#maʼlumot
🎉 «Millioner sahobalar» kitobi chorshanba kunidan barcha do'konlarimizda sotuvga chiqadi
@hilolnashr
#masnaviyxonlik
Ertaga bo'lib o'tadigan «Masnaviyxonlik darslari» suhbatiga marhamat
Mavlono Jaloliddin Rumiy hazratlarining «Masnaviyi maʼnaviy» asarlarini tushunishga va hayotimizga tatbiq etishga qaratilgan «Masnaviyxonlik darslari» suhbatining 23-darsi ertaga soat 11:00da boʻlib oʻtadi, inshaalloh.
Suhbatga kitob tarjimoni Rustamjon domla Rahmatullohzoda tashrif buyuradilar, inshaalloh.
Marhamat, navbatdagi ilm majlisiga tashrif buyuring! 😊
📆 10-sentabr, 11:00
📍 «Hilol Nashr» nashriyoti
@hilolnashr
Рабиъул аввал ойида қандай китоб ўқиш керак?
Бутун оламларга раҳмат бўлган, ахлоқларни камолига етказиш учун юборилган Пайғамбар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи кириб келди. Мусулмонлар орасида худди Рамазонда Қуръони Каримни кўпроқ ўқишга ҳаракат қилганимиздек, Рабиъул аввал ойида сийрат ҳақида кўпроқ маълумот олиш анъанаси урф бўлган.
Инсон яхши таниган одамини яхши кўра олади. Агар бир одамни яхши кўрсаю, уни яхши танимаса, у одамнинг даъво қилаётган муҳаббати нуқсонли бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга муҳаббатимиз ҳам комил ва чин бўлиши учун У зот алайҳиссалом ҳақларида кўпроқ билишимиз, танишимиз зарур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бизга сийрат ҳақида ёзилган китоблар, устозларнинг суҳбатлари ўргатади.
Қуйида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларини ёритувчи, У зот алайҳиссаломнинг васфлари, фазилатлари ҳақида ёзилган китобларни тавсия қиламиз. Ўзимизга маъқул келган китобларни мазкур ойда мутолаа қилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада яқинроқ танишга, бунинг ортидан эса У зот алайҳиссаломга муҳаббатимиз камолига етишига ҳаракат қилайлик.
Аллоҳ таоло 1446-йилги Рабиъул аввал ойини барчамиз учун муборак қилсин!
Сийрат ҳақидаги китоблар: https://kitoblardunyosi.uz/siyrat
@hilolnashr
#топ7
Ўтган ҳафтанинг энг кўп харид қилинган 7 та китоби билан танишинг:
1. «Араб адабий тили. Биринчи китоб» (қоида ва машқлар) — 985 та
2. «Кифоятул ғулом» (Исломнинг беш рукни) — 852 та
3. «Бахтиёр оила» — 643 та
4. «Иймон» — 611 та
5. «Бомдод намозини қандай муҳофаза қиласиз?» (Бугун бомдод ўқидингизми?) — 570 та
6. Мусҳафи шариф (тажвидли) — 472 та
7. «Суратли тажвид» — 442 та
👉 Буюртма учун: @hilol_reception
📍 Манзилларимиз
* Сиз ўтган ҳафтада қайси китобларни харид қилдингиз? 😊
@hilolnashr
#maʼlumot
✨ Ayollarga xos masalalardagi eng muhim qoidalarni oʻzida jamlagan kitob
👉 Kitob haqida batafsil: kitoblardunyosi.uz/marvarid-shodasi
@hilolnashr
#dayjest
1. Rabiʼul avval oyi muborak boʻlsin!
2. «Hilol-Nashr» nashriyotining barcha doʻkonlari uchun ish tartibi
3. Avgust oyida sotilgan top20 kitob va mahsulotlar bilan tanishing:
4. Ishga taklif qilamiz!
5. «Siz izlagan yechim»
6. Odinaxon Muhammad Sodiq tomonlaridan nashrga tayyorlangan «Marvaridlar shodasi» kitobi nashr qilindi
7. Rasulullohning Robbi huzuridagi eʼtibori
@hilolnashr
#maʼlumot
«Ota-onaga yaxshilik haqida 55 hikoya» kitobi
🟢 Yaqinlarimizga ham ulashamiz
👉 Batafsil
@hilolnashr
#янгилик
🎉 «Қуръони Карим оятлари мазмун-маъносининг ўзбекча изоҳли таржимаси» китоби янги кўринишда қайта нашр қилинди
✨ Қуръони Карим ихлосмандлари учун ажойиб янгилик! Қуръони Карим оятларини янада теранроқ тушунишимизга ёрдам берувчи «Қуръони Карим оятлари мазмун-маъносининг ўзбекча изоҳли таржимаси» китоби янги кўринишда сотувга чиқди.
☝️ Асар Мир Араб олий мадрасасининг мударриси Азизхўжа Иноятов ва филология фанлари доктори, профессор Ғани Зикриллаев томонидан тайёрланган. Китобнинг ўзига хослиги шуки, унда Қуръон оятларининг мазмун-маъноси халқчил, содда тилда берилган, изоҳли таржимага янгича ёндашилиб, асл ўзбек тили қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда баён қилинган.
Ушбу изоҳли таржима нафақат соҳа мутахассислари, толиби илмлар учун, балки кенг китобхонлар оммаси учун ҳам тушунарли ва манфаатли бўлади деб умид қиламиз. 😊
Китоб бундан аввал ҳам нашр қилинган, китобхонлар яхши кутиб олишган эди. Энди эса янги муқовада қайта нашр қилиниб, сиз азизларга яна тақдим қилинмоқда.
👉 Нархи: 114 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#сотувда
«Ҳанафий мазҳабига мувофиқ намоз ўқиш қоидалари» китоби
✨ Аъзамхон Темурхон ўғли томонидан нашрга тайёрланган «Ҳанафий мазҳабига мувофиқ намоз ўқиш қоидалари» китоби сотувда.
☝️ Ушбу китоб орқали намознинг аҳамияти, ҳукмлари, ўқиш тартиби, таҳорат, ғусл ва бошқа масалаларга оид ҳукмлар, олти диний калима, намозда ўқиладиган кичик суралар, намоздаги зикрлар, намоздан кейинги дуолар ва бошқа зарур маълумотларга эга бўласиз.
Марҳамат, «Ҳанафий мазҳабига мувофиқ намоз ўқиш қоидалари» китобини харид қилинг! 😊
👉 Нархи: 20 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#yangilik
🎉 Arab tilini oʻrganmoqchi boʻlgan va oʻrganayotganlar uchun yangilik
📚 «Arab adabiy tili» (alifbo va husnixat) hamda «Arab adabiy tili» (1, 3 va 5-kitoblar) qayta nashr qilindi.
👉 «Arab adabiy tili» (Alifbo va husnixat kitobi) — 28 000 so‘m
👉 «Arab adabiy tili» (Birinchi kitob) — 32 000 so‘m
👉 «Arab adabiy tili» (Uchinchi kitob) — 44 000 so‘m
👉 «Arab adabiy tili» (Beshinchi kitob) — 45 000 so‘m
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilol_reception
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#kitobdan
Rasulullohning Robbi huzuridagi eʼtibori
Isro kechasi Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallam mahzun boʻlib oʻtirgan paytlari, u zotga tasalli berish maqsadida Isro va Meʼroj voqeasi sodir boʻladi. U kechada Rasulullohning huzuriga Buroq egarlangan holda keltiriladi. Paygʻambar alayhissalom Buroqqa minib, hazrati Jabroil hamrohligida Baytul Maqdis tomon ketadi. Yoʻlda hayvon ozgina itoatsizlik qiladi.
Shunda Jabroil alayhissalom Buroqqa itob qilib: «Kelib-kelib shu ishingni Muhammadga qilasanmi? Shu choqqacha Alloh taologa undan koʻra mukarramroq boʻlgan biror kishi boʻlmagan va senga ham minmagan», deydi. Shundan keyin Buroq qaltirab, titrab, shunday xijolat boʻladiki, badanidan ter oqa boshlaydi (Imom Termiziy rivoyati).
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga muhabbat haqida 101 qissa» kitobidan
@hilolnashr
#янгилик
🎉 Кутилган янгилик! Доктор Айман Рушдийнинг «Суратли тажвид» асари қайта нашр қилинди
📚 Китобда тажвид илми ҳақида батафсил маълумот берилган бўлиб, тажвид қоидалари ва тушунчаларининг таърифлари аниқ бўлишига ҳаракат қилинган. Шунингдек, қадимги тажвид илми билан замонавий товушлар илми (фонетика), нутқ аъзолари физиологияси жамлаб тушунтирилган.
✅ Талаффуз аъзоларини, ҳарфларнинг махражларини ёрқин намоён этувчи, нутқ жараёнини имкон қадар тушунарли баён қилувчи суратлардан фойдаланилган. Тажвид илмининг баъзи масалаларини изоҳлаш ва уларни бир-биридан фарқлаш учун турли ранглардан фойдаланилган.
👉 Нархи: 122 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#янгилик
🎉 Навбатдаги янгилик! «Марваридлар шодаси» китоби нашр қилинди
✨ Одинахон Муҳаммад Содиқ томонларидан нашрга тайёрланган «Марваридлар шодаси» китоби нашр қилиниб, сотувга чиқди.
📚 Мазкур китоб Урдунлик машҳур устоз, ҳанафий фиқҳининг забардаст олими доктор Салоҳ Абул Ҳож Ҳанафий ҳазратларининг қаламига мансуб «Акаа-лилул-маас фии қовааъидил-ҳайзи ван-нифаас» («Ҳайз ва нифос қоидаларига оид олмос тожлар») номли китобнинг ўзбек тилидаги таржимасидир.
✅ Китобда аёлларга хос масалалардаги энг муҳим қоидалар баён қилиниб, сўнг уларга тегишли фатволар берилган, китоб охирида эса мавзу доирасида савол- жавоблар келтирилган.
👉 Нархи: 24 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#янгилик
«Олам ва одам, дин ва илм» китоби қайта нашр қилинди
✨ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Олам ва одам, дин ва илм» китоблари қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.
📚 Китобда Европа, унинг черкови, халқи ва тарихига оид бўлгани учун кўпроқ европаликларнинг ўзларининг манбаларидан фойдаланишга ҳаракат қилинган. Бунда ҳозирги шароитда ўзимизнинг гапдан кўра Ғарбнинг гапини қабул қилиниши осонлигини ҳам ҳисобга олинган.
☝️ Китобда олам ва одам, дин ва илм борасида Ислом ва Ғарбнинг қарашлари ҳақида баҳс қилинади. Хусусан, илм, тозалик, фалсафа, инсоннинг яралиши ва бошқа мавзуларда алоҳида тўхталинган.
👉 Нархи: 64 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
🎉🎉🎉🎉🎉
🎉 «Odoblar xazinasi» ilovasini kutib oling!
«Hilol dasturlari» jamoasi «Odoblar xazinasi» nomli yangi ilovani taqdim etadi.
📲 Ushbu ilovaga imom Buxoriy hazratlarining odob borasidagi shoh asarlari «Al-adab al-mufrad» kitobiga shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari yozgan sharh – «Odoblar xazinasi» toʻplamining elektron va audio shakli jamlangan.
📚 Mazkur toʻplam 4 juzdan iborat. Kitobda 1300 dan ziyod hadis sharhi bilan keltirilgan. Kitobda avval hadisning arabiy matni, keyin oʻzbekcha tarjimasi va sharhi keltirilgani uning ommabopligini taʼminlaydi.
✅ Shuningdek, ilovamizdan ushbu kitob boʻyicha tuzilgan test savollari ham oʻrin olgan. Ushbu testlar kitobni oʻqib chiqib, undagi maʼlumotlarni qay darajada eslab qolganingizni tekshirishda yordam beradi.
Ushbu ilovada «Hilol eBook», «Tafsiri Hilol», «Oltin silsila», «Olim bola» yoki «Qurʼon oʻqitish usullari» ilovalaridan roʻyxatdan oʻtilgan profilingiz bilan tizimga kirishingiz mumkin.
Marhamat, ilovani hoziroq Play Marketdan yuklab oling va odoblar xazinasiga ega boʻling. 😊
📲 Ilovani yuklab olish
👉 Elektron kitob – 4 ta juz, 11 000 soʻmdan (har bir juz)
👉 Audiokitob – 4 ta juz, 8 000 soʻmdan (har bir juz)
* Ilova hozircha faqat Android qurilmalarda ishlaydi. Tez orada iOS qurilmalar uchun ham chiqariladi, inshaalloh.
🟢 Yaqinlaringizga ham ulashing.
🟢 @hiloldasturlari
#sotuvda
«Din va dunyo saodati sari 7 qadam» kitobi sotuvda
✨ Tadbirkor, investor, raqamli strategiya va marketing boʻyicha maslahatchi, halal.ad marketing kompaniyasi asoschisi Maʼruf Yusuf qalamlariga mansub «Din va dunyo saodati sari 7 qadam» nomli kitob sotuvda.
✅ Muallif ushbu kitob orqali Islom iqtisodida tobora o'sib borayotgan startap va kompaniyalarni tashkil etish va kengaytirish bo'yichа bor bilim va tajribalarini bu yo'lga endi qadam qo'ygan yosh tadbirkorlar bilan bo'lishishni niyat qilgan.
👉 Narxi: 26 000 soʻm
☎️ +998712175999
📥 Buyurtma uchun: @hilol_reception
🌐 Saytdan buyurtma bering
📍 Manzillarimiz
🚚 Onlayn berilgan buyurtmalar Oʻzbekiston boʻylab yetkazib beriladi
@hilolnashr
#сотувда
Сарф илмини ўрганувчилар учун осон қўлланма
✨ Юртимизда араб тилини ўрганганлар орасида машҳур олим Дўстмуҳаммад Насриддин Бодарий ҳазратларининг «Мукаммал сарф дарслиги» деган китобларини билмаган одам кам бўлса керак. Сўнгги бир неча ўн йиллар давомида жуда кўп талабалар шу дарслик орқали сарф фанини ўрганди ва ўрганиб келяпти.
☝️ Қўлингиздаги китоб муаллифига ҳам устоз Дўстмуҳаммад Бодарий ҳазратларининг бевосита ўзларидан "Кўколдош" ўрта махсус Ислом билим юртидаги талабалик даврида дарс тинглаш насиб қилган.
📚 Мазкур асар «Мукаммал сарф дарслиги» китобидан андоза олинган ҳолда, китобдаги матнлар бугунги кундаги талабаларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб мослаб, тўлдириб, кўпроқ жадваллар билан ўқувчига янада тушунарли бўлишига ҳаракат қилинди.
👉 Нархи: 96 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#сотувда
«Аввало ният» китоби
✨ Абдулбосит Абдулвоҳид томонларидан нашрга тайёрланган «Аввало ният» (Ният қилишни ўргатувчи амалий йўриқнома) китоби сотувда.
📚 Ушбу китоб ниятларни ўргатувчи қисқа йўриқномадир. Бу китоб битта, аммо жуда муҳим бир саволга жавоб беради: Бу ишни нима мақсадда қиляпсиз? Қуръон ўқишга нима туртки бўлди? Ота-онага қарашингизнинг боиси нима? Насиҳат қилишга нега мажбурият ҳис қилдингиз? Ёрдамга муҳтожларга қўл чўзишга сизни нима ундади? Нима ниятда уйланяпсиз? «Туртки нима», «нега», «нима мақсадда», «қандай ниятда», «нима ундади», буларнинг барчаси «ниятлар» китобининг асосий мавзусидир.
Китобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз ёки hilol.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊
👉 Нархи: 21 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#klub #savol
❓ Javobni izohda yozib qoldiring
Oʻyinda qatnashib, oflayn yoki onlayn tomosha qilib savolning javobini bilganlar, yozmay turishsin. 😊
✅ «Hilol» intellektual klubining 1-bosqichidan
📹 Oʻyinni toʻliq tomosha qiling: https://www.youtube.com/watch?v=SmDGp9xXUoo
✅ Roʻyxatdan oʻtish
* Homiylarimiz: «Grand ta'lim», «Grand maktabi», «Yangi asr universiteti», «Cambridge LC»
@hilolnashr
#maʼlumot
Bugun bosh do‘kon, Xadra, Margʻilon, Namangan hamda Abu Saxiy filiallarimiz ishlaydi.
Qolgan doʻkonlarimiz uchun dam olish kuni.
📍 Manzillarimiz
@hilolnashr
✨ «Hilol eBook» ilovasidagi yangi kitoblar bilan tanishing
📚 Yangi joylangan kitoblar
1. Saodat kaliti (audio) – 3 000 soʻm
2. Dinimiz ahkomlari – 7 000 soʻm
3. Hammasi kitob haqida – 5 000 soʻm
4. Orzudagi professor – 7 000 soʻm
5. Yaxshi odamlar koʻp – 8 000 soʻm
6. Mustajob duolar, moʻtabar zamonlar, muborak manzillar – 10 000 soʻm
7. Kifoyatul gʻulom – 10 000 soʻm
8. Hidoya. 5-juz – 20 000 soʻm
📚 Yangilangan kitoblar
1. Asal oyi emas, asal hayot – 5 000 soʻm
2. Bolalik va oʻsmirlik koʻchalari – 10 000 soʻm
Marhamat, ushbu kitoblarni «Hilol eBook» ilovasida mutolaa qiling. 😊
📖 Ilovani yuklab olish
🤩 Eslatib oʻtamiz, «Hilol eBook» ilovasidagi siyrat kitoblariga 63% chegirma eʼlon qilingan.
🟢 @hiloldasturlari
#новинка
Переиздан 10-том многотомника «Тафсир Хилал» на русском языке
✨ «Тафсир Хилал» ― фундаментальный труд досточтимого шейха Мухаммад Садыка Мухаммад Юсуфа, всемирно известного исламского ученого и общественного деятеля.
☝️ Тафсир ― это толкование аятов Священного Куръана, комментарии к ним. «Тафсир Хилал» является одним из самых достоверных тафсиров современности, в котором наряду с арабскими аятами Священного Куръана представляются смысловой перевод этих аятов и их толкование на русском языке. Настоящая книга, написанная на простом, доступном для широкого круга читателей языке, стала возрождением славной традиции муфассиров Маварауннахра распространять свет Слова Аллаха.
👉 10-джуз — 76 000 сум
☎️ +998712175999
📥 @hilol_reception
📍 Адреса наших магазинов
@hilolnashr
#янгилик
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китоби янги ном билан қайта нашр қилинди
Бундан аввал 5 марта қайта нашр бўлган мазкур китоб яна қайта нашр қилинди. Бу сафарги нашрда китоб «Бомдод намозини қандай муҳофаза қиласиз?» номи остида сотувга чиқарилди.
📚 Китоб бомдод намозининг фазилатлари, бомдод намози пайтидаги имтиҳон, бомдод намозининг вақти, гуноҳлардан сақланиш ва бомдод намозига оид яна кўплаб мавзуларни ўз ичига жамлаган.
✅ Шунингдек, рисола бомдод намозини ўқиш, уни қазо қилиб қўймаслик учун 10 та восита - тавсия ҳақида ҳам сиз азизларга маълумот беради.
Китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊
👉 Нархи: 22 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#maʼlumot
«Kifoya» kitobi haqida nimalarni bilasiz?
👉 Kitobi haqida batafsil: kitoblardunyosi.uz/kifoya-1-2-3
@hilolnashr
#сотувда
Жаннат — оналар оёғи остида
#янгилик
«Рошид ҳалифалар» («Ҳадис ва ҳаёт» 21-22-жузлар) китоби нашр қилинди!
✨ «Hilol Nashr» нашриёти сиз азиз китобхонларга янги асарни тақдим қилади. «Рошид ҳалифалар» китоби сотувда!
☝️ Ушбу асар шайх ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва ҳаёт» асарининг 21 («Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо») ва 22-жузлари (« Усмон ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо») битта китоб қилиб чиқарилган нашри ҳисобланади.
📚 Мазкур китобда Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумоларнинг ҳаётлари ёритилган.
Асарга ҳар бир мавзуни махсус QR-код орқали сканерлаб, китобнинг аудиосини тинглаш имконияти ҳам қўшилди. Шунингдек, китобнинг муқоваси ҳам, қоғози ҳам юқори сифатли қилиб тайёрланганини ҳам айтиб ўтамиз.
👉 Нархи: 180 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#янгилик
🎉 «Дуо ибодатнинг мағзидир» китоби қайта нашр қилинди
✨ Фотимахон Сулаймон қори қизи томонларидан тайёрланган «Дуо ибодатнинг мағзидир» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.
🤲 Аллоҳга шукр келтиришнинг бир тури дуо қилишдир. Дуо шукрдир, дуо тавбадир, дуо ибодатнинг аслидир. Дуо — тавозеликнинг бир кўринишидир. Дуо бандани Роббисининг олдида қуллигини намоён қилишдир. Дуо банда билан Роббисининг ўртасидаги узвий алоқадир.
📚 Ушбу мўъжаз китобда ибодат чоғида ва бошқа турли ҳолатларда ўқиладиган дуолар жамланган.
👉 Нархи: 48 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#tez_kunda
Yosir ibn Badr Huzaymiy qalamlariga mansub «Siz izlagan yechim» kitobi tez kunda sotuvga chiqadi, inshaalloh.
@hilolnashr
#сотувда
Сийрат ойига муносиб тавсия: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилалари ҳақидаги китоб
✨ Устоз Абдул Азим Зиёуддин томонларидан нашрга тайёрланган «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт» китоби сотувда.
📚 Бу китоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли байтлари ҳақида мусулмон киши билиши керак бўлган бирламчи тарихий маълумотларни илмий асосда тақдим этади.
☝️ Маълумот учун, ушбу китобга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари сўзбоши ёзиб, жумладан «Қўлингиздан ушбу рисоланинг ҳажми кичик бўлса ҳам, иншааллоҳ, нафи каттадир» дея китобни олқишлаганлар.
Асарни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз ёки hilol.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊
👉 Нархи: 20 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr