Турмушга чиқаётган қизига отаси насиҳат қилиб деди:Менга куёвинг билан ўрталарингда бўлган жанжалларни айтма.
Қизи ҳайрон бўлди : Нега?
Ота жавоб берди: Чунки сен уни кейин кечирасан, мен эса, йўқ.
🌾Ҳикматли сўзлар |@hikmatlar
t.me/questianonbot?start=5785566996
Гаплашамиз саволиларни, узиларни шахсий фикриларни бемалол юллашингиз мумкин қадрлилар😊
Mardlik kuchda va shamshir o‘ynatish san’atida emas, mardlik o‘zni tuta bilishda va adolatli bo‘lishdadir.
© Sa’diy Sheroziy
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Робеъ ибн Ҳайсамга: “Сиз бировни айблаганингизни ҳеч кўрмадик.." деб айтилганида, "Ўзимдан рози эмасману, қандай қилиб одамларни айблашга вақт топайин.?" деган эканлар.
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Ассалому алайкум!Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Фаришталарнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир:
1. Жаброил алайҳиссалом - Набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган.
2. Исрофил алайҳиссалом - қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган.
3. Мийкоил алайҳиссалом - ёмғир иши топширилган.
4. Малакул мавт - Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.
5. Кироман котибийн - бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.
6. Мусаббихун - эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.
7. Сайёхун - зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.
8. Ҳамалату Аршир Роҳман - Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.
9. Ризвон - Жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.
10. Молик - дўзаҳнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.
11. Ҳафаза - бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган.
✅ /channel/Qorirovotuz
Ҳар нарсанинг сири «Сабрдадир».
- Ачиққа сабр этарсан номи «Матонат» бўлур.
- Очликка сабр этарсан номи «Рўза» бўлур.
- Инсонларга сабр этарсан номи «Сабр-тоқат» бўлур.
- Тилакларга сабр этарсан номи «Дуо» бўлур.
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
#JannatimBiz yashayotgan hayotga sizdek hayriyatlarni qoʻshgan Allohga hamdlar boʻlsin..!
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Мусулмонлар учун 3 қўрғонКаъбул Ахбор розияллоҳу анҳу айтадилар: "Мўминларга шайтондан ҳимояланиш учун учта қўрғон бор, булар масжид, Аллоҳни зикр этиш ва Қуръон ўқишдир".
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Садақа қилаётганингда маблағларингни йўқотаётган бўлмайсан, балки уни бошқа пайт учун ўзингга жўнатаётган бўласан
.
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
!..
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Ҳар икки ари бир xил сув ичади. Аммо бирида бол ҳосил бўлади, бошқасида эса заҳар. Инсонлар ҳам шунга ўхшаш: бири – Аллоҳнинг неъматларини еб ичади, аҳмоқ бўлади. Аллоҳдан айро тушади; иккинчиси – ейди, ичади, Аллоҳнинг нурига тўлиб тошади.
©Жaлолиддин Румий
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Илмнинг 12 фойдаси1. Илм орқали Аллоҳ танилади ва Унга ибодат қилинади.
.
2. Илм эътиқодлар ва ибодатларнинг асосидир.
3. Илм талаб қилиш ибодатдир.
4. Илм жаннатга етиш йўлидир.
5. Илм ўз эгасига Аллоҳдан қўрқишни касб қилдиради.
6. Илм ўз эгасига халойиққа нисбатан тавозеъ бўлишни ўргатади.
7. Илмдан, аввало, эгаси, кейин бошқалар ҳам фойда олади.
8. Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин ҳам боқий қолади.
9. Илм ўз эгасини Пайғамбарлардан кейинги энг юқори мартабага эриштиради.
10. Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун қилади.
11. Илм кишини жаҳолат зулматидан маърифат нурига чиқаради.
12. Илм туфайли силаи раҳм қилинади ва ҳақ-ҳуқуқлар адо этилади
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Ҳалол бўлмаган нарсаларга назар ташлашдан сақланиш керак. Чунки уларга қараш қалбни маънан ўлдирувчи ўқдир, унга(қалбга)зулм қилувчи султондир.
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Amr ibn os raziyallohu anhu aytadilar :"Birovga sir aytsam fosh qilib qo‘ysa o‘zimdan boshqani malomat qilmayman!
Chunki o‘zim ichimga yutolmaganimni birov qanday yutsin!"
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
#motivation
- Таслим бўлиш фикри келганда, нима учун бошлаганимни эслайман.
- Қийин бўлганда, агар ҳозир таслим бўлсам бундан осон бўлмаслигини ўзимга уқтираман.
- Қайта бошлашга тўғри келганда, бу гал нолдан эмас тажриба билан бошлашимни биламан
.
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Hasan basriy rahimahulloh aytadilar:
"
"Kishi o'z nafsida nuqsonni bila turib so‘ngra unga hafa bo‘lmay isloh bo‘lishga e'tiborsiz yurishi unga berilgan eng katta musibatlardandir
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Ali roziyallohu anhu aytadilar;"Sabrni lozim tutinglar. Chunki u barcha yuradigan yo'ldir. Oqil avvaldan unga kiradi. Besabr esa aylanib o‘rgilib oxiri unga keladi !"
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
#скоро
-Жудаям соғиндим🥹
-Нимани?
-Рамазоннинг файзли оқшомларини.😇
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Ҳеч қачон онангни қалбидек ҳар вақт сенга юзланиб тургувчи қалб топа олмайсан.
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Bu dunyoda hech narsa javobsiz qolmaydi...
)
- Yaxshilik ham)
- Yomonlik ham
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Робеъ ибн Ҳайсамга: “Сиз бировни айблаганингизни ҳеч кўрмадик.." деб айтилганида, "Ўзимдан рози эмасману, қандай қилиб одамларни айблашга вақт топайин.?" деган эканлар
.
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Ибн Ато раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Ким суннат амалларига одатланиш билан нафсини тарбия қилса, Аллоҳ таоло унинг қалбини маърифат нури билан мунаввар қилади. Зотан, Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари, феъли-атворлари ва хулқи-одобларига эргашишдан кўра шарафлироқ мартаба йўқдир».
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar