hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

Саййидул айёмнинг фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни ҳақида шундай дедилар: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”. У фурсатнинг жуда қисқалигини қўллари билан ишора қилиб кўрсатдилар”.

“Бу кунда шундай фурсат борки…” ифодасида аниқ вақт айтилмаган. Лекин бу фурсат ҳақида баъзи ҳадислар мавжуд. Уларнинг бирида зикр қилинган фурсат имомнинг хутба ўқиш учун минбарга ўтирган пайтдан бошлаб то масжиддан чиқиб кетгунига қадар эканлиги айтилган.

Иккинчисида эса, жума куни аср ва шом намозлари орасидаги вақтлиги ҳақида билдирилган. Ўша фурсатнинг қисқалиги ҳақида Ибнул Мунир шундай дейди: “Фурсатнинг қисқалигига ишорат инсонларни ўша вақтни қадрлашга ташвиқ қилиш ва лутфнинг кенглигидан фойдаланиб қолишга ундашдир”.

Саҳобалар, тобеинлар ва улардан кейинги олимлар бу фурсатнинг Асри Саодат билан чегараланганми ёки йўқми, мазкур мунаввар фурсат йилнинг ҳар жумасида мавжудми ва ёки йилдаги биргина жума куни келадими деган хусуслар ҳақида ўз фикрларини билдирганлар.

Биринчи фикр: шундай кун, фурсат бор, лекин йил бўйи келадиган жума кунларининг биттасида намоён бўлади. Бу фикр Каъбул Ахбор розияллоҳу анҳу томонидан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга айтилган, аммо у киши буни рад қилганл. Имом Молик ва Сунан Соҳиблари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг фикрларини асос қилиб олганлар.

Иккинчи фикр: Қадр кечаси рамазон ойининг сўнгги ўн кунлигида яширингани каби, бу фурсат ҳам тўлиқ жума кунида яширилган. Ибн Умарнинг розияллоҳу анҳунинг фикрича, бир кун ҳожатларни сўраб дуо қилиш мушкул эмас ва жума кунини фақат дуо билан ўтказа олган одам тилаклари мустажоб бўлиши учун яхши имкониятга эга бўлади.

Учинчи фикр: бу фурсат жума куни ичида яширинган ёки ўз вақтини муттасил ўзгартириб туради. Имом Ғаззолий фикрлар орасида ҳақиқатга яқинроғи шу экани айтган. Ибн Асокир ва Муҳиб Табарийлар ҳам шу фикрдалар.

Тўртинчи фикр: муаззин жума куни бомдодга азон айтган пайтидир. Бу фикр Ҳофиз Абул Фазлнинг “Шарҳут Термизий” асарида келтирилган.

Бешинчи фикр: имом минбардан тушиб, такбир айтилгунига қадар бўлган муддат. Бу фикр Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган.

Олтинчи фикр: жумага азон айтилган пайт. Бу Оиша онамиз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган.

Еттинчи фикр: имом минбарга ўтиришидан бошлаб намознинг тугашигача бўлган вақт. Буни Муслим ва Абу Довуд Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Аслида манбаларда ушбу вақт ҳақида қирқдан ортиқ фикрлар билдирилган. Асосийси, бунчалик кўп ривоятлар қилинган бу вақтни излаш мустаҳабдир. Зеро, дуо – мусулмоннинг қуроли. Аллоҳ таолонинг амрларига бўйсуниб, Унинг марҳаматига сазовор бўлиш ҳар биримизга насиб қилсин.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИНСОНИЙ БУРЧ

Манбаларда келтирилишича, Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) кечалари ҳеч кимга билдирмай, одамлар ҳолидан хабар олиб юрардилар. Бир аёлнинг овқат топа олмаганидан қозонга сувнинг ўзини қуйиб, тагига олов ёқиб: “Сабр қилинглар, ҳозир овқат пишади”, дея болаларини ухлатишга уринаётганлигини кўрдилар. Ҳазрат Умар дарҳол орқаларига қайтиб, давлат хазинасидан бир қоп таомни ажратиб, ҳамроҳларидан қопни орқалатиб қўйишда ёрдам сўрадилар. Ҳамроҳлари: “Эй мўминларнинг амири, ижозат беринг, юкни мен кўтариб борай”, деди. Шунда ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): “Агар Қиёмат куни ўша оиланинг оч қолгани гуноҳини ҳам менинг ўрнимга сен кўтарадиган бўлсанг, бу юкни кўтар, бўлмаса ўзимга қўйиб бер, ўзим кўтарай”, дедилар. Сўнгра қопни ўзлари кўтариб олиб бордилар.
Севимли адибимиз Абдулла Қаҳҳор: “Халқнинг қалбига узоқдан қўл солиб бўлмайди, қўл солиш учун унинг олдига бориш керак”, деган эди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг қавмларига аталган бир талай неъматлари бор. Қавмлар бир-бирларининг эҳтиёжларини таъмин этган ва бир-бирларининг дардларини аритган ва аритаётган вақтларида бу неъматларни уларга беришда давом этади. Бир-бирларини чалиб йиқитишга ўта бошлаган вақтларида уларга бераётган неъматларини тўхтатиб, бошқа аҳил қавмларга беради”, деб айтадилар (Абу Ҳомид Ғаззолий, “Мукошафатул қулуб”).
Ён-атрофимиздаги кўмакка муҳтож бўлганларга ёрдам бериб яшаш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. Ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшни, маҳалла-кўй, умуман, барча инсонларга яхшилик қилиш, мурувват кўрсатиш ҳақиқий инсоний фазилатдир.

Сардорбек ХУДОЁРОВ,
Асака туманидаги “Мулла Раимдон” масжиди имом-хатиби


Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

@muslimuzportal
Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“(У кунда тақво аҳлига айтилур:) “Эй бандаларим! Бугун сизларга хавф йўқдир ва сизлар асло ғам чекмайсиз”». Яъни, сизларга дунёда бўлгани каби қўрқув йўқ ва бундан кейин эса ўкиниш ва ғам ҳам йўқдир. Муфассирлар айтишича, Қиёмат куни йиғилганларга “Эй бандаларим!” деб нидо қилинганида барча одамлар бошини кўтаради. “(Улар дунёда) оятларимизга имон келтирган ва мусулмон бўлган(банда)лар”, дейилгач, мусулмон бўлмаганлар бошларини қайта эгиб олишади. Мусулмонларга эса: “Ўзингиз ҳам, хотинларингиз ҳам мамнунлик ҳолларингизда жаннатга кирингиз!” дейилади. Баъзи муфассирлар бу оятдан дунёда ака-ука, дўст каби тақво хусусида яқин бўлганлар ҳам тушунилади, дейишади.

