hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

ЗИЁРАТ
#Маълумотнома

“Зиёрат” сўзи луғатда қасд қилиш, ташриф буюриш, кўргани бориш деган маъноларни англатади. Унинг истилоҳий маъноси ҳам луғавий маъносидан айро бўлмай, урфда зиёрат деганда бирор ерга ёки шахс ҳузурига бориш тушунилади. Масалан, муқаддас жойларга, мозор ва қабристонларга бориб, муайян амалларни бажариб келиш. Аллоҳ таолонинг ризолигини истаб мусулмон биродарининг ҳолидан хабар олиш.

Биринчи маъно борасида қуйидаги ҳадислар ривоят қилинган: Бурайда ибн Ҳусайб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди уларни зиёрат қилинглар», дедилар» (Муслим ривояти).

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинган ҳадисда:

«Албатта, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қабрларни зиёрат қилишга рухсат бердилар», дейилган (Ибн Можа ривояти).

Иккинчи маъно борасида ҳам кўплаб ҳадислар мавжуд. Жумладан, Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Қачон бир киши биродарини беморлигида кўргани борса ёки зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга: “Сен яхши инсон бўлдинг, сенинг юришинг ҳам хушҳол бўлди ва жаннатдан бир манзилни эгалладинг”, дейди”.

"Зиёрат одоблари" китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Менинг нисобга етган маблағим бор. Аммо ўзим ижара уйда яшайман. Мен закот беришим керакми?

Жавоб: Маблағингиз асл эҳтиёжингиздан ортиб, нисобга етган бўлса ва унга бир қамарий йил тўлса, закот берасиз.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Жаннатга киришни ҳоҳлайсизми?
#Ҳадис_шарҳи

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир Аъробий Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, “Мени бир амалга буюринг-ки, уни бажарсам жаннатга кирайин”, деди.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ибодат қил, Унга ҳеч нарсани шерик қилма, фарз намозларни ва фарз закотни адо эт, Рамазон рўзасини тут”, дедилар. Аъробий: “Аллоҳга қасамки, бундан ортиғини қилмайман” деди. У кетганидан кейин Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни жаннат аҳлидан бир кишини кўриш қувонтирса, бу кишига қарасин”, дедилар.

Шарҳ: Саҳрода яшовчи бир киши Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдларида келиб, жаннатга киритадиган ва дўзахдан йироқ қиладиган бир амалга йўллаб қўйишларини сўради. У талабини қисқа ҳолда бўлишини ҳоҳлаган эди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўровчининг бу улуғ истагини баён қилиб, Аллоҳга ибодат қилишга, тоатни холис адо этишга, намозни қоим қилишга, закотни беришга ва бошқа диннинг арконларини бирортасини тарк қилмасдан адо этишга буюрдилар. Мана шу суҳбатдан кейин аъробий кета туриб бу айтилган гапларга бирор нарса зиёда ҳам қилмаслик ва улардан бирортасини камайтирмасликка Аллоҳ номи билан қасам ичди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хурсанд бўлиб, албатта, бу киши агар буюрилган нарсаларни маҳкам ушлаб, то Аллоҳга йўлиқгунича мана шу буйруқларда бардавом бўлса, бундан бошқа бирор нафлни адо этмаса ҳам жаннат аҳлидан эканини хабарини бердилар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1) Намозни фарз эканлиги;

2) Закотни фарз эканлиги;

3) Рўзани фарз эканлиги;

4) Икки шаҳодатни айтиб, намозларни адо қиладиган, закотни берадиган, рўзани тутадиган ва қодир бўлса ҳаж қиладиган киши, гарчи нафл ибодатларни қилмаса ҳам жаннатга киришлиги;

5) Вожиботларни бажариб юрган кишига яхшилик билан башорат беришни жоизлиги.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг бу кўрсатмалари биз умматлар учун улкан бир башорат ҳисобланади. Ҳаётимиз асносида юқорида айтиб ўтилган ишларни бажариб, Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйсуниб қайтариқларидан сақланадиган бўлсак иншаа Аллоҳ охиратда улуғ ажру мукофотларга эга бўламиз.

Жалолиддин Ҳамроқулов

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тўртлик

Не бахт, қисмат экан бўлмоқ хонанишин,
Шукр қилдим, ўтаверди ёзу қишим.
Сўраганим сабру ризқу умр бўлди,
Барин берди. Сийлов билдим Ҳақнинг ишин.

Эргаш ИБРОҲИМОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Яхшиликка_чақириш

Абу Ҳурайра Расулуллоҳдан ривоят қилади: “Тўрт тоифа бор, Аллоҳ уларни жаннатга киритмайди ва унинг неъматларидан баҳраманд қилмайди. (Булар:) хамр ичишга муккадан кетган кимса, рибохўр, етимнинг молини адолатсизлик билан еювчи ва ота-онасига оқ бўлган кимса” (Ҳоким ривояти).

Ота-онаси йўқ етимлар молини ейишдан одамлар тийилишади. Бу қувончли. Аммо отаси вафот этиб, онаси ҳаёт, уч-тўрт ёки олти-етти ёшли болалари қийин аҳволда бўлишига қарамай, ўзгалар қистови билан ўтказилаётган “эҳсон”ларга бориб, у ерда етимга тегишли бўлган молдан, овқатдан кўпчилик сақлана олмайди. Арофимизда бундай ҳолатлар кўп учрайди. Аксинча, биз, етимларга ёрдам беришимиз керак. Балки ушбу маросимни етимнинг амакиси ёки тоғаси қилаётгандир. Бироқ шунга кетадиган пулларни етимнинг ўқиши, уст-боши ва бошқа зарур эҳтиёжларига ишлатиш кераклиги кўпчиликнинг хаёлига ҳам келмайди.

Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Йўқ! Аксинча, сизлар етимни (ҳолидан хабар олиб) икром қилмайсиз. Мискин (бечорага) таом беришга ҳам бир-бирингизни тарғиб этмайсиз. Меросни эса (ўз улушингизга ўзгаларникини) қўшиб еяверасиз” (Фажр, 17–19).

Бу оятда етимларни кимлар хорлаши очиқ-ойдин баён қилинган: “Динни (охират жазосини) инкор этадиган кимсани кўрганмисиз? Бас, бу етимни жеркийдиган ва мискин (бечора)га таом беришга тарғиб қилмайдиган (кофир) кимсадир” (Моъун, 1–3).

Демак, Аллоҳга ва охират кунига ишонган банда етимни ҳурмат қилади, унга меҳр кўрсатади. Имони йўқ, Аллоҳга ишонмайдиган кимсагина етимни хўрлайди, унга зулм қилади, қўпол муносабатда бўлади.

Одилхон ЮНУСХОН ўғли

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Рамазон

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандалари учун ҳозирлаб қўйган жаннатлари ичида энг аълоси Фирдавс номли жаннат бўлиб, у ҳақда Пайғамбар (алайҳиссалом): “Сиз (эй мўминлар), Аллоҳдан жаннатул Фирдавсни сўранг, чунки у жаннатларнинг энг аълосидир”, деганлар.

Фирдавсга меросхўр бўладиган мўминлар, қайси амаллари эвазига меросхўр бўлиб, унда абадий қолишлари Муъминун сурасининг 11-оятида батафсил баён қилинган:

1. «Фирдавс (жаннати)га ворис бўлишиб, улар у ерда (жаннатда) мангу қолувчидир» (Муъминун, 11).

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўминлар нажот топишини очиқ-ойдин ваъда бермоқда. Ҳали нажотга эришмаган мўминларнинг ўтган замон феълида “ҳақиқатан нажот топдилар”, дейилиши уларнинг қуйидагиларга амал қилсалар, охиратда нажот топишлари аниқлигини билдиради.

2. «Улар намозларида ўзларини камтар тутувчилардир» (Муъминун, 2). Намозни хушу билан ўқимайдиган, қалбида, ҳаракату саканотида Аллоҳдан ҳайиқиш ва сокинлик ёғилиб турмайдиган одам намоздаги ҳолатини ўйлаб кўрсин ва тезда ўзини ўнглаб олсин.

3. «Улар беҳуда (сўз ва ишлар)дан юз ўгирувчилардир» (Муъминун, 3). Беҳуда сўз, беҳуда иш, тафаккур, ҳис-туйғу, умуман, барча беҳуда нарса учун мўмин кишининг қалбида жой йўқдир.Унинг қалби Аллоҳнинг муҳаббати, зикри, фикри ва Аллоҳнинг амрини тафаккур этиш билан банд бўлади.

4. «Улар закотни адо қилувчилардир» (Муъминун, 4). Мўминлар ўз шахслари, ибодатлари ва қалбларинигина эмас, мол- мулкларини ҳам поклаб юради. Мазкур амал молдан закот чиқариб, ҳақдорга бериш билан бўлади. Зеро “закот” сўзи ҳам поклаш маъносини билдиради. Яратган Хожасига молиявий ибодат қилади. Ана шундагина нажотга эришишнинг шартларидан бирига амал қилган бўлади. Молидан ҳақдорларга закот чиқариб бермаган одам бу мартабани умид қилмаса ҳам бўлади.

"Расулуллоҳнинг (алайҳиссалом) муборак васиятлари" китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Наматакни ярим литр сувда қайнатиб, ҳосил бўлган дамламани чой ўрнида ичилса, жигар фаолиятини яхшилайди.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ўгит

«(Ер) юзидаги барча мавжудот фонийдир. Улуғлик ва икром соҳиби бўлмиш Раббингизнинг “юзи” боқий қолур» (Ар-Раҳмон, 26–27).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: «Жаброил келиб: “Эй Муҳаммад, хоҳлаганингизча яшанг, барибир ўласиз. Хоҳлаган кишингизни яхши кўринг, албатта, ундан ажраласиз. Хоҳлаган амалингизни қилинг, албатта, ажрини оласиз. Билингки, тунлари ибодат билан бедор бўлиш мўминнинг шарафидир, иззати эса инсонлардан беҳожатлигидир”, деди» (Табароний ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

САВОЛ: Рамазон ойининг илк кунларидан бирида рўзадор танишимнинг овқат еб турганини кўрдим. Менимча, рўзадорлиги эсида йўқ эди. Шунда бориб эслатмоқчи эдим, ёнимдаги шеригим: “Қўй, эслатма, уни Аллоҳнинг ўзи меҳмон қиляпти”, деди. Мен ўйланиб қолдим. Шундай пайтда қандай йўл тутган маъқул?

