Аллоҳга энг ғазабли нарса...
#Dolzarb_maruza
🎙 Ustoz Sohibjon domla
🌸Kanalga ulanish👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ
Nikoh masalasi💍
#Dolzarb_maruza
🎙 Ustoz Sohibjon domla
🌸Kanalga ulanish👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ
YouTubeda "МУСУЛМОНЛАР ИЛМДА ТЕНГСИЗ БЎЛГАНМИ?" videosini ko‘ring
https://youtu.be/Wb9YDjpqS1Q
🚘Йўл ҳаракати қоидалари... Буни билармидингиз?
🎙 Ustoz Sohibjon domla
🌸Kanalga ulanish👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ
🍀Hayotning 7 muhim qoidalari.
Ushbu 7 qoidaga hayotini behuda sarflamoqchi bo'lmagan har bir kishi amal qilishi kerak deb o‘ylaymiz.
1. Ibodat qilishdan oldin - ishoning.
2. Aytishdan oldin - tinglang.
3. Pul sarflashdan oldin - ishlang.
4. Yozishdan oldin - o'ylab ko'ring.
5. Ketishdan oldin - sinab ko'ring.
6. O'limdan oldin - yashang.
7. So'zlashdan oldin - tushuning.
t.me/Jaloliddin_Rumiy_Aforiz
🍃🌹🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🌹🍃
❤️•🌹Кунларнинг энг улуғи бўлмиш,
❤️•🌹Мискинларнинг "хаж"и дея эътироф аталмиш
❤️•🌹ЖУМА тонги, барчамизга хайрли бўлсин!
❤️•🌹Тортиқ бўлсин сизга, дуо, саломлар!
❤️•🌹Дуода энг гўзал, ширин каломлар!
❤️•🌹Илоҳо уйингиз, нурларга тўлсин!
❤️•🌹Жума аййомингиз муборак бўлсин!
🌸•💖АЛЛОХГА якинлашиш имкониятини кулдан бой берманг!
🌸•💖Хар кандай хайру эхсонингизни, хар кандай хайрли амалингизни,
🌸•💖Бугундан кечиктирмай қилиб олинг!
🌸•💖Хар бир яқинингизни кунглини олишга шошилинг, ва
🌸•💖РОББИМнинг рахматию, ажру мукофотига эришинг!
🌸•💖Ибодатларингизни ТАНГРИМ даргохида қабул қилсин! Амийн, ва раббил аъламин!!!
🌹💐🌹ЖУМА АЙЙОМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!💐🌹💐
☝️🍃🌸АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!✔️
Kanalimizga obuna bo'ling👇
http://t.me/joinchat/AAAAAFVdf48_ujUEMTXYPg
🍀Ko‘ngil bog‘, ko‘zlar bulutdir.
Bulut yig‘lasa bog‘lar yashnagay.
✍Jaloliddin Rumiy
t.me/Jaloliddin_Rumiy_Aforizm
🎙Жуда гўзал қироат.
👳♂Шайх Мишари ал- Афасий.
📹Индонезияда тасвирга олинган.
📖Ғофир сураси.
🎥Mp4 форматда
💿Сифати 360p
♻️Дўстларингизни каналга таклиф қилинг🔊
@zaydibnsobituz
☝️АЖАБТОВУР МАЪЛУМОТЛАР
• Инсон туш кўраётганда, телевизор кўраётган пайтидагидан кўра кўпроқ қувват сарф этар экан.
• Инсоннинг қовурға суяклари бир йил давомида 5 миллион ҳаракатни амалга оширар экан.
• Инсон кўзи очиқ ҳолда аксира олмас экан.
• Чекувчи кишиларда ранг ажратиш қобилияти пасайиб кетар экан.
• Чекувчи кишиларнинг танасида чекмайдиганларга нисбатан 10 баробар кўп ажин бўлар экан.
• Уят ва хижолатдан юзингиз қизарган пайтда ошқозонингиз ҳам қип-қизил тусга кирар экан.
• Шаҳарда яшайдиган одам бутун умри давомида ўртача икки хафтани светофор чироғи ёнишини кутиб ўтказар экан.
• Инсоннинг бир дона соч толаси 3 килограммгача юкни кўтара олар экан.