Киши бу дунёда кимни яхши кўрса, охиратда ҳам ўшалар билан бўлади. Шунинг учун дўст танлашда ва ўзаро алоқаларда тақво биринчи ўринга қўйилса, охиратда ҳам у дўстлик давом этади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАГАЙ ВАТАННИ

Дунёда қилинган ҳар бир яхшиликнинг ажри, мукофоти бор. Ватан ҳимояси ҳам буюк ва эзгу ишлардандир. Мамлакатимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини миллий байрам сифатида нишонлаш анъанага айланди. Бугунги тинч, осойишта ҳаётимизни қуролли кучлар ҳимоя қилмоқда. Ана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган ўғлонларимиз шаънига ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди.

Муқаддас динимиз ҳам инсонларнинг тинч-осойишта ва фаровон ҳаёти учун ҳамиша қайғуриб келган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматлари эмин-эркин ҳаёт кечириши учун умрларининг сўнгги лаҳзасигача дуодан тўхтамаганлари сўзимиз исботидир. У зот (алайҳиссалом) одатларича ҳар тонгги ва кечки ибодатдан сўнг офият ва тинчликни сўраб дуо қилар эдилар. Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) айтади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эрта тонгда ва кеч тушганда ушбу калималарни айтишни канда қилмасдилар: “Ё Аллоҳ, мен Сендан дунёда ва охиратда офиятни сўрайман. Ё Аллоҳ, Сендан диним, дунёим, аҳлим ва молимда афвни ва офиятни сўрайман...” (Имом Аҳмад).

Тарихдан маълум, ҳар давр ва ҳар замонда халқнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларни ҳимоя қилиш учун ўша юртнинг ўғлонлари сафарбар этилган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида ҳам бир жамоа кишилар сафарларда тунлари қўриқчилик қилиб чиққанлар. Абу Райҳона (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга ғазотда эдик. Тунлардан бирида баланд ерга келдик. Бизга қаттиқ совуқ етди. Ҳатто ораларимиздан баъзилар ерни (ўзи) сиғадиган қилиб ковлаб, унга кириб (тешикка) қалқонини қўйиб олганига кўзим тушди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу ҳолатни кўрганларида: “Бу кеча бизни (ёвдан ёки душмандан) ким қўриқлайди? Мен (қўриқлайдиган кишини) фазилатли дуо билан дуо қиламан”, деб айтдилар. Ансорлардан бир киши: “Ё Расулуллоҳ, мен”, деди. У зот (алайҳиссалом): “Яқинроқ кел”, дедилар. У киши яқинлашди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Сен кимсан?” деб сўрадилар. У ўзини: “Ансорийлардан”, деб таништирди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуони бошладилар ва уни кўп дуо қилдилар. Абу Райҳона айтади: “Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) унинг ҳаққига қилган дуони эшитдим-да: “Мен ҳам борман”, дедим. “У зот (менга) яқинроқ кел”, дедилар. Мен яқинроқ бордим. У зот: “Кимсан?”, деб сўрадилар. Мен: “Абу Райҳонаман”, дедим. У зот (алайҳиссалом) ансорийнинг ҳаққига қилган дуоларидан ўзгачароқ қилиб дуо қилдилар. Сўнгра: “Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўзга дўзах ҳаромдир. Аллоҳнинг йўлида (туни билан) бедор бўлган кўзга дўзах ҳаромдир”, дедилар (Имом Аҳмад, Табароний).

Абу Атийя (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган яна бир ҳадисда: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир киши вафот этганини билиб, қай бирингиз унинг бирор яхши амали (бажарётгани)да кўрган?”, деб сўрадилар. Бир киши: “Мен у билан бирга Аллоҳ йўлида бир кеча қўриқчи бўлдим”, деб айтди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ва у зот билан бирга бўлганлар ўринларидан туриб, унга жаноза намозини ўқишди. Қабрига қўйилгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қўллари билан тупроқ тортдилар. Сўнг (маййитга қараб): “Дўстларинг сени “дўзах аҳлидан”, деб ўйлашмоқда. “Мен сени жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман”, дедилар” (Имом Табароний).

Инсон дунё ва охиратда солиҳ амаллари, Ватан, имон, дин ҳимояси, ободлиги билан роҳатга эришади. Ўзбек халқи ўғлонларининг шараф деб билган шиори бор. У ҳам бўлса “Мардлар қўриқлайди Ватанни”. Ҳақиқатан, ватанни қўриқлаш ва унинг остонасини ғанимлар кучидан ҳимоя қилиш бу инсон ўзининг уйини, оиласини, қариндош уруғини ва айниқса, динини ҳимоя қилиш деганидир. Ватан тинч бўлса, келажак авлод тинч осойишта яшайди ва тоат-ибодатлари ўз вақтида адо этилади.

Жалолиддин ҲАМРОҚУЛОВ,

Тошкент шаҳар “Новза” жоме масжиди имом-хатиби

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Мутолаа

Ислом дини ўзаро муҳаббат, раҳмат, меҳр-шафқат каби инсоний хислатлар оила мустаҳкамлигининг муҳим омилларидан эканини айтади. Булардан бирортасига арзимас нарса боис дарз етмаслиги зарур.

Шундан келиб чиқиб, комилликка интилган ҳар бир эркак оилада ўзига ҳаётий ҳамроҳ бўлаётган аёлининг барча ахлоқ ва хилқатини тўла тушуниб боради. Унинг туғма хусусиятлари ва табиатига қараб ҳаёт тарзини белгилаши лозим бўлади. Лекин шуни айтиб ўтамиз, кишининг аёлини ўзи кўзлаган ва тасаввур қилган ҳолатга келтириши учун ҳаракатлари ҳамиша ҳам яхши натижа бермаслиги мумкин. Бунга қатор сабаблар бор.

Биринчидан, рафиқа бўлган аёлнинг муомала, кийиниши, овқатланиши ўзи туғилиб ўсган бошқа оила турмуш тарзига мослашган.

Иккинчидан, таълим-тарбияси ҳам ўз ота-онасининг ёши, касбу кори, дунёқараши, урф-одатларидан келиб чиқиб шаклланган.

Учинчидан, аёл ўзининг хилқатидан келиб чиқиб, ҳаёт тасаввурига эга. Бу каби жиҳатларга эътибор бериш, буларни янги оилага мослаб шакллантириш учун аёл бир неча омилларни босиб ўтиши керак бўлади. Ўз ҳаёт тарзига мослаб, кўниктириб олиш учун эр мулойимлик, кечиримлиликка суянмаса, қўполлик ва ғазаб билан оила ажримга юз тутиши мумкин. Мана шу жуфтлик муқаддаслигини ва унинг муаммоларини яхшиликча ҳал қилиш мақсадини онг-шуурига сингдирган инсон оилага кенгқамровли ахлоқ нуқтаи назари билан ёндашади. Бундай оила бошлиғининг хонадони осуда, сокин, бахтли, келажаги хайрли бўлади.

"Мустаҳкам оила асослари" китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тафсир

“...бир-бирларингизни лақаблар билан атаманглар! Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар золимлардир” (Ҳужурот, 11).

Яъни, бир-бирингизни ёмон лақаб билан чақирманг!

Ҳасан Басрий, Мужоҳид ва Қатода айтади: “Оятда кишини, мусулмон бўлганидан кейин ҳам, “Эй яҳудий!”, “Эй насроний!” деб айблаш ёки бўлмаса бир мусулмон бошқа мусулмонни “Эй фосиқ!”, “Эй мунофиқ!” дейишидан қайтариқ бор”.

Абу Абдуллоҳ ибн Ҳувайзимандод бундай дейди: “Бу ояти карима кишига, унга ёқмайдиган лақаб қўйиш мумкин эмаслигини, у суйган лақаб билан уни чақириш жоизлигини билдиради. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳазрат Абу Бакрга “Сиддиқ”, ҳазрат Умарга “Форуқ” ҳазрат Усмонга “Зуннурайн” лақабларини берганлари машҳурдир”.

Замахшарий айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бундай ривоят қилинган: “Мўминнинг бошқа мўмин зиммасидаги ҳақларидан бири, уни ёқтирадиган исми билан чақиришдир”».

“Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир!” Ибн Зайд айтади: “Киши мусулмон бўлиб, тавба қилганидан кейин унга: “кофир” ёки “зинокор” деб ном берилиши нақадар ёмондир”.

Оятнинг бундай тафсири ҳам бор: “Ким биродарига ёмон лақаб қўйса ёки уни мазах қилса, у фосиқдир!”

Саҳиҳ ҳадисда бундай дейилган: “Ким биродарига “Эй кофир!” деса, у сўзни икковидан бирига мансуб қилади. Агар айтганидек бўлмаса, айтгани ўзига мансуб бўлади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Мазах қилиш, қош, кўз ишораси билан эрмаклаш ва лақаб қўйиш фосиқликдир. Динимиз бизларни улардан қайтарган.

“Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар золимлардир”. Ким бу ишлар гуноҳ эканини билганидан кейин дарҳол тўхтаб, тавба қилмаса ёки шу ишда давом этаверса, ундайлар ўз нафсларига зулм қиладиган кимсалардир.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ”
#Термизлик_алломалар

Имом Абу Исо Термизий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг муаллафотларининг энг улуғи ва энг машҳури олти саҳиҳ китобидан бири деб тан олинган “Жомеъ ас-саҳиҳ” китобидир. Бу китобнинг бир неча номлари бор: “Саҳиҳи Термизий", "Жомеъ ас-саҳиҳ”, “Ал жомеъ ал Кабир” , “Сунани Термизий” (бу ном билан китоб халқ ўртасида машҳурдир).

Абу Исо Термизийнинг "Жомеъ ас-саҳиҳ" китобида сийрат, одоб, тафсир, ақоид, ҳукмлар ҳақидаги ҳадислар мавжуд. Имом Термизий бир бобга доир ҳадисларни келтирганидан сўнг у бобга оид фуқаҳоларнинг раъйларини келтиради. У ҳадисларнинг мартабаларини ҳам айтади (саҳиҳ, ҳасан ёки заиф), ҳадиснинг санадида камчилик бўлса, уни зикр қилади.

Имом Термизий бу китобида фақат саҳиҳ ҳадисларнигина тўп ламай, ҳасан, ғариб, заиф ҳадисларни ҳам келтирган. У ҳадисларнинг заифлиги, ғариблиги сабабларини ҳам шарҳлаган.

Имом Муслимнинг ҳадис тўплаш йўли ҳар бир ҳадисни яхши текшириб, ўз ўрнига қўйишдир. Имом Бухорийнинг услуби эса ҳар бир ҳадисдан шаръий ҳукм, масала чиқариб олишдир. Имом Термизий эса ҳар икки устознинг йўлини жам қилди.

Абу Исо Термизий ҳам барча муҳаддислар каби ҳар бир ҳадиснинг санади (ровийлари) билан ривоят қилган. Имом Термизий санадларни текширишга жуда катта аҳамият берди. Бир ҳадисни бир неча йўл билан етиб келганини, ровийларнинг иттифоқ ва ихтилофларини зикр қилган. Имом Термизий Имом Бухорийдек бир ҳадисни кўп ўринларда такрор келтирмади. Фақат баъзи ҳадисларни такрор қилган.

Имом Термизий даврида фиқҳий масалалар кучайган эди. Шунинг учун китоб ёзишда асосий мавзу қилиб фиқҳни олди. Фиқҳ масалаларини чиқариб олиш жиҳатидан “Жомеъ” китоби бошқа китоблардан устун туради. Имом Бухорийнинг китобидаги фиқҳий масалалар у кишининг шахсий ижтиҳодидир. Аммо Имом Термизий фақат ўз ижтиҳоди билан чегараланиб қолмай, балки масалаларда уламоларнинг фикрларини ва соҳиби мазҳабларининг фикрларини очиқ-ойдин баён қилиб берди.

Имом Термизий ўз китоби ҳақида бундай дейди: “Бу китобни ёзиб Ҳижоз, Ироқ, Хуросон уламоларига кўрсатдим, улар ҳаммаси рози бўлишди, кимнинг уйида мана шу китоб бўлса, гўё унинг уйида Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг муборак сўзлари янграб тургандек бўлади".

Абдурашид ЭСОНҚУЛОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Аждодлар_мероси

“...агар ўғлингни уйлантирмоқ истасанг, қизингни эрга бермоқ истасанг, зинҳор ўз қариндошинг била беришиб-олишмағил. Бегонадин хотин олгин, нединким, ўз қариндошларингдан олмасанг ҳам, улар сенинг била гўшт-қондек яқиндурлар. Бошқа қабиладин хотин олгил. Бу билан бир қабилани икки қабила қилмиш бўлғайсан, бегонани ўзингга қариндош қилгайсан, токи бир қувватинг икки бўлгай. Икки тарафдан мададинг ва кўмагинг кўпайгай”.

Кайковус

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тушунча

“Салавот” “салот” сўзининг кўплигидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!» (Аҳзоб, 56). Аллоҳ таолонинг салавоти раҳмати ва мағфиратидир. Фаришталарнинг салавоти истиғфордир. Умматнинг салавоти Расулуллоҳ (алайҳиссалом) ҳақларига дуо, истиғфор айтиш ва шаънларини улуғлашдир.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Пашша қўниб доғ қилган кийимни ювмай намоз ўқиса бўладими?

Жавоб: Мазҳабимизнинг фиқҳ китобларида ҳашаротлардан пашша, бит ва бурга қолдирган доғ пок дейилган. Шунга кўра, пашша доғ қилган кийимни ибодат учун ювиб поклаш шарт эмас. (“Фатовойи Қозихон”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Азобли кунлар шу тарзда ўтабошлади. Бошимиздан турли сир-синоатлар – ноҳақ камситилишлар, ҳақоратлар, хорликлар кечди. Қаттиқ совуқ кунлари гоҳ қурилишда оч-наҳор ишладик, гоҳ йўлларда изиллаб қор курадик. Неки оғир юмуш борки, барчасини қилдик. Шу орада бир йигитимиз ўпкасини шамоллатиб тўсатдан вафот этди. Икки кишини Сурияга жўнатишди. Қолганларни турли жойларга тарқатиб юборишди. Мен эса бир тасодиф туфайли тутқунликдан қутулиб қолдим... Юртга қайтиб келдим. Ҳозир айбимга яраша жазоимни тортмоқдаман, қаттиқ афсусдаман. Мен гумроҳ банда бир ғаламиснинг интернетдаги ёлғон сўзларига учиб, унинг найрангларига лаққа тушиб, гулдек оиламни барбод, ёш умримни хазон қилганимдан виждоним қийноқда...

"Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Тавсия

Танадаги тузларни ҳайдаш учун уч дона лимон пўстлоғи билан ва 150 грамм тозаланган саримсоқпиёз қиймалагичдан чиқарилади. Сўнг 1 литрли шиша идишга солиб, устидан 0,5 литр қайнатиб совутилган сув қуйилади. Бир суткадан кейин докадан ўтказилган суюқликни банкага солиб, қопқоғини маҳкам ёпиб, қоронғи жойда сақланади. Ушбу суюқликдан ҳар куни эрталаб 50 мл.дан ичилади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат

"Дунёнинг роҳати ҳақиқий дўст, меҳрибон хотин, қобил фарзанд ва саломатликдир. Негаки, фақат шуларгина кишига хотиржамлик келтира олади".

Суқрот

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАР ТУНГИ ҚУТЛУҒ ФУРСАТ

«Тунда (ярим кечада) уйғониб, ўзингиз учун таҳажжуд (нафл) намозини ўқинг!..»
Луғатда тунда ухлаб қайта уйғонишга таҳажжуд дейилади. Шариат истилоҳида эса таҳажжуд дейилганда, тунда бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз тушунилади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Тунги намоз фарзлардан ке­йинги энг афзал ибодатдир”, дедилар» (Имом Муслим).
Таҳажжудни хуфтон намозидан кейин ухлаб туриб, кечанинг учдан бирининг охирги қисмида ўқиш фазилатлидир.
Таҳажжуд намозини ўқиб бўлгач, бундай дуо қилиш суннатдир. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кечаси таҳажжудга турсалар бундай дуо қилардилар: “Ё Аллоҳ, Сенга ҳамд бўлсин, Сен Осмонни мунаввар қилувчисан. Сенга ҳамд бўлсин, Сен Еру Осмонни сақлагувчисан. Сенга ҳамд бўлсин, Сен Еру Осмон ва улар орасидагиларнинг Парвардигорисан. Сенга ҳамд бўлсин, Сен Ҳақсан. Сенинг ваъданг ва сўзинг ҳақ. Сени кўриш ҳақ. Жаннат ҳақ. Дўзах ҳақ. Пайғамбарлар ҳақ. Қиёмат ҳақ. Ё Аллоҳ, Сенга бўйсундим, имон келтирдим, таваккал қилдим. Сенга қайтдим. Сенинг ёрдаминг (Қуръони карим оятларидан далил-ҳужжатлар ёрдамида бошқалар) билан тортишдим, Сенинг ҳукмингга ҳавола қилдим. Олдинги ва кейинги ҳамда сир қолган ва маълум бўлган гуноҳларимни кечиргин. Сен менинг Илоҳимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ”» (Имом Бухорий).
«...Шоядки, Раббингиз Сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса».
Оятнинг «...мақтовли мақом» деб таржима қилинган “мақомам маҳмуда” муборак жумласи турлича тафсир қилинган. Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Раббингиз Сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса» мазмунли оят ҳақида бундай деганлар: “Аллоҳ таоло Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шафоати билан мўминларни дўзахдан чиқаради. Шу мақтовли мақомдир”».
Баъзи олимлар: «“Мақтовли мақом”дан мурод Қиёмат куни Пайғамбаримиз (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қўлларида бўладиган ҳамд байроғидир», дейишади. Бу фикр юқорида айтилган фикрга зид келмайди. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қиёмат куни ҳамд байроғини тутиб, умматларини шафоат қиладилар. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен Қиёмат куни Одам болаларининг саййиди бўламан. Бу фахрланиш эмас. Қўлимда ҳамд байроғи бўлади”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким азон нидосини эшитган пайтда: “Ушбу мукаммал чақириқ ва адо этиладиган намоз Рабби Аллоҳ! Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васила ва фазилат бергин ҳамда ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтиргин” деса, унга Қиёмат куни менинг шафоатим насиб қилади», дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Умматимни шафоат қилган жойим мақтовли мақом бўлади”, деганлар (Имом Табарий ривояти). Шунингдек, банданинг ҳам улуғ ишлар учун турган жойи Аллоҳ ­тао­ло­нинг ҳузуридаги мақомга ўхшайди.
Ибн Аббос (розиял­­­лоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам) Макка шаҳрида эдилар. Сўнг ҳижрат этишга амр қилинди. Аллоҳ таоло: “Эй Раббим! Мени (қабр­га) содиқлик билан (гуноҳларим кечирил­ган ҳолимда) кирит­гин ва (тирил­тирганингда ҳам) содиқ­лик (рози­лигинг билан) чиқар­гин”, оятини нозил қилди».
Ҳақ таоло Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Мадинага кирар вақтда: «Мени содиқлик билан киритгин», Макка шаҳридан кетадиган пайтда: «содиқлик билан чиқаргин», дейишларини амр қилди. Бу оят турлича тафсир қилинган. Бир муфассир: “Мени динда собит қилгин! Мени куфрдан сақлагин!” деб таъвил қилган. Бошқа бирлари эса: “Мени дунёдан содиқлик билан чиқариб, жаннатга киргизгин!” деб тафсир қилган. Яна бошқалари эса бу оятда: “Мени қабрга содиқлик билан киргизгин ва ундан содиқлик билан чиқаргин”, деган маънолар борлигини айтишган.

Имом Қуртубий, Фахриддин Розий,
Самарқандий, Ибн Касир
тафсирлари асосида
Баҳриддин ЖЎРАБЕК ўғли
тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Жинлар ғайб сирларини биладими?
Батафсил...... 👇
http://ummat.uz/2017/12/27/jinlar-gayb-sirlarini-biladimi/

Читать полностью…

Hidoyat.uz

РАСУЛУЛЛОҲ МЎЪЖИЗАЛАРИ

Ҳазрат Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизникига келдилар ва озроқ мизғиб, терладилар. Умму Сулайм Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг терларини бир идишга йиға бошлади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) уйғониб: “Эй Умму Сулайм, нима қиляпсан?”, деб сўрадилар. Умму Сулайм (розияллоҳу анҳо): “Ё Расулуллоҳ, сизнинг терингиздан хушбўйлик ўрнида фойдаланамиз. Зеро, у хушбўйлар ичра энг хушбўйидир”, деб жавоб берди” (Имом Муслим).

Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)да шундай хислат бор эди. Агар бир кўчадан ўтсалар, ҳидларининг хушбўйлигидан, у зот (алайҳиссалом)дан сўнг ўтган одам у ердан у зот (алайҳиссалом) ўтганларини билиб оларди”.

* * *

Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан сафарда эдик. Суви оз қудуқ ёнида тўхтадик. Идишни ҳовучлаб тўлдириш учун қудуқ тубига олти киши тушдик. Бизга челак туширилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қудуқ бошида қолдилар. Биз челакнинг ярмини ёки учдан икки қисмини сув билан тўлдирдик. Идиш Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га узатилди. Ўзим эса томоғимни ҳўллаб олиш учун идишимга қараган эдим, сув йўқ экан. У зот (алайҳиссалом) идишга қўлларини ботирдилар ва Аллоҳ хоҳлаган нарсаларни айтиб, идишни бизга қайтардилар. Мен қудуқ ичидаги охирги киши чўкиб кетишдан қўрқиб, кийимини ечиб тортиб олишлари учун юқорига узатаётганини кўрдим”. Кейин қудуқдан сув дарё бўлиб оқди (Имом Ибн Касир ва Имом Аҳмад).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАҚИҚИЙ ДЎСТЛИК

“У кунда тақводорлардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар. (У кунда тақво аҳлига айтилур:) “Эй бандаларим! Бугун сизларга хавф йўқдир ва сизлар асло ғам чекмайсиз. (Улар дунёда) оятларимизга имон келтирган ва мусулмон бўлган(банда)лар. Ўзингиз ҳам, хотинларингиз ҳам мамнунлик ҳолларингизда жаннатга кирингиз!”» (Зухруф, 67 – 70)

Уламолар Зухруф сурасининг 67-ояти икки мушрик дўст, Убай ибн Халаф ва Уқба ибн Абу Муъайт ҳақида Маккада нозил бўлган, дейишган. Уқба ибн Абу Муъайт Маккада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга ўтириб қолади. Буни кўрган мушриклар: “Уқба ибн Абу Муъайт ўз динидан воз кечиб, янги динга ўтибди”, деган гапларни тарқатишади ва буни эшитган Убай ибн Халаф дўстига: “Агар Муҳаммад билан учрашганингда унинг юзига туфламасанг, менинг юзим сенга ҳаром”, дейди. Уқба дўсти айтганидай қилади. Бу иши учун Бадр жангида ҳибс қилиб ўлдирилди. Убай ибн Халаф эса Уҳудда ўлдирилади. У иккиси бу дунёда гуё бир-бирига содиқ дўст бўлсалар ҳам, охиратда бир-бирига ашаддий душманга айланиб, бир-бирини лаънатлайди.

“У кунда тақводорлардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар”. Қиёмат куни ҳамма ўзи билан ўзи бўлади ва бир-биридан қочади. Қиёмат куни ҳар қандай яқинлик узилади, “(уларни бирлаштириб турувчи) алоқалар узилади” (Бақара, 166). Лекин Аллоҳ учун бўлган дўстлик охиратда ҳам давом этади. “Биз (жаннатдаги) сўриларда биродар бўлиб, бир-бирларига юзма-юз ўтирганларнинг дилларидаги гина (ва адоватлар)ни чиқариб ташлагаймиз” (Ҳижр, 47). Жаннатда ҳақиқий дўстларнинг бу дунёда шайтон васвасаси билан қалбларида пайдо бўлган гина-кудуратлар чиқариб ташланади. Чунки дўстлик ҳар қанча мустаҳкам бўлмасин, барибир оз бўлса ҳам гина-кудурат бўлади. “Дарвоқе, кўп ошна-оғайнилар бир-бирларига зулм қилурлар. Фақат имон келтирган ва яхши амалларни қилган кишиларгина (зулм қилмаслар), улар эса жуда оздирлар” (Сод, 24).

Қиёмат кунида бу дунёда тақво ва яхшилик юзасидан дўстлашганлар бир-бирлари ҳақида ўйлайдилар ва уларга бир-бирларига ёрдамлашишларига изн берилади. Бунга Зухруф сурасининг 67-ояти далилдир.

Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) ушбу оятнинг тафсирида бундай деган: “Икки кофир дўст ёки икки мўмин дўст бор. Мўмин дўстлардан бири вафот этади ва унга жаннат башорати берилади. Шунда у дўстини эслаб: “Ё Аллоҳ, фалончи менинг дўстим, у мени Сен ва расулинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га итоат қилиб, яхши амалларни қилиш ва ёмон амаллардан тийилишга чақирар, айтганларини қилсам, Сенинг розилигингга эришишимни айтар эди. Ё Аллоҳ, уни залолатга кетказмагин ва мендан рози бўлганинг каби ундан ҳам рози бўлгин”, дейди. Унга: “Агар унга аталган нарсаларни билганингда эди, кўп хурсанд бўлиб, кам ғамгин бўлган бўлар эдинг”, дейилади. У дўсти ҳам вафот этиб, иккиси жамланади. Улар бир-бирларини мақтаб: “Қандай ҳам яхши дўст, ҳамроҳ ва биродар”, дейишади. Икки кофир дўстда эса бунинг акси бўлади. Улар бир-бирини маломат қилади” (Ибн Абу Ҳотим ривояти).

Дўстлик Аллоҳ таоло учун ёки дунё манфаати учун боғланади. Дунё манфаати учун бўлган дўстлик дунёнинг ўзида қолади. Охиратда давом этмайди. Аллоҳ таолога маъсият қилиш йўлида дўстлашганлар охиратда бир-бирларини лаънатлаб, маломат қилади. Чунки уларнинг ҳар бири бу аянчли ҳолга тушишига “дўсти”ни сабабчи деб билади.

Аллоҳ учун дўстлашиш ўзаро меҳр-муҳаббат, ҳурмат, иззат ва тақво асосига қурилади. “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз!” (Моида, 2).

Дўст танлаётганда унинг дини, эътиқоди ва тақвосига албатта эътибор бериш керак. Чунки дўст дўстдан таъсирланади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эргашиш билан мўминлар ўртасида дўстлик ришталари мустаҳкамланади. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қайтарган ҳамма нарсалар дўстликка путур етказади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чақимчилик, ҳасад, ёлғон ва ғийбатдан қайтарганлар. Демак, мўминларнинг дўстлиги Қуръони карим ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларига эргашиш билан мустаҳкам бўлади.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Маълумотнома

"Заъфарон" арабча сўз бўлиб, "сариқ" деган маънони билдиради. Бу ноёб зиравор ўсимликдан қадимда бўёқ тайёрланган. Ҳозирги даврда эса асосан тиббиётда ва пазандачликда ишлатилади.

Ер юзида бугунги кунда йилига фақат уч юз тонна заъфарон етиштирилади. Шунинг учун ҳам бу зиравор юқори баҳоланади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Аждодлар_мероси

«Фарзанд Ҳақнинг омонатидир. Ота-она олдида маҳшар вақтида бу омонат ҳаққи талаб қилинади. Бу омонат гўёки ойина – бутун борлиқ кўзгуси, аввалидир. Ҳақиқат жавоҳири уни нимага хоҳласа, ўшанга мойил қилиши мумкин. Демак, зарурат бўйича фарзандни тўғри тарбия қилиш керак, токи ёқимли сифатларга эга бўлсин. Аввало, унга чиройли ном бериш керак. Агар фарзанд номи муносиб бўлмаса, маълум муддат яшагандан сўнг унда ўз исмига нисбатан нафрат пайдо бўлади. Яна мўътадил табиатлик ва хушмуомала ва покиза кўринишли бўлсин».

Ҳусайн Воиз Кошифий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Намозга ният қилишда унинг қайси намоз экани ва ракати аниқ айтилиши керакми?

Жавоб: Ниятни дилда қилинади, лекин уни тил билан ҳам айтиб қўйиш афзалдир. Қайси намозни ўқишга киришаётганини дилидан ўтказиб қўйиш шарт. Намознинг неча ракатлигини ҳам ният қилиши яхши, лекин шарт эмас. Фарздан бошқа намозларда фақат намоз ўқишни ният қилишнинг ўзи кифоядир (“Фатовойи Қозихон”).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳадис

Муовия ибн Ҳайда (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Мен: “Эй Аллоҳнинг расули, бизларнинг зиммамиздаги хотинларимизнинг ҳақлари нима?” десам, у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўзинг овқатланганда унга ҳам едирмоғинг, ўзинг либос кийганингда уни ҳам кийинтирмоғинг ва юзига урмаслигинг..." дедилар» (Абу Довуд).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Миллий либос – маданият кўзгуси
#Аёллар_саҳифаси

Инсон камтарлик билан, одобу ҳаёси чегарасидан чиқмай маромида кийиниши кераклиги Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадисларида алоҳида таъкидланган. Сарвари олам: “Кийимларингизни дид билан кийинглар, токи, одамлар орасида юзга оро берган хол мисоли чиройли бўласизлар", деганлар.

Буюк мутафаккир Алишер Навоий ўзининг таълим-тарбия, одоб-ахлоққа доир “Ҳайратул аброр” асарида кишиларни зебу зийнатлар, молу дунё эмас, балки ақл-идрок, шарму ҳаё безайди, деб айтади.

Миллий кийим масаласига тўхталадиган бўлсак, қадимдан инсон қайси миллатга мансуб эканлиги, биринчи навбатда, унинг кийимига қараб аниқланган. Ҳар бир миллат ўзига хос кийиниш маданиятига эга. Бизнинг миллий кийимларимиз дунёнинг қай бурчагида бўлмасин, ҳар қандай халқнинг ҳавасини келтириб, ўзига маҳлиё қилади.

Мамлакатимизда истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб миллий ва диний қадриятларимизни қайта тиклаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Миллий байрамларимиз, урф-одатларимиз қайта тикланди.

Кейинги пайтларда, афсуски, ҳаддан ташқари замонавий либосларга берилиб кетган опа-сингилларимиз ҳам оз эмас. Юртимиз бозорларига кириб келаётган тор ва очиқ-сочиқ кийимларни кийиб юриш динимизга ҳам, на шарқона миллий урф-одатларимизга ҳам тўғри келмайди. Барча амалларимизда талаб қилинадиган меъёр, камтарлик, орасталик кийинишга
ҳам татбиқ этилиши керак.

Раъно ҚОДИРОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат

Олимларнинг кўпчилиги айтади:

“Тафаккур беш хилдир ва булардан беш нарса юзага келади:

• Аллоҳнинг оятларини тафаккур қилиш – бундан тавҳид ва собит имон юзага келади;

• Аллоҳ бахш этган неъматларни тафаккур қилиш – бундан муҳаббат (илоҳий ишқ) юзага келади;

• Аллоҳнинг ваъдасини тафаккур қилиш – бундан рағбат пайдо бўлади;

• Аллоҳнинг қайтариғини (илоҳий таҳдидни) тафаккур қилиш – бундан ҳайбат (Аллоҳдан қўрқув) пайдо бўлади;

• Аллоҳнинг шунча фазлу эҳсонига қарамай, бандаликни адо этишдаги камчиликларини тафаккур қилиш – бундан ҳаё юзага келади”.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

РИЗҚ – РАЗЗОҚНИНГ ХАЗИНАСИДАН
#Навоий_сабоқлари

Етар чу ризқинг агар хораду ва гар ёқут,
Ўзунгга юклама андуҳ тоғин, истаб қут.

Икки қатордан иборат мазкур фардда олам аҳли огоҳлантирилиб, тақдирга битилгани бўлиши, хора – оддий тош бўлса ҳам, қимматбаҳо ёқут бўлса ҳам, албатта, соҳибига етиб бормай бу оламни тарк этмаслиги билдирилади. Зеро, Аллоҳ таоло бутун жонзотларга ризқ-насибасини ҳозирлаб қўйганини шундай баён этади: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Ҳуд, 6).

Ер юзида ўрмалаган жонзот деганда, ҳар куни озуқа қидириб ўз масканини тарк этадиганлар тушунилади. Денгиз тубидаги балиқ ҳам, қуруқликда юрган баҳайбат фил ҳам ризқ истаб чиқиши табиий.

Иккинчи мисрада оддий қут – озуқани деб ўз устига ғам-ташвиш юкини юклаб олмаслик, беҳуда елиб-югурмаслик ва ўзини ўтга-чўққа урмасликдан огоҳлантирилмоқда. Бу фақат инсонга қарата айтилган. Чунки инсон шошқалоқ ва бесабрдир. Дастлаб қут – озуқани топишни ўйлаб ҳаракат қилса, унга эришган заҳоти олдинги ҳолатини унутади. Шу боис у орзу-ҳаваслар ортидан қувлайди. Бандалари табиати ва феъл-атворини яхши билган Аллоҳ таоло бундай тушунтиради: “Аллоҳ ризқда баъзиларингиздан баъзиларингизни юқори қилиб қўйди” (Наҳл, 71). Аллоҳ таолонинг Мунъим ва Раззоқ сифатларига имон келтирган киши ризқ-баракани деб жонини ортиқча қийнамайди. Чунки у неъмат ва ризқ берувчини таниганидан кейин қандай ҳам ташвиш қилсин. Қуръони каримда: “Ўз ризқини кўтара (топа) олмайдиган қанчалаб жонзотлар бор. Аллоҳ уларга ҳам, сизларга ҳам (ўз хазинасидан турли йўллар билан) ризқ берур. У Эшитувчи ва Билувчидир” (Анкабут, 60), дейилган.

Бобомурод ЭРАЛИ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ГУМРОҲ БАНДА
#Воқеий_ҳикоя

Қишлоқда кичкина савдо дўкони очган эдим. Ундан оилам тирикчилиги, фарзандларим кийим-боши учун оз бўлса-да, маблағ тушиб турарди. Бир куни синфдошларим даврасида, Баҳодир исмли дўстимнинг қўлидаги янги телефонига кўзим тушди. Уни бир кўриш учун сўраб олдим. Жуда замонавий телефон эди, тушунишга бироз қийналдим. Телефон ичидаги турли суратлар, қўшиқлар, видеолавҳалар эътиборимни тортди. Баҳодирдан яхши телефоним бўлса, бундай нарсаларни қаердан олишим мумкинлиги ҳақида сўрадим. У бунақа нарсалар интернетда тиқилиб ётгани, хоҳлаган сайтдан топишим мумкинлигини айтди. Телефон олсам, ижтимоий тармоқларга қандай аъзо бўлишни ўргатишини, “Телеграм” ҳамда “Ватсап”да профил очиб беришини, улар жуда қизиқ бўлиб, интернетга кирган ҳар бир одам бу нарсаларни билиши кераклигини айтди.

Шу тариқа мен йиғиб қўйган пулларимга қимматбаҳо телефон сотиб олдим. Баҳодир менга интернетга уланишни, ижтимоий тармоқларга аъзо бўлишни ўргатди. Мен тезда интернетга кирмасам, бирор нарсани йўқотган инсондек бўлиб қолдим. Кунларнинг бирида Баҳодир очиб берган “Одноклассники” тармоғида бир бола менга дўстлашишни таклиф қилди. Исми Абдуллоҳ экан. У мендан қаерда яшашим, нима иш қилишимни сўраб, сўнг диндан хабарим бор-йўқлигини суриштирди. Мен ёшлигимда бобомдан бир-икки сурани ўрганганимни, улар ҳозир эсимдан чиқиб кетганини айтдим. У мендан: “Сиз мусулмонмисиз?”, деб сўради. Мен: “Ҳа, албатта мусулмонман”, дедим. У мусулмон киши билиши лозим бўлган нарсаларни ўргатишини айтди. Мен рози бўлдим. У мендан: “Сизда “Ватсап”, “Телеграм” борми?” деб сўради. Мен борлигини айтганимдан сўнг, у: “Сизга ўргатган нарсаларимни “Ватсап”да гуруҳ очиб, қолган дўстларингизга ҳам ўргатасиз”, деди.

У аввалига ибодат қилиш, намоз, рўза ҳақида гапирарди. Кейинчалик, турли диний маърузаларни, дин учун курашиш, жиҳод қилиш мавзуларига оид видеолавҳаларни юбориб, бундай ишлар улуғ савоблигини “ўргата” бошлади. Мен ҳам ўз навбатида, у юборган нарсаларни интернетдаги гуруҳ орқали дўстларимга юборар эдим. Бир куни у бизлардан: “Дин учун хизмат қилишга тайёрмисизлар?”, деб сўраб қолди. Мен: “Агар савоб амаллардан бўлса, қиламиз, дедим. Бу ҳақда интернет орқали ўзим очган гуруҳдагиларга айтганимда, улар нима иш қилиш кераклигини сўрашди. Абдуллоҳдан сўрасам, у бизларга пул юборишини, чипта олиб, Россияга боришимизни айтди. Биз гуруҳда 8 киши эдик. Абдуллоҳ бизга керакли пулни юборди.

Дин учун хизмат қилишга шайланган биз шоввозлар сафарга отландик. Бизни Россияда Абдуллоҳ кутиб олиб, шаҳар чеккасидаги бир хилват жойга, кўп қаватли уйнинг ертўласига жойлаштирди. “Вақтинча шу ерда яшаб турасизлар, тез кунда яхши жойга кўчирамиз”, деди. Ҳужжатларимизни расмийлаштириш учун йиғиб олиб, аллақаерга ғойиб бўлди. Шу бўйи у дом-дараксиз кетди. Телефони ҳам ўчди. Зах ва қоронғу ертўлада бир неча кун азоб чекдик. Ўзимиз билан олиб келган бир озгина емишимиз ҳам тугади. Нима қилишга ҳайронмиз. Хавотир ва қўрқув исканжасида қолдик. Ташқарига чиқайлик десак, ёнимизда паспортимиз йўқ. Бегона юрт, ҳужжатсиз шаҳарда юриш хавфли.

Ана шундай азобли кунларнинг бири эди. Ташқаридан машина овози келди. Югуриб чиқдик. Қаршимизда тўртта басавлат киши турарди. Улардан бири бизни Абдуллоҳдан сотиб олганлигини айтиб, тезда машинага чиқишимизни буюрди. Ҳаммамиз турган жойимизда карахт бўлиб, донг қотиб қолдик. Қаллоб ва фирибгар шахс Абдуллоҳ бизни боплаб алдаганини англадик. Аммо энди кеч бўлган эди. Бегона кишилар орасида муте бўлиб, ночор ҳолга тушиб қолдик. Қўлимиздан ҳеч нарса келмас, уларга қарши бора олмасдик. Айтганларини сўзсиз бажаришга мажбур бўлган росмана қулларга айланган эдик.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳалима энага уйида
#Шеърият

Арабистон тоғларида бадавийлар яшарди,
Болаларни асраб боқиб, меҳнат ошин ошарди.
Иттифоқо, бадавийлар бу шаҳарга келганди,
Кўплари бой оиланинг болаларин олганди.
Аммо чўпон бир эр-хотин бир оз кечга қолишди,
Ноилождан Муҳаммадни боқиш учун олишди.
Муталлиб ҳам неварасин дуо қилиб неча бор,
Ҳалимага узатди, кўнглида меҳри бисёр.
Қўлга олгач Муҳаммадни у аёл чўчиб кетди –
Кўкрагига сут югурди, хаёли учиб кетди.
Неча йиллар ўтарди – ўнг кўкрак сутсиз эди,
Уч ўғлини эмизганди, барака, қутсиз эди...
Ҳайрон эди Ҳалима, ўзи ночор бир чўпон,
Аллоҳнинг бу лутфига ичида дерди – Субҳон!
Яна қаранг, улар минган туя ҳам оқсоқ бўлиб,
Кечга қолиб келгандилар йўллари узоқ бўлиб.
Муҳаммадни олгач улар йўлни уйга солдилар,
Туя равон юриб кетди – лолу ҳайрон қолдилар.
Тағин қаранг, Ҳалиманинг бир эчкиси бор эрди,
Ўзи қўтир, сут бермасди, бир қултумга зор эрди.
Эчкисига жир битибди, елини тўла, Валлоҳ!
Эру хотин хурсандликдан деди: “Алҳамдулиллоҳ!”
Жуда ризқли келди бола, Ҳақ буни очиқ этди,
Бу гўдакка Ҳалиманинг меҳри ҳам ошиб кетди.
Ҳар соҳада оиласи ривожланиб борарди,
Рўзғори бут, болалар тўқ, улар ҳайрон қоларди.
Улар боққан моллари ҳам қирдан тўйиб қайтарди,
Буни кўриб қўшнилари ажаболар айтарди.
Шундай қилиб бу икки йил тездайин ўтиб кетди,
Муҳаммадни Оминага қайтариш вақти етди.
На илож, деб ота-она Муҳаммадни олдилар,
Онасига қайтариш-чун Маккага йўл солдилар.
Етиб келгач Муҳаммадни Оминага бердилар,
Аммо кўнгил тубида ҳеч бермасайдик, дердилар.
Бунга сабаб оилага қут-барака тўлганди,
Бу гўдакнинг пойқадами баракотли бўлганди.
Омина ҳам Муҳаммадни кўриб хурсанд бўлди-ку,
Ўпиб-суйиб боласини, унинг бағри тўлди-ку.
Қувониб у Ҳалимага катта раҳматлар деди,
Суюнгандан Ҳалиманинг кўзига ёш қалқиди.
Сўнг деди у: Эй Омина, жуда яхши биларсиз,
Бу болакай сизникидир, уни яхши кўрарсиз.
Аммо мени катта ташвиш ўйлантириб турибди,
Хабарингиз бор – Маккада вабо кезиб юрибди.
Хўп десангиз Муҳаммадни яна олиб кетайин,
Вабо буткул йўқолгунча мен ғамхўрлик этайин.
Ҳақиқатан ўша кунлар Маккада тарқаб вабо,
Ёшу қари қириларди, топилмас эрди даво.
Бу таклифга рози бўлди Омина ўйлаб кўриб,
Кўзлари ҳам ёшга тўлди, боласин бера туриб.
Эру хотин хайрлашиб яхши сўзлар айтдилар,
Муҳаммадни олиб яна қишлоғига қайтдилар.
Баракотли йиллар, ойлар, яна тез ўтиб кетди,
Муҳаммаднинг ёшлари ҳам тахминан тўртга етди.
Акалари мол боқарди дўстлари билан бирга,
Ҳар куни қўй-молни ҳайдаб кетишар эди қирга.
Муҳаммад ҳам эргашарди уларга чаққон, қаранг,
Улар дерди: “Кун иссиқ-ку, бизлар чидаймиз аранг...”
Охир бўлмай Муҳаммадни опичлаб олишарди,
Халтачага сув, хурмо – егулик солишарди.
Кетишарди дала-қирга мол-қўйларни ҳайдашиб,
Муҳаммадни кўтаришиб, ўйнатиб, ҳай-ҳайлашиб!
Бу пастқам тоғ, қирларда ўт-ўлан кам ўсарди,
Борини ҳам кун иссиғи куйдириб қуритарди.
Лек ҳазрат Ҳалиманинг мол-қўйлари ҳар куни
Жуда тўйиб қайтар эди, ҳамма кўрарди буни.
Қўшнилар дер: “Ҳалиманинг молин боқишса қайда,
Тоғми, қирми, далами – ўтласа қайси сойда,
Сиз ҳам ҳайдаб боринг, доим ўша ерда боқинглар,
Бу сўзларни унутманг, қулоққа дурдай тақинглар”.
Аммо улар боққан мол-қўй тўйиб келмас эди ҳеч,
Буни кўрган қўшнилар зорланарди эрта-кеч...
Ҳалиманинг уйида-чи, суту қаймоқ мўл эрди,
Эру хотин бу ишлардан Аллоҳга сано дерди...

Муҳаммадали ДАРВЕШОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Яхшилик садақадир
#Таянч_нуқта

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этишинг садақадир. Бир киши уловига минишида ёрдам қилишинг ва юкини уловига кўтариб юклаб беришинг садақадир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтишинг садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг баробарида сен учун садақа бор, йўл кўрсатишинг садақа, одамларга азият берадиган нарсани йўлдан бартараф этишинг ҳам сенга садақадир” (Имом Аҳмад ривояти).

Халқимизда “Ўнг қўлинг қилган яхшиликни чап қўлинг билмасин”, “Яхшилик қил-у, дарёга от, балиқ билар, балиқ билмаса, Холиқ билар” деган нақллар бор. Катталаримиз яқинларга, ён-атрофдагиларга, дўсту ёр, ошнаю бегоналарга ҳар доим яхшилик қилишни ўргатиб келишган. Бир коса овқатининг ярмини қўшнисига илинган, эгнидаги кийимини ўзидан кўра муҳтожроқларга берган, сўнгги томчи сувини йўловчи ҳамроҳига тортиқ қилган мурувватли халқнинг болаларимиз. Бироқ орамизда арзимаган ёрдамлари эвазига бирор манфаат кутадиганлар ҳам учраб қолади. Амаллар ниятларга кўрадир. Шунинг учун тама илинжида қилинган яхшиликда ажр, ухровий манфаат йўқ. Биргина миннат ҳосил бўлган савобни йўқ қилади. Яратганнинг розилиги учун эл ва халқ хизматида бўлиш, имкон қадар бошқаларга ёрдам қўлини чўзиш ва ҳожатларини чиқариш юксак саодатдир.

Умида АЗИЗ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Subscribe to a channel