ЖАВОБ: Бундай ҳолатда қаралади: агар ўша рўзадорлиги эсида йўқ овқатланаётган одам ифторгача бемалол рўза тута оладиган ҳолда бўлса, унга рўзаси эслатилади. Бунинг акси бўлса, яъни, рўзани кечгача давом эттира олмайдиган ҳолатда бўлса, унга рўзадорлигини эслатмаслик жоиз (“Фатовойи Ҳиндия”, “Заҳирия”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бир-бирларингизга лақаб танғиманг!
#Тафсир

“Эй мўминлар, (сизлардан) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмни масхара қилмасин! Эҳтимол, (масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан) аёллар ҳам (бошқа) аёлларни (масхара қилмасинлар)! Эҳтимолки, (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизни лақаблар билан атаманглар! Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар золимлардир” (Ҳужурот, 11).

Оятнинг нозил бўлиш сабаблари ҳақида турли ривоятлар бор. Улардан бирида бундай дейилади: “Оят Собит ибн Қайс ибн Шаммос (розияллоҳу анҳу) ҳақида нозил бўлган. Унинг қулоғи оғир бўлганидан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ёнларидан жой беришарди. Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёнларида ўтирган киши унга ўрнини бермади. Бунга Собитнинг жаҳли чиқиб, бу ким деди. “Фалончи”, дейишди. “Фалончи аёлнинг ўғлими?” деди Собит. Бу билан унинг жоҳилиятда ўтган онасини назарда тутди. Бу оят ана шунда нозил бўлди”.

Ҳеч бир мўмин иккинчи бир мўминни уст-боши ёки баданидаги, тилидаги бирор нуқсони сабаб масхараламаслиги керак. Масхараланган одам масхараловчилардан кўра қалби пок, Аллоҳга суюкли бўлиши мумкин. Бу ҳолатда масхараловчи кимса Аллоҳ таоло устун қилган кишини камситиш билан ўзига зулм қилган бўлади.

Амр ибн Шураҳбил бундай деган экан: “Мен бир одамни эчкини эмишга уринаётганини кўрсам ҳам, унинг бу ҳолига кулмайман. Сабаби бир куни унинг ҳолига тушиб қолишдан қўрқаман”.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Рамазон ойида бўлган тарихий ҳодисалар
#Рамазон

Рамазон ойида жуда катта тарихий воқеалар содир бўлган. Бу ўринда улардан айримларини санаб ўтамиз:

* * *
Милодий 610 йили, ҳазрати Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қирқ ёшларида Рамазоннинг Қадр кечасида Макка яқинидаги Ҳиро ғорида илк ваҳий – Қуръони каримнинг Алақ сурасидан дастлабки беш оят нозил бўлди.

* * *
Рамазони шарифда ҳазрати Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мабъус (пайғамбарлик) мақоми берилди.

* * *
Ҳижратдан икки йил олдин (милодий 620 йили) Рамазон ойининг 10-куни Хадичаи Кубро онамиз (розияллоҳу анҳо) оламдан ўтди.

***
Ҳижрий 2 йили Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) лашкарларининг мушрикларга қарши олиб борган ва унда мусулмонлар ғалаба қозонган илк қонли кураши – Катта Бадр ғазоти бўлди.

* * *
Шу йили Рамазон рўзасини тутиш ва закот бериш фарз қилинди.

* * *
Ҳижратнинг 3 йили Рамазон ойининг 15-куни (милодий 625 йил 1 март) Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг севикли набиралари Имом Ҳусайн туғилди.

***
Йигирма йил давом этган мўминлар ва мушриклар тўқнашувига чек қўйган Макка фатҳи бўлди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳижратнинг 8-йили Рамазон ойининг йигирманчи куни ўн икки минг кишилик муаззам қўшин ила бутпарастлик марказига айланиб қолган Маккага кириб бордилар. Жума куни инсоният тарихида буюк воқеа содир бўлди – Каъбатуллоҳдан ширк, ботил рамзи бўлган бутлар бутунлай йўқотилди.

* * *
Ҳижратнинг тўққизинчи йили Рамазон ойида Соқиф қабиласи Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб, Исломга кирганини эълон қилди.

* * *
Ҳижратнинг ўнинчи йили Рамазон ойида Яманга Ислом кенг кўламда кириб келди.

* * *
Саҳиҳ ҳадисларда келтирилишича, жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) то Рамазон ойи тугагунича кечалари ҳазрати Жаброил (алайҳиссалом) билан учрашиб, Куръони каримни тиловат қилиб берар, шу тарзда ўзларини имтиҳон қилдирар эдилар.

* * *
Раҳмат ва мағфират, буюк зафарлар ойи бўлган Рамазонда фожеали бир ҳодиса ҳам юз берган. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакиваччалари ва куёвлари, хулафои рошидиннинг тўртинчиси Ҳазрати Али ибн Абу Толиб ҳижрий 40-йилнинг Рамазонида бомдод намозига кетаётганида Ибн Мулжам томонидан пичоқланиб, шаҳид этилган.

***
Ҳижрий 56 йил Рамазон ойининг 17-кунида (милодий 676 йил 12 июль) Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо) оламдан ўтди.

* * *
Испания фатҳи. Ҳижратнинг тўқсон иккинчи йили Рамазон ойининг 28-куни (милодий 711 йили июль ойининг 19-куни) Тариқ ибн Зиёд раҳбарлигидаги шиддатли урушда кофирлар раҳбари бўлган Рузрик устидан ғалаба қозонилди. Сўнгра Куртуба, Ғурната ва Испаниянинг пойтахти бўлган Тулайтилия фатҳ этилди.

* * *
Ҳижрий 361 йил Рамазон ойининг 7-куни (милодий 971 йил 22 май) Ислом оламининг йирик ўқув марказларидан бири – Мисрдаги Ал-Азҳар университетига асос солинди.

***
Ҳижрий 256 йил Рамазон ойининг ўттизинчи куни (милодий 869 йил 31 август) буюк муҳаддис, “ал-Жоми ас-Саҳиҳ” ҳадислар тўплами тузувчиси Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий дунёдан кўз юмди.

“Ҳидоят” журнали мақолалари асосида тайёрланди

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“Лайлатул қадр” нинг қадри нимада?
#Рамазон

“Лайлатул Қадр” нима?

Қуръони каримда 114 та сура бўлиб, улардан бири “Қадр” деб номланади. Суранинг номи унинг биринчи оятидаги “Қадр” сўзидан олинган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, унинг номи “Лайлатул Қадр” яъни “Қадрли кеча” номидан келиб чиққан. Демак “Лайлатул Қадр” деганда мазкур сурада ва бошқа кўплаб ҳадиси шарифларда баён қилинганидек Рамазон ойининг ичидаги алоҳида қадр-қийматга эга, фазилатларга бой бир кеча тушунилади. Зеро, бу кечадаги ибодатнинг фазли минг ойлик ибодатдан афзал ҳисобланади.

Нега бу кеча “Қадрли кеча” деган ном олган?

Сура муборак кеча “Қадр” деб аталишининг икки хил маъноси бор:

Биринчиси – қадри улуғ, деган маънода. Чунки, худди шу кечада Қуръони карим нозил бўлиши бошланган. Айнан шу кечада Қуръон Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига туширилган. Ундан кейин Қуръони каримнинг сура ва оятлари дунё осмонидан ер юзига Жаброил фаришта орқали йигирма уч мобайнида бўлиб-бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга турли воқеа ва ҳодисалар сабаб қилиниб нозил қилинган. Шунинг учун ҳам бу кечанинг қадри улуғ, фазли мўл-кўл ҳисобланади.
Иккинчиси –қадар, яъни бандаларнинг бир йиллик тақдирлари белгиланадиган, ҳал қилинадиган кеча, деган маънони билдиради.
Нега бир кечалик ибодат минг ойдан яхшироқ ҳисобланади?

Нима учун биргина “Лайлатул қадр” кечасида қилинган ибодат унда “Лайлатул қадр”и бўлмаган минг ойдан яхшироқ ҳисобланиши ҳақида Аллома Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ бундай жавоб берган: “Аввалги умматлардан бир киши Аллоҳ йўлида минг ой жидду-жаҳд қилгани ривоят қилинди. Бу хабардан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар ажабландилар. Пайғамбаримиз алайҳис салом ўз умматларига ҳам шундай бўлишини орзу қилиб: “Эй Роббим, менинг умматимни умматлар ичида умри қисқа, амали оз қилдинг!”-дедилар.

“Лайлатул қадр сенга ва умматингга ўша одам жидду-жаҳд қилган минг ойдан яхшироқ”, деди Аллоҳ таоло.

Демак, бу кеча Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати ҳисобланади.
Батафсил: http://muslim.uz/index.php/ramazon-2017/item/3280-lajlatul-adr-ning-adri-nimada

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қадр кечасининг қадри
#Динимизни_ўрганамиз

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳар ким имон билан ажрини Аллоҳдан умид қилган холда қадр кечасини ибодат билан ўтказса, барча хатолари, гуноҳари мағфират килинади», деганлар (Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти: Абу Хурайра розийаллоху анҳу).

Қуръони карим муборак Рамазон ойи кечаларидан бири Қадр кечасида нозил бўла бошлаган.

