларига ҳар кунгидан яқин ҳис қиламиз. Қорни бирда тўйиб, бирда тўймаган, дунё оёқлари остига келса-да, қараб қўймаган, ҳеч нарсани Аллоҳга ибодат, Расулига итоатдек суймаган улуғ зотлар билан бирга юргандек бўламиз.

Дунёнинг қайсидир бурчида очлик, ташналикда яшаётганлар ҳолини ўзимиздан ўтказамиз ва улар ҳаққига қилаётган дуоларимиз чин маънода самимиятга йўғрилади.

Еган-ичганимиз ибодатга қувват, ҳамроҳимиз қаноат бўлган Рамазон...

Бирор мавсум йўқки, энг кичик амалларгача бу ойдагидек ихлос ва ишонч билан киришган бўлсак. Бировга қаттиқ гапиришдан, бефойда сўздан, ғазабдан тиямиз ўзимизни. Бундай пайтларда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўргатган жумлалар дилимизда айланади: "Мен рўзадорман!" Вужуд ҳолсиз бўлса ҳам, тетик руҳ ила таровеҳга турарканмиз, бу ойнинг кундузларини соим, кечаларини қоимликда ўтказиш саодатига етказмоғини ва бунинг ажрига ноил бўлмоқ бахтини тилаб, дуо қиламиз.

Боши раҳмат, ўртаси мағфират, охири жаҳаннамдан қутулиш фурсати бўлган Рамазон...

Кун-тунларини, минг ойдан хайрли Қадр кечасини қадрига муносиб ўтказмоқни, келаси Рамазонга тинчлик-омонлик, тўкис-тугаллик, ёруғ юз ила етмоқни насиб этсин.

Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тўртлик

Йўқдир хабаринг, бошида не ҳол дунё
Эй хожа, хаёлингда мудом мол- дунё.
Бир сидра кафандир улушинг, оҳ, уни ҳам
Кўргайми раво, йўқми бу баттол дунё.

Паҳлавон Маҳмуд

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“...АЛЛОҲ ОЛАМЛАРГА ЗУЛМНИ РАВО КЎРМАГАЙ”
#Яхшиликка_чақириш

Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда зикр қилинган “зулм” ёмонликларнинг энг каттаси ҳисобланиб, инсонлар орасидаги меҳр-мурувват, силаи раҳм, оилалар мустаҳкамлигига путур етказади. Ботил йўл билан бойлик орттириш, етим молини ейиш, одам ўлдириш, туҳмат қилиш ва ҳоказолар зулм саналади.

Зулм туфайли кишининг ҳақларига зарар етгани сабабли ҳам Аллоҳ таоло уни ҳаром қилган. Бу борада ҳадиси қудсийда: Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Парвардигор азза ва жалла айтади: «Эй бандаларим, Мен Ўзимга зулмни ҳаром қилдим ва уни сизларнинг орангизда ҳам ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилманг» (Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Ибн Можа ривояти).

Бугунги кунда одат тусига кириб кетган айрим ишлар борки, уларнинг зулм эканини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Аёлнинг маҳр, нафақа, ки­йим-кечак таъминоти каби ҳақларини адо этмаслик ҳам аслида зулм саналади.

Маълумки, қиз болага масъул унинг отаси. Агар отаси бўлмаса, ака-укаси унинг учун жавобгар саналади.Турмушга чиққанидан кейин эса бу масъуллик умр йўлдошининг зиммасига юкланади. Ҳозирги кунда айрим эркаклар, бу ҳаққа у қадар риоя этмай қўйганлар. Кўплаб тушунтириш­лардан, имом-хатибларнинг никоҳ хутбаларидан сўнг маҳр қисман ўталадиган бўлди. Бироқ аёлнинг кийим-кечаги, нафақаси, бошқа зарурий эҳтиёжлари ортга сурилади. Аксар ҳолларда бошида унга масъул завжи туриб, аёлнинг аянч аҳволда қолганини кўрган ота-онаси зарур эҳтиёжларини таъминламоқда. Ваҳоланки, аёлни бундай муҳтож аҳволга солиб қўйиш ҳам унга нисбатан зулм ҳисоб­ланар экан. Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Қарамоғидагиларни зое қилиш (қаровсиз қўйиш) кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя қилади» (Имом Абу Довуд, Насоий ва Ҳоким ривояти).

Меҳмонали ҒУЛОМОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БИРИСИН ОЙ АНГЛА, БИРИСИН ҚУЁШ...
#Динимизни_ўрганамиз

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай огоҳлантирадилар: “Аллоҳ таолонинг ризоси ота-онанинг ризосидадир. Аллоҳ таолонинг ғазаби ота-онанинг ғазабидадир. Ота-она рози – Аллоҳ рози. Ота-онанинг ғазаби – Аллоҳнинг ғазаби” (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Бир куни Салама авлодидан бири Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ! Ота-онам вафот этган. Уларга бирор яхшилик қилишим мумкинми?” – дея сўради. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат этдилар: “Ҳа, мумкин. Ота-онанг ҳақларига дуо қилиб Аллоҳдан уларни кечиришини сўрашинг, васиятларини бажаришинг, яъни яқин қариндошларини зиёрат қилиб, уларнинг самимий дўстларига икромда бўлмоғингдир” (Имом Бухорий, Имом Абу Довуд, Ибн Можа ривояти).

Яхши фарзанд ота-онасининг дўстлари билан алоқани узмайди ва уларни ҳурмат қилади.

Яхшиликнинг энг афзали кишининг отаси вафотидан сўнг унинг дўсти билан яхши алоқа қуришидир.

Абу Умома (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Бир одам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўради: “Ё Расулуллоҳ! Ота-онанинг фарзандларидаги ҳақлари нима?” Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат этдилар: “Улар сенинг жаннатга ёки дўзахга киришингга сабабчидир. Шунга қараб уларга муомала қил!”» (Имом Ибн Можа ривояти).
Мусулмон фарзанди доимо ота-онасининг ҳақига яхши дуо қилади.

Оқил фарзанд ота-онаси ҳақига дуо қилади. Қуръон ўқиб, савобини уларга бағишлайди. Улар номидан садақа беради ва шунга ўхшаш яхши амаллар қилади.

Неъматулло ҚОСИМОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Инглиз олимларининг аниқлашича, танада озгина сув танқислигининг пайдо бўлиши ҳам ақлий қобилиятни 10 фоизгача камайтириб юбориши мумкин экан. Танамиздаги бошқа аъзоларга қараганда мияда сув кўпроқ, яъни 80 фоизга тенг. Мия "чанқаганини" билдирувчи белгилар қуйидагилар: енгил бош оғриғи, тез чарчаб қолиш, диққатни жамлаш қобилиятининг сусайиши. Шу боис Буюк Британия таълим тизимида ўқувчининг мактабга ўзи билан идишда ичимлик суви олиб келиши мажбурий ҳисобланади ва бола дарс пайтида ҳам ўқитувчидан рухсат сўрамай сув ичиши мумкин. Мактаб ёшидаги бола кунига 1,5–2 литр сув ичиши, унинг тенг ярмини мактабда истеъмол қилиши керак.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат

Ҳикматга тўғрисўзлик, омонатни адо қи­лиш ва фойдасиз нарсани тарк этиш билан етишдим.

Луқмони Ҳаким

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Закотга қодир одам закотини беролмай, вафот этса, унинг закотини меросхўрлари бериши керакми?

Жавоб: Закот фарз бўлган одам уни адо этмай вафот этса, ундан закот соқит бўлади (“Фатовойи Ҳиндия”, “Муҳит”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Қанд мияни тиниқлаштиришини кўпчилик яхши билади. Аммо у қонда глюкоза миқдори меъёридан камайиб кетгандагина ёрдам беради. Глюкоза камайганини ҳолсизлик, бош айланиши ва танада енгил қалтираш кузатилишидан билиш мумкин. "Оч" қолмаган мияга эса қанд умуман керак эмас. Инсон миясининг меъёрида ишлаши учун В1, В3, В5, В6 витаминлари жуда зарур. В гуруҳ витаминлари ёғсиз гўшт, жигар, гулкарам, сули, тозаланмаган гуруч, кепакли ундан пиширилган нонда кўп бўлади.
Оилангиз учун айнан мана шу маҳсулотлардан нонушта тайёрлашга одатланинг.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚИММАТЛИ УЧ МАСЛАҲАТ
#Ибратли_ҳикоялар

Овчи бир куни қуш тутиб олди.

– Мени қўйиб юбор, эвазига сенга учта қимматли маслаҳат бераман, – деди қуш унга.

Қуш биринчи маслаҳатни овчининг қўлида, иккинчисини тол шохига қўнганида, учинчисини эса тепалик устида айтишга ваъда берди.

Овчи рози бўлди ва биринчи маслаҳати нималигини сўради.

– Агар бирор нарсани қаттиқ ардоқласанг-у, йўқотиб қўйсанг, унинг учун афсусланма!

Овчи қўйиб юборган қуш учиб бориб толнинг шохига қўнди ва иккинчи маслаҳатини айтди:

– Ақлга тўғри келмайдиган, исботи бўлмаган гапларга ҳеч қачон ишонма!

Кейин қуш тепалик томон учди ва ўша ердан туриб қичқирди:

– Эҳ омадсиз одам! Мен иккита катта-катта олмосни ютиб юборгандим. Агар мени ўлдирганингда, уларга эга чиқардинг.

Овчи аламидан бошини чангаллаб анча турди.

– Ҳеч бўлмаса, менга учинчи маслаҳатингни айтиб кет, – деди бир оз ўзига келиб.

– Қанақа нодон одамсан, – чирқиради қуш, – биринчи ва иккинчи маслаҳатимни ҳатто ўйлаб ҳам кўрмай, учинчисини сўраяпсан. Мен сенга қўлингдан кетганига ачинмаслик ва ақлга тўғри келмайдиган гапга ишонмаслик кераклигини айтдим. Сен эса ёлғон гапга ишониб, айрилиб қолган нарсангга ачиндинг. Ўзинг ўйла, кичкина қуш қандай қилиб иккита катта олмосни ютиб юбориши мумкин?!

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Subscribe to a channel