hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)
#СУРХОНДАРЁ
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5413

@muslimuzportal

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳар биримиз – ота-она бўламизми, қайнота-қайнона, эрми, хотин, динимизнинг амрларига эътибор билан қарашимиз, ҳар ўринда суяксиз тилимизга ҳоким бўлишимиз лозим. Шундагина оиламиз фароғат қасрига айланади, иншоаллоҳ!

Тошпўлат АШУРОВ,

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ОИЛАЛАР БУЗИЛМАСИН!

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

КАСБЛАРНИНГ АФЗАЛИ

Тижорат билан шуғулланиш касбларнинг афзалидир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Тижорат билан шуғулланинглар, чунки ризқнинг 10 эшигидан 9 таси тижоратдадир”, деганлар (Саид ибн Мансур ривояти).
Савдо билан шуғулланадиган ҳар бир мусулмон савдонинг шариатда кўрсатилган йўриқларига амал қилиши лозим. Шунда унинг савдосида файзу барака бўлади. Савдогар бу касби билан Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаши ва оиласининг эҳтиёжини ҳалол йўл билан қондиришни ният қилиши керак. Закот, фитр садақаларни адо этиши, мискинларга ёрдам бериши даркор. Тижоратчи қўлидаги барча нарсаларни Аллоҳнинг мулки, ўзини эса, молни ҳақдорларига етказувчи банда деб билиши лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни баркамол адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар сира касод бўлмайдиган тижоратдан (ажру савоб бўлишидан) умидвордирлар. Зеро, (Аллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз фазлини уларга янада зиёда қилур. Албатта, У мағфиратли ва ўта шукр қилувчидир» (Фотир, 29–30).
Савдогар тижоратни ризқ берувчи деб ўйламаслиги керак. Ризқ берувчи ёлғиз Аллоҳ таолодир. Савдогар тижорат илмини билиши фарздир. Токи билимсизлик сабаб ношаръий йўл билан савдо қилмасин. Бу ҳақида ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): “Бозорларимизда савдо илмини билганлар тижорат қилсин! Акс ҳолда рибога қўл уриб қўяди”, деган.
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)­дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Судхўрлик 73 хил бўлади. Улардан энг кичигининг гуноҳи, киши ўз онаси билан зино қилишига тенгдир” (Имом Ҳоким).
Ҳакимлардан бири бундай дейди: “Савдогар тилини ёлғон, фаҳш сўзлар ва қасам ичишдан сақласин. Қалбини кўзбўямачилик, хиёнат ва ҳасаддан покласин. Намозларни жамоат билан адо қилиб, илм талаб қилиш учун вақт ажратсин ва Аллоҳ таоло розилигини ҳар нарсадан устун қўйсин”.
Савдогар ҳаром ва шубҳали нарсалардан сақланиши лозим. Ҳалол йўл билан мол топиши ва Аллоҳ ризолиги учун сарф қилиши керак.
Ҳошим Авқос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан эшитдим, у киши бундай дерди: “Ким бирор кийимни ўн дирҳамга харид қилган бўлса-ю, ундан бир дирҳами ҳаромдан топилган бўлса, уни кийиб ўқиган намозларини Аллоҳ таоло қабул қилмайди. Сўнгра икки бармоқларини қулоқларига киргизиб: “Агар бу сўзларни Расулуллоҳдан эшитмаган бўлсам иккала қулоғим кар бўлсин, иккала қулоғим кар бўлсин”, деб икки-уч марта қайтарди» (Имом Аҳмад).
Савдогар ҳийла билан мол сотмаслиги лозим. Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га касбларнинг энг афзали қайси экани ҳақида савол берилди: “Банда ўз қўли билан қиладиган иш ва мабрур тижорат”, деб жавоб бердилар» (Имом Ҳоким). “Мабрур тижорат”дан мурод фириб бермаслик, алдамаслик, қалбакилаштирмаслик, тарозидан уриб қолмаслик, ўлчовда уриб қолмасликдир.
Восила ибн Асқаъ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Ким айбли нарсани сотиб, айби борлигидан олувчини хабардор қилмаса, доим Аллоҳнинг ғазабида бўлади ёки фаришталар тўхтовсиз унга лаънат айтадилар”, деяётганларини эшитдим» (Ибн Можа).
Анас (розияллоҳу анҳу): «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: “Эй Аллоҳнинг Расули, мени дуоси қабул бўладиганлардан қилиб қўйинг”, дедим. У зот: “Эй Анас, касбингни пок қилгин, ­дуойинг қабул бўлади. Чунки банда оғзига ҳаромдан бир луқма солса, қирқ кунгача дуоси ижобат бўлмас”, дедилар».
Савдогар хуш хулқли бўлиб, барча билан чиройли муомала қилиши лозим. Ҳақни адо қилишга муҳлат сўралганда бериши, тўловга имконияти йўқ камбағал билан савдо қилиб, унинг қарзининг ҳаммасини ёки бир қисмини кечиб юбориши охирати учун захира бўлади.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“Қуръонни овозингиз билан безанг”