Бу шараф ва улуғлик, ҳукм ва тақдир кечасидир. Аллоҳ таоло унда ажал, ризқ ва бошқа ишларни тақдир қилиб, уларни мукаллаф фаришталар — Исрофил, Микоил, Азроил ва Жаброилга (алайҳимуссалом) топширади.

Фаришталар, жумладан, Жаброил (алайҳиссалом) барча осмондан, “Сидратул мунтаҳо”дан ҳам тушишади. Улар тонг отгунча одамларнинг дуосига “омин” деб туришади. Бу – Аллоҳ фақат омонлик, тинчлик, хайр ва барака туширувчи кечадир. Унда шайтон бирор ёмонлик қилиш ва озор беришга қодир бўлмайди. Бу кеча барча яхшиликлар ва баракотларни, ризқлар тақдири, диний ва дунёвий манфаатларни қамраб олади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Динимизни_ўрганамиз

Ҳужжатул ислом Имом Ғаззолий таърифича: “Рўза тутиш жон учун закот, бадан учун риёзат, яхшилик учун даъват, гуноҳлардан сақланиш” демакдир.

Рамазонда қилинадиган ҳар қандай хайрли амалга бошқа ойлардагидан бир неча ҳисса кўпроқ ажр берилади, шунга кўра кишиларда бу ойда савобли ишларни ҳар қачонгидан кўпроқ қилишга интилиш майли ортади. Қолаверса, бир ой давомида фақат яхши ниятда, яхши амалда бўлган кишиларнинг рўзадан кейинги ойларда ҳам бундай яхшиликларда бардавом бўлишлари табиий.

Фитр Рамазон ойи охирида ҳар бир мусулмон бериши лозим бўлган садақадир. Фитрни ҳайит куни тонг отгач беришнинг савоби улуғроқ дейилади. Аммо уни ҳайитдан олдинроқ ҳам бериш мумкин. Муҳтожлар ҳайит арафасида камчиликларини битказиб, байрамга тайёргарлик кўришларига имкон туғилади. Фитр садақаси замирида эса байрам ҳаммага татисин, қўли қисқа, камхаржроқ кишиларнинг оила аъзолари ҳам байрам шодликларидан баҳраманд бўлсин, байрам қувончи ҳар бир хонадонга, ҳар бир кўнгилга кириб борсин, деган эзгу мақсад ётади. Диннинг беш устунидан яна бири закот айнан Рамазон ойи берилишида ҳам чуқур маъно бор.

“Сизлар молларингизни закот бериш билан қўрғонлангиз (ҳалоллангиз), касалларингизни садақа бериш билан даволангиз ва турли бало-офатларга дуони ҳозирлангиз”, дея марҳамат қилинади ҳадиси шарифда.

Закот моли нисобга етган кишига вожиб бўлади. Бу жамиятда ўзаро меҳр-оқибатни кучайтиришда, тўкисликни таъминлашда асос бўлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АМАЛЛАРНИНГ ФАЗИЛАТЛИСИ
#Яхшиликка_чақириш

«Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келганда: “Эй Раббим! Мени озгина (тирик) қолдирсанг-чи, мен садақа қилиб, солиҳ (банда)лардан бўлсам!” деб қолишидан илгари Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилинг!» (Мунофиқун, 10). Банда садақа бериши билан Аллоҳ таоло унинг мол-дунёсига барака ато қилади. Бу хайрли амални, хусусан, муборак Рамазон ойида амалга оширсак, иншааллоҳ, ҳисобсиз яхшиликларга эришамиз.

Оғир касалга чалинганда ёки ўлим онида қилинган эҳсондан кўра, саломатликда ва куч-қувватга тўлган вақтда берилган садақа фазилатлидир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтадилар: «Садақанинг афзали соғлом ҳолда бойишни орзу қилиб, камбағал бўлиб қолишдан қўрқиб турганингда берганингдир. Жонинг ҳалқумингга келганида: “Фалончига бунча, пистончига бунча”, деб юрма. Ваҳоланки (бу нарсалар) фалончиники бўлиб бўлган» (Имом Бухорий ва Имом Муслим).

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтадилар: “Мискинга берилган эҳсон садақадир. Қариндошга берилса, ҳам садақа, ҳам силаи раҳм бўлади” (Имом Аҳмад). Муҳтож қариндошлар бўлмаса, етимга ва адоватини сир тутадиган қариндошга берилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Садақанинг афзали (кўнглида) наф­рати бор қариндошга берилганидир” (Имом Термизий).

Садақа мўминни Аллоҳ таолога яқин­лаштирадиган энг афзал амаллардан. Агар банда мол-мулкини Аллоҳ таолонинг тоати учун сарфласа, Парвардигорнинг неъмати унга тугал бўлади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Солиҳ киши учун манфаатли мол қандай ҳам яхши неъматдир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий).

Саидрасулхўжа САЙДАЛИЕВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Луқма покизалиги
#Яхшиликка_чақириш

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Эй имон келтирганлар! Фақат Аллоҳга ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!" (Бақара, 172).

Динимизда рухсат этилган йўллар орқали тўпланган бойлик ҳалол, нопок йўл билан орттирилган мол-дунё ҳаромдир. Ризқ ҳалолидан бўлишига ҳаракат қилиш лозим. Айниқса, оила раҳбари қарамоғидагиларни ҳалол меҳнати ва покиза луқма билан боқиши фарз. Ҳалол озуқалар инсон учун тиббий томондан ҳам фойдадир. Чунки Аллоҳ таоло фақатгина зарарли нарсаларни ҳаром қилган. У Зотдан қўрқмаган кимсалар – ўғрилик, порахўрлик, зўрлик, ҳийла-найранг, ҳаром нарса савдоси, етимнинг молини ўзлаштириш, ҳаром касб (фолбинлик, фоҳишалик) қилиш, умумхалқ мулкини ўзлаштириш каби йўллар билан бўлса ҳам, дунё тўплайди. Шу мол-мулкидан қорин тўйдиради.
Ҳолбуки, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Ҳаромдан битган этга дўзах муносибдир", деганлар (Имом Табароний ривояти).

Дуонинг ижобати ҳам луқманинг поклигига боғлиқдир. Қиёматда ҳар бир инсон бойлигини қандай орттиргани ва қаерга сарфлагани ҳақида сўралади. У кунда ҳаромдан мол топган кимса афсус чекади. Зеро, банданинг ҳаққи у куни олтин-кумуш ва мол-дунё билан эмас, балки савоб ва гуноҳ билан ҳисоб-китоб килинади.

Имом Байҳақий (раҳимаҳуллоҳ) ривоят қилган ҳадиси шарифда айтилишича, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: "Ким тиланчилик қилишдан сақланиш, оиласини боқиш ва қўни-қўшниларига мурувват қилиш мақсадида тўғри йўл орқали ризқ топиш билан маш¬ғул бўлса, қиёмат кунида у Аллоҳ таолога юзи ёруғ ҳолида йўлиқади".

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Оят

«Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши. Бордию, камбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир» (Бақара, 271).

Оятнинг зоҳиридан садақаларнинг барча турларини ошкора ёки пинҳона бериш жоизлиги, аммо пинҳона садақа афзал эканлиги маълум бўлади. Лекин баъзи уламолар фарз ёки вожиб қилинган садақалар, яъни закот, хирож, ушр, фитр садақаси ва каффоратларни ошкора берган афзал, ихтиѐрий нафл садақаларнинг эса пинҳона берилгани яхшидир, дейдилар. Зеро, вожиб садақалар пинҳона берилса, одамларда закот бермайди, деган шубҳалар туғилиши мумкин. Аммо нафл садақалар ҳам баъзида бошқалар кўриб ўрнак олсин деган ният билан ошкора берилгани яхшидир.

"Хайр-эҳсон фазилатлари" китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳадис

Қайс ибн Ғозородан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Биз (тожирларни) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) замонларида” “симсорлар” дея атардик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизнинг олдимизга келдилар, бизни бундан-да чиройли исм билан номладилар ва бундай марҳамат қилдилар:

– Эй тужжорлар жамоаси! Шубҳасиз тижоратга (гуноҳга олиб борувчи) қасам ва (қилиниши ножоиз) нарсалар аралашиб қолиши мумкин. Тижоратни (гуноҳларингизга каффорат бўлиши учун) садақа ила кутиб олинг (кўп садақа беринг) (Имом Термизий Абу Довуд ва Ибни Можа).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ўгит

Яхшилик қилинг, чунки яхшилик қилиш ёмон ўлим топишнинг олдини олади ва ёмон йиқилишлардан сақлайди.

Муттақийларга ваъда қилинган яхшиликларни истанг, чунки Аллоҳ таолонинг ваъдаси ваъдаларнинг энг тўғрисидир.

Қалбларга жойлашадиган нарсаларнинг энг хайрлиси имондир.

Ҳазрат Али Ибн Абу Толиб

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Закотни кимларга бериб бўлмайди ва қайси ўринларга сарфлаб бўлмайди?

Жавоб: 1. Мусулмон бўлмаган кимсага, гарчи камбағал бўлса ҳам; 2. Эҳтиёжидан ортиқ кумуш нисобидаги моли бўлганларга берилмайди; 3. Бой кишининг кичик ёшдаги ўғлига ҳам бериб бўлмайди; 4. Ота-она, бобо-буви... ва фарзанд-набираларга бериб бўлмайди; 5. Ҳошимийларга ҳам бериб бўлмайди; 6. Киши закотини хотинига ҳам беролмайди; 7. Закот молидан бирор марҳумнинг қарзини ҳам тўлаб бўлмайди; 8. Закот молини масжидларни қуриш, таъмирлаш ва ўликни кафанлаш харажатларига ишлатиш жоиз эмас.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Тижорат моли закотини бериш тартиби
#Динимизни_ўрганамиз

Маълумки, тижорат кўпчилик инсонларнинг тирикчилик манбаи. Муқаддас динимизда савдо-сотиқни энг шарафли касблардан саналган.

Шу боисдан ҳам мусулмон халқлар, жумладан, диёримизда истиқомат қилувчилар ушбу касб билан мунтазам шуғулланиб келган. Ҳозирги пайтга келиб кишилар қўлидаги мол-мулкларнинг асосий қисми тижорат моллари улушига тўғри келади. Шунинг учун уларнинг закотини ҳисоблашга оид баъзи тартиб қоидаларни билишимиз зарур бўлади.

Фуқаҳоларимиз тижорат моллари деганда олтин, кумуш ва бошқа пуллардан ташқари тижорат учун ҳозирлаб қўйилган буюмларни назарда тутадилар. Бунга асбоб-ускуналар, кийимлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳайвонлар, транспорт воситалари, кўчмас мулклар ва бошқа барча фойда олиш ниятида савдо-сотиқ учун тайёрлаб қўйилган воситалар киради.

Кимнинг қўлида мана шу моллардан қиймати олтин ёки кумуш бўйича нисобга етарли бўлиб, у бир йил айланса закот бериш фарз бўлади. Унинг миқдори жами мол (сармоя ва фойда)нинг қириқдан бир қисми ёки 2,5 фоизига тенгдир. Бу миқдорни қандай чиқаришга келсак, закот берадиган бўлса, у мазкур тижорат учун киритган сармоясини, олган фойдаларини, кишилар қўлидаги қарзларини (агар қайтарилиши умид бўлса) бошқа пулларига (жумладан, олтин ва кумушларига) қўшиб барча молнинг қириқдан бир қисмини чиқаради. Қайтишига умид йўқ бўлган қарзларини эса қачон қўлга киритса кейин чиқаради. Ўтиб кетган йиллар учун чиқармайди. Агар савдогарнинг ўзини бошқалардан қарзи бўлса, уни умумий молнинг йиғиндисидан чиқариб ташлагандан сўнг закот беради.

Тижорат моли сифатида қаралиб закот бериладиган мол бу айланаётган моллардир. Дўкон биноси ва жиҳозлари каби айланмайдиган буюмлар закот молига қўшилмайди. Бундан ташқари моллар солиб қўйиладиган идишлар, ўлчаш учун ишлатиладиган тарозилар, қоплар ва ҳоказолар ҳам агар улар моллар билан сотиб юбориш ният қилинмаса, закот молига киритилмайди. Акс ҳолда киради.

Закот чиқаришда молларни қайси нархда баҳолашга келадиган бўлсак, бу борада уламоларимиз турли фикрларни айтиб ўтишган. Аммо бизнинг мазҳабимизда ихтиёр қилинган фатвога кўра уларни олинган эмас, балки бугунги сотилаётган баҳоси, яъни, улгуржи баҳоси ҳисобга олинади, чунки зарурат бўлиб қолса, шу нархда сотиб юбориш мумкин. Бугунги баҳосини молни ўтмай қолгани сабабли аниқлаш мушкул бўлиб, қолган ўринда ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) фикрларига кўра зиммасида закот чиқариш фарзи сақланиб турган ҳолда сотилишини кутиб туриш мумкин бўлади.

Тижорат моллари закотини қайси молдан чиқариш савдогар ихтиёридадир. Агар ҳохласа, молни ўзидан ёки қийматидан бериши ҳам мумкин. Мабодо, камбағалнинг эҳтиёжидаги буюмни олиб берса, яна яхшироқдир. Чунки уни бозорга бориб-келиш каби ортиқча харажатлардан халос қилган бўлади. Бундан ташқари улар нарх-наво борасида алданиб қолишлари ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Манба: muslim.uz

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тўртлик

Ёмонлик, яхшилик ёнма-ён яшар,
Баъзида шум ният ҳаддидан ошар.
Қалбимиз имонга йўғрилган куни
Оламда ёруғлик, бахт тўлиб-тошар.

Равшан ИСОҚОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Луқма покизалиги
#Яхшиликка_чақириш

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Эй имон келтирганлар! Фақат Аллоҳга ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!" (Бақара, 172).

Динимизда рухсат этилган йўллар орқали тўпланган бойлик ҳалол, нопок йўл билан орттирилган мол-дунё ҳаромдир. Ризқ ҳалолидан бўлишига ҳаракат қилиш лозим. Айниқса, оила раҳбари қарамоғидагиларни ҳалол меҳнати ва покиза луқма билан боқиши фарз. Ҳалол озуқалар инсон учун тиббий томондан ҳам фойдадир. Чунки Аллоҳ таоло фақатгина зарарли нарсаларни ҳаром қилган. У Зотдан қўрқмаган кимсалар – ўғрилик, порахўрлик, зўрлик, ҳийла-найранг, ҳаром нарса савдоси, етимнинг молини ўзлаштириш, ҳаром касб (фолбинлик, фоҳишалик) қилиш, умумхалқ мулкини ўзлаштириш каби йўллар билан бўлса ҳам, дунё тўплайди. Шу мол-мулкидан қорин тўйдиради.
Ҳолбуки, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Ҳаромдан битган этга дўзах муносибдир", деганлар (Имом Табароний ривояти).

