1924-йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ит. У губернаторнинг мушукини ғажиб ташлаган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1980 йилларда Америка Қўшма Штатларида қўлтиқ ҳидига қараб ташхис қўядиган шифокорлар бўлган экан.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Андреа Поццо томонидан яратилган 300 йиллик фреска.
Энг қизиғи, мазкур фреска яратилган шифт бутунлай текис. Замонавий уйлар 30 йилдан кейин тўлиқ таъмир талаб бўлиб қолади. Бу фреска эса 3 асрдан бери сақланиб келмоқда.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1550-йилларда Европада аёлларни жуда кўп гапирганликлари, нолиганликлари, қўшнилар билан урушганликлари ёки ҳокимиятга қарши гапирганликлари учун жазолаш мақсадида ишлатилган темир ниқоб.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Кўмир конидаги конвейерда сараловчи бўлиб ишлайдиган болалар, 1911-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
🔥 Ajoyib Bot 🔥
📹 Istalgan videoni dumaloq shakldagi telegram soobshenie ga o’zgartirib beruvchi bot! Mutlaqo bepul.
➡️ Foydalanib ko’ring: @VideoRound_bot
Беларус Республикасининг биринчи Президенти Александр Лукашенконинг инаугурацияси, Минск, 1994-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Аёллар анъанавий қуймоқ билан югуриш пойгасида иштирок этиш учун тайёрланишмоқда. 🥞
Буюк Британия, 1950-йиллар.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1944-йилда Япония армиясининг кичик лейтенанти Онода Хирога Филиппиннинг Лубанг оролида партизан отрядига раҳбарлик қилиш топшириғи берилган. Жангда аскарларини йўқотган Онода омон қолишга муваффақ бўлган ва ўрмонга беркинган. 1974-йилда Онода Хирони ўша оролдан топишганида, у ҳали ҳам партизанлик фаолиятини олиб бораётган бўлган. Уруш тугаганига ишонмаган лейтенант қуролини топширишдан бош тортган ва фақат ҳарбий қўмондони оролга келиб, таслим бўлишни буюргандагина, у Япониянинг мағлубиятини тан олиб, ўрмонни тарк этган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Жасур болакай онасини отасининг калтакларидан ҳимоя қилиш учун полицияни чақиргани қайд этилган сурат, 1987-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Ҳибсга олинган Саддам Ҳусайн. Ироқ. 2003-йил 13 декабрь.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
"Мен ходимларимга пулим кўп бўлгани учун яхши маош тўламайман. Ходимларимга яхши маош тўлаганим учун пулим кўп".
Роберт Бош, Bosch асосчиси.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Она уйда болаларига рақамлар ва ҳарфларни ўргатмоқда. Трансильвания, Луизиана штати, АҚШ 1939-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1502-йилда Леонардо да Винчи йўл бурчакларини ўлчаш учун ишлатиладиган транспортир ва чизғич каби оддий асбоблардан фойдаланган ҳолда Италиядаги бир шаҳарнинг батафсил харитасини яратган. Харита шунчалик аниқ чизилганки, уни бир қарашда замонавий сунъий йўлдош тасвири деб ўйлаш мумкин.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1925 йилда ихтиро қилинган изолятор. Изоляторнинг мақсади одамларга ўқиш ва ёзиш пайтида диққатни жамлашга ёрдам беришдир.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Андрес Эскобар 1994-йилги жаҳон чемпионатида АҚШга қарши ўйинда автогол муаллифига айланган.
Ушбу учрашувда мағлуб бўлган колумбияликлар гуруҳ босқичидан чиқа олмаган ва уйларига қайтиб кетишган. Бир неча кундан сўнг Эскобар машинасида отиб ўлдирилган. Қотил 6 марта отган ва ҳар ўқ узганида "Гол!" деб бақирган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Вабо шифокори кийими, 17-18-асрлар. Унинг тумшуғи ёки учи кучли ҳидли доривор ўтлар билан тўлдирилган бўлган ва бу эса вабо тарқалган жойларда нафас олишни осонлаштирган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Суратдаги аёл ўзининг уйини бузиб ташланишидан қўриқламоқда. Бу аёлнинг уйи турган жойдан катта йўл қурилиши режалаштирилган, шунинг учун аёл ўз уйини бир неча кундан буён булдозерлар суриб ташлашидан ҳимояламоқда. 1958 йил 5 августда ўзини мухбир сифатида таништирган беш нафар шериф унинг уйига бостириб кириб, аёлнинг қуролини олиб қўйишган. Суд қарорига кўра, аёлга уйи эвазига 9 минг доллар пул тақдим этилган ва унинг уйи ер билан яксон қилинган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Скотт Фалман - Интернетда мулоқот қилишда ҳис-туйғуларни ифодалаш усули сифатида смайлик белгисидан фойдаланишни таклиф қилган инсон, 1982-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Руминия диктатори Чаушеску ва унинг рафиқаси Руминия инқилоби пайтида, 1989 йил 22 декабрда вертолётда қочишга ҳаракат қилишмоқда.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Бир куни Марк Твен мактуб олган ва унда фақат "чўчқа" деб битта сўз ёзилган бўлган.
Ёзувчи хатга шундай деб жавоб қайтарган: "Одатда менга имзосиз хатлар келади. Кеча эса биринчи марта хатсиз имзо олдим".
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Серж Лифар дунёга машҳур ёзувчи Пушкин ўлдирилган тўппонча билан бирга. Бу Франциянинг Le Page компаниясининг 12 мм калибрли дуел тўппончаси.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Юқоридаги расмда Норвегиядаги қамоқхона. Пастки расмда Мексикадаги қамоқхона. Таққослаш учун.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1917-йилгача ўртача рус оиласида 10 ёки ундан ортиқ болали бўлиш одатий ҳол бўлган ва 8 ёки ундан кам болали оилалар кичик, кам фарзандли оила ҳисобланган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Юрий Гагарин ва унинг рафиқаси қизини биринчи синфга кузатишмоқда. Москва, 1966 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Семиз эркаклар клуби
Хушбичим қомат ва мушаклар доим ҳам урфда бўлмаган. ХIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида, асосан АҚШда "Семиз эркаклар клублари" оммалашишни бошлаган. Клубга фақат вазни 90 кг дан ортиқ бўлган эркаклар аъзо бўлиши мумкин бўлган ва одатда уларнинг кўпчилиги бадавлат инсонлар бўлган.
1903-йилда АҚШда Виржиния штатида ташкил этилган клубнинг 10 мингга яқин аъзоси бўлган ва у энг кўп сонли клуб саналган. Унга аъзо бўлиш учун аввало вазн назоратидан ўтиш ва кейин 1 доллар (жорий курс бўйича тахминан 35 доллар) аъзолик бадалини тўлаш керак бўлган.
Бақалоқ танловдан ўтиши билан унга парол айтилган ва тадбирларга киришда ишлатиладиган яширин қўл сиқиш одати ҳақида тушунтирилган. Ҳар учрашувда эркаклар йиғилиб "Биз семизмиз ва бундан максимал даражада фойдаланамиз!" деган шиорни баланд овозда айтишган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy