hidoyatuz | Unsorted

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Subscribe to a channel

Hidoyat.uz

😎САБРНИНГ МУКОФОТИ

Ҳазрати Имрон бин Ҳусайн розияллоҳу анҳу улуғ саҳобийдирлар. Биқинларига бир ярачиқиб ўттиз икки йил узлуксиз ўша жароҳат билан азобландилар. У киши чалқанча ётар, ҳатто ёнбошларига ўгирила олмас эдилар. Ўттиз икки йил мобайнида еб-ичиш ҳам, ибодат қилиш ҳам, қазойи ҳожат ҳам чалқанча ётган ҳолатда бўлар эди.
Бир тасаввур қилиб кўринг, ўттиз икки йил фақат бир ҳолатда қимирламай ётиш, инсон учун нақадар машаққат, нақадар оғир беморлик? Шундай беморлик ҳолатида бўла туриб ҳам чеҳраларида шу даражада қувноқлик ифода этиб турар эдики, бирор соғлом кимсага бундай юз насиб бўлмаган. Одамлар бундан ҳайратланиб айтардилар: “ Беморлик шу даражада оғир, неча йиллар ўтиб кетди, ёнбошлаб ўгирила олмайдилар, юзларига боқинг, шундай қувноқки, соғлом кимсалар юзида бундай қувноқлик йўқ, Ҳазрат! Бу қандай ҳолатки, беморлик оғир бўлишига қарамай, юзингизда шундай қувноқлик ва беғуборлик бор, бу ҳолат соғлом кимсалар юзида йўқ? деб сўрашди . У киши шундай дедилар: “Бемор бўлганимда, мен сабр қилдим ва шундай дедим: Бу беморлик Аллоҳ таоло тарафидан менга туҳфадир. Аллоҳ таоло мен учун айнан шуни фойда деб билибди, мен ҳам бунга розиман.Бу сабр эвазига Аллоҳ таоло менга шундай мукофот бердики, ётган жойимда ҳар куни фаришталар билан сўрашаман. Менга ғайб оламини зиёрат этиш насиб бўлди. Ғайб менга фош қилинди. Қайси беморга ғайб фош қилинса ва фаришталарнинг қатновини сеза бошласа, у учун энди соғлом бўлишни ҳохлаши мусибатдир? дедилар. Шу сабабли беморлик минг даражага сабаб бўладиган неъматдир”.
Хулоса шуки, Исломнинг хусусияти, соғлом кимсага соғломлигида тасалли беради ва соғлом пайтида соғлигини қадрлашга буюради. Беморга эса: “Сенинг бу беморлигинг Аллоҳ таологача етишлик воситасидир. Агар касаликка сабр қилсанг ва бундан савоб умид қилсанг, бу ҳолатга сабр қилувчи ва рози бўлсанг, сенга жуда юксак даражалар бўлади” дейди.

«Ҳикматлар»дан.


🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Эй қабрим ёнида турган одамзод, менинг ҳолатимга ҳайрон бўлма.
Мен ҳам эдим сендек, сен ҳам бўласан мендек…

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Қанча билимсизлик бор, илмдан кўра манфаатлироқ, қанча жанглар бор, тинчликдан кўра фойдалироқ.

Изоҳ. Шундай кишилар бор, уларнинг баъзи нарсаларни билганидан кўра билмагани яхшироқ. Чунки уларнинг феълларида доимо муҳимдан чалғиб, номуҳим нарсаларга шўнғиб кетиш кузатилади. Агар улар, бахтга қарши, билмаслиги керак бўлган нарсани билиб қолса, бу «билим»лари ўзини ҳам, ўзгани ҳам адаштиради. Ҳа, улар асл масала қолиб, фаръий масалаларга жавоб излаш билан доимий банд бир тоифадир. Масалан, илдизини қурт кемираётган дарахтнинг сўлиб бораётганига унинг қайсидир шох-шаббаларини сабаб билиб, мева берадиган новдаларни қирқишади, айрим шохларни қолдириб, уларга бошқа дарахтларнинг шохларини қандай пайванд қилишни ўргатишади. Аслида илдизни кемираётган қуртларни олиб ташлаш билан масала осонгина ҳал бўларди. Улар эса масалага умуман алоқаси йўқ ишлар билан машғул бўлиб, тескари натижани тезлатиш билан овора. Шунинг учун уларнинг баъзи нарсаларни билгандан кўра билмаганлари, бошқачароқ айтсак, илм даъвосидаги ҳаракатларидан кўра илмсизлигини тан олиб жимгина юришлари манфаатлироқ.
Энди «уруш, жанг ҳам тинчликдан фойдалироқ бўлиши мумкинми?» деган саволга келсак, баъзан шундай вазиятлар ҳам бўлади. Масалан, ким биландир орангизда гап ўтди. Кейин сиз ҳам, у ҳам орқадан фитна-фасодни тинимсиз авж олдиряпсиз. Лекин кўз-кўзга тушганда ҳеч нарса бўлмагандек ўзаро чақ-чақлашиб, гўё «тинчлик байрони»ни баланд кўтариб, сиз ҳам, у ҳам ўзини дўстдек тутяпти. Кети фитна-фасодга булғанган бундай «тинчлик»дан кўра, гарчи шовқин-суронга тўла бўлса ҳам, орани очиқ қилиб, ҳақ-ноҳақни жой-жойига қўядиган жанг ҳар икки томон учун фойдалироқ.

“Унвонул баён”дан.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌸КЎМАККА КЕЛГАН МАЛАКЛАР

Буюк саҳобий Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу фаришталарнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари ва Уҳуд куни Расулуллоҳни қай даражада ҳимоя қилганлари ҳақида бундай деган: «Уҳуд куни мен Расулуллоҳнинг ўнг ва чап томонларида икки кишини кўрдим, у икки кишининг устида бошқалардан ажралиб турадиган кийимлар бор эди. Расулуллоҳни қаттиқ муҳофаза қилишар, мен ундан олдин ҳам, кейин ҳам бу икки киши кабисини кўрмадим. Албатта, уларнинг бири Жаброил, иккинчиси Микоил алайҳиссалом бўлган. Икковлари у зотга муҳаббатлари туфайли қаттиқ жидду жаҳд қилишарди. Улар Ҳабибуллоҳ бўлган зотни ҳимоя қилиш учун келишган эди» (Имом Муслим ривояти).

📚“Расулуллоҳга муҳаббат ҳақида 101 қисса”дан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟣Ҳидоят топувчилардан бўлайлик!

«Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин» (Тавба сураси, 18-оят).

Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ оят шарҳида бундай дейди: “Аллоҳ таоло ушбу оятда мас­жидларни обод қилувчилар мў­мин эканига гувоҳлик бермоқда. Бу хусусда Имом Аҳмад ва Имом Термизий Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳудан ри­воят қилган ҳадисда Пайғамбар соллал­лоҳу алайҳи ва саллам: “Агар масжидга дои­мий қатнашни одат қилган киши­ни кўрсангиз, унинг мўминлигига гувоҳ­лик берингиз”, деганлар. Демак, масжидларни обод қилиш, улар­ни таъмирлаш юксак имон ва юқори эъти­қодимизнинг амалдаги инъикосидир. Зе­ро, Аллоҳ таоло ва Расули акрам соллал­лоҳу алайҳи ва саллам бу амалларни имон би­лан боғламоқда.
Абу Лайс Самарқандай раҳматуллоҳи алайҳ “Баҳрул улум” асарида: “Масжидларни обод қилиш жамоат билан бўлади. Агар масжидга беш вақт намозга намозхонлар келмаса, у қандай обод бўлиши мумкин?” деган.
Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжидларни обод қилиш икки – маънавий ва моддий йўл билан бўлади. Масжиднинг маънавий ободлиги у ерда ибодат қилиш, зикр, тасбеҳ айтиш ва Қуръон тиловати каби амаллар билан бўлса, моддий обод қилиш эса супуриб-сидириш, тозалигини сақ­лаш, қайта таъмирлаш ва янгидан бунёд этишдек хайрли амаллар билан рўёбга чиқади. Масжидларимизнинг бу икки йўл билан обод бўлишида, албатта, масжидда саф тортиб турувчи, сажда қилувчи на­мозхонларнинг ўрни беқиёсдир.
Салмон Форсий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллал­лоҳу алайҳи ва саллам: “Ким уйида та­ҳорат олиб, сўнгра масжидга келса, у Аллоҳнинг меҳмонидир. Меҳмонни ҳурматлаш мезбоннинг ҳаққидир”, деганлар. .

Давоми бор..
📚 "Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (21.11.2024 -Пайшанба):

тонг - 05:56
қуёш - 07:18
туш - 12:14
аср - 15:18
шом - 17:02
хуфтон - 18:19

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Эловнинг падари  бузрукворлари Рустам ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Жобир домла Эловга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

🕌 Жаноза бугун аср намозидан сўнг Ромитан туманидаги  "Эшони Пир" жоме масжиди ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (20.11.2024 -Чоршанба):

тонг - 05:55
қуёш - 07:17
туш - 12:14
аср - 15:19
шом - 17:03
хуфтон - 18:20

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🤔Яхшилик тепада,
ёмонлик пастда...


Инсон олдида икки йўл бор: у шундан бирини танлашга мажбур. Бирида вақтинчалик лаззат ва роҳатлар нақд, иккинчисида роҳат озроқ бўлса ҳам, кейинроқ абадий тўлиқ қилинади. Инсонга ақл берилган, у шу ақл туфайли фойда ва зарар, яхши ва ёмонни фарқлаб олади. Қай бири фойдали эканини ажратиб олган инсоннинг ҳаёти маъно-мазмун касб этади, уларга бефарқ бўлмаган, яъни ақлини ишлатмаган киши эса жоҳил ва нодондир.


Аллоҳ таоло марҳамат қилиб бундай деган: “Ва Биз уни икки ба­ландлик­ка йўл­лаб қўйдик-ку!” (Балад сураси, 10-оят).

🟣Муфассирлар буни яхшилик ё ёмонлик довонлари деб шарҳлашган. “Икки баландлик”дан бирини танлаш ва қай бирига кўра ҳаётини барпо этиш инсоннинг ақлу фаросатига ҳавола. Агар у ўз инон-ихтиёрини нафсга топширса, уни ёмонлик сари етаклайди. Нафс роҳат ва лаззатга ўч, ҳеч қачон машаққат ва уқу­батни истамайди. Яхши амал ва яхшилик қилиш инсон фитратида мавжуд ғаризий (туғма)­дир. Ёмон амал ва ёмонлик қилиш эса муктасаб (ўзлашган)дир. Дунёга келган гўдак фитрати соф ва маъсум, ёмон амал унга улғайгани сари ота-она ё бошқа таъсирлар воситасида ўзлашиб боради. “Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади” деган халқ мақоли топиб айтилган. Шунинг учун инсон яхши амал қилишдан асло хижолат тортмайди, балки хурсанд бўлади, ўзини руҳан енгил ҳис этади. Лекин ёмон амал қилса, бу табиатида йўқлиги боис бировлар кўриб қолишини хоҳламай уялганидан ерга кириб кетгудек бўлиб, бу қилиғини ҳеч ким кўрмаслиги, махфий ҳолда қолишини истайди. Яхши инсон бирон гуноҳ ишни қилиб қўй­са, ўз ҳавойи нафсини айблаб, маломат қилади ва уни қайта қилмасликка азму қа­рор этади, истиғфор айтади. Лекин ёмон амал қилганлар муваффақият қозон­са ҳам, қиёмат куни йўлиқадиган катта хатарни унутиб, фахр қилса, улкан зиён кўради.

🔴Аллоҳ таоло огоҳлантиради:
وَمَنْ يَكْسِبْ إِثْمًا فَإِنَّمَا يَكْسِبُهُ عَلَى نَفْسِهِ وَكَانَ اللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمًا. وَمَنْ يَكْسِبْ خَطِيئَةً أَوْ إِثْمًا ثُمَّ يَرْمِ بِهِ بَرِيئًا فَقَدِ احْتَمَلَ بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا.
“Аниқки, ким бирон гуноҳ қилса, уни ўз зиёнига қилган бўлади. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир. Кимки би­рон хато ёки гуноҳни қилиб қўйиб, сўнгра уни пок одамга (туҳмат қилиб) отса, аниқ, у бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз зиммасига олибди (Нисо сураси, 111–112-оятлар).

🟡Инсон бирон кишига ёмонлик қилиб, зулм билан дунёвий роҳатга эришдим деб ўйласа, қаттиқ адашади. Бир донишманд айтади: “Бир кишининг икки ўғли бор. Золим ўғил укасини урса ёки пулини но­ҳақдан тортиб олса, отаси унга, тўғри қилибсан, ўзидан кўрсин, дейдими? Бун­дай ҳолатда отаси қайси би­рининг та­рафини олади? Албатта, мазлум ўғлининг. Уни рози қи­лишга ва кўнглини олишга интилади. Зо­лим ўғли тортиб олган пул ўрнига кўп­роқ маблағ бериб, мазлум ўғ­лини хурсанд қилади. Золим ўғил буни кўриб, қаттиқ ҳасрат-надомат чекади. Агар у отаси маз­лум инисига икром қилишини билгани­да, унга ҳеч қачон зулм қилмаган бўларди”.

Давоми бор...

📚 "Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟣Хатиб Пўлатхон Шаҳрисабзий ва унга замондош нақшбандия шайхлари (ХХ аср иккинчи ярми)

Давоми...

💬 (Давоми. Бошланиши ўтган сонда.)

Омонхон Эшонбобо ҳикоя қи­лади: «Пў­­латхон эшоннинг икки қизи бор эди. Ама­ким ҳаж сафари учун Тошкентдан Моск­ва­га учиб кетди. Ҳаждан қайтганида Моск­ва­да кутиб олдим, яна Тош­кентга кел­дик. Аввало, пирлари Муҳиддинов Қут­биддинхонни зиёрат қилди. Эшонбобо Тошкентнинг Эски Жува маҳалласининг Сағ­бон кўчасида яшар экан. Қут­биддинхон Эшонбобо ҳожи амаким Пўлатхон домлани бағрига босиб, “Сиз менинг падари бузрукворим юрган йўллардан юрдингиз. Отам зиёрат қилган жойларни зиёрат қилдингиз”, деб шундай йиғладиларки, сўз билан ифодалаш қийин».
Маҳдихон Эшонбобо ҳикоя қилади: “Эшон Пўлатхон жуда озода кийинар, кенг яғринли, қад­ди-қомати жуда келишган, юришлари ҳам салобатли инсон эди. Ҳожи Пўлатхон домла одамларни тўғрисўзликка чақириб, адолатга бошларди. Бир гал Кат­лос қишлоғига жанозага келиб, йўлнинг таъмирланмаганини, дарёдан ўтиш учун кўприк қурилмаганини айтиб, амалдорларни танқид қилгани ҳануз ёдимда”.
Пўлатхон домланинг умрининг охирги йилларини Омонхон Эшонбобо бундай эслайди: «Мана шундай суҳбатлар, тўйлар, таъзиялар, ҳар хил маросимлар ва Мавлуди набийлар бўлиб турганда ҳаёт олами ўзининг ҳукмини суриб, 1980 йил охирига келиб кўз хасталиги бошланди. Врачларга, табибларга мурожаат қилди, натижа бўлавермагач, муллаларга ўқитиб дам солдирди ва ниҳоят, охирги илинж сифатида Тожикистонга – домла Муҳаммад Шариф Нақшбандийнинг уйига йўл олдик. Мулла Шариф домла 90 ёшдан ошган кекса киши экан. Муҳаммад Шариф домла инсон қадрини ва хизматини биладиган сезгир, олижаноб, кўпни кўрган, сергак, жуда билимдон одам экан.
Домланинг шогирдлари бизларга ҳур­мат-иззат кўрсатиб, меҳмон қилишди. Эр­таси куни бомдод намозини масжидда жа­моа бўлиб ўқидик. Бомдод намозини дом­ла Муҳаммад Шариф ҳазратлари ўқиб бер­ди. Намозни адо этиб бўлгач, жамоага юзланиб сўрадилар: “Шаҳрисабздан келган киши қайси бирингиз?” Ҳожи Пўлатхон домла: “Мен бўламан, тақсир, биз сиз жанобни йўқлаб узоқ жойдан ихлос қилиб ­келдик”, деди. Шундай қилиб мулла Муҳаммад Шариф домланинг дуоларини олишга ­муяссар бўлдик».
Омонхон Эшонбобо Пўлатхон Эшонбо­бонинг охирги кунларини ҳам ҳасрат билан ҳикоя қилиб берди: «Амаким жуда оғирлашиб қолганида мени чақи­риб Шаҳрисабз шаҳар Хўжа Саййидон қаб­ристонига олиб боришни сўради. Бир неча киши автомашинада қабристонга бордик. У ерда Жалил бобо деган киши кўп йиллардан буён гўрковлик қиларди. Амаким Жалил бобога юзланиб: “Отамни мана шу қабристонда, катта ариқ ёқасидаги арча олдида дафн қилган эдик. Отамнинг оёқ томонидан менга қабр қазасиз”, деб бир узун ёғоч қозиқни қоқтириб белги сифатида қўйдирди».
Шундан сўнг бир ёки икки ой ўтиб, ҳожи Пўлатхон Эшонбобо­нинг мурғи руҳ­лари тан қафасларидан 1982 йил 6 март куни олами руҳонийға тайрон қилди.
Дафн маросимига тумонат одам йи­ғилган, “Ҳазрати Имом” масжидида жаноза намози ўқил­ди. Васиятга кўра, жано­за намозини мулло Аб­дуссаттор бобо ўқиди. .
Пўлатхон ҳожи домланинг ибратли турмуш тарзи халқимиз маънавий ҳаётида асосий ўрин тутиб келган нақшбандия тариқати таълимоти кишиларни Ватанни севишга, инсонларга ёрдам қўлини чўзишга, қариндошлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини боғлашга ундайди.

✏️Масъудхон ИСМОИЛОВ,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
доценти, тарих фанлари номзоди


📚 "Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (19.11.2024 -Сешанба):

тонг - 05:54
қуёш - 07:16
туш - 12:13
аср - 15:19
шом - 17:03
хуфтон - 18:20

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔴СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Совуқда касалланишдан қўрқиб таяммум қилган жунуб одам кетидан таҳорат оладими ё шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Совуқ сабабли ғусл қилиш узрли бўлса, покланиш учун таяммум қилинади ва таяммумдан кейин таҳорат олиш шарт эмас. Агар таяммумдан кейин таҳоратни бузувчи ҳолатлар бўлса, намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади.
Совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиш тўғрисида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه
яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: “Агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди”, деганлар...” (“Бадоиъус саноеъ” китоби).
Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

✅️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Эшикни тақиллатганингизда «Кимсиз?» дейишса, «Мен» демасдан, исмингизни айтинг!
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Отамнинг зиммасидаги қарз хусусида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, эшик қоқдим. У зот: «Ким у?» дедилар. «Мен», дедим. Шунда у зот буни ёқтирмагандек, «Мен, мен…», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Дунё икки қавс оралиғидадир: биринчи қавс – туғилиш, иккинчи қавс – ўлиш.
Икки қавс орасига фойдали жумла ёз!

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟣Ҳидоят топувчилардан бўлайлик!

💬Давоми...

Имом Замахшарий “Кашшоф” асарида айтади: “Масжидга келувчилар Аллоҳнинг меҳмонларидир... Аллоҳ Ўзининг меҳмонини икромсиз қай­тармайди, бандалари қиладиган ях­шиликларига зиёда тарзда ажру са­воблар ато этади”.
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бирор масжидда чироқ ўрнатса-да, унинг нури ўша масжидни ёриштириб турар экан, фаришталар, ҳатто Аршни кўтариб турувчи (фаришта)лар ҳам унга истиғфор айтиб туришади”.
Аллоҳга беадад шукр, юртимизда 2100 дан зиёд масжид бўлиб, улар кун сайин обод бўлиб бормоқда. Халқимиз орасида саховатпеша ва тадбиркор кишилар Аллоҳ йўлида қилаётган хайрия ишлари туфайли кўплаб масжидлар қайта қурилди, кўплари таъмирланиб, ҳудуд кўркига кўрк бўлиб қўшилмоқда.
Бироқ шуни таъкидлаб ўтиш лозим, айрим жойларда кимўзарга масжид қуриш, нега нари­ги маҳаллада масжид бор-у, биз­да йўқ, биз ҳам қуришимиз керак, деган даъволар билан эҳ­тиёж бор-йўқлигига қарамаслик ҳолатлари ҳам кузатиляпти.
Тарихдан маълум, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ма­динага ҳижрат қилиб келганларидан бошлаб Қубо масжидини қуришга кириш­ганлар. Масжид битгач, ўзлари келиб жамоат билан намоз ўқишни бошлаб бер­ганлар. Буни кўрган баъзи мунофиқлар ҳасад қилиб, ўзларини кўрсатиш мақсади­да бошқа жойга алоҳида масжид қуришга киришади.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга масжид битгани тўғрисида хабар бериб, ўзлари имом бўлиб намозни бошлаб беришларини сўраган пайтларида Тавба сурасининг 107-ояти нозил бўлиб, уларнинг сирлари фош бўлади.
Мунофиқлар қурган бу масжид Ислом тари­хида “Масжиди зирор”, яъни “Зарар келтирув­чи масжид” номини олган ва бузиб ташланган (“Баҳрул улум”, “Мадорик” ва “Хозин” тафсир­лари). .
Алҳамдулиллаҳ, бугун юртимизда масжид­лар сони кўпайиб, жомеларимиз ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан обод бўляпти. Мас­жидларимизни ҳам маънавий, ҳам моддий йўллар билан обод қилиш ҳаммамизнинг имо­ний бурчимиз, исломий вазифамиздир. Мас­жидларимиз тоза-озо­да, саранжом-саришта ва тинч-осойишта бўлса, юртимиз ободлиги, мам­лакатимиз фаровонлиги бар­давом бўлади.
Аллоҳ таоло юртимизни тинч, масжидлари­мизни обод айлаб, бизларни доимо яхши амал­ларга муяссар қилсин!

✏️Бектош ҲАКИМОВ,
Кармана тумани бош имом-хатиби,
“Қосим Шайх” жоме масжиди имоми


📚 "Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳидоят_таваллуди

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».

📚 Имом Бухорий ривояти.

✔️ @HidoyatUz 🌐 Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💬Интилганга толе ёр

Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: Ажр-савоб ҳаммага кўриниб туради, лекин уни амал қилмаганлар олмайди, қидирмаганлар топмайди, қарамаганлар кўрмайди. Аллоҳнинг итоати-ибодати унга интилганлар учун яқин, ундан юз ўгирганлар учун йироқдир. Ибодатга ҳарис инсонлар унга талпинадилар, ибодатни суймаган кимсалар уни тополмай ўтадилар. Ким ибодатга интилса, албатта унга мушарраф бўлади, сусткаш-беэътибор кимсалар эса ундан маҳрум қолади. Аллоҳнинг итоатини иззат-икром қилган инсонлар ибодат туфайли шарафга чўмиладилар, ибодатни зое этган кимсалар хорликка кўмиладилар, Аллоҳнинг китоби унга далолат қилади, Аллоҳга иймон келтирмоқ унга бошлаб боради.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (22.11.2024 -Жума):

тонг - 05:57
қуёш - 07:20
туш - 12:14
аср - 15:17
шом - 17:01
хуфтон - 18:19

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#аудио
#Сийрат_дарси

🔈 Пайғамбаримизнинг болалик даврлари

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🤔ЯХШИ НИЯТ

“Ният” шаклида Аллоҳ таоло мўминларга шундай кимёвий схема ато қилганки, у орқали мусулмон одам бироз диққат қилиш ила тупроқни ҳам тиллага айлантира олади. Ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ
Яъни: “Амаллар ниятларга боғлиқдир”, деганлар. (Имом Бухорий ривояти)

Баъзи одамлар бунинг маъносини, яхши ният ила хато иш ҳам тўғри бўлади ва гуноҳ иш савобга айланади, деб тушунадилар. Бу фикр мутлақо нотўғридир. Гуноҳ ҳар ҳолатда гуноҳ! Қанчалик яхши ният ила қилинмасин, савобга айлана олмайди. Масалан, кимдир яхши ният ила бойлик топсам, садақа қиламан деб, бировнинг уйига ўғирликка тушса, бу нияти сабабли ўғирликнинг гуноҳи кечирилиб қолмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ҳадислари маъноси эса қуйидагичадир:

1. Бирорта яхши ишга тўғри ният қилинмагунича, савоб берилмайди.
Масалан, намознинг савоби, холис Аллоҳ таолонинг розилиги учун ўқилгандагина топилади.
Агар хўжакўрсинлик учун ўқилса, савоб ёзилмайди ва ҳатто гуноҳ бўлади.

2. Қанча мубоҳ, жоиз ишлар борки, уларга савоб ҳам йўқ, азоб ҳам. Лекин ўша иш бирор яхши ният ила қилинса, ибодатга айланади ва унга савоб ёзилади.
Масалан, таом ейиш мубоҳ ишлардан.

Лекин кимдир таомни жисмимда қувват ҳосил бўлса, у қувватни Аллоҳ таолонинг тоатига сарф қиламан, деган ниятда еса, шу овқатланишига ажр-савоб берилади. Ёки, Аллоҳ таоло нафсимнинг ҳам ҳаққини зиммамга юклаган, шуни адо этиш учун таом ейман, деган ниятда еса, ёки таом ейишдан лаззат ва роҳат ҳосил бўлса, қалбдан Аллоҳ таолога шукр адо қилсам, деган ниятда еса, бу ҳам ажрга сабаб бўлади. Хуллас, дунёдаги барча мубоҳ ишлар яхши ният ила ибодат даражасига кўтарилади ва савобга сабаб бўлади.

📚“Насиҳатлар гулдастаси” китобидан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌸Гуноҳларга каффорат амал

Динимизда ўзаро низолашиб қолган инсонлар ўртасини ислоҳ қилиш савобли амаллардан саналади. Бу борада Аллоҳ таоло: “Албатта, мўминлар ўзаро биродардирлар. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳм қилинсангиз”, дея марҳамат қилган (Ҳужурот сураси, 10-оят).
Абу Дардо розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллалло­ҳу алайҳи ва саллам: “Сизларга (нафл) рўза, намоз, садақа даражасидан афзал ишнинг хабарини берайми?” дедилар. Саҳобалар: “Ҳа, ё Расулаллоҳ!” дейишди. Шунда у зот: «Ке­ли­шолмай қолганларнинг орасини ислоҳ қи­­лиш. Чунки келишмовчиликнинг фасоди “қирувчидир” (худди сартарош сочни қириб олганидек)», дедилар (Имом Баззор ривояти).

Инсонлар ўртасини ислоҳ қилиш шу даражада муҳимлигини қарангки, бу иш банда­чиликда қилган баъзи гуноҳларимизга каф­форат бўлар экан.
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким инсонлар ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг ишини ислоҳ қилади ва улар учун айтган ҳар бир сўзига бир қул озод қилганлик савобини беради, у улар олдидан гуноҳлари кечирилган ҳолатда қайтади”, дедилар (Имом Асбаҳоний ривояти).
💬 Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса бундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этиш садақадир. Бир кишининг уловига минишига ёрдам бериш ва юкини уловига юклаб бериш садақадир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтиш садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадам баробарида садақа бор ва одамларга азият берадиган нарсаларни йўлдан олиб қўйиш садақадир”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

🟣Инсонларнинг ўзаро аҳил-иноқ яшашлари жамият фаровонлигининг асосидир. Шу боис ўзаро келишмовчилик, адоват, гина-кудурат сабабли хафалашиб юрган кишилар орасини ислоҳ қилиш динимиз амри эканини, бу хайрли амал нафл ибодатлардан афзал эканини асло унутмаслик лозим.

Аллоҳ таоло халқимизнинг ўзаро аҳил-иноқ, меҳр-оқибатли бўлиб яшашларини бардавом қилсин!


✏️Обиджон ИСМОИЛОВ,
Сариосиё тумани “Имом Низомиддин Сангардакий” жоме масжиди имом-хатиби


📚 "Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Китоб ўқиш маърифат ҳосил қилиш билан ақлни кенгайтиради. Аммо фикр юритиш эса, мутолаа қилган нарсаларимизга эга бўлишни юзага келтиради.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.
🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

🧰 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌸Қандай яхши овоз!

Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу Ку­фа кўчасида кетаётиб, бир неча ёшларни кўриб қолди. Улар маст қилувчи ичимлик ичиб, қўшиқ айтиб ўтиришган эди. Уларга Зозон исмли бир йигит уд чалиб қўшиқ айтиб берар, овози жуда ширали эди.
Унинг овозини эшитган Аб­дуллоҳ ибн Масъуд розийал­лоҳу анҳу: “Қандай яхши овоз! Қанийди Қуръон қироатига ишлатилса!” деб ридосини бошига ташлаганча ўтиб кетди.
Зозон Абдуллоҳ ибн Масъ­уд розийаллоҳу анҳунинг гапини эшитиб, сўради:
– Ким эди у?
Зозонга унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаси эканини айтишди.
Зозон удни синдириб ташлади ва Абдуллоҳ ибн Масъуд­нинг ортидан югурди. У зотдан Қуръонни ўрганди. Илмда имом бўлди. Кўпгина саҳобалардан ҳадис ривоят қилди.
Улуғларнинг ҳеч бир сўзи­га эътиборсиз бўл­майлик. Улар одамларни ўзгартира­ди. Бутунлай бошқа инсонга айлантиради. .

📚 "Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бегонага кетма-кет ташланган иккинчи назар ҳақида

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Бегонага икки қайта назар ташлашдан қайтардилар».

Кўз доимо очиқ ҳолда яратилганлиги боис унинг назари қалб хоҳламаса ҳам барча нарсаларга тушиб туради. Зеро, қараш кўзнинг ишидир. Ана шу назар, яъни тўсатдан кўз тушиши сенга гуноҳ эмасдир. Чунки бу ҳалол бўлсин, ҳаром бўлсин сенинг иродангсиз, сенинг хоҳишингсиз юз берди. Бу назар инсон табиатида яратилган бўлиб, у орқали қалб нарсаларни ҳис қилади. Бундай лаҳзада қалб бирор нарсани ирода қилиб кўзни ишга туширса, кўз тикилаётган нарса ҳаром бўлса, бундай қарашдан кўзни юмиш вожиб бўлади. Биринчи назарку беихтиёр бўлгани учун гуноҳ бўлмас, аммо қайта назардан ҳам кўзини тиймаган банда зарар кўради, гуноҳкор бўлади. Илк қараганда гуноҳ ёзилмай туриши беихтиёр, тўсатдан юз бергани учундир.

📘«Қайтарилган амаллар» китобидан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#video #safar #fiqh
🗣САФАРГА ОИД ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

00:00 Анонс
00:48 Ҳақиқий мусофир ким? Инсон қачон мусофир саналади?
01:27 Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?
02:46 Мен Фарғоналикман. Тошкентда ўқийман. Йил охирида таътил берилганда уйимга бориб келаман. Уйда турган вақтимда намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?
03:19 Мусофир қачон муқимга айланади?
04:03 Қаср қилиб ўқиш нима дегани? (Суннат намозлари ҳам қаср қилиб ўқиладими?)
04:30 Ватани аслий ва ватани иқома нима?
05:32 Бир одам бирор ҳожат учун уйидан чиқди. 20-30 кмлик масофага борди. У ерда иши битмай, яна йўлида давом этди ва сафар масофаси (90 км)ни босиб ўтди. Шу одам мусофир бўладими ёки муқимми?
06:37 Мусофир рўза тутмаса бўладими?
07:23 Мусофир қайси вақт билан оғиз очади? (Самолёт, поездда бўлганида...).
07:53 Қарзи бор одам сафарга чиқиши мумкинми?
08:38 Умра ибодатига борганда намоз қандай ўқилади?
09:17 Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
10:06 Сафарда махси кийиш шартлари ва тартиби
10:51 Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?
12:21Самолёт, поездда қибла қандай аниқланади?
12:44 Муқимликни ният қилган киши қачондан намозларни тўлиқ ўқийди?
13:11 Мен ўз уйимдан 200 км узоқда хизмат сафарида ишлайман. Ҳар 10-12 кунда уйга 2-3 кунга бораман. Ишда мен намозларни қаср қилиб ўқийман. Шароитлар яхши, мен намозимни қаср қилиб ўқишим шартми бу ҳолатда ёки тўлиқ қилиб ўқисам ҳам бўлаверадими?
14:07 Узоқ сафарларга чиққанда самолёт ёки поездларда намоз вақтлари тўғри келади. Шунда қандай йўл тутиш керак?
14:47 Сафарга чиққан киши борган жойида қанча туришини билмаса, намозини қандай ўқийди? Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман?
16:24 Мен Қўқон шаҳриданман. Тошкентдан Қўқонга қатнаб, таксичилик қиламан. Йўловчиларнинг баъзиси Қўқоннинг ўзига борса, яна айримлари шаҳарга қўшни бўлган қишлоқларга боради. Тошкентга бориш ва қайтишда намозни қаср ўқиш кераклигини биламан. Қайтишда намозни қаердан бошлаб тўлиқ ўқийман?
17:04 Айтайлик бизнинг 3та уйимиз бор ва буларнинг хаммасининг ораси 90 км дан ошади, агар оилам билан хар доим яшайдиган уйимдан бошқа уйимга хохлаган пайтим бориб яшасам, ўша уйимда хам муқим бўламанми?
18:45 Мусофир одам ҳалол хайвонни гўшти бўлса истеъмол қилаверади, уни қай йўсинда сўйилгани билан қизиқмайди деб эшитиб қолдим. Бу қанчалик тўғри?
19:50 Аёл киши сафарга чиққанида кимлар маҳрам бўла олади?

😎 FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

💬 Қалб хасталиги

Дарднинг яхшиси бўлмайди, аммо энг ёмони қалб хасталигидир.

Биродарлар, биз фарзандларимизни яхши кўрганимиздeк, уларга мeҳр қўйганимиздeк, ўз жисмимизга ҳам эътибор қаратсак, қиёмат­да унинг ҳисоб-китоби осон бўларди. Фарзанд­ларимизни суйганимиздeк, ўз жисмимизни ҳам авайласак, танамизни дўзахга ўтин бўли­шидан асраймиз.

🟡Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ўз хатоларини эсласалар, ҳушидан кeтиб қолар эканлар. Бир сафар Жаброил алайҳиссалом келиб: «Эй Иброҳим! Раббингиз сизга салом йўллади ва “Дўст ҳам дўстдан шу қадар қўрқадими?” деди», деб хабар берди. Шунда Иброҳим алай­ҳиссалом: “Эй Жаброил! Хатоларимни эсласам, дўстлигимни ҳам унутиб қўяман”, дeган эканлар.

Шундай маъсум зот беҳуш бўладиган даражада хатоларидан қўрқар экан. Ҳаммамизнинг ҳам хатоларимиз, гуноҳларимиз бор. Биз бу гуноҳларни эсласак, қай ҳолатга тушамиз? Ўзимизни у зотга таққослай оламизми?
Гоҳида қайсидир гуноҳларимиз эвазига бошимизга дардлар тушади. Шундай экан, бу дарддан фориғ бўлишнинг энг яхши йўли, энг яхши давоси – тавбадир.

🟣Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўлимдан бошқа ҳар бир дарднинг шифоси бор. Шундай экан, даволанинглар”, деганлар. Демак, қалб хасталигининг ҳам шифо­си бор. Бу шифони руҳий тарбия шайхларининг асарларидан, ҳикматларидан қидириб, комиллик сари интилиш лозим.

📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЛУТ ҚАВМИНИНГ САРҚИТЛАРИ

Ишингиздан ҳатто ҳайвон
Жирканиши кундек аён,
Қалбингизда йўқдир иймон,
Лут қавмининг сарқитлари.

Синов дунё тугаб бир кун,
Бошланганда даҳшатли тун,
Кўзингиздан оққайдир хун,
Лут қавмининг сарқитлари.

Амалингиз малъун-маъшум,
Дўзах ичра бўлиб маҳкум,
Ютгайдирсиз заҳру-заққум,
Лут қавмининг сарқитлари.

Иймон аҳли бонг урарлар,
Поклик, дебон даст ўрарлар,
Сизни ердан супурарлар,
Лут қавмининг сарқитлари.

Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…
Subscribe to a channel