Дуонинг ижобати ҳам луқманинг поклигига боғлиқдир. Қиёматда ҳар бир инсон бойлигини қандай орттиргани ва қаерга сарфлагани ҳақида сўралади. У кунда ҳаромдан мол топган кимса афсус чекади. Зеро, банданинг ҳаққи у куни олтин-кумуш ва мол-дунё билан эмас, балки савоб ва гуноҳ билан ҳисоб-китоб килинади.

Имом Байҳақий (раҳимаҳуллоҳ) ривоят қилган ҳадиси шарифда айтилишича, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: "Ким тиланчилик қилишдан сақланиш, оиласини боқиш ва қўни-қўшниларига мурувват қилиш мақсадида тўғри йўл орқали ризқ топиш билан маш¬ғул бўлса, қиёмат кунида у Аллоҳ таолога юзи ёруғ ҳолида йўлиқади".

Маълумки, инсоният йўл¬бошчилари пайғамбарларнинг тирикчиликлари ҳам ҳунар билан бўлган. Манбаларда бобомиз Одам (алайҳиссалом) деҳқончилик, Нуҳ (алайҳиссалом) дурадгорлик, Довуд (алайҳиссалом) темирчилик ва Идрис (алайҳиссалом) хаттотлик билан машғул бўлганлари келтирилади. Улар ризқларини пешона тери билан топганлари биз учун катта ибратдир.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МУБОРАК КУН
#Шеърият

Бугун шундай улуғ кунки, қуёш порлар ўзгача,
Теран нигоҳ сол дунёга, қулоқ тутгин самога.
Бутун борлиқ – ҳайвоноту наботот сергак турар,
Нега жиммиз, ахир, бизлар, ёлворайлик Худога.

Бугун шундай улуғ кунки, дуолар ерда қолмас,
Ахир бугун яратилмиш ҳазрати Одам Ато.
Қандай ғофил қолиш мумкин Холиқу Ҳақ биз учун
"Келгин, бандам, киргин", дея жаннатни қилса ато.

Бугун шундай улуғ кунки, Аллоҳ зикрига шошинг,
Салавоту салом йўлланг Муҳаммад Мустафога.
Фаришталар шоду хуррам тилингиздан учган он
Етказмоқ-чун шошгайдирлар саломингиз Мавлога.

Бугун шундай улуғ кунки, ичида бир соат бор,
Ул соатда ижобатдир не сўраб қилсак дуо.
Бой бермайлик бу фурсатни, муборак ушбу кунни,
Саодатга, бахтга тўлсин биз учун икки дунё.

Тоҳира ТЎЛАГАНОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МОҲИ РАМАЗОН
#Шеърият

Мўмин топсин чунонам савоб,
Ҳақ ризоси менда деб сероб,
Гуноҳ қасрин этгали хароб,
Кириб келар моҳи Рамазон.

Мўмин уни хушҳол қаршилар,
Имон кўзи равшан очилар,
Кўздан севинч ёши томчилар,
Муборак ой – моҳи Рамазон.

Очлик билан бироз қийнаган,
Шомда ифтор билан сийлаган.
Шайтон шаррин қувиб сийнадан
Ўтиб борар моҳи Рамазон.

Уни бугун кузатдик маҳзун,
Тезроқ қайт, дер юракда бир ун.
Бисёр савоб топган эй мўмин,
Қутлуғ бўлсин ийди Рамазон.

Пардабой ҲАМИДОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қадр кечасининг 7 та аломати
#Рамазон

1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.

2. Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди.

3. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди.

4. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.

5. Қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади.

6. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради.

7. Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.

Абдувоҳид ЎРОЗОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳадис

Ибн Абу Осим ан-Набил Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади. «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен Қадр кечасини билдим. Сўнг у менга унуттирилди. У Рамазон ойининг охирги ўн кунидаги кечаларнинг биридадир. У кеча очиқ ярқираган бўлиб, иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас. Гўё ой борга ўхшайди. У кеча тонг отгунигача шайтонлар чиқмайди”, дедилар».

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Оят

“Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир” (Қадр,3).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Рўзада бериладиган фитр садақаси ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб: Фитр садақасининг бериш шарти қурбонлик қилишнинг шарти билан бир хил. Яъни, ҳожати аслия (бирламчи эҳтиёжи)-дан ташқари кумуш нисоби миқдоридаги ҳар қандай кўринишдаги молга эга бўлган мусулмон фитр садақаси бериши вожибдир (“Мухтор шарҳи Ихтиёр”). Бу мол ўсиб (кўпайиб) туриши ва бир йил мобайнида камаймаслиги шарт эмас.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Бир бой одамнинг ижарага берган уйи бўлса ва у ижарада ўтирган кишига “Закотим ҳисобидан ижарада ўтиравер”, деса, закотини ўтаган бўладими?

Жавоб: Йўқ, бўлмайди. Чунки закот нақд ҳолда, қўлга тегадиган маблағ ёки мол кўринишида бўлиши керак (“Фатовойи Ҳиндия”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Subscribe to a channel