Қадимги Хитойда давлат хизматига кириш учун имтиҳон пайтида кўчирмачилик қилганларга ўлим жазоси берилган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Ҳар ким қўнғироқ қилиб, керакли жойга қандай боришни билиши мумкин бўлган ишонч телефони ходимлари. Google Maps ёки Yandex Хаританинг 1963-йилги аналоги.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1923 йилда Нью-Йоркда от пойгаси ўтказилган. Пойга вақтида Френк Хейс исмли пойгачида юрак хуружи юз берган. Бироқ унинг оти пойгачининг ўтирган ҳолдаги жасади билан бирга маррага биринчи бўлиб етиб келган.
Пойгадан аввал бу от аутсайдерлардан бири саналган ва унга 20:1 ҳисобида гаровлар қабул қилинган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Алфред Хейнекен камбағал давлатларда турар-жой қуриш учун ғишт вазифасини ўтайдиган шиша ишлаб чиқарган, 1963 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Mutt лақабли жасур француз булдоги Америка муҳандислик қўшинларида хизмат қилган. Бу ит фронт бўйлаб сигарет етказиб бериш билан шуғулланган. Биринчи жаҳон уруши, 1918 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
"Энг ақлли сурат"
Суратда Алберт Эйнштейн, Мария Кюри ва Нилс Борни кўришингиз мумкин. Суратдаги 29 кишидан 17 нафари Нобел мукофоти совриндори. 1927 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
"Ҳаммангиз шунчалик ақлли экансиз, унда нега мен сизлардан бойман?!"
Уоррен Баффет.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1972 йилда бир йигит Жон Леннонга хат ёзиб, ундан дунё бўйлаб саёҳат қилиш учун пул жўнатишини сўраган. Қўшиқчи унга жавобан "Медитация қилинг, шунда сиз бутун дунёни тасаввурингизда кўра оласиз" деб айтган. 1995 йилда ўша йигит дунё бўйлаб саёҳатга чиқишга муваффақ бўлган. У саёҳатга пулни Ленноннинг унга жавоб тариқасида ёзган мактубини кимошди савдосида сотишдан олган экан.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Бухородаги зиндон. Солиқ тўламаган ёки кимдандир қарзи бўлган Бухоро аҳолиси мана шундай қамоқларда сақланган. Маҳбусларга қарзни тўлиқ тўламагунча ишлашга рухсат берилган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Милоддан аввалги III асрда Буюк Хитой девори қурилиши даврида 400 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Улар орасида қуллар ва аскарлар ҳам бўлган. Уларнинг барчаси ўша ернинг ўзидаёқ кўмиб кетилган. Асрлар давомида мазкур девор бир неча бор қайта қурилган ва таъмирланган ва бугунги кунда биз кўриб турган девор асосан Мин сулоласи (1368-1644) томонидан қайта тикланган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Мазкур сурат 1922 йилда National Geographic журналида чоп этилган.
Бу Мўғулистонда жиноятчилар учун умумий жазо бўлиб, 1924 йилгача амалда қўлланишда давом этган. Одамлар бош сиғадиган тешиги бўлган кичик қутига солинган ва омма олдида намойиш этилган. Жазо ўтаётган маҳкум оч сақланган.
Суратдаги аёл шу тариқа қатлга ҳукм қилинган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Карл Уорд ўзининг ихтиросини намойиш қилмоқда. Ғилдирак ўрнига оёқ-педал билан бошқариладиган велосипед. Лос-Анжелес, Калифорния, 1971 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1972-йилда испан почтачиси Габриэль Марч Грандос 40 000 дан ортиқ хатларни етказиб бермасдан йўқ қилгани учун 384 912 йилга қамалган. У шунчаки дангасалик қилиб, хатларни етказиб беришни истамаган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Рут ва Эллиот Ҳендлерлар машҳур Барби ва Кеннинг ихтирочилари. Маттел компанияси асосчилари. Тадбиркорлар қўғирчоқларга ўз фарзандларининг исмларини қўйишган. Уларнинг исмлари Барбара ва Кеннет бўлган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Қадимги Рим сиёсатчиси ва қўмондони Марк Лициний Красс Римдаги биринчи ўт ўчириш хизматига асос солган. У ёнаётган уйларни эгаларидан жуда арзон нархларга сотиб олган ва кейин ёнғинни ўчирган. Агар ёнғин қурбонлари уйини сотишни истамаса, ўт ўчириш бўлими ёнғинни ўчиришдан бош тортган ва бечораларни ўт ичида ташлаб кетишган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
#history
Мактаб ўқитувчилари ёзги таътилнинг бошланишини нишонлашмоқда, 1962-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
"Олтин дарвоза" кўприги очилиши маросимидаги оломон. Сан-Франциско, 1937 йил 27-май.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Samsung Sanghoe компаниясининг мева ва балиқ савдоси билан шуғулланадиган офиси. Корея, 1938 йил. Samsung империяси мана шундай бошланган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Роберт МакГи, ҳиндулар бош терисини сочлари билан шилиб олганидан кейин омон қолган кам сонли жабрланганлардан бири, АҚШ, 1890 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Андре Мажино 1 миллиард долларга мудофаа чизиғини қурдиртирган, аммо немислар уни шунчаки айланиб ўтиб кетишган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1912 йил 15 апрелда "Титаник" чўкишидан 14 йил олдин, Морган Робертсоннинг фожиани башорат қилган ҳикояси нашр этилган. Қизиғи шундаки, китобда айтилишича, “Титан” кемаси айсберг билан тўқнашиб, худди ҳаётда содир бўлганидек чўкиб кетган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Мушукнинг боши шаклидаги робот. У сичқонларни қўрқитиб, ҳайдашга мўлжалланган. 1963 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Леонардо да Винчи амбидекстр бўлган. Яъни ёзишда бемалол ўнг ва чап қўлини бирваракайига ишлата олган. Ҳаттоки, у бир вақтнинг ўзида иккала қўли билан турли матнларни ёза олгани ҳам айтилади.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
"Мастлик учун" медали
Пётр I мамлакатда алкоголизмга қарши курашнинг ўзига хос усулини жорий қилган экан. Ичкиликбозларга 7 килограммлик мана шундай медаллар берилган ва уларни доим тақиб юриш мажбурий бўлган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Қиролича Елизавета II нинг тўйи учун торт. Буюк Британия, 1947 йил. Унинг вазни 220 кг, бўйи 2,7 метр бўлган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Учувчи парвоз пайтида тўхтаб қолган двигателни қайта ишга туширишга ҳаракат қилмоқда, 1960 йиллар.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy