Қанча билимсизлик бор, илмдан кўра манфаатлироқ, қанча жанглар бор, тинчликдан кўра фойдалироқ.
Изоҳ. Шундай кишилар бор, уларнинг баъзи нарсаларни билганидан кўра билмагани яхшироқ. Чунки уларнинг феълларида доимо муҳимдан чалғиб, номуҳим нарсаларга шўнғиб кетиш кузатилади. Агар улар, бахтга қарши, билмаслиги керак бўлган нарсани билиб қолса, бу «билим»лари ўзини ҳам, ўзгани ҳам адаштиради. Ҳа, улар асл масала қолиб, фаръий масалаларга жавоб излаш билан доимий банд бир тоифадир. Масалан, илдизини қурт кемираётган дарахтнинг сўлиб бораётганига унинг қайсидир шох-шаббаларини сабаб билиб, мева берадиган новдаларни қирқишади, айрим шохларни қолдириб, уларга бошқа дарахтларнинг шохларини қандай пайванд қилишни ўргатишади. Аслида илдизни кемираётган қуртларни олиб ташлаш билан масала осонгина ҳал бўларди. Улар эса масалага умуман алоқаси йўқ ишлар билан машғул бўлиб, тескари натижани тезлатиш билан овора. Шунинг учун уларнинг баъзи нарсаларни билгандан кўра билмаганлари, бошқачароқ айтсак, илм даъвосидаги ҳаракатларидан кўра илмсизлигини тан олиб жимгина юришлари манфаатлироқ.
Энди «уруш, жанг ҳам тинчликдан фойдалироқ бўлиши мумкинми?» деган саволга келсак, баъзан шундай вазиятлар ҳам бўлади. Масалан, ким биландир орангизда гап ўтди. Кейин сиз ҳам, у ҳам орқадан фитна-фасодни тинимсиз авж олдиряпсиз. Лекин кўз-кўзга тушганда ҳеч нарса бўлмагандек ўзаро чақ-чақлашиб, гўё «тинчлик байрони»ни баланд кўтариб, сиз ҳам, у ҳам ўзини дўстдек тутяпти. Кети фитна-фасодга булғанган бундай «тинчлик»дан кўра, гарчи шовқин-суронга тўла бўлса ҳам, орани очиқ қилиб, ҳақ-ноҳақни жой-жойига қўядиган жанг ҳар икки томон учун фойдалироқ.
“Унвонул баён”дан.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
🌸КЎМАККА КЕЛГАН МАЛАКЛАР
Буюк саҳобий Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу фаришталарнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари ва Уҳуд куни Расулуллоҳни қай даражада ҳимоя қилганлари ҳақида бундай деган: «Уҳуд куни мен Расулуллоҳнинг ўнг ва чап томонларида икки кишини кўрдим, у икки кишининг устида бошқалардан ажралиб турадиган кийимлар бор эди. Расулуллоҳни қаттиқ муҳофаза қилишар, мен ундан олдин ҳам, кейин ҳам бу икки киши кабисини кўрмадим. Албатта, уларнинг бири Жаброил, иккинчиси Микоил алайҳиссалом бўлган. Икковлари у зотга муҳаббатлари туфайли қаттиқ жидду жаҳд қилишарди. Улар Ҳабибуллоҳ бўлган зотни ҳимоя қилиш учун келишган эди» (Имом Муслим ривояти).
📚“Расулуллоҳга муҳаббат ҳақида 101 қисса”дан.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
🟣Ҳидоят топувчилардан бўлайлик!
«Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин» (Тавба сураси, 18-оят).
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (21.11.2024 -Пайшанба):
⏰ тонг - 05:56
⏰ қуёш - 07:18
⏰ туш - 12:14
⏰ аср - 15:18
⏰ шом - 17:02
⏰ хуфтон - 18:19
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Эловнинг падари бузрукворлари Рустам ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.
Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Жобир домла Эловга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
🕌 Жаноза бугун аср намозидан сўнг Ромитан туманидаги "Эшони Пир" жоме масжиди ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (20.11.2024 -Чоршанба):
⏰ тонг - 05:55
⏰ қуёш - 07:17
⏰ туш - 12:14
⏰ аср - 15:19
⏰ шом - 17:03
⏰ хуфтон - 18:20
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
🤔Яхшилик тепада,
ёмонлик пастда...
Инсон олдида икки йўл бор: у шундан бирини танлашга мажбур. Бирида вақтинчалик лаззат ва роҳатлар нақд, иккинчисида роҳат озроқ бўлса ҳам, кейинроқ абадий тўлиқ қилинади. Инсонга ақл берилган, у шу ақл туфайли фойда ва зарар, яхши ва ёмонни фарқлаб олади. Қай бири фойдали эканини ажратиб олган инсоннинг ҳаёти маъно-мазмун касб этади, уларга бефарқ бўлмаган, яъни ақлини ишлатмаган киши эса жоҳил ва нодондир.
🟣Хатиб Пўлатхон Шаҳрисабзий ва унга замондош нақшбандия шайхлари (ХХ аср иккинчи ярми)
Давоми...
💬 (Давоми. Бошланиши ўтган сонда.)
Омонхон Эшонбобо ҳикоя қилади: «Пўлатхон эшоннинг икки қизи бор эди. Амаким ҳаж сафари учун Тошкентдан Москвага учиб кетди. Ҳаждан қайтганида Москвада кутиб олдим, яна Тошкентга келдик. Аввало, пирлари Муҳиддинов Қутбиддинхонни зиёрат қилди. Эшонбобо Тошкентнинг Эски Жува маҳалласининг Сағбон кўчасида яшар экан. Қутбиддинхон Эшонбобо ҳожи амаким Пўлатхон домлани бағрига босиб, “Сиз менинг падари бузрукворим юрган йўллардан юрдингиз. Отам зиёрат қилган жойларни зиёрат қилдингиз”, деб шундай йиғладиларки, сўз билан ифодалаш қийин».
Маҳдихон Эшонбобо ҳикоя қилади: “Эшон Пўлатхон жуда озода кийинар, кенг яғринли, қадди-қомати жуда келишган, юришлари ҳам салобатли инсон эди. Ҳожи Пўлатхон домла одамларни тўғрисўзликка чақириб, адолатга бошларди. Бир гал Катлос қишлоғига жанозага келиб, йўлнинг таъмирланмаганини, дарёдан ўтиш учун кўприк қурилмаганини айтиб, амалдорларни танқид қилгани ҳануз ёдимда”.
Пўлатхон домланинг умрининг охирги йилларини Омонхон Эшонбобо бундай эслайди: «Мана шундай суҳбатлар, тўйлар, таъзиялар, ҳар хил маросимлар ва Мавлуди набийлар бўлиб турганда ҳаёт олами ўзининг ҳукмини суриб, 1980 йил охирига келиб кўз хасталиги бошланди. Врачларга, табибларга мурожаат қилди, натижа бўлавермагач, муллаларга ўқитиб дам солдирди ва ниҳоят, охирги илинж сифатида Тожикистонга – домла Муҳаммад Шариф Нақшбандийнинг уйига йўл олдик. Мулла Шариф домла 90 ёшдан ошган кекса киши экан. Муҳаммад Шариф домла инсон қадрини ва хизматини биладиган сезгир, олижаноб, кўпни кўрган, сергак, жуда билимдон одам экан.
Домланинг шогирдлари бизларга ҳурмат-иззат кўрсатиб, меҳмон қилишди. Эртаси куни бомдод намозини масжидда жамоа бўлиб ўқидик. Бомдод намозини домла Муҳаммад Шариф ҳазратлари ўқиб берди. Намозни адо этиб бўлгач, жамоага юзланиб сўрадилар: “Шаҳрисабздан келган киши қайси бирингиз?” Ҳожи Пўлатхон домла: “Мен бўламан, тақсир, биз сиз жанобни йўқлаб узоқ жойдан ихлос қилиб келдик”, деди. Шундай қилиб мулла Муҳаммад Шариф домланинг дуоларини олишга муяссар бўлдик».
