🌿 Ushbu rasmdagi daraxtga Alloh taolo yaratgan eng muborak ko‘zlar — Nabiy sollallohu alayhi vasallamning ko‘zlari tushgan ekan.
.
• U zot sollallohu alayhi vasallam savdo ishlari bilan Shomga borganlarida, uning soyasida dam olgan ekanlar.
• Allohning qudratini qarangki, ushbu sahroda bundan boshqa daraxt yo‘q.
• Shuningdek, daraxt biror marta qurimagan.
• Hozir u Iordaniya hududidadir
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
#ТАФАККУРҒам ғусса ва муаммоларингни санаш ўрнига Аллоҳни сенга ато қилган неъматларини ҳисоблагин
.
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
🌿 Sizga albatta baxt, omad keladi. Sababini oʼzingiz bilmaysiz! Lekin, ishoning, buning uchun kimdir haqqingizga chin qalbdan duo qilgani yoki Аlloh rizosi uchun qilgan va esingizdan chiqargan biror yaxshi amalingiz sabab boʼlgan boʼladi.
Shuning uchun, kichik boʼlsa ham, arzimas sanamay yaxshiliklarda davomli boʼling
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
КАҲФ сураси Жума кунининг суннатларидан бири Каҳф сурасини ўқишдир.
Каҳф сурасини ўқишни унутманг!
Жума айёмингиз муборак бўлсин азизларим!
🌾Ҳикматли сўзлар @hikmatlar
Энг заиф одам - сир яшира олмайдиган одамдир.
Энг кучли одам - Ғазабини юта оладиган одамдир.
Энг сабрли одам - Камбағаллигини яшира оладиган одамдир.
Энг бой одам - Берганига шукур қилиб яшайдиган одамдир.
🌾Ҳикматли сўзлар @hikmatlar
Hayit Muborak!🎉Allohu akbar! Allohu akbar!
Laa ilaaha illallohu vallohu akbar!
Allohu akbar va lillaahil hamd. ©
🌾 Hikmatli so‘zlar @hikmatlar
#ибрат Қалбим сокинлик истайди...
Аллоҳим, оқшомимизни ғамлардан холи қилгин..
• Илм билан бизни беҳожат этгин,
• Ҳилм билан безатгин,
• Тақво билан мукаррам этгин,
• Офият ила гўзал қилгин.
Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилгин.Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма.
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма.
Аллоҳим!
Сен ҳақингда сўзлаган тилларни, Сени англатган холатларни, Сен учун ўтган кунларни, Муҳаббатинг билан тўлган ойдин қалбларни насиб этгин бизларга.
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.
Эҳсон бердинг, қоим айла. Биз ва яқинларимизни жаннату жамолингга мушарраф айла.
Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма.
Амийн...
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
Inson qarisaxam vafosi qarimas ekan.
Endi tushundim ..Chiroylisini emas Vafolisini tanlash kerak ekan.
🌾Ҳикматли сўзлар @hikmatlar
Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Янги Кун, янги тонг муборак !!!Шу кунга етказган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
#ДУО
Ё Аллоҳ! Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!
🌾Ҳикматли сўзлар @hikmatlar
«Рамазон ойида айтилган бир дона тасбиҳ бошқа ойларда минг маротаба айтилган тасбиҳдан яхшидир».
Имом Зуҳрий роҳимаҳуллоҳ
Тасбиҳларнинг энг афзаллари:“СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ, СУБҲАНАЛЛОҲИЛ ЪАДЗИЙМ”
🌾Ҳикматли сўзлар @hikmatlar
Оиша розияллоҳу анҳо аёлларга: "Мени эрларингга таърифлаб берманглар!"
дер эдилар.
🌾Ҳикматли сўзлар @hikmatlar
📌 Кундалик ҳаётингда ушбуларни қонун-қоида каби тутгин:
.
– Намозларни суннат ва нафллари билан бирга ўз вақтида адо этиш.
– Зикрларни ўз вақти ва муайян сабабига кўра вазифа қилиб адо этиш.
– Расулуллоҳга саловот, тасбеҳ, таҳмид, таҳлил ва такбир каби мутлақ зикрларни ва бошқаларни адо этиб бориш.
– Қуръондан кундалик вирдларни ўқиб бориш ва камроқ бўлсада, ёд олиш.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан ўқиш ёки эшитишни вирд, вазифа қилиб олиш.
– Душанба ва пайшанба кунлари ҳамда қамарий ҳисобнинг маълум кунларида қодир бўлганча нафл рўза тутиш.
– Илмий мажлис, ваъз эшитиш ёки руҳий тарбия китобларидан ўқиш.
– Қодир бўлгунингча кунлик садақа, эҳсон чиқариш.
– Оиланг, дўстларинг билан яқин муносбат кўрсатиш, телефонда қўнғироқлашиб бўлсада, яхши алоқада бўлиш.
– Ўн оят ўқиб бўлсада, икки ракъат тунги намоз ва таҳажжудни ҳамда витр намозини адо этиш.
– Кўзни тийиш, кам сўзлаш, гина, кек сақлашни тарк этиш, сенга фойдали бўлган нарса билан машғул бўлиш.
– Ўлимни эслаш қалбни ислоҳ бўлишида муҳим туртки бўлувчи сабабдир.
– Оила аъзоларинг, аёлинг, болаларинг билан бирга ўтириш, уларга чиройли муомалада бўлиш, кенглик қилиб бериш ва улар кўнглига сурур ва хурсандлик киритиш
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
"Ishlarim ko'p vaqt uyga borganimda Fotimaning yuziga qarashim bilan butun dardlarimni unutaman".
Ali roziyallohu anhu
🌾 Hikmatli so‘zlar | @hikmatlar
Жума куни қилинадиган амалларнинг энг афзалларидан бири – Пайғамбаримизга кўп салавот айтишдир. "Аллоҳумма солли ала набиййина Муҳаммад".
🌾Ҳикматли сўзлар @hikmatlar
#ЛАТОИФ
• Хотин:- Дадаси, докторга учрадим. У менга Анталиягами, Малайзиягами ёки Дубайгами бориб, сув бўйида дам олишимни буюрди. Қаерга борамиз?
• Эр:-Бошқа докторга!
:)
🌾Ҳикматли сўзлар @hikmatlar
Tabassum ham salomga o‘xshaydi,
Ko‘rdingizmi javob qaytaring.
🌾 Hikmatli so‘zlar @hikmatlar
❗️Бу Рамазон ойининг сўнги куни муборак бўлсинМинг ойдан афзалроқ Рамазон ойим,
Ризқ ва насибага, иймонга бойим.
Сени соғинаман ўйласам дойим,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазон!
🌾Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
Sen yaratgan olam-u inson go'zal...Haqiqatda Alloh taoloning maxluqotlari juda go'zal!
🌾 Hikmatli so‘zlar @hikmatlar
Эркак кишининг қалбини портлатиб юборадиган икки ҳолат бор:1.
Уч яшар қизининг кулиб туриб,
“Сизни ҳаммадан яхши кўраман, дадажон” дейиши. 2.
Ўша қиз улғайиб, келинлик либосида, йиғлаб туриб, “Берган тузингизга рози бўлинг, дадажон” дейиши...
🌾Ҳикматли сўзлар @hikmatlar
Фақат Рамазонда ибодат қилувчи бўлмаРамазондан кейин ҳам рўза тутиш тугаб қолмайди, Қуръон ўқишдан йироқлашилмайди, масжидни тарк қилинмайди
!
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar
#ҳикматЎйлаб гапирувчи инсон ҳаётда ютқазмайди!
Аз-Замаҳшарий
🌾Ҳикматли сўзлар @hikmatlar
Sizlarga bitta haqiqatni aytaman.!Dunyodagi eng chiroyli qizlarga
Bizning otalarimiz uylanishgan.😁
🌾Hikmatli so‘zlar @hikmatlar
Муаллима ўқувчи қизчага:
–Баҳор фаслининг расмини чизиб кел!,
―деди.
Қизча Мусҳафнинг расмини чизиб келди.
–Бу нима?
–Бу Қуръон, онам менга "Қуръон мўъминнинг баҳоридир" деб ўргатганлар.
🌾Ҳикматли сўзлар|@hikmatlar