• Инсон 40 ёшдан кейин “пастга ўсиш”ни бошлаб, ҳар ўн йилда бўйи 10 сантиметрга қисқариб борар экан.
• Ҳар сонияда дунё аҳолисининг 1 фоизи маст ҳолда вафот этар экан.
• Ўртача вазндаги инсоннинг боши 3,6 килограммни ташкил этар экан.
• Инсон сувсиз 2-3 кундан ортиқ яшай олмас экан.
• Инсоннинг юраги умри давомида ўртача 250 миллион литр қонни ҳайдар экан.
• Инсон бутун умри давомида иккита катта ҳовузни тўлдиришга етадиган сўлак ишлаб чиқарар экан.
• Ўрта ёшли инсоннинг танаси 639 та мускулдан иборат экан.
• Оддий инсоннинг кўзи 160 хил рангни ажрата олар экан.
• Вазни 65 кг бўлган инсон танасида битта мих ясашга етадиган темир моддаси бор экан.
• Инсон кўзларининг қоронғу шароитга тўла мослашиши 60-80 дақиқа давом этар экан.
Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Иминжонов тайёрлади
☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFVdf48_ujUEMTXYPg
#замонавий_ривоят
ЭНГ ҚИММАТ НАРСА
Бозорбоши давра қурган сотувчиларни бир-бир йўқлама қилди-да, сўнг ҳар кунлик ҳисоботга ўтди:
-Қани ким қанча сотди, бир-бир айта беринглар.
Давра бир қизиб олди. Шодлик ва ғурур кайфияти олов олган юзлар бозорбошига юзланди.
-Бугун икки қоп Нафрат сотдим,-деди бақалоқ эркак.
-Мен бир ярим қоп Ғийбат,-деди ёши ўтинқираган аёл.
-Бир қоп Ҳасад пулладим,-жавоб берди йигит.
-Ҳақоратларнинг бозори чаққон бўлди бугун. Бирданига уч қопини сотиб юбордим,-ғурурла деди кекса чол.
-Мен ҳам яхши ишладим. Икки қоп Ёлғон ва бир ярим қоп Шубҳа сотдим,-деди бир жувон.
Бозорбоши ҳамма фурушандаларнинг қайдларини эскириб кетган қалин дафтарига белгилаб чиққач, бир чеккада ғамга ботиб ўтирган ёшгина сотувчига қаради.
-Хўш, сен нега индамайсан, бугун ҳам сотолмадингми? Гапир!
-Бир пайса ҳам сота олмадим. Харидорларнинг пули етмаяпти. Меҳр жуда ҳам қиммат экан дейишяпти?!
Умид Али
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ
📹 Ўлимдан кейинги ҳаёт...
Албатта кўринг, лоақал тушуниб етсангиз. Бу видеода кимлардир айни ўзини кўриши мумкин!
Аллоҳим , ҳузурингга ўзинг севган банда бўлиб боришликни насиб эт🤲🤲🤲🤲
📌Барча-барчага улашинг✅⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ
#савол_жавоб
Тўёнани гўшт килосига ҳисоблаб бериш жоизми?
Савол: Ассалому алайкум!
– 1. Тўёнани гўшт килосига ҳисоблаб бериш жоизми? 2. Долларда берилса бўладими? Масалан 50 доллардан берилса бўладими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– 1. Агар тўёна қилишни тўғри йўлга қўйилса, буни шариатга зид жойи йўқ. Буни араб тилида “Ал-қарзут-таъавун”, яъни ўзаро ёрдам қарзи дейилади. Бу қарз турини қадимда “Жумъаия” яъни “жумалик” деб ҳам номланган. Сабаби ўша пайтда ҳар жума куни пул тўплашиб бир бирларига қарз беришган. Буни тўғри йўлга қўйиш учун “Касса ўйини”га қўшилган иштирокчилар ўз ихтиёрлари билан қўшилган бўлишлари, тўпланадиган маблағнинг миқдори аввалдан тайин қилинган бўлиши, йиғилган маблағни олувчилар ўзара келишув орқали ёки қура ташлаш орқали тайин қилинган бўлишлари ва ҳар бир иштирокчи қанча маблағ берган бўлса шу миқдордаги маблағни олишлари керак. Мисол учун аввалдан ҳар сафар 100 минг пул йиғишга келишиб олишса, бир давра тугагунча бу миқдор ўзгармаслиги лозим, берган пулидан ошиғини олиши эса рибодир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида:
كُلُّ قَرْضٍ جَرَّ مَنْفَعَةً فَهُوَ رِبًا. )رُوِيَ فِي بغية الباحث عن زوائد مسند الحارث(.