Омонхон Эшонбобо Пўлатхон Эшонбобонинг охирги кунларини ҳам ҳасрат билан ҳикоя қилиб берди: «Амаким жуда оғирлашиб қолганида мени чақириб Шаҳрисабз шаҳар Хўжа Саййидон қабристонига олиб боришни сўради. Бир неча киши автомашинада қабристонга бордик. У ерда Жалил бобо деган киши кўп йиллардан буён гўрковлик қиларди. Амаким Жалил бобога юзланиб: “Отамни мана шу қабристонда, катта ариқ ёқасидаги арча олдида дафн қилган эдик. Отамнинг оёқ томонидан менга қабр қазасиз”, деб бир узун ёғоч қозиқни қоқтириб белги сифатида қўйдирди».
Шундан сўнг бир ёки икки ой ўтиб, ҳожи Пўлатхон Эшонбобонинг мурғи руҳлари тан қафасларидан 1982 йил 6 март куни олами руҳонийға тайрон қилди.
Дафн маросимига тумонат одам йиғилган, “Ҳазрати Имом” масжидида жаноза намози ўқилди. Васиятга кўра, жаноза намозини мулло Абдуссаттор бобо ўқиди. .
Пўлатхон ҳожи домланинг ибратли турмуш тарзи халқимиз маънавий ҳаётида асосий ўрин тутиб келган нақшбандия тариқати таълимоти кишиларни Ватанни севишга, инсонларга ёрдам қўлини чўзишга, қариндошлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини боғлашга ундайди.
✏️Масъудхон ИСМОИЛОВ,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
доценти, тарих фанлари номзоди
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (19.11.2024 -Сешанба):
⏰ тонг - 05:54
⏰ қуёш - 07:16
⏰ туш - 12:13
⏰ аср - 15:19
⏰ шом - 17:03
⏰ хуфтон - 18:20
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
🔴СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
❓CАВОЛ: Совуқда касалланишдан қўрқиб таяммум қилган жунуб одам кетидан таҳорат оладими ё шарт эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Совуқ сабабли ғусл қилиш узрли бўлса, покланиш учун таяммум қилинади ва таяммумдан кейин таҳорат олиш шарт эмас. Агар таяммумдан кейин таҳоратни бузувчи ҳолатлар бўлса, намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади.
Совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиш тўғрисида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه
яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: “Агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди”, деганлар...” (“Бадоиъус саноеъ” китоби).
Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.
✅️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🧰@HidoyatUz
Эшикни тақиллатганингизда «Кимсиз?» дейишса, «Мен» демасдан, исмингизни айтинг!
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Отамнинг зиммасидаги қарз хусусида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, эшик қоқдим. У зот: «Ким у?» дедилар. «Мен», дедим. Шунда у зот буни ёқтирмагандек, «Мен, мен…», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#Ҳикмат_вақти
Дунё икки қавс оралиғидадир: биринчи қавс – туғилиш, иккинчи қавс – ўлиш.
Икки қавс орасига фойдали жумла ёз!
@HidoyatUz
Аллоҳнинг Китобини тиловат қилаётганингда қалбинг сокин, хаёлинг мусаффо бўлсин. Бепарво ва ҳафсаласиз бўлма. Мана шу кайфиятда маъноларини тафаккур қилсанг, оятлар сенга қандай таъсир қилишини кўрасан.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#yil_imomi #tanlov
📢 “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
✅ Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.
📖 Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.
😄Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.
🗣Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:
⏺1-ўрин – Наманган вилояти “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;
⏺2-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти;
⏺3-ўрин – Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди.
💬Интилганга толе ёр
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: Ажр-савоб ҳаммага кўриниб туради, лекин уни амал қилмаганлар олмайди, қидирмаганлар топмайди, қарамаганлар кўрмайди. Аллоҳнинг итоати-ибодати унга интилганлар учун яқин, ундан юз ўгирганлар учун йироқдир. Ибодатга ҳарис инсонлар унга талпинадилар, ибодатни суймаган кимсалар уни тополмай ўтадилар. Ким ибодатга интилса, албатта унга мушарраф бўлади, сусткаш-беэътибор кимсалар эса ундан маҳрум қолади. Аллоҳнинг итоатини иззат-икром қилган инсонлар ибодат туфайли шарафга чўмиладилар, ибодатни зое этган кимсалар хорликка кўмиладилар, Аллоҳнинг китоби унга далолат қилади, Аллоҳга иймон келтирмоқ унга бошлаб боради.
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (22.11.2024 -Жума):
⏰ тонг - 05:57
⏰ қуёш - 07:20
⏰ туш - 12:14
⏰ аср - 15:17
⏰ шом - 17:01
⏰ хуфтон - 18:19
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#аудио
#Сийрат_дарси
🔈 Пайғамбаримизнинг болалик даврлари
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🤔ЯХШИ НИЯТ
“Ният” шаклида Аллоҳ таоло мўминларга шундай кимёвий схема ато қилганки, у орқали мусулмон одам бироз диққат қилиш ила тупроқни ҳам тиллага айлантира олади. Ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ
Яъни: “Амаллар ниятларга боғлиқдир”, деганлар. (Имом Бухорий ривояти)
Баъзи одамлар бунинг маъносини, яхши ният ила хато иш ҳам тўғри бўлади ва гуноҳ иш савобга айланади, деб тушунадилар. Бу фикр мутлақо нотўғридир. Гуноҳ ҳар ҳолатда гуноҳ! Қанчалик яхши ният ила қилинмасин, савобга айлана олмайди. Масалан, кимдир яхши ният ила бойлик топсам, садақа қиламан деб, бировнинг уйига ўғирликка тушса, бу нияти сабабли ўғирликнинг гуноҳи кечирилиб қолмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ҳадислари маъноси эса қуйидагичадир:
1. Бирорта яхши ишга тўғри ният қилинмагунича, савоб берилмайди.
Масалан, намознинг савоби, холис Аллоҳ таолонинг розилиги учун ўқилгандагина топилади.
Агар хўжакўрсинлик учун ўқилса, савоб ёзилмайди ва ҳатто гуноҳ бўлади.
2. Қанча мубоҳ, жоиз ишлар борки, уларга савоб ҳам йўқ, азоб ҳам. Лекин ўша иш бирор яхши ният ила қилинса, ибодатга айланади ва унга савоб ёзилади.
Масалан, таом ейиш мубоҳ ишлардан.
Лекин кимдир таомни жисмимда қувват ҳосил бўлса, у қувватни Аллоҳ таолонинг тоатига сарф қиламан, деган ниятда еса, шу овқатланишига ажр-савоб берилади. Ёки, Аллоҳ таоло нафсимнинг ҳам ҳаққини зиммамга юклаган, шуни адо этиш учун таом ейман, деган ниятда еса, ёки таом ейишдан лаззат ва роҳат ҳосил бўлса, қалбдан Аллоҳ таолога шукр адо қилсам, деган ниятда еса, бу ҳам ажрга сабаб бўлади. Хуллас, дунёдаги барча мубоҳ ишлар яхши ният ила ибодат даражасига кўтарилади ва савобга сабаб бўлади.
📚“Насиҳатлар гулдастаси” китобидан.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
🌸Гуноҳларга каффорат амал
Динимизда ўзаро низолашиб қолган инсонлар ўртасини ислоҳ қилиш савобли амаллардан саналади. Бу борада Аллоҳ таоло: “Албатта, мўминлар ўзаро биродардирлар. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳм қилинсангиз”, дея марҳамат қилган (Ҳужурот сураси, 10-оят).
Абу Дардо розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларга (нафл) рўза, намоз, садақа даражасидан афзал ишнинг хабарини берайми?” дедилар. Саҳобалар: “Ҳа, ё Расулаллоҳ!” дейишди. Шунда у зот: «Келишолмай қолганларнинг орасини ислоҳ қилиш. Чунки келишмовчиликнинг фасоди “қирувчидир” (худди сартарош сочни қириб олганидек)», дедилар (Имом Баззор ривояти).
⏺Инсонлар ўртасини ислоҳ қилиш шу даражада муҳимлигини қарангки, бу иш бандачиликда қилган баъзи гуноҳларимизга каффорат бўлар экан.
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким инсонлар ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг ишини ислоҳ қилади ва улар учун айтган ҳар бир сўзига бир қул озод қилганлик савобини беради, у улар олдидан гуноҳлари кечирилган ҳолатда қайтади”, дедилар (Имом Асбаҳоний ривояти).
💬 Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса бундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этиш садақадир. Бир кишининг уловига минишига ёрдам бериш ва юкини уловига юклаб бериш садақадир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтиш садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадам баробарида садақа бор ва одамларга азият берадиган нарсаларни йўлдан олиб қўйиш садақадир”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
🟣Инсонларнинг ўзаро аҳил-иноқ яшашлари жамият фаровонлигининг асосидир. Шу боис ўзаро келишмовчилик, адоват, гина-кудурат сабабли хафалашиб юрган кишилар орасини ислоҳ қилиш динимиз амри эканини, бу хайрли амал нафл ибодатлардан афзал эканини асло унутмаслик лозим.
Аллоҳ таоло халқимизнинг ўзаро аҳил-иноқ, меҳр-оқибатли бўлиб яшашларини бардавом қилсин!
#Ҳикмат_вақти
Китоб ўқиш маърифат ҳосил қилиш билан ақлни кенгайтиради. Аммо фикр юритиш эса, мутолаа қилган нарсаларимизга эга бўлишни юзага келтиради.
@HidoyatUz
#Обуна_2025
🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.🌺
🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 (71) 240 08 23
❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!
🧰 @HidoyatUz
🌸Қандай яхши овоз!
Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу Куфа кўчасида кетаётиб, бир неча ёшларни кўриб қолди. Улар маст қилувчи ичимлик ичиб, қўшиқ айтиб ўтиришган эди. Уларга Зозон исмли бир йигит уд чалиб қўшиқ айтиб берар, овози жуда ширали эди.
Унинг овозини эшитган Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу: “Қандай яхши овоз! Қанийди Қуръон қироатига ишлатилса!” деб ридосини бошига ташлаганча ўтиб кетди.
Зозон Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳунинг гапини эшитиб, сўради:
– Ким эди у?
Зозонга унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаси эканини айтишди.
Зозон удни синдириб ташлади ва Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ортидан югурди. У зотдан Қуръонни ўрганди. Илмда имом бўлди. Кўпгина саҳобалардан ҳадис ривоят қилди.
Улуғларнинг ҳеч бир сўзига эътиборсиз бўлмайлик. Улар одамларни ўзгартиради. Бутунлай бошқа инсонга айлантиради. .
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
⏺Бегонага кетма-кет ташланган иккинчи назар ҳақида
(Пайғамбар алайҳиссалом) «Бегонага икки қайта назар ташлашдан қайтардилар».
Кўз доимо очиқ ҳолда яратилганлиги боис унинг назари қалб хоҳламаса ҳам барча нарсаларга тушиб туради. Зеро, қараш кўзнинг ишидир. Ана шу назар, яъни тўсатдан кўз тушиши сенга гуноҳ эмасдир. Чунки бу ҳалол бўлсин, ҳаром бўлсин сенинг иродангсиз, сенинг хоҳишингсиз юз берди. Бу назар инсон табиатида яратилган бўлиб, у орқали қалб нарсаларни ҳис қилади. Бундай лаҳзада қалб бирор нарсани ирода қилиб кўзни ишга туширса, кўз тикилаётган нарса ҳаром бўлса, бундай қарашдан кўзни юмиш вожиб бўлади. Биринчи назарку беихтиёр бўлгани учун гуноҳ бўлмас, аммо қайта назардан ҳам кўзини тиймаган банда зарар кўради, гуноҳкор бўлади. Илк қараганда гуноҳ ёзилмай туриши беихтиёр, тўсатдан юз бергани учундир.
📘«Қайтарилган амаллар» китобидан.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#video #safar #fiqh
🗣САФАРГА ОИД ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР
00:00 Анонс
00:48 Ҳақиқий мусофир ким? Инсон қачон мусофир саналади?
01:27 Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?
02:46 Мен Фарғоналикман. Тошкентда ўқийман. Йил охирида таътил берилганда уйимга бориб келаман. Уйда турган вақтимда намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?
03:19 Мусофир қачон муқимга айланади?
04:03 Қаср қилиб ўқиш нима дегани? (Суннат намозлари ҳам қаср қилиб ўқиладими?)
04:30 Ватани аслий ва ватани иқома нима?
05:32 Бир одам бирор ҳожат учун уйидан чиқди. 20-30 кмлик масофага борди. У ерда иши битмай, яна йўлида давом этди ва сафар масофаси (90 км)ни босиб ўтди. Шу одам мусофир бўладими ёки муқимми?
06:37 Мусофир рўза тутмаса бўладими?
07:23 Мусофир қайси вақт билан оғиз очади? (Самолёт, поездда бўлганида...).
07:53 Қарзи бор одам сафарга чиқиши мумкинми?
08:38 Умра ибодатига борганда намоз қандай ўқилади?
09:17 Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
10:06 Сафарда махси кийиш шартлари ва тартиби
10:51 Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?
12:21Самолёт, поездда қибла қандай аниқланади?
12:44 Муқимликни ният қилган киши қачондан намозларни тўлиқ ўқийди?
13:11 Мен ўз уйимдан 200 км узоқда хизмат сафарида ишлайман. Ҳар 10-12 кунда уйга 2-3 кунга бораман. Ишда мен намозларни қаср қилиб ўқийман. Шароитлар яхши, мен намозимни қаср қилиб ўқишим шартми бу ҳолатда ёки тўлиқ қилиб ўқисам ҳам бўлаверадими?
14:07 Узоқ сафарларга чиққанда самолёт ёки поездларда намоз вақтлари тўғри келади. Шунда қандай йўл тутиш керак?
14:47 Сафарга чиққан киши борган жойида қанча туришини билмаса, намозини қандай ўқийди? Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман?
16:24 Мен Қўқон шаҳриданман. Тошкентдан Қўқонга қатнаб, таксичилик қиламан. Йўловчиларнинг баъзиси Қўқоннинг ўзига борса, яна айримлари шаҳарга қўшни бўлган қишлоқларга боради. Тошкентга бориш ва қайтишда намозни қаср ўқиш кераклигини биламан. Қайтишда намозни қаердан бошлаб тўлиқ ўқийман?
17:04 Айтайлик бизнинг 3та уйимиз бор ва буларнинг хаммасининг ораси 90 км дан ошади, агар оилам билан хар доим яшайдиган уйимдан бошқа уйимга хохлаган пайтим бориб яшасам, ўша уйимда хам муқим бўламанми?
18:45 Мусофир одам ҳалол хайвонни гўшти бўлса истеъмол қилаверади, уни қай йўсинда сўйилгани билан қизиқмайди деб эшитиб қолдим. Бу қанчалик тўғри?
19:50 Аёл киши сафарга чиққанида кимлар маҳрам бўла олади?
😎 FULL HD
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
💬 Қалб хасталиги
Дарднинг яхшиси бўлмайди, аммо энг ёмони қалб хасталигидир.
ЛУТ ҚАВМИНИНГ САРҚИТЛАРИ
Ишингиздан ҳатто ҳайвон
Жирканиши кундек аён,
Қалбингизда йўқдир иймон,
Лут қавмининг сарқитлари.
Синов дунё тугаб бир кун,
Бошланганда даҳшатли тун,
Кўзингиздан оққайдир хун,
Лут қавмининг сарқитлари.
Амалингиз малъун-маъшум,
Дўзах ичра бўлиб маҳкум,
Ютгайдирсиз заҳру-заққум,
Лут қавмининг сарқитлари.
Иймон аҳли бонг урарлар,
Поклик, дебон даст ўрарлар,
Сизни ердан супурарлар,
Лут қавмининг сарқитлари.
Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (13.11.2024 -Пайшанба):
⏰ тонг - 05:48
⏰ қуёш - 07:10
⏰ туш - 12:13
⏰ аср - 15:23
⏰ шом - 17:07
⏰ хуфтон - 18:24
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#xabar #yil_imomi #tanlov #final
🌙 “ЙИЛ ИМОМИ – 2024” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА)
📢Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.