#klub #savol
❓ Javobni izohda yozib qoldiring
Oʻyinda qatnashib, oflayn yoki onlayn tomosha qilib savolning javobini bilganlar, yozmay turishsin. 😊
✅ «Hilol» intellektual klubining 1-bosqichidan
📹 Oʻyinni toʻliq tomosha qiling: https://www.youtube.com/watch?v=SmDGp9xXUoo
✅ Roʻyxatdan oʻtish
* Homiylarimiz: «Grand ta'lim», «Grand maktabi», «Yangi asr universiteti», «Cambridge LC»
@hilolnashr
#маълумот
😎 Ушбу ҳафта давомида нашриётимиз томонидан 1 та китоб янги нашр қилинди
👉 «Миллионер саҳобалар» — 56 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#kitobxonlik_maktabi
Najot Nur bilan suhbatdan parcha | Kitobxonlik maktabining 124-soni
👉 To'liq videoni ko'rish uchun
@hilolnashr
✨ «Hilol eBook» ilovasidagi yangi kitoblar bilan tanishing
1. Solihlar suhbati – bepul
2. Mavlid (Rasululloh sollallohu alayhi vasallam hayotlari haqida suhbatlar) – 5 000 1 900 soʻm
3. Chunki siz Muhammadsiz! – 6 000 2 300 soʻm
4. Ota-onaga yaxshilik haqida 55 hikoya – 4 000 soʻm
5. Baxtli hayot haqida 77 hikoya – 4 000 soʻm
6. Taslim boʻlmang. 1-kitob – 4 000 soʻm
7. Nurli sahifalar – 5 000 soʻm
8. Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallamning 101 duolari – 5 000 soʻm
9. Abdulla Qodiriy qoldirgan xazina – 7 000 soʻm
10. Jannat boʻstonidagi oilaviy oqshomlar – 14 000 soʻm
Marhamat, ushbu kitoblarni «Hilol eBook» ilovasida mutolaa qiling. 😊
📖 Ilovani yuklab olish
🤩 Eslatib oʻtamiz, «Hilol eBook» ilovasidagi siyrat kitoblariga 63% chegirma eʼlon qilingan.
🟢 @hiloldasturlari
#сотувда
«Бугун бомдод ўқидингизми?!» китобини кирилл ва лотин алифбосида харид қилинг
☝️ Мазкур китобда бомдод намозининг фазилатлари, хоссатан, китобда ушбу намознинг 10 та фазилати ҳақида сўз боради.
✅ Шунингдек, рисола бомдод намозини ўқиш, уни қазо қилиб қўймаслик учун 10 та восита - тавсия ҳақида ҳам сиз азизларга маълумот беради.
Китобни ҳам кирилл, ҳам лотин алифбосида харид қилишингиз мумкин 😊
Нархи: 22 000 сўмдан
👉 Кирилл алифбосида
👉 Lotin alifbosida
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#maʼlumot
Bugun Andijon hamda Qarshidagi doʻkonlarimiz ishlamaydi
Qolgan doʻkonlarimiz odatdagi tartibda ishlaydi
📍 Manzillarimiz
@hilolnashr
#maʼlumot
✨ «Amallar niyatga bogʻliqdir» kitobi
👉 Kitob haqida batafsil: kitoblardunyosi.uz/amallar-niyatga-bogliqdir
@hilolnashr
#сотувда
«Яхшилик ва силаи раҳм»
#kitobdan
Muhammad — Rasululloh sollallohu alayhi vasallam
Bu muborak ism eng tanish va juda keng tarqalgan ismdir. Bu ism zikr qilinsa, u bilan eng goʻzal suratdagi fazilatlar va eng oliy darajadagi poklik hamda buyuk adolat eslanadi.
Muhammad ibn Abdulloh sollallohu alayhi vasallam moʻminlar qalbida nurli harflar bilan yozilgan ism. Moʻminlar qalbi yorib koʻrilsa, eng tubida u muborak ismni joy olganini, tomirlarda chizilganini koʻrish mumkin.
Bu muborak zotning kelishini Paygʻambarlar bashorat bergan va Kitoblar xabar bergan. Bu muborak ism bilan tarixlar bezandi. Bu muborak ism bilan yigʻinlar sharafli boʻldi, yigʻilganlarga uning ismi bilan xushboʻy tarqaldi, minoralar u muborak ism bilan larzaga keldi. Minbarlar uning soʻzi bilan jarangladi.
«Rasulullohda goʻzal oʻrnak bor» kitobidan
@hilolnashr
#тез_кунда
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё», «Дарслар» ва «Ижтимоий мавзу» номли аудиокитоблари USB-FLASH кўринишида сотувга чиқади.
Шунингдек, «Ҳилол» журналининг навбатдаги 4 (61)-сони ҳам тез кунда нашрдан чиқади.
@hilolnashr
#сотувда
«Таъвилот ал-Қуръон» –Қуръони Карим тафсирига оид асар
☝️ «Таъвилот ал-Қуръон» Имом Мотуридийнинг Қуръони Карим тафсирига бағишланган шоҳ асари бўлиб, ўз йўналишида Мовароуннаҳрда яратилган илк тафсир манбаларидан бири ҳисобланади. Асар ақидавий оятларга мотуридийлик таълимоти асосидаги шарҳлар берилгани, шунингдек, ўша даврда фаолияти кузатилган деярли барча адашган оқимларга илмий раддиялари берилгани билан қимматлидир.
Мазкур таржимани тайёрлашда асарнинг дунё фондларида сақланаётган 15 та қўлёзма манбаси ҳамда замонавий нашрларидан кенг фойдаланилган.
✅ Китоб кенг китобхонлар оммасига, тадқиқотчи олимлар ва диний билим юртлари талабалари учун мўлжалланган.
1. «Таъвилот ал-Қуръон» 21-22-жузлар — 98 000 сўм
2. «Таъвилот ал-Қуръон» 23-24-жузлар — 114 000 сўм
3. «Таъвилот ал-Қуръон» 25-26-жузлар — 120 000 сўм
4. «Таъвилот ал-Қуръон» 27-28-жузлар — 140 000 сўм
5. «Таъвилот ал-Қуръон» 29-жуз — 115 000 сўм
6. «Таъвилот ал-Қуръон» 30-жуз — 95 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#тавсия
🌙 Сийрат ойида ўқилиши тавсия қилинган китоблар (2-қисм)
1. «Мавлид» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида суҳбатлар) — 24 000 сўм
2. «Чунки сиз Муҳаммадсиз!» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) — 30 000 сўм
3. «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?». 1-китоб — 39 000 сўм
4. «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?». 2-китоб — 49 000 сўм
5. «Сиз Пайғамбарни танийсизми?» (1-жуз) — 17 000 сўм
6. «Сиз Пайғамбарни танийсизми?» (2-жуз) — 17 000 сўм
7. «Сиз Пайғамбарни танийсизми?» (3-жуз) — 17 000 сўм
8. «Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя» — 40 000 сўм
9. «Шамоили Муҳаммадия» Биринчи китоб — 54 000 сўм
10. «Шамоилул Мустафо» — 65 000 сўм
11. «Тарихи Муҳаммадий» — 182 000 сўм
12. «Ар-Раҳиқул махтум» — 138 000 сўм
13. «Мухтасар Раҳийқул Махтум» — 72 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#сотувда
«Тафсири Ҳилол» — маънавий озуқа ва руҳий куч манбаи
Асарни «Hilol Nashr» нашриётининг барча дўконларидан харид қилишингиз ёки hilol.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊
👉 Нархи: 705 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
❗️ Tirbandliklardan unumli foydalaning!
Kundalik hayotimizning ajralmas qismiga aylangan tirbandliklarda vaqtni behuda sarflamaslik mumkin.
✅ Buning uchun sizga «Hilol eBook» ilovasidagi audiokitoblar yordam beradi. Ular bilan har bir daqiqangizni bilim-maʼrifat bilan boyiting.
Ayni vaqtda ilovamizda 420 ta elektron va 117 ta audiokitob bor. Audiokitoblarni bir marta yuklab olib, keyin internetsiz ham tinglasangiz boʻladi.
Misol uchun, «Hadis va Hayot»ning 19-juzi – Olamlarga rahmat Paygʻambar audiokitobi davomiyligi 12 soat-u 34 daqiqa. Har kuni 2 soatimiz yoʻlda oʻtsa, 1 haftada ishga yoki oʻqishga borib kelish davomida bemalol bu kitobni eshitib tugatish mumkin ekan.
Xuddi shunday qilib, 1 oyda 4 ta; 1 yilda 52 ta kitobni eshitib tugatsak boʻladi.
Hoziroq ilovani yuklab oling va vaqtingizni unumli oʻtkazing. 😊
📱 Ilovani yuklab olish
Tez orada ushbu kitob boʻyicha tanlov oʻtkaziladi, inshaalloh.
🟢 @hiloldasturlari
#dayjest
1. Oʻtgan haftaning eng koʻp xarid qilingan 7 ta kitobi bilan tanishing
2. Rabiʼul avval oyida qanday kitob oʻqish kerak?
3. «Odoblar xazinasi» ilovasini kutib oling!
4. Siyrat oyida oʻqilishi tavsiya qilingan kitoblar (1-qism)
5. Siyrat haqidagi kitoblar
6. «Hilol kitoblari»
7. Siyrat oyida oʻqilishi tavsiya qilingan kitoblar (2-qism)
@hilolnashr
#maʼlumot
Bugun bosh do‘kon, Xadra, Margʻilon, Namangan hamda Abu Saxiy filiallarimiz ishlaydi.
Qolgan doʻkonlarimiz uchun dam olish kuni.
📍 Manzillarimiz
@hilolnashr
#тез_кунда
Бир қатор китоблар тез кунда сотувга чиқади
1. «Мавлиди Барзанжий» (янги нашр)
2. «Сиз излаган ечим» (янги нашр)
3. «Энг шарафли уммат» (қайта нашр)
4. «Мўминнинг меърожи» - муфассал намоз китоби (қайта нашр)
5. «Намоз диннинг устуни» (қайта нашр)
6. «Олтин силсила» – «Саҳиҳул Бухорий» 6-жуз (қайта нашр)
@hilolnashr
#сотувда
📖 «Таслим бўлманг» китоби
Акмал Абдулғофур томонларидан нашрга тайёрланган «Таслим бўлманг» китоби сотувда.
⚪️ Мазкур китобчада аввал яшаб ўтган ва ҳозир яшаётган ўз йўналишидаги мутахассисларнинг нутқидан олинган иқтибослар жамланган.
🟢 Ҳар бир иқтибос ўқувчини фикрлашга, мавзуга янада теранроқ қарашга, ўзидаги камчиликларни кўра билиш ва уни ўзидан кетказишга ундайди, фикрлар, ғоялар беради.
Қисқа ва лўнда, аммо ўзида катта маъноларни жамлаган мазкур китоб доим ёнингизда олиб юриш учун қулай ўлчамда чоп қилинди.
🚀 Маълумот учун, ушбу нашр китобнинг биринчи жузи ҳисобланади. Ҳали китобнинг давоми ҳам нашр қилиниши режа қилинган.
👉 Нархи: 17 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#сотувда
🌙 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китоби сотувда
✨ Мазкур китобда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари, рисолатлари у зотнинг энг муҳим васийқали сўзлари ва ишлари орқали баён қилинган. Унда фақат ишончли ҳадислардан фойдаланилган. Унда ҳеч қандай шарҳ ва тафсилотлар йўқ.
☝️ Асарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан танишмоқчи бўлган кишига асл матнларни ўзи баҳолаш имконияти берилиши кўзда тутилган.
👉 Нархи: 68 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#сотувда
«Қулоғим сенда, қизим!» китоби сотувда
Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлул томонидан ёзилган мазкур китоб қизларимиз ҳаётда дуч келаётган қийинчиликлар, синовлар ҳақидадир. Бу ҳолатларда қизлар қандай йўл тутиши кераклиги ҳақида китобчада ҳаётий тажрибалар асосида амалий кўрсатмалар берилган.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, китоб фақат қизлар учун мўлжалланмаган. Китобдаги маълумотлар, ўгитлар, тавсия ва тажрибалар нафақат ўсмир қизлар, балки катта ёшдаги аёллар учун ҳам, оналар учун ҳам фойдалидир.
Айни пайтда китобни онаси, аёли, опа-синглиси, қизи бор эркаклар ҳам ўқишини тавсия қиламиз. Китобда қизларнинг ички дунёсига, феъл-атворига оид кўплаб маълумотлар, қизлар ҳаётида кўп дуч келадиган муаммолар берилганки, кўпчилик эркакларимиз булардан бехабардир.
Китобни ёш йигитлар, оталар ҳам ўқиса, аёл кишининг нимадан хурсанд бўлиб, нимадан хафа бўлиши, уни нима маҳзун қилиши ва яна шу каби турли ҳолатларни яхшироқ тушуниб, уларга муносиб ечим топа оладилар, аҳли оила билан муомала қилишда, тарбияси ўта нозик саналган қиз фарзандларини вояга етказишда қийналмайдилар, иншааллоҳ.
👉 Нархи: 71 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#kitoblar
✨ Kitoblar soʻzlaganda...
Tasavvur qiling, yozuvchisiz. Qanday yoʻnalishda kitob yozgan boʻlardingiz?
@hilolnashr
#сотувда
«Марваридлар шодаси» китоби
✨ Одинахон Муҳаммад Содиқ томонларидан нашрга тайёрланган «Марваридлар шодаси» китоби сотувда.
📚 Мазкур китоб Урдунлик машҳур устоз, ҳанафий фиқҳининг забардаст олими доктор Салоҳ Абул Ҳож Ҳанафий ҳазратларининг қаламига мансуб «Акаа-лилул-маас фии қовааъидил-ҳайзи ван-нифаас» («Ҳайз ва нифос қоидаларига оид олмос тожлар») номли китобнинг ўзбек тилидаги таржимасидир.
✅ Китобда аёлларга хос масалалардаги энг муҳим қоидалар баён қилиниб, сўнг уларга тегишли фатволар берилган, китоб охирида эса мавзу доирасида савол-жавоблар келтирилган.
👉 Нархи: 24 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#сотувда
✨ «Бахтиёр оила» — барчаси оила ҳақида
#maʼlumot
✨ G'iybat o'zi nima?
👉 Kitob haqida batafsil: kitoblardunyosi.uz/giybat-uzi-nima-hilol
@hilolnashr
#сотувда
«Сўз ҳақида сўз» китоби сотувда
📚 Абдулҳамид Зайриев томонларидан нашрга тайёрланган «Сўз ҳақида сўз» (Тил офатлари) китоби сотувда.
✨ Тил одамзодга берилган улуғ неъматлардан биридир. Тил ўзаро мулоқот ва сўзлашув воситаси бўлишдан ташқари ибодат, тиловат, зикр ва дуо-илтижо каби бандалик бурчларимизни унинг ёрдамида бажарамиз ва ажр-савобларга эришамиз.
☝️ Аксинча, у бизга душман ҳам бўлиши мумкин. Чунки у сўкиш, ҳақорат, ғийбат, бўхтон, миш-миш, иғво ва шунга ўхшаш иллатларига хизмат қилса, бу ўзимизга катта зарар бўлади.
✅ Китобда шу мавзу, яъни тилнинг инсонга берадиган зарар ва фойдалари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊
👉 Нархи: 23 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#maʼlumot
Bugun Buxorodagi doʻkonimiz ishlamaydi
Qolgan doʻkonlarimiz odatdagi tartibda ishlaydi
📍 Manzillarimiz
@hilolnashr
#сотувда
✨ «Иймон» китоби сотувда
📚 Китобда «Ислом»нинг маъноси нима?», «Аллоҳга ишониш — инсонга хос», «Иймон ва илмий далиллар», «Аллоҳ таолонинг каломи (сўзлашуви)», «Қадар» ва бошқа керакли маълумотлар келтирилган.
Китобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз ёки hilol.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊
👉 Нархи: 42 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
Yangi loyiha! «Hilol kitoblari»
Endilikda har oy nashriyotimizda yangi va qayta nashr boʻlgan kitoblarni eʼtiboringizga video koʻrinishida, chop qilingan kitoblar haqidagi qisqa maʼlumotlar bilan havola qilib boramiz.
Ushbu videoda avgust oyida nashriyotimizda chop qilingan kitoblar haqida maʼlumot berilgan.
@hilolnashr
Устоз эътирофи: «Ёрқинжонни икки хислат юксалтирди»
Бир толиби илм камолотга эришишида ўнлаб, юзлаб устозларнинг меҳнати синади. Уларнинг иршодлари, меҳнат-машаққатлари ва дуолари натижасида талаба илмда юксалади. Шайх Ёрқинжон домла ҳам кўплаб устозлардан сабоқ олиб, уларнинг назарларига тушганлар. Уларнинг барчалари домлани фақат гўзал ахлоқлари ва фазилатларини ёд этиб, илм йўлидаги жидду-жаҳдларини эътироф этадилар. Зеро, кишининг шахсиятини энг яқиндан билувчи ва у ҳақида энг тўғри баҳо берувчи — бу унинг устозидир.
У киши ҳақларида устозлари муҳтарам Аҳмаджон домла Махмуджон Махдум ўғли шундай дейдилар:
«Ёрқинжонни Аллоҳ раҳмат қилсин, уни икки хислат юксалтирди. У нимагаки эришган бўлса, аввало устозларига бўлган эҳтиром туфайли эришган деб ўйлайман. У гарчи устозларидан илмда ўзиб кетган бўлса ҳам, ҳаммаларини ҳурматларини жойига қўяр ва риояларини қиларди. Бирор фикрини ёки масаланинг жавобини айтмоқчи бўлса, тўғридан тўғри сўз қилмас, балки одоб билан: «Домла шундай деса ҳам бўладими?» деб изн сўрарди. Зеро, талаба одоб ва устозларининг қалбига йўл топа олиши билан юксак мақомга эришади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22613
🕋 @islomuz