hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

#Мутолаа

Никоҳ шариатга мувофиқ бўлишининг учта асосий шарти бор:

1. «Ижоб ва қабул», яъни, икки тарафнинг биридан так­ лиф, иккинчисидан эса уни қабул қилиш. Ижоб ва қабул очиқ сўзлар билан изҳор қилиниши керак.

2. Никоҳ чоғида икки эркак гувоҳнинг ҳозир бўлиши. Гувоҳларсиз қилинган никоҳ ҳисобга ўтмайди.

3. Маҳр белгиланиши, яъни, эр хотинга берадиган совғанинг миқдори ёки кўриниши аниқлаб олиниши керак.

Исломда оила ва никоҳ масаласига жуда жиддий қа­ ралади. Оиланинг мустаҳкам бўлиши учун никоҳнинг қўшимча шарти сифатида кафоатга ҳам амал қилинади. “Кафоат” деганда, никоҳланаётган томонларнинг ижтимоий, моддий ва маънавий жиҳатдан бир-бирига тенг, мос бўлиши тушунилади. Халқимизнинг «Тенг – тенги билан» деган мақоли бежиз эмас. Никоҳдаги тенглик икки томоннинг насл-насаби, дини, бойлиги, касб-ҳунари ва эътиқоди каби нарсаларда намоён бўлади. Бугунги воқеликка эътибор қаратадиган бўлсак, неча асрлар олдин Ислом ҳуқуқида жорий қилинган тенглик масаласи оила мустаҳкамлиги учун нақадар муҳим омил эканига гувоҳ бўламиз. Зеро, ота­онаси бағридан чиқиб, ўзи учун шу пайтгача мутлақо бегона саналган янги оилага кўникиб кетиши учун тушган хонадони билан ота-онаси хонадони ўртасида ижтимоий ва маънавий нуқтаи назардан тенглик бўлса, келиннинг янги ҳаётга мослашуви осонроқ кечади.

"Оилада фарзанд тарбияси" китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Соч олдиришнинг одоблари ҳақида маълумот берсангиз?

Жавоб: Соч олдиришда қиблага қараб ўтириш, сочни бошнинг ўнг томонидан бошлаб олиш ва олинган сочни кўмиш соч олдиришнинг одобларидир.

Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: "Макка йўлида Ато ибн Рабоҳга соч олдирганимда сартарош мендан учта хато топди: 1. Юзимни қиблага қаратиб ўтиришимни айтди. 2. Бошимни у тарафга қилган эдим. Олдинига ўнг тарафингни келтир, деди. 3. Сочимни олиб бўлгач, туриб кетмоқчи эдим. Сочингни ерга кўм, деди".

Киши жунублик вақтида соч ва тирноқ олиши макруҳдир ("Ҳидоя", "Маслакул муттақин").

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

КАЪБАПЎШ
#Маълумотнома

Каъбапўш – Маккаи мукаррамадаги муқаддас Каъбаи муаззама устига ёпиладиган матодир. Айрим олимлар Каъбани мато билан ёпиш Исмоил (алайҳиссалом) даврларидан бошланган деса, бошқалар Каъбанинг каъбапўш билан ёпилиши Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг катта боболари Аднон давр­ларида бошланган, дейди. Бироқ, аксарият тадқиқотчиларнинг фикрича, бу одат Яманнинг Тубо исмли қироли даврига бориб тақалади.

Саудия Арабистонида каъбапўшни тайёрлаш билан алоҳида фабрика шуғулланади.

Каъбапўш беш қисмдан иборат бўлиб, улардан бири билан Каъбатуллоҳнинг эшик томони ёпиб қўйилади. Унинг ўлчами 658 кв. м. га тенг. Каъбапўш узунасига 14 метр ва энига 101 см бўлган 47 та бўлакда тикилади. Каъбапўшнинг олтин иплар билан нақшлар солиб тикиладиган матосининг ўзига 450 кг ипак ишлатилади.

Ҳар йили иккита Кисва тикилади. Бири Каъба устига ёпиб қўйилса, иккинчиси эҳтиёт шарт сақланади. Каъбапўш ҳожилар Арафот тоғида бўлган вақтларида махсус кўтарма ёрдамида бўлак-бўлак қилиб алмаштирилади.

Қуйида каъбапўшнинг юқори қисмига битилган муборак оятлардан намуналар ҳавол этамиз:

«(Эй Муҳаммад!) Эсланг, Биз Иброҳимга Байтуллоҳ ўрнини белгилаб бериб, (унга шундай дедик): “Менга бирор нарсани шерик қилмагин ва Менинг Байтим­ни тавоф қилувчилар, (намозда) тикка турувчилар, руку ва сажда қилувчилар (яъни ҳожилар ва намозхонлар) учун тозалаб қўйгин!» (Ҳаж, 26).

«Одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чорлагин! (Шунда) улар сенга (Каъбага) пиёда ва ҳар қандай туяда узоқ йўллардан келурлар» (Ҳаж, 27).

«Улар ўз (диний ва дунё­вий) ман­­фаатларига шоҳид бўлиш учун ва маълум кунларда ­(Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларига (қурбонлик учун сўйишда) Аллоҳ номини зикр қилиш учун келурлар. Бас, ундан ўзларингиз ҳам еяверингиз, бечора камбағалларга ҳам едирингиз!» (Ҳаж, 28).

«Сўнгра (ҳожилар) кирларини кетказсинлар (яъни, эҳромдан чиқиб, соч олдириб, тоза либосларини кийсинлар), назрларини (ҳаж мажбуриятларини) адо қилсинлар ва “Кўҳна уй” (Каъба)ни тавоф қилсинлар!» (Ҳаж, 29).

«Аллоҳ томонидан берилажак катта фазл (жаннат) ҳақида мўминларга хушхабар беринг!» (Аҳзоб, 47).

«Аллоҳ таоло деди: Кимда-ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳ­нинг (қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади» (Нисо, 110).

Салоҳиддин СИДДИҚОВ, Улуғбек ЖЎРАЕВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат

“Илм молдан яхшидир, у сени ҳимоя қилади, молни эса сен қўриқлашга мажбурсан, илм ҳоким, мол маҳкумдир, сарфлаш, нафақа қилиш билан мол камайса, илмни тарқатганинг сайин кўпайиб боради”.

Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу)

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Айрим кишилар ҳожатхонада телефонда гаплашиб ёки сигарет тутатиб ўтиришади. Илтимос, ҳожатхона одоблари ҳақида маълумот берсангиз?

Жавоб: Ҳожатхонага чап оёқ билан кириб, ўнг оёқ билан чиқилади. У ерда гапирилмайди, саломга алик олинмайди, азонга, аксирган кишига жавоб айтилмайди, авратига, ахлатига қарамайди, тупурмай, бурнини қоқмай, йўталмай, кўзини осмонга қаратмай ўтиради. Иложи борича узоқ ўтирмасликка ҳаракат қилади. Сигарет, нос кабиларни чекиш ҳожатхонада мутлақо мумкин эмас («Фатовойи Оламгирия», «Сирожул ваҳҳож»).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Луқмони ҳаким ҳикматларидан
#Ўгит

Луқмони ҳаким Довуд (алайҳиссалом) замонида Бани Исроил қавмига қози этиб сайланган. Отасининг исми – Анқо Садун ўғли.

Қадимги Мисрнинг Судан ўлкасидан бўлган Луқмони ҳакимнинг мол-мулк ва насабда номи чиқмаган, аммо фикри теран, нигоҳи ўткир, сукунати ҳайбатли инсон бўлган. Ҳар бир айтган сўзида ҳикмат ёғилиб турган ва насиҳатлари ҳозиргача бандаларнинг тўғри йўлни топишида ёрдамчи вазифасини ўтайди.

– Жон ўғлим, Аллоҳ таолони танигил;

– айтган сўзингга амал қилғил;

– олдин ўйлаб, кейин сўзлагил;

– кишининг ҳақига кўз олай­тирма;

– сирингни ўзгага айтма;

– дўстингни фойда ва зиёнда синагил;

– жоҳилу нодонлардан узоқ юр;

– зукко ва билимли дўст изла;

– яхши ишларда ғайратли бўл;

– аёлга оғиринг тушмасин;

– билимли ва холис одам билан маслаҳат қил;

– сўзласанг, далили билан гапир;

– ёшликни ғанимат бил;

– ёру дўстларни азиз тутғил;

– очиқ чеҳрали бўл;

– ота-онангни ғанимат бил;

– устозингни отанг каби улуғ санагил;

– харажатингни даромадингга биноан қил;

– ҳар ишда ўртача бўл;

– қўлингдан келганча меҳмон­га хизмат қил;

– бировнинг уйига кирсанг, кўзингни ва тилингни тий.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Истисқо
#Маълумотнома

Истисқо булоқ, ҳавза, дарё ва кўллари бўлмаган жойларда яшовчи халқларнинг ёмғир сўраб дуо ва истиғфор қилишидир. Ёмғир ёғмай, қаҳатчилик бўлганида улар уч кун кетма-кет пиёда оддий кийимларда бошларини эгиб саҳрога чиқиб дуо қиладилар ва истиғфор айтадилар. Ҳар кун чиқишларидан олдин садақа берадилар. Гуноҳларидан тавба қилиб, Аллоҳдан мағфират тилайдилар. Истисқода имом қиблага қараб қўлларини кўтариб ёмғир сўраб дуо қилади. Қавм қиблага қараб ўтирган ҳолда ичида “Омин” деб туради.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Бир неча ҳолатда намозни бузиш мумкинлигини эшитдим. Илтимос, шу ҳақда маълумот берсангиз?

Жавоб: Ҳалок бўлиш хавфида қолган одам ёрдам сўраб бақирган пайтда унга ёрдам бериш мақсадида ёки ёш бола оловга яқинлашиб куйиб қолиши, сувга чўкиши хавфи бўлган вақтларда, умуман инсонни ҳалокатдан ҳимоя қилиш лозим пайтда намозни бузиш вожиб бўлади.

Шунингдек, ўғри намозхоннинг молини ўғирламоқчи бўлганида, аёл намоз ўқиётганида қозони тошиб кетса, мусофирнинг улови қочиб кетадиган бўлса намозни бузиб, хавфнинг олдини олиши жоиз ("Фатовойи Ҳиндия", "Ас-Сирожул ваҳҳож").

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИ
#Тафсир

"Нун. Қалам ва (у билан) ёзадиган нарсалар (битиклар) билан қасамёд этаманки, (эй Муҳаммад!) Сиз Раббингизнинг неъмати боис мажнун эмасдирсиз! Албатта, Сизга (сабр қилганингиз учун) туганмас мукофот бордир. Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!" (Қалам, 1–4).

Сура аввалида келган “нун” ҳарфи ҳақида муфассирлар турлича фикр билдиришган. Баъзилар у “Раҳмон” сўзидаги ҳарфларнинг охиргиси дейишган бўлса, бошқалар “ёрдам берди” маъносидаги “носира” сўзининг олдинги ҳарфи деган. Имом Қатода (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Қалам Аллоҳ таолонинг бандаларга ато этган неъматларидан биридир”. Бир жамоа муфассирлар: “Оятда зикр этилган қаламдан мурод – Лавҳул маҳфузга ёзган қаламдир”, дейишган.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтади: “Аллоҳ таоло яратган нарсаларнинг энг биринчиси қаламдир. Қаламга: “Ёзгин”, дейилди. У: “Нимани ёзаман”, деди. Шунда унга: “Қиёмат соатигача бўладиган нарсаларнинг тақдиротини ёз”, деб буюрилди...

“Сиз Раббингизнинг неъмати боис мажнун эмасдирсиз!”

Мазкур оятда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)га, Раббингизнинг сизга ато этган пайғамбарлик ва бошқа неъматлари боис сиз мажнун эмасдирсиз, дея тасалли берилди. Ушбу ўринда неъматнинг маъноси раҳматдир.

"Албатта, Сизга (сабр қилганингиз учун) туганмас мукофот бордир".

Уларнинг етказган азиятларига сабр этганингиз учун сизга ҳисобсиз, тугалланмайдиган улуғ ажрлар бордир. Мазкур оят мушрикларнинг “Улар (Макка кофирлари Муҳаммадга) айтадилар: “Эй зикр (Қуръон) нозил қилинган киши, дарҳақиқат, сен мажнунсан” (Ҳижр, 6), деган бўҳтонларига жавобдир.

“Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) энг чиройли хулқ соҳиби эдилар. У зот ёмонлик қилганга ҳам яхшилик қилардилар. Имом Муқотил (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Буюк хулқ” Ислом динидир”. Имом Қатода (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Буюк хулқдан мурод Аллоҳнинг амрини бажариш ва қайтарганларидан тийилишдир”. Имом Заҳҳок (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Буюк хулқ” Қуръони каримда амр этилган хулқлардир”. Баъзилар: «Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг ўз умматларига ҳалим бўлиб, икром кўрсатиши “буюк хулқ”дир», дейди.

Машойихлар айтади: “Муҳаммад (алайҳиссалом)ни кўришни истаган киши Қуръонга қарасин...”. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Кимда-ким Пайғамбарга итоат этса, демак, у Аллоҳга итоат этибди” (Нисо, 80). Уламолар, Расулуллоҳ (алайҳиссалом)ни кўришни истаган киши у зотнинг суннатларига амал қилсин.., дейишган. Зеро, у зот: “Мен улуғ хулқларни камолга етказиш учун юборилдим”, деганлар (“Тафсири руҳил баён”).

Манбалар асосида Абдувоҳид ЎРОЗОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Оят

«(У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда)лар билан бирга кирурлар. Сўнгра уларнинг ҳузурларига ҳар (бир) эшикдан фаришталар кириб (дерлар): “(Аллоҳ йўлида турли машаққатларга) сабр қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу ерда) сизларга тинчлик бўлгай. Дунё оқибати (жаннат) нақадар яхши!”», дейди (Раъд, 23–24).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Аждодлар_мероси

«Агар бир киши ёшлигида нафси бузилиб, тарбиясиз, ахлоқсиз бўлуб ўсдими, бундай кишилардан яхшилик кутмак, ердан туруб юлдузларга қўл узатмак кабидир. Дин ва эътиқоди саломат бўлмаган кишилар ҳақни ботилдан, фойдани зарардан, оқни қорадан, яхшини ёмондан айира олмас, бундай кишилардан на ўзига ва на бошқа кишиларга ва на миллатга тариқча фойда йўқдур».

Абдулла Авлоний

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Нафл рўза тутган кишининг уйига меҳмон келса, унинг ҳурматидан рўзасини очса бўлади, деб эшитдим. Шу тўғрими? (Раҳимберди Жуманиёзов, Хоразм вилоятидан)

Жавоб: Нафл рўзани узрсиз очиш жоиз эмас. Агар уйига келган меҳмон ранжиб қолмайдиган бўлса, нафл рўзани очмагани маъқул. Акс ҳолда, рўзани очиб, кейин қазосини тутиб беради. Имом Ҳалвоний (раҳматуллоҳи алайҳ) кейин қазосини тутиб бера олишига кўзи етмаса, рўзасини очмайди, деганлар («Фатовойи Оламгирия», «Муҳит», «Шарҳи Виқоя»)

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ВУЖУД ПОКЛИГИ – ИБОДАТ ШАРТИ
#Яхшиликка_чақириш

Ислом тарихидан маълумки, жоҳилият даврида одамлар ибодат ва дуо пайтида инсон танасининг пок бўлишига эътибор беришмаган. Уларда юз-қўлларни ювиш, жунуб ҳолатдан ғусл қилиш каби тушунча-талаблар мавжуд эмасди. Ўша пайтларда турли хил нопок ишлар оддий ҳол эди. Ислом дини илоҳий амрлари билан бу нопокликларга барҳам берди. Илоҳий амр эгаси бўлган Аллоҳ таоло инсоннинг вужуди пок бўлишини талаб қилиб, бундай дейди: “Эй имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)! Агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)! Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз ёки сизлардан бирор киши ҳожатхонадан (чиқиб) келса, ёхуд хотинларингиз билан суркалишган (қовушган) бўлсангиз­у, (лекин) сув топмасангиз, пок тупроққа таяммум қилиб, ундан юзларингиз ва қўлларингизга суртинг! Аллоҳ сизларга бирор қийинчилик (пайдо) қилишни раво кўрмайди, аксинча, сизларни поклаш ва неъмат(лар)ини сизларга мукаммал беришни хоҳлайди, зора шукр қилсангиз” (Моида, 6).

Бир минг тўрт юз йил илгари нозил қилинган бу оят инсонларни юз-бош, қўл-оёқларини ювишга, жунубликдан чўмилиб пок бўлишга ундади. Ушбу оят нозил бўлгандан бери Исломни эътиқод билган инсонлар шу илоҳий буйруққа амал қилиб яшаб келмоқдалар. Ўз вужудларини шу буйруққа асосан поклаб, иншааллоҳ, ажру савобларни қўлга киритадилар. Бинобарин, дуо ва ибодатлари Аллоҳ таоло даргоҳида мустажоб бўлади. Ва аксинча, бу илоҳий буйруққа асосан вужудини поклашга одатланмаган инсоннинг дуо ва ибодатлари қа­ бул бўлмайди. У ажру савоблардан қуруқ қолади.

"Поклик ва озодалик дини" китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ВАТАН МАДҲИ
#Мулоҳаза

Хориж сафарига борганимизда ўн-ўн беш кун ўтгандан сўнг шериклар "Қачон уйга қайтамиз?" деб бир-бирларидан сўрашлари менинг диққатимни тортди. Хаёлимдан сайру саёҳатга келган киши ҳам шунча сабрсиз бўладими, деган мулоҳазалар ўтар экан, ҳазрат Саъдий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг ушбу ҳикматли байтларининг сабабини англадим:

Пой дар занжир пеши дўстон
Беҳ, ки бо бегонагон дар бўстон.

Яъни: “Бегоналар билан боғу бўстонда яшашдан кўра, оёғинг занжирда бўлса ҳам дўст-биродарлар ҳузурида бўлмоғинг афзалдир”.

Лойиқ Шералидан: «Она ҳақида “Модарнома” номли китоб ёздингиз. Нима учун онангизнинг қабри устига китобингиздан бирор байт ёздирмадингиз?» деб сўралганида: “Ҳалигача онамнинг мақтовига сазовор бирор сўз топа олмаганим учун”, деб жавоб берган экан.

Шайх Саъдий Шерозий (раҳматуллоҳи алайҳ) юрти ҳаққига бундай деб дуо қилган:

Ё Раб, зи боди фитна нигаҳ дор хоки порс, (мо)
Чандонки хокро буду бодро бақо.

Яъни: “Ё, Парвардигор, бизнинг бу азиз Ватанимизни то тупроқ ва шамол борича (яъни, қиёматгача) фитнаю фасоддан Ўз паноҳингда асрагин”.

Ҳар бир инсон ўзи туғилиб ўсган маконни жондан азизроқ севиши ва уни фисқу фасод ва офатлардан асраши ватани олдидаги қарзидир. Фирдавсий “Шоҳнома”да бундай дейди:

Ҳама сар ба чар тан ба куштан диҳем,
Аз он беҳ, ки кишвар ба душман диҳем.

Яъни: “Ватанни душманга бергандан кўра, душман билан уришиб ҳалок бўлмоқ афзалдир”.

Доруломон кунларнинг қад­рига етмай, ношукрлик бўлган ўриндан меҳру оқибат, имон-инсоф, диёнат қочади. Ватаннинг ҳар бир қарич ери, тупроғи ўша жойда туғилиб-ўсган кишилар учун азиздир. Зеро, у бизнинг киндик қонимиз тўкилган, аждодларимиз хоки ётган муқаддас маскандир.

Юрт тинч бўлса, оиламиз тинч, фарзандларимиз соғ-­омон бўлади. Шунинг учун Ватан осойишталигига ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик! Бинобарин, огоҳ бўлиш ҳар кимнинг виждони ва эл-юрт олдидаги муқаддас бурчидир. Бу хусусда Бўзургмеҳр: “Кўп тансиқ таомлар едим, ширин шароблар ичдим, лекин офиятдан кўра лазизроғини топмадим”, деганлар.

Фазлиддин КАРОМАТОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

САФАР ОДОБИ
#Динимизни_ўрганамиз

Мусулмон киши ҳаёти давомида ҳаж, умра, илм талабида ёки яқинларининг зиёрати, тижорат ва турли мақсадда сафар килиш билан ажру савобларга эришади.
Сафарга отланаётган киши унинг одобларини билмоғи лозим. Дастлаб, сафарда ишлатиладиган зарур буюмлар тайёр­ланади.

Сафарга тонгда йўлга чиқиш хайрлидир. Сохр ибн Вадоъа Ғомидий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ё Аллоҳ, умматимнинг тонгига барака бергин”, деб дуо қилардилар» (Имом Термизий).

Сафар олдидан илмли, солиҳ кишиларнинг насиҳат ва дуоларини олиш лозим. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Сафар қилмоқчи бўлган бир киши Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига келиб, “Ё Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг”, деди. У зот: “Аллоҳга тақво қилишингни ва ҳар бир тепаликка кўтарилганингда такбир айтишингни буюраман”, дедилар. У орқасига бурилаётган эди, “Ё Аллоҳ, ерни унга яқин ва сафарини осон қилгин”, дедилар (Имом Муслим).

Сафарга отланиб, уловга минаётганда дуо қилинади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сафарга чиқаётганда туяларига минсалар уч марта такбир айтиб, сўнгра: “Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Албатта, Раб­бимизга қайтгувчиларданмиз. Ё Аллоҳ, ушбу сафаримизда яхшиликни, тақвони ва Ўзинг рози бўладиган амални сўраймиз. Ё Аллоҳ, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қил. Ё Аллоҳ, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам Ўзингдирсан. Ё Аллоҳ, Сендан сафар қийинчиликлари ва қайғуларидан, аҳлим ва молим учун ёмон оқибатлардан паноҳ сўрайман”, дердилар (Имом Муслим).

Киши сафар давомида кўп­роқ ўзи ва бошқалар ҳаққига дуо қилиши керак. Зеро, унинг дуоси мустажобдир. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишининг дуоси шубҳасиз ижобатдир: мазлумнинг дуо­си, мусофирнинг дуоси ва ота-­онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуосидир”, дедилар» (Имом Термизий).

Сафардошлар ораларидан бир кишини йўлбошчи қилиб тайинлашлари керак. Имом Нававий (раҳматуллоҳи алайҳ): “Мусофирлар жамоада ўзларига энг зийрак, энг афзал кишини йўлбошчи қилиб тайинлашлари мустаҳабдир”, деганлар.

Сафарда мақсад ҳосил бўлгач, тезда уйга қайтиш лозим. Ҳадисда: “Сафар азоб-уқубатнинг бир кўринишидир. Сизлардан бирингиз сафарга чиқса, таоми, ичимлиги ва уйқусидан тўла баҳра ололмайди, (сафарда) истаги ҳосил бўлса, оила-аҳлига шошилсин”, де­йилган. (Имом Бухорий ривояти).

Киши юқорида санаб ўтилган сафар одобларига амал қиладиган бўлса, сафар машаққатларини осон енгиб ўтади, кўзлаган мақсадига эришади, иншоаллоҳ.

Абдураҳим ТУРСУНОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Жаъфар ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)
#Саҳобалар_ҳаёти

Жаъфар ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ҳижратдан 34 йил олдин Макка шаҳрида дунёга келган. Жаъфар ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амакиси Абу Толибнинг ўғли, ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу)нинг туғишган акасидир. Жаъфар ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) исломга илк кирган саҳобалардан бири эди.

Тўлиқ исми: Жаъфар ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб Ҳошимий Қурайшийдир. “Зул жанаҳайни” – икки қанот соҳиби деган ном билан машҳур бўлган.

Фарзандлари: Авн, Муҳаммад, Абдуллоҳ номли ўғиллари ва Нуъмо номли қизи бўлган. Хотинининг исми Асмо бинти Унайс эди.

Ака-укалари: Толиб, Уқайл, Али, Фохита ва Жамона.

Фазилатлари ва исломда тутган ўрни: Жаъфар ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) хилқатда ҳам, хулқда ҳам Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ўхшарди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Жаъфар, сен хилқат ва хулқ жиҳатдан менга ўхшайсан”, деганлар.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтади: «Жаъфар ибн Абу Толиб камбағал-бечоралар ва мискинларни жуда яхши кўрарди. Улар билан бирга бўлиб, уларга яхшиликлар қилиб, хизматларини бажарарди. Шу сабаб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Жаъфар (розияллоҳу анҳу)га “Мискинлар отаси” деб куня берганлар».

Жаъфар ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) саҳобалар орасида буюк мартаба соҳиби эди. У зотнинг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Жаъфар: “Алидан бирор нарса сўраганимда бермаса,
отам Жаъфар ҳақи десам, берар эди”, деган.

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) Абдуллоҳ ибн Жаъфарни кўрсалар: “Ассалому алайкум, эй икки қанот соҳибининг ўғли”, дердилар.

Манбалар асосида Баҳриддин ПАРПИЕВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Динимизни_ўрганамиз

«Никоҳ» сўзи луғатда «яқинлик», «боғланиш» маъноларини англатади. Никоҳ ақди (битими) битимларнинг энг яхшисидир. Шаръий истилоҳда эса, ақд қилишларига шаръий тўсиқ бўлмаган аёл билан эркакнинг бир-бирларидан лаззат олишларини ҳалол йўлга солувчи битимдир.

Ҳар бир мусулмон уйланишнинг шаръий ҳукмларини ҳам билиши зарур. Кишининг жинсий қуввати ҳамда оила масъулиятини адо эта олишига кўра, шариатда уйланишнинг ҳукми беш хил:

1. Маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, фақат уйланиш билан зинодан сақлана оладиган кишиларга уйланиш фарздир.

2. Маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, уйланмаса, зинога кетиш хавфи бўлган кишиларга уйланиш вожибдир.

3. Маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, жинсий муносабатга лаёқатли кишиларга уйланиш суннатдир.

4. Маҳр ва аёл нафақасини топиб беришидан ҳамда жинсий ожизлигидан хавфсираган кишиларга уйланиш макруҳдир.

5. Маҳр ва аёл нафақасига қодир бўлмаган, жинсий лаёқати йўқлиги аниқ кишиларга уйланиш ҳаромдир.

Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий манбаларидан ҳисобланган «Дуррул Мухтор» китобининг «Никоҳ фасли»да зикр этилганидай: «Одамзодга никоҳ ва имондан бошқа ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Оила шундай саодатбахш бир боғки, у ҳатто жаннатда ҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома маълум муддатдан сўнг кучини йўқотади, аммо бир-бирларидан рози бўлган умр йўлдошларнинг биргаликдаги ҳаёти ўлим билан ҳам тугамайди».

"Оилада фарзанд тарбияси" китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тафсир

«Мол-мулкларингиз ва жонларингиз (офати ва мусибати) ила синалурсизлар. Шунингдек, сизлардан олдин Китоб берилганлар ва мушриклардан кўп азиятли (аччиқ) гапларни эшитасизлар. Агар сабр қилсаларингиз ва тақволи бўлсаларингиз, албатта, бу яхши ишлардандир» (Оли Имрон, 186).

«Мол-мулкларингиз ва жонларингиз (офати ва мусибати) ила синалурсизлар». Бандалар молларига, жонларига талафот етиши ёки бирор яқинларининг вафоти билан синалади. Бу вақтда мўмин учун ягона йўл ҳаммасига сабр қилиб, Аллоҳ таолога истиржоъ айтишдир: «Уларга мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз”, дейдилар» (Бақара, 156). Киши ўзига берилган молу давлатни Аллоҳ буюрган ўринларга сарфлаб, таот-ибодатда бўлса, моли унга неъматдир. Агар бунинг акси бўлса, молу давлат у учун бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб бўлади.

«Шунингдек, сизлардан олдин китоб берилганлар ва мушриклардан кўп азиятли (аччиқ) гапларни эшитасизлар». Бу оят Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ҳақида нозил бўлган дейишади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га мактуб бериб, Қайнуқо қавмининг саййиди Финҳос ибн Озуронинг олдига ёрдам сўраш учун юборадилар ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га: “Менинг хабаримсиз бирор ишга қўл урманг”, деб тайинлайдилар. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ёнларида қилич билан мактубни унга етказади. У ўқиб: “Раббингиз бизнинг ёрдамга муҳтож бўлиб қолибди-да”, дейди. Бундан ғазабланган Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) уни қилич билан чопмоқчи бўлади, лекин Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг гапларини эслаб, ўзини тияди. Шунда ушбу оят нозил бўлган (Табарий ва Абу Ҳотим ривояти). Бузғунчиларнинг иши, албатта, Исломга тош отиш ва мусулмонларни ёмонотлиқ қилишдир. Буларга қарши ҳар бир мусулмон қўлидан келганича солиҳ амал билан жавоб бериши керак.

«Агар сабр қилсаларингиз ва тақволи бўлсаларингиз, албатта, бу яхши ишлардандир». Оятда бундай ҳолатда сабр қилишга ва тақволи бўлишга ундаляпти. Сабр ва тақво эса албатта, илм олиш ва унга амал қилиш билан ҳосил бўлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АБУ ҲУРАЙРА (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ)
#Саҳобалар_ҳаёти

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) олти юз минг ҳадисни ёддан биларди. Баъзилар унга: “Сиз ниҳоятда кўп ҳадис ривоят қиласиз, ҳолбуки, муҳожир ва ансорлар бу ҳадисларни ривоят қилишмаган”, дея таажжубланиб сўрашса, у зот: “Менинг муҳожир биродарларим тижорат, ансор биродарларим деҳқончилик билан машғул эдилар. Мен эса ҳар доим Расулуллоҳнинг хизматларида бўлардим. Шу сабабли улар иш билан машғул бўлган вақтлари мен Расулуллоҳ билан бирга эдим. Мен “Асҳоби суффа” жамоасининг бириман, улар унутсалар ҳам, мен ёдлаб олар эдим”, дея жавоб берганлар (Имом Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра дастлаб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзларини унутиб қўйиб, бундан қалби безов­та бўларди. Ниҳоят, бир куни арз қилди: “Ё Расулуллоҳ, мен сизнинг баъзи ҳадисларингизни унутиб қўймоқдаман”. Пайғамбаримиз дедилар: “Чодрангни ёй”. У киши чодрани ёйди. Расулуллоҳ муборак қўлларини чодрага қў­йиб, дуо қилдилар. Сўнгра: “Энди буни кўксингга тутиб, ўраб ол”, дедилар. Абу Ҳурайра буюрилганидек қилди. Кейинчалик у киши бундай дер эди: “Ушбу воқеадан сўнг Пайғамбаримизнинг бирор ҳадисларини унутмайдиган бўлдим” (Имом Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг номи аввал Абдушшамс (қуёшнинг қули) эди. Аллоҳ таоло у зотга Ислом неъматини берди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан кўришишга мушарраф бўлди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ундан: “Исминг нимадир?” деб сўрадилар. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу): “Абдушшамс”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Энди исминг Абдураҳмон”, дедилар. У ҳам: “Расулуллоҳ, ота-онам сизга фидо бўлсин, бугундан бошлаб исмим Абдураҳмондир”, деди.

Бир куни у зот кичкина мушукни тиззаларида ўйнатаётганларини кўрган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Абу Ҳурайра (мушукчанинг отаси)” деб чақирдилар. Шундан кейин "Абу Ҳурайра" исми кенг тарқалди. Кўп ҳолатларда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у кишини яхши кўриб, "Абу Ҳир" ҳам дер ­эдилар. У зотга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг мазкур тарзда эркалаб чақириш­лари ёқарди.

Пўлатхон КАТТАЕВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Маълумотнома

Буғдойнинг кепаги, похоли, сомони юқори озуқавий қимматга эга. Кепаги ҳамма қишлоқ хўжалик ҳайвонлари учун ем, омухта ем тай- ёрлашда ҳам фойдаланилади. Ундаги ҳазм бў- ладиган оқсил миқдори арпа донига нисбатан 1,5 баробар кўп. Сомони майдаланган ва боғланган ёки кимёвий моддалар билан ишланган ҳолда қорамоллар, қўйлар учун яхши озуқа. Сомонининг 100 килограммида 0,5-1,0 кг ҳазм бўладиган оқсил бор. Шунингдек, сомондан қурилиш материали, қоғозлар тайёрлашда, қорамолларга тўшама сифатида фойдаланилади. Чориси қорамоллар учун яхши озуқа. Бошқа донли ўсимликлардан фарқли равишда буғдой дони таркибида оқсил ва клейковина мавжуд. Хамирга ачитқи (хамиртуруш) қўшилганда, у кўпчиб, бижғиб ҳажми катталашади ва карбонат ангидрид гази ҳосил бўлади. Шунингдек, буғдой донининг таркибида крахмал, маъданли моддалар, витаминлар бор. Маъданли модда ва витаминлар, айниқса, бутун дон ва бойитилган ундан тайёрланадиган маҳсулотларда кўп бўлади, улар юқори тўйимлилик қимматига, шифобах- шлик хусусиятига эга.

Буғдой дони таркибидаги оқсил миқдори ундан қандай мақсадларда фойдаланишни белгилайди. Нон ёпиш учун дон таркибида 14-15 фоиз, макарон маҳсулотлари тайёрлашда 17-18 фоиз оқсил бўлиши талаб этилади. Одамлар учун ўсимлик оқсилининг асосий манбаи буғдой дони бўлиб, у кундалик озиқ-овқат рационида оқсилга бўлган эҳтиёжнинг 50 фоизини қондиради.

Ана шундай хилма-хил фойдали элементлар жам бўлган доначалар ердан униб чиқиб, фойдали озуқага айлангунича Яратганнинг катта ҳикматли жараёни кечади. Аллоҳ таборак ва таоло Қуръони каримда: “Ўлик (қўриқ) ер улар учун (қайта тирилишга) бир аломатдир, Биз уни (сув билан) тирилтирдик ва ундан (турли) донларни ундириб чиқардик. Бас, улар ундан емоқдалар” (Ёсин, 33), дея донларни инсон оламига қай тариқа неъмат қилиб бергани хабарини бермоқда.

"Нон - ризқу рўзимиз" китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тўртлик

Ўзи буюрмоққа ўрганган киши,
Қийин бошқаларга қулоқ солиши.
Ким агар ўсибди нозу неъматда,
Ҳоли оғир бўлар, қолса кулфатда.

Саъдий Шерозий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АСРГА ТАТИГУЛИК УМР
#Машҳур_ҳанафийлар

ХIХ асрда яшаб, самарали ижод қилган буюк аллома Абулҳасанот Муҳаммад Абдулҳай ибн Муҳаммад Абдуҳалим Ансорий Лакнавий ҳижрий 1264 (мил. 1847) йилда Ҳиндистоннинг Банда шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топди.

Отаси мавлоно Муҳаммад Абдулҳалим ўз даврининг йирик олимларидан бўлиб, бир қанча китоблар муаллифидир. Алломанинг насаби саҳоба Абу Айюб Ансорий (розияллоҳу анҳу)га бориб тақалади.

Абдулҳай Лакнавийнинг болалик чоғларидан зеҳни ўткир бўлиб, ўн ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёдлади, кейинчалик тафсир, ҳадис, фиқҳ, хаттотлик, сарф, наҳв, мантиқ, тиб каби илмларни пухта ўзлаштирди.

Шайх Лакнавий 18 ёшидан китоб ёза бошлаган. У умри давомида сарф ва наҳв, мантиқ, фиқҳ, сийрат ва ҳадис илмларига оид жами 120 га яқин асар таълиф этган.

Шайх Абдулҳай Лакнавий ҳанафий мазҳабида мўътабар манба ҳисобланган “Жомеъул кабир” ва “Жомеъус сағир” асарларини шарҳлаган. Алломанинг “Табақотул Ҳанафия” (“Ҳанафий олимлар табақалари”) асари ҳанафий мазҳаби уламоларининг даражаларини ва мўътабар манбаларини ўрганишда асосий қўлланмалардан бирига айланган.
Лакнавий 1287 ҳижрий йилнинг зулҳижжа ойида Ҳайдарободда яшаган вақтида “Нафъул муфтий вас-саил бижамъи мутафарриқоти масаил” (“Турли масалаларда сўровчи ва муфтий учун фойдали нарсалар”) номли китобини ёзди. Муаллиф ушбу асарида ўзидан сўралган саволлар ва уларнинг жавобларини, намоз, мусулмон киши бажариши жоиз ва жоиз бўлмаган амалларга оид масалаларни жамлаган.

Аллома Абулҳасанот Абдулҳай Лакнавий кишиларни яхшиликка чорлаб, бидъатларга қарши курашиш каби хислатлари билан мақтовга сазовор зот эди. Аллома ҳижрий 1304 (мил. 1886) йил 39 ёшида Лакнав шаҳрида вафот этган.

Манбалар асосида Турсуной ИСОМУҲАМЕДОВА тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИМОМИ АЪЗАМНИНГ СУКУТЛАРИ ВА САХИЙЛИКЛАРИ
#Динимизни_ўрганамиз

* * *
Имоми Аъзам Имом Вакиъга бундай деган эканлар: “Қирқ йилдан бери тўрт минг тангадан ошиқ пулни қўлимда тутмайман. Тўрт минг тангадан ошиғини чиқараман (тарқатаман). Шу тўрт минг танга ҳам олимлар нафақасининг сармояси учундир, йўқса бир танга ҳам сақламас эдим”.

* * *
Ўзлари ва бола-чақалари учун кийим-кечакми, мевами ёки бошқа нарсами олмоқчи бўлсалар, олдин катта уламоларга олиб, сўнгра ўзларига олар эдилар. Имом Абу Юсуф айтади: “Бирор киши устозга берган нарсалари ва қилган эҳсонлари учун миннатдорлик билдирса, устоз хафа бўлиб, бундай дер эканлар: “Бу нарсалар Аллоҳ таолонинг сенга берган ризқидир, Унга шукр қил, менга эмас”.

* * *
Имоми Аъзам устозлари имом Ҳаммоднинг саховат ва эҳсонларини кўп эслардилар. Ҳазрат Имоми Аъзам ўн йил имом Абу Юсуфнинг харажатлари ва нафақаларини бериб турган эканлар.

* * *
Имом Шақиқ айтади: “Абу Ҳанифа билан йўлдош бўлиб сафарга чиқдим. Бир одам Абу Ҳанифани кўриб, бошқа йўлга қочди. Абу Ҳанифа уни кўриб, қаттиқ чақирди ва ундан: “Нега қочяпсиз?” деб сўради. У киши: “Сизнинг бир неча танга пулингиз менинг гарданимда турибди. Кўп замонлар ўтди, қашшоқ бўлиб қайтаролмадим. Шундан уяламан”, деб жавоб берди. Абу Ҳанифа: “Ундай бўлса, ҳаммасидан кечдим. Энди хотиржам бўлинг, мендан уялиб қочманг!”

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Отправить новое сообщение подписчикам

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тўртлик

Бири кам дунёнинг ками мендадир,
Ташвишу ғавғонинг жами мендадир.
Кўзимни очгани қўймайди камлик,
Наздимда, дунёнинг ғами мендадир.

Бибисора ТУРОБ қизи

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳазрат Умар ўгитлари
#Ўгит

Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) жаннат башорати берилган ўн нафар саҳобанинг биридир. У зот адолати сабабли “Одил Умар” деб номланиб, довруғи оламга ёйилди.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) мамлакат аҳолисининг муаммоларини ҳал этар, оғирини енгил қилар эди. Ваъз-насиҳати, ҳикматли сўзлари билан одамларнинг қалбларини забт этарди. Саъид ибн Мусайяб (розияллоҳу анҳу) ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ҳикматларини ривоят қилган:

‒ Мусулмоннинг сўзини яхшиликка йўй!

‒ Ўзини туҳматли ҳолатдан сақламаган кимса, уни ёмон деганлардан ранжимасин.

‒ Сенга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашма.

‒ Бўлмағур нарсалар ҳақида савол сўрама!

‒ Ҳожатингни раво этишни истамайдиган кимсалардан ёрдам кутма.

– Ёмонлар билан дўстлашма.

‒ Душманингдан узоқ юр ва Аллоҳдан қўрқмайдигандан йироқ бўл.

‒ Ишларингни Аллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳатлашиб, бажаришга одатлан. Чунки Қуръони каримда: «Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қўрқарлар» (Фотир, 28), дейилган.

Моҳира САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Муборак дуо
#Ҳадис_шарҳи

Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): ­“Ё Аллоҳ, қабр азобидан, Масиҳ дажжол фитнасидан, ҳаёт ва ўлим фитнасидан, гуноҳкорлик ва қарздорликдан асра”, деб дуо қилар эдилар. Шунда бир киши: “Нима учун Аллоҳдан қарздорликдан асрашини кўп сўрайсиз?”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсон қарздор бўлганида гапирса, ёлғон сўзлайди, ваъда қилса, хилоф қилади”, дедилар» (Имом Бухорий).

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(У азоб қабрдаги бир) оловдирки, улар эртаю кеч унга тутиб турилурлар…” (Ғофир, 46). Бу оят қабр азобининг ҳақ эканига далолат қилади. Ҳадисда: “Ҳар бирингиз вафот этганингиздан кейин ҳар куни эртаю кеч жаннатдаги жойингиз, мабодо дўзах аҳли бўлсангиз, дўзахдаги жойингиз ўзингизга кўрсатиб турилади. Бу ҳолат қиёмат кунигача давом этади”, дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Дажжолнинг фитнаси энг катта фитнадир. Шунинг учун барча пайғамбарлар ўз умматларини унинг ёмонлигидан огоҳлантирганлар. “Масиҳ” сўзи луғатда “суртилган, текисланган” маъноларини билдиради. Дажжолнинг бир кўзи тери билан қоплангани учун “масиҳ” дейилади. “Дажжол”нинг маъноси эса “кўп алдайдиган”дир, У Макка ва Мадина шаҳарларидан бошқа бутун Ер юзини кезиб чиқади ва ўзининг ёлғонлари билан ҳақдан чалғитади. Дажжолнинг “масиҳ” сифати билан Исо (алайҳиссалом)нинг “масиҳ” сифатлари ўртасида катта фарқ бор. Исо (алайҳиссалом) муборак қўллари билан касални силасалар, касал шифо топган. Шунинг учун Исо (алайҳиссалом) “масиҳ”, яъни “силагувчи” деб номланганлар.

Ҳаёт фитнаси ва ўлим ҳақида Ибн Дақиқ Ийд (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай дейди: “Ҳаёт фитнасидан мурод – инсон ҳаёти давомида йўлиқадиган фитналар, яъни молу дунё фитнаси, шаҳват ва жаҳолат фитнаси ва энг хатарлиси, инсоннинг ўлим пайтидаги шайтон фитнасидир. Ўлим фитнасидан эса қабрдаги савол-жавоб ирода қилинган”. Ҳаким Термизий Суфён Саврийнинг қуйидаги сўзларини ривоят қиладилар: «Маййитдан: “Раббинг ким?” деб сўралган пайтда, шайтон унинг кўзига кўринади ва ўзига ишора қилиб: “Сенинг Раббинг менман”, дейди».

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Киши қарздор бўлиб қолганда гапирса, ёлғон сўзлайди, ваъда берса, хилоф қилади”, деганлар. Ҳақиқатда, инсон қарздор бўлиб қолса, қарзини тўлашига ишонтириш учун турли-туман сўзлар айтиб, ёлғон қўшади. Баъзан қарзни тўлашга бир кунни тайин қилиб, ўша вақт келганда ҳақни адо қилолмайди. Натижада ваъдасига хилоф қилади. Ёлғончилик ва ваъдасига вафо қилмаслик эса мунофиқлик аломатларидан ҳисобланади.

Манбалар асосида Охунжон АҲМЕДОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тўртлик

Эй фарзанд шуни бил, эсингда сақла,
Онангни ҳурматлаб рози қил уни.
Онасин норози қилган фарзандлар
Дўзахга ўтиндир қиёмат куни.

Отабек Бақоний

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тарбия

«Беодоблик шундай селки, у обрў ва виқор қасрини қўпориб, идрок бўйнини ҳар хил арқонлар билан боғлаб ташлайди. Оқил кишиларнинг айтишича, одоб риояси шундай сурмаки, унинг гардидан ҳар бир кишига суртса, эътибор кўзининг равшанлиги ҳеч қандай сабаб билан заифлик ва иллатга йўлиқмайди. Замонанинг катта­-кичиклари унинг ҳузурини меҳру муҳаббат базмининг чироғи, деб биладилар. Кундан-кунга иқболининг юлдузи юксакликка кўтарилаверади».

Алишер Навоий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Умид сўнмасин...
#Ислом_сабоқлари

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мўминнинг иши қизиқ: унинг барча ишларида хайр бор. Бу фақатгина мўминга хос. Бошига яхшилик келса, шукр қилади. Бало келса, сабр қилади, яхшилик топади”, деганлар (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривояти).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар қандай хабар келганда, у хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон бўлсин, шукр қилишга буюрганлар. «Инсон яхши хабарни эшитганда: “Аллоҳга ҳамд бўлсин, Унинг неъмати билан солиҳ-яхши нарса (амал)лар камолига етади”, десин. Қачонки инсон ёмон кўрган нарсани кўрганда ёки хабарини эшитганда: “Барча ҳолатларда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин”, десин», деганлар (Имом Ҳоким ривояти).

Қийинчилик бўлган пайтда инсон сабр қилиши керак. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Бас, албат­та, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ, 5). “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна уни ўзи ўйламаган жойидан ризқлантирур” (Та­лоқ, 2–3).

Ҳамиша яхши ниятда бўлиш, ҳар бир нарсани яхшиликка йў­йиш Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) йўлидир. Мадинага ҳижрат қилиш давомида Савр тоғидаги ғорда бекиниб турганларида Ҳазрат Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) душманлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га озор етказишади, деб қаттиқ қўрқувда эдилар. Шунда Расул (алайҳиссалом) тасалли бериб, Тавба сураси 40-оятидаги: “Ташвиш чекма! Албатта, Аллоҳ биз билан биргадир!” сўзларини айтганлар (Имом Бухорий риво­яти).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай тангликдан чиқиш йўли, қайғудан қутулиш йўлини пайдо қилади ва унга ўйламаган еридан ризқ беради”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёмон хаёлларга бормайдиган инсонлар кам касал бўлишади. Чунки улар ғамгин кайфиятда бўлмайдилар, қийинчилик ҳолларида ҳам тушкунликка тушмайдилар.

Дониёр МУРАТОВ, Тошкент ислом университети ўқитувчиси

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Subscribe to a channel