Бузоқ: - "Нега менинг сутимни ичаяпсан? Ўзингнинг ойинг сенга сут бермайдими?"
Совет пайтида она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилишга қаратилган плакат. 1920 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 дан 85 ёшгача 15 та жаҳон валютасида.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Жан Рено ва Натали Портман 1994 йилда "Леон" фильмини суратга олиш пайтида ва 22 йилдан сўнг.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Кинетик қум - бу дилатант ёки Ньютон қонунига бўйсунмайдиган суюқлик намунаси бўлиб, босим кучайганда, ўзининг ёпишқоқлик коэффициентини оширади.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
2000 йиллик ўқув дафтари
Эллинистик Миср даврига тегишли бўлган мум тахтача. Унда қадимги юнон тилидаги иккита ёзув бор: тепада - ўқитувчи ёзган, пастда - ўқувчи кўчирган.
Экспонат Лондондаги Британия кутубхонасида сақланади.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1730 йилда француз қароқчиси Оливье Левассёр дорга осилишга ҳукм қилинган. Қатл қилинишидан бир оз олдин у тўсатдан оломонга криптограмма ёзилган қоғозни ташлаб, шундай деган: "Қўлингиздан келса, хазинамни топинг". Унинг хазинаси ҳали ҳам топилмаган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Қуритилган ҳайвон ва қуритилган инсон бошлари билан тўлдирилган медитация хонаси. Тибет, 1920 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Қизлар соат циферблатига радиоактив бўёқлар билан рақамларни ёзишмоқда. Уларнинг аксарияти кейинчалик саратон касаллигидан вафот этган.
Компания раҳбарияти қизларга радий зарарсиз эканлигини айтган, қизлар эса иш жараёнида бўёқ чўткаларининг шаклини тиклаш учун уларни ялаб ва шунчаки қизиқувчанлик қилиб радийни тирноқларига суриш орқали кучли даражадаги нурланишга учраган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
"Одам машинага қарши". Жанубий Родезия, ҳозирги Зимбабвелик югурувчи Матиас Канда машғулотлари пайтида одатда буғ поезди билан беллашган ва ҳеч қачон ютқазмаган, Селукве 1968-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Дора Ратхен, Германия Олимпия терма жамоаси спортчиси. У темирйўл станциясида аёл кийимидаги эркак сифатида гумонланиб ҳибсга олинган, 1938 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Лос-Анжелес полицияси ходимлари кексаларни тўнаган қотилни тутиш мақсадида кекса аёллардек кийиниб олишган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Вертолётдаги динозавр Бостон илмий музейига олиб кетилмоқда. Йирик экспонатлар мана шу тарзда белгиланган манзилига етказилган. АҚШ, 1984 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Қатл ҳукми амалга оширилишидан олдин жилмайиб турган гангстер Чарли Биргер, Бентон, 1928 йил 19 апрел.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
"Золушка" эртагининг дастлабки нашрида Золушканинг пояфзали мўйнадан тикилган бўлган, кейинчалик таржимон хатоси туфайли у биллурга айланган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Дунёдаги энг бой одамларидан бири, Amazon асосчиси Джефф Безос ўз карьерасининг бошида, 1999-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
“Юзсиз Чарли” номи билан танилган Реймонд Робинсонни 9 ёшида 11 000 вольт ток уриши натижасида кўзлари ва бурни куйиб кетган ва уларнинг ўрнида тешик қолган. Ўзининг ташқи кўриниши билан одамларни қўрқитмаслик учун Реймонд фақат тунда сайр қилгани кўчага чиққан. Тунда чироқнинг хира-шира ёруғида сайр қилиб юрадиган Реймонд бутун Пенсилвания бўйлаб турли шаҳар афсоналари пайдо бўлишига сабаб бўлган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Биринчи жаҳон урушида юзининг бир қисмидан айрилган аскар учун протез, 1918 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Қадимги Римда одамлар ўз ҳуқуқлари учун курашишининг қизиқарли усули - сецессия мавжуд бўлган. Оддий халқ вакиллари ўзлари билан бир неча кунлик зарур нарсаларни олиб, шаҳарни тарк этишган ва патрицийларни (зодагонлар) ёлғиз қолдиришган. Шаҳарда ҳаёт бутунлай тўхтаб қолган, дўконлар ишламаган, бозорларда озиқ-овқат сотилмаган. Бу шаҳар иқтисодиётини жиддий таъсир кўрсатган ва зодагонлар оддий одамларнинг шартларига рози бўлишга мажбур бўлган. Хусусан, биринчи сецессиядан сўнг, одамларнинг қарзларининг бир қисми кечирилиб, оддий аҳолига давлатни бошқаришга рухсат берилган – Халқ трибуни ташкил этилган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
XII асрдаги пайпоқлар
Улар Мисрда топилган. Бир версияга кўра, улар Африкага сотиладиган маҳсулот сифатида олиб келинган тўқилган ҳинд пахта пайпоқларидир. Ҳозирда улар АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги тўқимачилик музейида сақланмоқда.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Тилацин ёки тасман йўлбарсининг сўнгги қайд этилган видеоси. Бу турнинг сўнгги вакили 1936-йилда Хобартдаги хусусий ҳайвонот боғида қариликдан ўлган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Ўрта асрларда Европада қатл этишга ҳукм қилинган шахс, агар ҳукм чиқарилган жойда бирон бир аёл унга турмушга чиқмоқчи бўлса, авф этилиши мумкин бўлган экан. Бундай ҳолатлар одатда "дор остидаги тўй" деб аталган.
Баъзи мамлакатларда, масалан, Испанияда, бундай таклиф фақат фоҳишалардан чиққан экан. Баъзида омон қолишни истаган жиноятчилар фоҳишага ҳам уйланишга рози бўлган.
Ушбу анъананинг энг машