#новинка
🎉 Встречайте приложение «Тафсир Хилал»!
Вышло приложение на русском языке книги «Тафсири Хилал», созданной выдающимся шейхом Мухаммад Садыком Мухаммад Юсуфом.
«Тафсир Хилал» – это приложение, содержащее полный перевод смыслов и толкование Священного Куръана на русский язык. С его помощью вы можете читать арабский текст аятов, их перевод и комментарии, написанные на основе достоверных источников. Также доступны аудио-чтение от известных чтецов и функция поиска нужных слов.
Прослушивание чтецов и чтение переводов смыслов в приложении бесплатны. Для доступа к разделу с толкованием нужно совершить единовременный платёж в размере 24 000 сумов.
Пусть это приложение станет благом для наших русскоязычных единоверцев! 😊
Скачать приложение можно через Play Market и App Store.
📲 Скачайте приложение
🟢 Поделитесь с вашими близкими.
🟢 Telegram 🟢 Instagram
🟢 Facebook 🟢 HilolDasturlari?sub_confirmation=1">YouTube
#маълумот #қуръони_карим
📣 Мусҳафи шарифни ўзингизга қулай бўлган дўконимиздан харид қилинг!
«Hilol Nashr» ва «Дорул Ғавсоний» нашриётлари ҳамкорлигида чоп қилинган мусҳафи шариф барча дўконларимизда сотувда мавжуд.
Ушбу мусҳафнинг варақлари сариқ рангда бўлиб, кўзни чарчатмайди, ўқувчи учун қулайдир.
✔️ Ўлчами: 17х25 см
👉 Нархи: 62 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн буюртмаларни уйингизга етказиб берамиз.
@hilolnashr
#ишга_таклиф
«Hilol-Nashr» нашриётининг босмахонасига фальцовкачи керак
Бизга:
• ёши 25-35 оралиғида бўлган;
• ўрта махсус ёки олий маълумоти бор;
• босмахонада камида 2 йил фальцовкачи лавозимида ишлаган;
• саломатлигидан шикоятлари бўлмаган йигитлар керак.
Иш вақти: 1-смена: 8:00 — 17:00, 2-смена: 21.00 — 06.00
Тушлик корхона ҳисобидан.
Кундузги шаклда ўқувчи талабалар ишга қабул қилинмайди.
Қиладиган иши, масъулиятидан келиб чиқиб, келишилган ҳолда маош белгилаймиз.
Талабгорлар ўзлари ҳақидаги маълумотни телеграм орқали @jahongirhoja_toshkent га юборишлари мумкин.
Саралаб олинганлар суҳбатга таклиф қилинади, чунки иш ўринлари чекланган.
@hilolnashr
#maʼlumot
«Kifoya» kitobi haqida nimalarni bilasiz?
👉 Kitobi haqida batafsil: kitoblardunyosi.uz/kifoya-1-2-3
@hilolnashr
#сотувда
Акмал Абдулғофур томонларидан нашрга тайёрланган «Таслим бўлманг» китоби сотувда
⚪️ Мазкур китобчада аввал яшаб ўтган ва ҳозир яшаётган ўз йўналишидаги мутахассисларнинг нутқидан олинган иқтибослар жамланган.
🟢 Ҳар бир иқтибос ўқувчини фикрлашга, мавзуга янада теранроқ қарашга, ўзидаги камчиликларни кўра билиш ва уни ўзидан кетказишга ундайди, фикрлар, ғоялар беради.
Қисқа ва лўнда, аммо ўзида катта маъноларни жамлаган мазкур китоб доим ёнингизда олиб юриш учун қулай ўлчамда чоп қилинди.
🚀 Маълумот учун, ушбу нашр китобнинг биринчи жузи ҳисобланади. Ҳали китобнинг давоми ҳам нашр қилиниши режа қилинган.
👉 Нархи: 14 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
#maʼlumot
«Fayzul-Furqon» kitobining taqdimoti boshlandi
👉 https://youtube.com/live/36MCilJX8vI?feature=share
@hilolnashr
#топ7
📚 Ўтган ҳафта китобхонлар томонидан энг кўп харид қилинган 7 та китоб
1. «Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари» — 896 та
2. «Араб адабий тили. Биринчи китоб» (қоида ва машқлар) — 613 та
3. Тажвидли мусҳафи шариф — 585 та
4. «Иймон» — 543 та
5. «Омина» журналининг 4-сони — 481 та
6. «Arab adabiy tili» (Alifbo va husnixat kitobi) — 479 та
7. «Араб адабий тили. Иккинчи китоб» (қоида ва машқлар) — 377 та
👉 Буюртма учун: @hilol_reception
☎️ +998712175999
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr
#sotuvda
«Menga shunday kitob tavsiya qilingki...»
#maʼlumot
✔️ Bugun Yunusobod va Marg'ilon filiallarimiz ishlaydi.
Qolgan doʻkonlarimiz uchun dam olish kuni.
📍 Manzillarimiz
@hilolnashr
Табрик
Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан барчангизни муборакбод этади!
Аллоҳ таоло барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонингизга файзу барака ато қилсин.
Юртимиз тинч, Ватанимиз обод, халқимизнинг фаровонлиги бунданда зиёда бўлсин!
Барчамизни Яратган Ўз паноҳида асрасин!
🕋 @islomuz
#dayjest
📚 Noyabr oyida xarid qilingan top12 kitob
😊 Taomlanish oxiriga yetganda, hamma birga duo qilib, oʻrnidan turishi yuksak odobdir.
✨ Ustoz, yechim bering...
✨ «Masnaviyxonlik darslari» suhbatining navbatdagi 26-darsi boʻlib oʻtdi
🤲 Qaygʻularni nabaviy duolar bilan muolaja qilish
✨ «Hilol kitoblari» | 4-son
📣 «Fayzul-Furqon» kitobining taqdimotiga marhabo!
@hilolnashr
#maʼlumot
✔️ Bugun Chorsu, Abu Saxiy, Nukus va Marg'ilon filiallarimiz ishlaydi.
Qolgan doʻkonlarimiz uchun dam olish kuni.
📍 Manzillarimiz
@hilolnashr
#kitobxonlik_maktabi
✨ «Fayzul-Furqon» kitobining taqdimotiga marhabo!
✔️ «Kitobxonlik maktabi» loyihasining navbatdagi sonida Mirzo Kenjabek domla tomonlaridan nashrga tayyorlangan «Fayzul-Furqon» kitobining taqdimoti oʻtkaziladi.
Tadbirga ustozimizning oʻzlari tashrif buyurib, kitob va uning nashrga tayyorlash davomida qilingan ishlar haqida suhbat qilib beradilar.
📆 Taqdimot 10-dekabr kuni «Hilol Nashr» nashriyotining majlislar zalida 14:00 da boshlanadi. Istalgan odam suhbatga qatnashishi mumkin, kirish mutlaqo bepul.
Marhamat, navbatdagi kitob taqdimotiga, ilm suhbatiga tashrif buyuring! 😊
📍 «Hilol Nashr» nashriyoti
@hilolnashr
#китобдан
Нима учун ҳар бир нарсани борида эмас, йўқотгач қадрини биласиз? Отангиз ёнингизда бўлганида гап қайтарасиз, бошқаларнинг отаси ундай, бундай дейсиз. Қачонки отангиз саломатлигидан айрилганида, шифохонага тушганида хизмат қиласиз. Ахир шу эътибор ва эҳтиромингизни отангиз саломат эканида, сизга бирор иш буюрганида қилсангиз бўлмасмиди?!
Онангиз-чи? У зотнинг қадрига тиригида етсангиз бўлмайдими? Онанинг қадрини, ўрнини, муҳаббатини ҳис қилиш учун уни йўқотиш шартми?! Онасиз қолиб, яқинларингизга: «Онамнинг хизматини қила олмадим» деб кўз ёш тўккунча, ҳаёт эканида олдига иккита иссиқ нон кўтариб келиб қувонтирсангиз бўлмасмиди?
📚 «Соғинч мактуби» китобидан
@hilolnashr
#сотувда
«101 улуғ саҳобий» — улуғ саҳобалар ҳаёти
#sotuvda
✨ «Baxtiyor oila» – saodatli oila asoslari
#сотувда
✨ Динимиз рамзи бўлмиш одоб-ахлоқнинг бугунимиз учун энг зарурларини ўзида жамлаган «Ижтимоий одоблар» китоби
Борлиқни яратган Аллоҳ таоло шу борлиқнинг халифаси этиб инсонни ҳам яратган. У Зот Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган одам қандай дастурга амал қилиб яшаса, икки дунё саодатига эришишини ҳам Ўзи яхши билади. Азалий ва чегарасиз илми ила бандалари учун риоя қилиниши лозим бўлган одобларни ҳам жорий қилган.
✅ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб ушбу китобда мазкур одобларнинг бир йўналиши бўлмиш ижтимоий одоблар: сўзлашиш, овқатланиш, байрамлар, кийиниш, шахсий озодалик, телефон, интернет, тижорат, масжид, илм, касб, беморни зиёрат қилиш одоблари каби мавзулар ҳақида сўз юритилган.
Китобни «Hilol Nashr» нашриёти дўконларидан харид қилинг ёки hilol.uz сайтимиздан буюртма беринг. 😊
👉 Нархи: 64 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн буюртмаларни уйингизга етказиб берамиз.
@hilolnashr
#сотувда
✨ «Фарзанд тарбиясида буюк Мураббий» – ҳар бир ота-она ва мураббий учун қимматли қўлланма!
Аллоҳнинг охирги элчиси, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир мўмин учун ҳаёт йўлида тенги йўқ ўрнакдир. У зотнинг болаларга бўлган меҳр-муҳаббатлари, таълим-тарбия услублари ҳар бир ота-она учун асосий дастур бўлиб хизмат қилиши керак.
👨👩👧👦 Анбиё Йилдирим китобда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан бир қисмини – у зотнинг болалар билан муносабатларини ишончли манбаларга таянган ҳолда келтирганлар. Ушбу рисола баркамол фарзанд вояга етказиш истагида бўлган ҳар бир ота-она ва мураббийга манфаат етказади деган умиддамиз.
👉 Нархи: 21 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн буюртмаларни уйингизга етказиб берамиз.
@hilolnashr
#kitobxonlik_maktabi
✨ «Fayzul-furqon» kitobining taqdimoti boʻlib oʻtdi
Bugun «Kitobxonlik maktabi» loyihasining 139-sonida Mirzo Kenjabek domla tomonlaridan tarjima qilingan «Fayzul-furqon» kitobining taqdimoti oʻtkazildi.
✔️ Tadbirga Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Xalqaro boʻlim yetakchi mutaxassisi Abduhakim domla Oripov, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisi oʻrinbosari, shoir Gʻayrat Majidov, Oʻzbekiston xalq maorif aʼlochisi Rustam Qurbonovlar mehmon sifatida tashrif buyuradilar.
Taqdimot avvalida mehmonlar yangi kitob haqida soʻz soʻzlab, tarjimonni bu goʻzal ish bilan muborakbod etdilar.
🎉 Soʻng loyihamizning anʼanasiga muvofiq savol-javob oʻtkazildi. Eʼtiborlisi savollarga toʻgʻri javob bergan ishtirokchilarga «Fayzul-furqon» kitobi hadya qilindi.
Savol-javob oʻtkazilgandan keyin soʻz Mirzo Kenjabek domlaga berildi. Ustoz qisqa, ammo sermazmun nutqlari, soʻzlarining oxirida aytib bergan goʻzal sheʼrlari bilan tinglovchilarning qalbiga suruur olib kirdilar.
Tadbir soʻnggida «Hilol Nashr» nashriyoti tomonidan soʻz soʻzlagan mehmonlarga va Mirzo Kenjabek domlaga esdalik hadyalar topshirildi.
🤲 Taqdimot Qurʼoni Karim tilovati va xayrli duolar bilan yakunlandi.
Siz tadbirda ishtirok etdingizmi? Taqdimot haqida fikrlaringizni izohda qoldiring. 😊
▶️ Suhbatni tomosha qiling: https://www.youtube.com/live/36MCilJX8vI?si=gb9h_Ek8pod7SMyL
@hilolnashr
#янгилик #қорақалпоқча
🎉 48. «Мўминнинг нажоти» – муфассал закот китоби қорақалпоқ тилида нашр қилинди!
Қорақалпоқ эли учун ажойиб янгилик! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Мўминнинг нажоти» китоби қорақалпоқ тилида нашр қилиниб, сотувга чиқди.
Ушбу китобда закот ибодатининг фарзлиги ва фазилатлари, уни қандай қилиб тўғри адо этиш ҳақида барча зарурий маълумотлар жамланган. Закоти бериладиган ва берилмайдиган моллар, закотга ҳақдорлар ва закотнинг тўғри бўлиш шартлари ҳақида жавоб излаётганлар учун бетакрор манба бўлиб хизмат қилади.
✅ Китобни Нукус шаҳридаги расмий филиалимиз ва Тошкентдаги бош дўконимиздан харид қилишингиз, hilol.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин.
👉 Нархи: 30 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Нукус филиалимиз
Манзил: Т. Қайипбергенов кўчаси, 58/3-уй
Телефон: +998956012927
Иш вақти: 09.00 – 18.00 (дам олиш кунисиз)
Тушлик вақти: 13.00 – 14.00
Манзил (харита)
🚚 Онлайн буюртмаларни уйингизга етказиб берамиз.
@hilolnashr
#kitobxonlik_maktabi
✨ Bugun «Fayzul-Furqon» kitobining taqdimoti boʻlib oʻtadi
Tadbirga ustozimiz Mirzo Kenjabek, Imom Buxoriy nomidagi Islom instituti direktori tahfiz kafedrasi mudiri Jahongir qori Neʼmatov, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Xalqaro boʻlim yetakchi mutaxassisi Abduhakim domla Oripov va Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisi oʻrinbosari, shoir Gʻayrat Majidovlar tashrif buyuradilar.
📆 Taqdimot «Hilol Nashr» nashriyotining majlislar zalida soat 14:00 da boshlanadi. Istalgan odam suhbatga qatnashishi mumkin, kirish mutlaqo bepul. 😊
📍 «Hilol Nashr» nashriyoti
@hilolnashr
#янгилик
🎉 «Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари» китоби қайта нашр қилинди!
✨ Гулобод Қудратуллоҳ қизининг «Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари» китоби 6-марта нашр қилиниб, сотувга чиқди.
Қуръон ўқишни ўрганиш истагида бўлганлар учун мўлжалланган ушбу китоб орқали тажвид қоидалари, Қуръон ёдлаш усуллари ҳамда Қуръон илмларига оид кўплаб маълумотлардан хабардор бўласиз.
Китобдаги QR код орқали ҳар бир дарснинг аудиоматнларини тинглашингиз мумкин.
Қуръон ўқишни ўрганиб, дунё ва охират саодатига эришинг! 😊
👉 Нархи: 55 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн буюртмаларни уйингизга етказиб берамиз.
📲 Китобнинг иловасини юклаб олинг
@hilolnashr
#kitobxonlik_maktabi
✨ Ertaga boʻlib oʻtadigan «Fayzul-Furqon» kitobining taqdimotiga marhabo!
✔️ «Kitobxonlik maktabi» loyihasining navbatdagi sonida Mirzo Kenjabek domla tomonlaridan nashrga tayyorlangan «Fayzul-Furqon» kitobining taqdimoti oʻtkaziladi.
Tadbirga ustozimizning oʻzlari tashrif buyurib, kitob va uning nashrga tayyorlash davomida qilingan ishlar haqida suhbat qilib beradilar.
📆 Taqdimot ertaga «Hilol Nashr» nashriyotining majlislar zalida 14:00 da boshlanadi. Istalgan odam suhbatga qatnashishi mumkin, kirish mutlaqo bepul.
Marhamat, navbatdagi kitob taqdimotiga, ilm suhbatiga tashrif buyuring! 😊
📍 «Hilol Nashr» nashriyoti
@hilolnashr
#hazrat
U kishining eng ko‘zga ko‘ringan sifati, butun dunyo musulmonlari g‘ami bilan yashashlari edi
#маълумот
😎 Ушбу ҳафта давомида нашриётимиз томонидан 7 та китоб қайта нашр қилинди
1. «Хислатли ҳикматлар шарҳи» тўплами — 265 000 сўм
2. «Ал-Камил» (A2) араб тили дарслиги — 40 000 сўм
3. «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» — 16 000 сўм
4. «Иймон» — 42 000 сўм
5. «Умра ва Масжидун-Набавий зиёрати учун қўлланма» — 17 000 сўм
6. Мусҳафи шариф — 62 000 сўм
7. «Эътиқод дурдоналари» — 90 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilol_reception
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
🤩 «Tafsiri Hilol»ni 24 000 soʻmga xarid qilish imkoniyati
📖 Ilovani yuklab oling
🟢 Videoni Qurʼon shaydolariga joʻnatib qoʻying.
🟢 Telegram 🟢 Instagram
🟢 Facebook 🟢 HilolDasturlari?sub_confirmation=1">YouTube
#сотувда
🕋 «Умра амаллари ва дуолари» китоби
✨ Абдулҳаким Орипов ҳамда Орифхон Зокировлар томонидан нашрга тайёрланган «Умра амаллари ва дуолари» китоби сотувда.
📚 Ушбу рисола умра ибодатини адо этиш истагида бўлган мўмин-мусулмонларга мўлжалланган бўлиб, уларга амалларнинг мукаммал ва бехато бўлиши, ҳар бир амални мўътабар китобларда тавсия этилган дуолар билан бажаришларида ёрдамчи бўлади, деб умид қиламиз.
✅ Рисола нафақат умра ибодати давомида ўқиладиган, балки кундалик ҳаётда доимий ўқиб юриш фазилатли саналган кўплаб дуоларни ҳам ўз ичига олган.
Китобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз ёки hilol.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊
👉 Нархи: 20 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн буюртмаларни уйингизга етказиб берамиз.
@hilolnashr
#сотувда
Тарихга ва, хусусан, динимиз тарихига қизиқадиганлар учун ажойиб китоб
✨ Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб икки жилдлик «Ислом тарихи» китоби сотувда.
☝️ Ислом тарихи деганда, одатда Ислом давлатлари ҳамда мусулмон халқларнинг ваҳий нозил бўлган илк даврдан бошлаб ҳозирги кунгача бўлган тарихи назарда тутилади.
📚 Ушбу китобда ҳам Одам алайҳиссаломдан бошлаб то ҳозирги кунгача муқаддас динимиз бўлган Ислом қандай етиб келгани, жумладан, ҳозирги кундаги Ислом олами ҳақида мухтасар маълумотлар берилган.
👉 Нархи: 153 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн буюртмаларни уйингизга етказиб берамиз.
@hilolnashr