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи....

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Хушхабар
“Ислом нури” газетасида Араб тили сабоқлари берила бошлади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5356

Обуна бўйча мурожаат учун телефонлар: +99871 227-34-30, 240-08-23

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Қуръон_мусобақаси
#Xorazm
Ёдгорбек Машарипов
Хонқа тумани
Ҳифз йўналиши

https://t.me/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Қорақалпоғистон_Республикаси
#Қуръон_мусобақаси

ONLINE: http://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/5311

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Қорақалпоғистон_Республикаси
#Қуръон_мусобақаси

ONLINE: http://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/5311

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Xorazm
Машарипов Аминбой қори
Хонқа тумани

https://t.me/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Хоразм
#Қуръон_мусобақаси

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Қорақалпоғистон_Республикаси
#Қуръон_мусобақаси

ONLINE: http://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/5311

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Қорақалпоғистон_Республикаси
#Қуръон_мусобақаси
ONLINE: http://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/5311

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Nukus
#Quron_musobaqa

Salovat

https://t.me/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)
#СУРХОНДАРЁ
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5413

@muslimuzportal

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ОИЛАЛАР БУЗИЛМАСИН!

1997 йил. Мени маҳалламиздаги бир йиғилишга таклиф этишди. Унда шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг мутахассиси биз яшайдиган ҳудудда нечта оила ажралгани, қанча нотинч оила борлиги, яна нечтасининг маҳалла йиғини раиси, маслаҳатчиси ва яраштирув комиссиясининг саъй-ҳаракати билан ярашганлигини маълум қилди. Хавотирга тушиб қолдим: “Нима сабабдан оилалар бузиляпти?” “Бунга ким айбдор?” каби жавобсиз саволлар мени қийнай бошлади. Шундан кейин нотинч, ажралаётган оилаларни кузатдим, ҳолатларни ўргандим. Маълумот учун бир воқеани айтиб ўтсам:
– Таниш оиланинг икки қизи ака-укага узатилди. Улкан орзу-умидлар билан дабдабали тўй қилинди. Аввал бошда ҳаммаси рисоладагидек эди... Бир йил ўтиб, ҳар икки ёш оилада фарзанд дунёга келди. Бироқ нима бўлди-ю, ҳеч қанча вақт ўтмай иккала опа-сингил ота уйига қайтиб келишди. Маълум бўлишича, аввал кичик келин билан чиққан арзимас жанжал шунчалик аланга олиб кетдики, оқибатда опа-сингилнинг оиласи барбод бўлди, турмушлари бузилди...
Фарзанди бахтсиз бўлса, бутун оиланинг, айниқса, ота-онанинг юрак-бағри тилка-пора бўлади. Ана энди икки фарзанднинг оиласи бузилиб, ота уйига қайтса, бечора ота-онанинг ҳолатини кўз олдингизга келтиринг.
Бу каби воқеаларда оилавий низолар чоғида оғирлик, вазминлик ва ақл билан ёшларни тинчлантириши, оилаларни мустаҳкамлаши лозим бўлган катталарнинг ўзи жанжалга “бош-қош”. Бир муддат ўтиб, бир-бирини кечиришга тайёр бўлган ёшларга тўсқинлик қилишади: “Хотининг бу уйга қайтиб оёқ босмайди!”
Энг ачинарлиси – оилавий жанжалларда бир-бирига маҳрам, ҳамроҳ инсонларнинг орасидаги меҳр ришталари узилади, ишонч­лари чил-чил бўлади. Инсоннинг жонига, молига ва обрўсига тажовуз қилиш оғир гуноҳ. Хотиржамлик ва ҳаловат маскани бўлиши лозим оиладаги жанжал ва тўполонларда кечагина бир-бирлари учун энг яқин киши бўлганлар бир-бирларининг ҳам молига, ҳам жонига ва обрўсига путур етказишади. Бировнинг бахтига зомин бўлишади, оила­ларини барбод қилишади, бегуноҳ гўдакларнинг етим қолишига сабабчи бўлишади. Обрўси задаланганидан қаҳр отига минаётган қайнота-қайноналар кимгадир ўзлари ҳам шу каби муомала қилаётганларини англашмайди.
Телеэкранларда қайта-қайта намойиш этилаётган “Опа-сингиллар” сериалидаги золим, бемеҳр қайнонани кўриб, аслида хулоса чиқаришимиз лозим. Бизга хунук кўринган феълларидан узоқ бўлишимиз, шунга ўхшаш жабр-зулмни биз қилмаяпмизми, деган саволни ўзимизга бериб, амалларимизни тафтиш этишимиз керак.
Бу масала бугунги кунда долзарб муаммога айланган. Бунинг учун ҳам муҳтарам Президентимиз Навоий вилоятидаги бир гуруҳ момолар билан суҳбатларида қайнона-келин масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Халқимизда доно нақл бор: “Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бошқага”. Ўз қизларига зулм қилинса, қандай жонлари ачишини унутмаган ҳолда, келинларига муомала қилишлари лозим. Зеро, келинимизга қилган зулмимиз уч кун ўтмай, қизимизнинг кўзларидан ёш оқизади.
Шу билан бирга, бўлар-бўлмасга “талоқ” калимасини оғизга олавериш ҳақида ҳам тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Аксар ҳолларда ёшларнинг шошма-шошарлик билан қўйган қадамлари сўнгги пушаймон, надоматларига сабаб бўлади. Жаҳл, ғазаб билан бир сўз – талоқни уч-тўрт марта айтадилар ва оилани қайтиб тиклаб бўлмас ҳолга келтирадилар. Зеро, динимиз имкони борича бу калимани айтишдан қайтаради. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир” дедилар» (Имом Абу Довуд ва Имом Ҳоким). Талоқ айтиш ҳуқуқи берилган эркак бу сўзни айтишга зинҳор шошилмаслиги лозим. Талоқ эркак­ларнинг аёлларга зулм ўтказиш воситаси эмас, балки энг сўнгги чорадир. Шунингдек, аёллар ҳам эрларидан талоқ сўрамасликлари керак. Савбон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қайси аёл узрли сабабсиз эридан талоқ қилишни сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади”, дедилар» (Имом Термизий, Имом Насоий).

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Савдогар ночор кишининг ночорлигидан фойдаланиб қолишга уринмаслиги лозим. Мизҳар ибн Абдулмалик (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Бир киши Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳузурига мато олиб келиб, сотмоқчи бўлди. У зот эса баҳосини сўради. У: “Минг дирҳам”, деди. Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) эса: “Бу ундан қиммат туради”, деб, охирида саккиз минг дирҳамга сотиб олди».

Жамол Мавлонов,
Бухородаги “Масжиди Калон”
жоме масжиди имом-хатиби

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

КАСБЛАРНИНГ АФЗАЛИ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“Қуръонни овозингиз билан безанг”

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни овозингиз билан безанг!” деб марҳамат қилдилар» (Абу Довуд ва Насаий ривояти).

Қуръони каримни чиройли овоз билан безаш масаласи олимлар ўртасида турли фикрларга сабаб бўлган. “Қуръоннинг чиройли овозга эҳтиёжи йўқ”, деган тушунчадагилар ҳадис аслида: “Овозингизни Қуръон билан безанг” маъносида бўлгани, бироқ ривоят асносида сўзлар ўрни алмашиб қолганини айтади. Уларга кўра, Аллоҳ таолонинг каломи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг абадий мўъжизалари бўлмиш Қуръон ҳеч кимнинг чиройли овозига муҳтож эмас. У ҳар жиҳатдан гўзал ва мукаммал, биз унинг қироати билан овозимизни гўзаллаштиришга муҳтожмиз.

Аммо кўпчилик уламолар бу фикрга қўшилмайди. Ибн Дай­ба таъкидлаганидек, ҳадисда келган “Қуръон” сўзидан мақсад унинг тиловатидир. Демак, ўткир хотира ва хушовоз ила Қуръони карим тиловатини гўзаллаштириш кераклигини анг­лаш зарур. Зеро, гўзал сўз гўзал овоз билан янада ёқимли бўлади. Унинг хушовозда ўқилиши одамларда Қуръони каримни тинглашга бўлган мойилликни кучайтиради. Демак, ҳадисдан тиловатда имкон қадар овозни чиройли қилишга уриниш кераклиги тушунилади.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш лозим, Қуръони каримни чиройли ўқийман деб уни тағаннийга (оҳангга солиш, қўшиқ­қа ўхшатиш) айлантириш ҳам ярамайди. Уламолар тиловатда тажвид қоидаларидан четга чиқиб, тағаннийга йўл қўйишни макруҳ дейишган. Бундай тиловатни эшитганлар ҳам қарши чиқишлари, хатолигини тушунтиришлари лозим. Каломуллоҳ ҳар жиҳатдан ўзгача; унинг тиловатида ҳам бу ўзига хосликни асраш, турли қўшиқ ва байту ғазаллар оҳангига ўхшатмаслик керак. Мулла Али Қори “Мирқот” китобида қўшиқ каби оҳангга солиб тиловат қилиш ҳаромлиги, эшитганлар ҳам гуноҳкор бўлишига доир фатво берган. Унинг чек қўйилиши вожиб бўлган энг ёмон бидъатлардан эканини таъкидлаган.

Али Қори ушбу ҳадис шарҳида шу маънода ворид бўлган бошқа ҳадисларни ҳам келтиради: “Қуръонни овозингиз билан безанг. Зеро, хушовоз Қуръон чиройини орттиради” (Насаий ва Ҳоким); “Чиройли овоз Қуръон зийнатидир” (Табароний); “Ҳар нарсанинг безаги бор, Қуръоннинг безаги чиройли овоздир” (Абдурраззоқ).

Юқоридаги ривоятларни зикр қилгач, Али Қори айтади: “Бу ерда Қуръонни овоз билан гўзаллаштиришга амр бор. Қуръон­нинг овоз билан гўзаллашиши тажрибада тасдиқланган ҳақиқат. Шундай экан, бу ҳол ҳадисда сўзлар ўрни алмашиб қолган, деган даъвони рад қилади”.

Али Қори фикрининг тасдиғи сифатида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуга айтган ушбу сўзларини келтиради: “Сенга Оли Довуд алайҳиссаломга берилган мизморлардан бир мизмор берилган. Кеча кечқурун сени тинглаётганимни бир кўрсайдинг. Ҳақиқатан, сенга Оли Довуд алайҳиссаломга берилган мизморлардан бир мизмор берилган”.

Хулоса, муҳими Қуръонни ўқиш. Тартил билан ўқиб, қироатни бе­заш мустаҳаб эканига бутун уламолар иттифоқ қилишган. Тағанний ва лаҳн билан ўқиш хусусида эса ихтилоф бор. Жумҳур уламо бунинг жоиз эмаслигини, чунки мазкур ҳолатда хушуъ йўқолишини айтганлар.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Aminov Muhammadloiq qori Abduvohidovich Toshkent shahridagi "Ko'kcha" masjidi imom noibi vazifasiga tayinlandilar Alloh ishlarini rivojini bersin!
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Nukus
#Quron_musobaqa

Go‘zal salovat. "Iqro"

https://t.me/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Xorazm
#Қуръон_мусобақаси

Ғуломжон Сиддиқов
Хива тумани

https://t.me/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Қорақалпоғистон_Республикаси
#Қуръон_мусобақаси

ONLINE: http://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/5311

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Қорақалпоғистон_Республикаси
#Қуръон_мусобақаси

ONLINE: http://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/5311

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Хоразм
#Қуръон_мусобақаси

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Қорақалпоғистон_Республикаси
#Қуръон_мусобақаси

ONLINE: http://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/5311

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Қорақалпоғистон_Республикаси
#Қуръон_мусобақаси

ONLINE: http://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/5311

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Nukus
#Quron_musobaqa

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қорақалпоғистон Республикасида Қуръон мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтадиган жойдан фотолавҳалар.

Читать полностью…
Subscribe to a channel