Turmush qurish bilan tugaydigan muhabbatdan ko‘ra, turmush qurish bilan boshlanadigan muhabbat yaxshidir.
Ayman Yog‘iy
🌾 Hikmatli so‘zlar | @hikmatlar
Ёзда иссиқдан сиқиламиз, қишда совуқдан шикоят қиламиз. Нега шундай биласизми? Аллоҳ таоло дунёга муҳаббат қўйиб унга алданмаслигимиз учун бизга роҳат-фароғат бермайди.
Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ
🌾 Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Бугун ҳафтанинг Якшанба куни
28-Апрель 2024йил,
19- Шаввол 1445 ҳ.й
═════☁️☁️☀️☁️☁️═════
🍂🌹 Бошланган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!
🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!
🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲
🌾 Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
Ikki narsaning aynishi muqarrardir: Tuzlanmagan go'sht va tarbiyalanmagan bola.
© Ikrom Sharif
🌾 Hikmatli so‘zlar | @hikmatlar
— Нега ҳеч ким билан гаплашмайсан? Одам тафтини одам олади, ахир. Дардингни кимгадир ёрсанг, енгил тортасан...
— ...одамларга айтган ҳар бир дардимга минг қўшилди. Сукут қилганнинг ҳолидан Билгувчига ҳамд бўлсин...
🌾 Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
Va sizlarga sokinlik topishingiz uchun o‘zingizdan juftlar yaratganligi va oralaringizda sevgi va marhamatni solib qo'ygani (ham) Uning oyat-bеlgilaridandir. Albatta, bunda tafakkur qiladigan qavmlar uchun oyat-bеlgilar bordir.
Rum surasi 21-oyat
🌾 Hikmatli so‘zlar | @hikmatlar
Қандай амал билан ....ўзингга ва оила аъзоларингга барака бўлади. дейилган ҳадисларда?
Читать полностью…Qaysi buyuk sahoba Abu Hafs kunyasi bilan kunyalangan?
Javoblarni komentda yozishlaring mumkin.
Диққат савол:
Қуръонда ва суннатда зикр қилинган тўрт Она қайсилар? 1. Туғилмаган, турмушга чиққан, туққан...
2. Туғилган, турмушга чиқмаган, туққан...
3. Туғилган, турмушга чиққан, туғмаган...
4. Туғилмаган, турмушга чиқмаган, туғмаган...
🌾 Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
Агар маҳзунлик шахс қиёфасига кирганда эди, шариат уни ўлдиришни албатта мубоҳ этган бўларди.
Айман Ёғий
🌾 Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
Оналар кетгач, яраларни тикадиган игналар занглаб кетади. 💔
Абдулҳодий Юсуф
🌾 Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
Qurbonlikka qoʻy, sigir soʻyding.
Gina - kuduratni ham soʻygin endi!
Shayx Zulfiqor Ahmad Naqshbandiy
🌾 Hikmatli so‘zlar | @hikmatlar
Филнинг насибасини чумоли еса, ёрилиб ўлади.
Чумолига аталганни фил еса, очликдан ўлади.
Бу иккисининг ризқини алмаштириб қўймаган Аллоҳ сеникини ҳам бошқаларга бермайди.
🌾 Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
Одамлар вафотингдан сўнг, сени қанчалик тез унутиб юборишларини билганингда эди, муҳаббат, вафо ва розилик қидиришда Аллоҳдан бошқасига юзланмаган бўлар эдинг!
🌾 Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
Университет устози талабаларга қуйидагича савол берди: “Бир дарахт шохида тўртта чумчуқ ўтирган бўлса ва улардан учтаси учишга қарор қилса шохда нечта чумчуқ қолади?”
Талабалар битта қуш қолишини айтдилар. Фақат улардан бир талаба шохда тўртта чумчуқ қолади, деб жавоб берди. Ҳамма ҳайрон қолди. Устоз ундан нима учун мазкур жавобни берганини сўради. Шунда у қуйидагича жавоб берди: “Устоз, сиз чумчуқлар учиб кетди, демадингиз, балки учишга қарор қилди, дедингиз. Шунинг учун тўртта чумчуқ қолди, деб жавоб бердим”.
Устоз унинг жавобини тўғри эканини таъкидлайди.
Бир нарсани хоҳлаш бошқа нарса, уни бажариш бошқа нарса. Жуда кўпчилик гапиради, лекин жуда кам инсонлар амалга киришади ва муваффақиятга эришади.
🌾 Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
Alloh taoloning qaysi ism sifati ma’nosi Alloh taboraka va taoloning har bir narsa ustida turuvchi ekani va har bir turuvchi narsa Uning sababidangina turishini bildiradi?
Читать полностью…Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam uch marta “Burni yerga ishqalsin” deganlarida kimni nazarda tutgan edilar?
Читать полностью…Nimadir bo'ldimi dedilar?
Sukutlandim...
Aslida koinot qadar
So'zim bor edi...
🌾 Hikmatli so‘zlar | @hikmatlar
#1-savol
Ushbu tarif qaysi kitobga tegishli?
" U hadis va Fiqh kitobi bo‘lib, uning tengini bilmaymiz" , " Yer yuzida ilmda undan tog‘riroq kitob yo‘q "
Yo, Allohim!Meni, meniki bo‘lmaydigan narsalarning ortidan choptirma..
Meni suymasni menga sevdirma..
Qismatimga bitilmagan narsalarning orzusini qildirma..
Peshonamga yozilgan narsalarning orzusini qildir..
Zero o‘shalar men uchun xayrli va qoluvchidir!
🌾 Hikmatli so‘zlar | @hikmatlar
Ҳаммасига вақт даво дерлар...Йўқ, аслида қалби тоза, нигоҳи меҳрли инсонлар даволайдилар...
"Ёнингдаман сен билан" деб, сенга елка тутганлар даволайдилар...
Йўлингни йўқотиб, сарсон кезганингда тақдир қўлида, сенга ишонч берганлар, сенга ишонганлар даволайдилар...
🌾 Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
Узатилган қўлларнинг интиҳоси ҳар доим ҳам самимий бўлавермайди.
🌾 Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
“Ana hamma qilyaptiku” degan nafsing, kun kelib yolgʻiz oʻzi javob beradi...
Mehmet Yildiz
🌾 Hikmatli so‘zlar | @hikmatlar