яъни, «Манфаат келтирувчи ҳар бир қарз, у рибодир» деганлар. (Буғятул Баҳис аз завоид муснадил Ҳорис китобида ривоят қилинган). Ушбу ҳадиснинг санади заиф бўлса ҳам уламолар маъноси саҳиҳ эканига ижмо қилишган.
Бу амалиётни жоиз эмас дейдиганлар тўғри ташкил қила олмаганларнинг ишларини назарда тутишади. Шу ўринда яни бир нарсани қўшимча қилишни лозим. Юқоридаги жавоб қарз берган одам берган нарсасини айни ўзини қайтиб олиш ҳолатларига тегишли ҳисобланади. Лекин қарзни бирон нарсага, масалан доллар ёки гўштга боғлаб қўйиб сўм олди-берди қилинса, бу жоиз эмас. Масалан, гўшт 50 минглик даврда 200 минг берса ва 4 кг гўштга бичиб қўйилса, сўнг уни қайтариб олаётганда гўшт 60 минг бўлгани учун 240 минг қайтиб олса жоиз эмас.
2. Агар бирор валютада қилинса, масалан 50 доллар бериб, ўзи тўй қилганида ҳам 50 доллар олиш жоиз. Сўмга нисбатан қийматининг зарари йўқ. Аммо бу ҳолатда долларга ҳисоблаб сўмда бериб бўлмайди. Олганда ҳам, бераётган ҳам доллар бериш шарт. Валлоҳу аълам.
©️ЎМИ Фатво ҳайъати
Zaydibnsobit.uz
📌 Барчага улашинг✅⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ
☘Juma sunnatlari☘
📨 Boshqalarga ham yuboring!
Ularni ham xabardor qiling.
Ulashuvchi ham amal qilganlik savobini oladi In Sha Alloh.
Alloh uchun erinmang!
/channel/HIKMATLI_DUNYO_UZ
Bizning kanal👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFVdf48_ujUEMTXYPg
Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилингни оч фақат Парвардигорга
🌛ХАЙРЛИ ТУН !🌜
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг !🤲
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ
#ОНА
- Эҳ, онажоним-а! Сизни нима учун ҳам яхши кўрмай?!
Ахир сиз менга Раҳмоннинг васиятисиз-ку!
• Изтиробнинг энг ашаддий тури онасиз қолган манзилдадир.
• Аллоҳим!
- кимнинг онаси вафот топган бўлса уни Ўз раҳматинга ол!
- кимнинг онаси бетоб бўлса унга Ўзинг шифо бер!
- кимнинг онаси соғлом бўлса уни Ўзинг муҳофаза қил!
• Амин!
• Амин!
• Амин!
☝️🍂Дўстларингизга ҳам тарқатинг!
🌸Kanalga ulanish👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ
IBRAT
Yemakxonada o‘tirgandik. Bir odam telefonda gaplashib bo‘lib, quvonchdan qiyqirib sakradi va ofisiantni chaqirib:
— Hammaga mening nomimdan ko‘fta kabob tarqating! O‘n sakkiz yillik intiqlikdan keyin bugun men ota bo‘ldim!- dedi.
Uch-to‘rt kundan keyin erkakni 5-6 yoshli bolachaning qo‘lidan tutib bolalar xiyobonida sayr qilib yurganini ko‘rdim. Uni tanigan zahoti yoniga borib, o‘sha kungi ishini eslatdim va yonidagi bolachaga ishora qildim. Erkak tortinib, xijolat chekib shunday dedi:
— O‘sha kuni yemakxonada mening oldimdagi stolga kelib o‘tirgan keksa er-xotin o‘zaro suhbati qulog‘imga chalindi. Onaxon choliga “Ko‘fta kabob yeylik, anchadan beri yegim kelib yurgandi”, dedi. Otaxon esa ayolidan ko‘zlarini olib qochib “Hozir ko‘fta kabob ololmaymiz, pulimiz faqat sho‘rvaga yetadi, xolos” deya siniqqina javob qildi. Shu orada men telefonda gaplashganday bo‘lib, hammaga ko‘fta kabob buyurtma qildim.
— Faqat o‘sha keksa juftlikka olib bersangiz bo‘lardi, hamma xo‘randalarga buyurtma qilishning nima keragi bor edi?- deya so‘radim undan. Erkakning javobidan ko‘zlarim yoshlandi:
— Faqat ularga olib berganimda otaxon ayolining oldida xijolat bo‘lardi. Shuning uchun hammani birday mehmon qildim. Mening pulim ketsa ketsin, bir erkakning izzat-nafsi sinmasin!..
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼📌 Барчага улашинг✅⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ
AKZU BUILDING 3D studiasi tomonidan ishlangan yana bir zamonaviy xona interior dizayni !!!
/channel/akzu_building_design_studio
https://www.instagram.com/akzu_building_design_studio/
☝️ҚАДРИГА ЕТИНГ
Қадрига етинг бўлса акангиз,
Қўлидан етакланг бўлса укангиз.
Кун келиб мабодо кучдан қолсангиз,
Бегоналар сари чопа олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.
Бошга кўтаринг бўлса синглингиз,
Шу қизча кўтарар бир кун кўнглингиз,
Мудом интизордир пойлаб йўлингиз.
Косада луқма ошни юта олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.
Агар ёнингизда бўлса опангиз,
Эмаклаб борингда пойин ўпингиз.
Яккаю-ягона дуогуйингиз,
Бозордан бошқа бир опа олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.
Яхши кунда қадрин билинг ёрингиз,
Ўшадир номус, ўша орингиз
Тарқалиб кетганда йўғу борингиз.
Кўз ёшни ўзгага сепа олмайсиз,
Ундан бошқасини топа олмайсиз.
Бугун шўх югурган жажжи болангиз.
Артади кун келиб кўзда жолангиз.
Суйкалиб келса гар бошин силангиз.
Ўзгани боласин ўпа олмайсиз.
Улардан бошқасин топа олмайсиз.
Оҳ қадрига етинг бўлса Онангиз.
Дуосини олинг бўлса Отангиз
Тузатинг шу бугун бўлса хатоингиз.
Аттанг эшигини ёпа олмайсиз.
Улардан бошқасин топа олмайсиз.
http://t.me/joinchat/AAAAAFVdf48_ujUEMTXYPg
АЁЛЛАР МАККОРА ЭМАСЛАР...
Бир киши аёлларга деди:
-Сизлар Юсуф алайҳис саломга макр қилган аёлларга ўхшайсиз!
Шунда аёллардан бири унга деди:
-Юсуф алайҳис саломни унда қудуққа ким ташлади?!
Қачон Юсуф сурасини ўқисам ўзимдан ўзим сўрайман: “Юсуф алайҳис саломга аёлларнинг зарари кўп текканми ёки эркакларнинг зарарими?!
Аёллар Юсуф алайҳис саломни қаттиқ яхши кўришгани учун зиндонга ташлашди. Эркаклар эса у зотга кина ва ҳасад қилишгани учун қудуққа ташлашди. Демак, макр кишилар айтганидек фақатгина аёллар иши эмас.
Макрни аёлларга нисбат бериш Аллоҳ таолонинг: “ Албатта сиз хотинларнинг макри жуда зўрдир”, деган оятини эркакча тушуниш натижасидир. Гарчи оят аёлларнинг макри борлигини қатъий исбот қилиб турган бўлсада, Аллоҳ таолонинг: “ Тушингни акаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар”, деган ояти бу макр ва ҳийлалардан эркаклар ҳам яхшигина насибадор эканлигини исбот қилаяпти. Гарчи аёллардаги макр сифатига “жуда зўр” сифати қўшилган бўлсада, эркаклардаги макр сифати ҳам “мафъули мутлақ” ила муҳрлангандир. “Мафъули мутлақ” эса наҳв олимларнинг фикрича мажозни рад қилади. Яъни, эркаклардаги макр мажоз эмас, ҳақиқийдир!
Аллоҳ таоло аёлларни эркакка нисбатан ҳис-туйғуларга берилувчан қилиб яратди. Уларнинг жисми эркаклар жисмига қараганда заифдир. Улар ўзининг заифлигини билдирмаслик учун макрдан фойдаланишади. Бу билан эркаклар ва аёллар орасидаги кучдаги фарқ камаяди. Қурол кўтарганларнинг барчаси ҳам уни ишлатмайди. Тўппончаси бор ҳар бир эркак ҳам у билан кишиларни отиб ташлайвермайди.
Макр ихтиёрий нарса эмаски, у туфайли аёллар ёмонланса. Уни аёлларда Аллоҳ яратган. Аллоҳ таолони яратган нарсаси учун ёмонланмайди. Чунки Аллоҳ таоло нимани яратган бўлса бир ҳикмат билан яратади. Гарчи биз у ҳикматларни идрок қила олмасакда улар ҳикматлигича қолаверади.
Макр умуман олганда чиройли тадбир билан боғлиқ нарсадир. Алоҳида ёмонликка боғлиқлик жой йўқ унинг. Сенинг зарарингга макр қиладиган аёл фойдангга ҳам макр қилишга қодир.
Аёл киши сенинг қўлингдаги қиличдир. Уни истасанг ўзингга ур, истасанг у билан ўзингни ҳимоя қил.
Ҳадича онамиз розиёллоҳу анҳу ҳам аёл бўлганлар. У зотнинг макр қилганларини эшитмаганмиз. У зотдаги энергияни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг манфаатларига ишлатганлари учун эмасми?!
Илоннинг териси юмшоқ. Аммо унга азият бериб кўрчи. Шунақа заҳарини сочади, унинг юмшоқлигини унутиб юборсан. Аёллар ҳам ана шундай. Ўхшашлик лафзнинг умумийлигидадир, сабабнинг хослигида эмас.
Аёлни уй анжоми деб ҳис қилсанг, уни икром қилиш ўрнига хорласанг, авайлаш ўрнига урсанг макрини ишга солади. Унда у маъзур бўлади. Биз эркаклар аёллардаги энг гўзал хислатларни чиқариб олишимиз мумкин. Ёки улардаги энг ёмон ҳислатларни ҳам чиқариб олишимиз мумкин. Нимани чиқариб олиш сизнинг танловингиз!
Абдулқодир Полвонов
📌Барчага улашинг✅⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ
#Ibrat_uchunKanalimizga obuna bo'ling
✅✅Yaqinlaringizga hamulashing
👇👇
t.me/Jaloliddin_Rumiy_Aforizm
#хайрли_тонг
══☁️☀️﷽☀️☁️══
🍃Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃
Янги кун муборак!!!
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!
Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!
Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!
Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли булсин!
«Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, санаб адоғига ета олмайсиз» (Иброҳим сураси, 34-оят).
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🌹 Аллоҳга ҳамд айтинг!
🌹 Зикридан қалбингиз ва тилингизни холи қолдирманг!
📌 Барчага улашинг✅⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ
Кунингиз хайрли, барокатли, энг муҳими фойдали ўтсин!
Ислом Илм Динидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
https://t.me/joinchat/AAAAAErsPWuDAvhmsicaZQ
📣 #ДИҚҚАТ_ПРЕМЬЕРА
Устоз Шукуруллоҳ домла Эгамбердиевнинг «ҲАЛОЛ САВДО - БАРАКА ОМИЛИ» номли тўлиқ мавъизалари!
Кўриш учун манзил:👉https://youtu.be/1PuQ8ewscqQ
📣XUSHXABAR!!! ISLOM YULDUZI✔️ kanali tarixida ilk bor toʻliq ma'ruza.
01.01.2021 soat 20:21 da YOUTUBE kanalimizda PREMYERA. Shukurulloh domlaning internet tarmoqlariga joylanmagan, 06.09.2019-yildagi juma ma'ruzalarini YOUTUBE kanalimizda tinglashingiz mumkin.
→PREMYERAga oʻtish uchun mana shu manzil ustiga bosing←
Ⓜ️anba ➤ @ISLOM_YULDUZI✔️
✅Kanalimizga obuna boʻling📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFVdf48_ujUEMTXYPg
🤲🕋✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🤲🍀
Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
«ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!
✨🕋Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!
✨💐✨ АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲
✨АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!✨
@Hikmatli_dunyo_uz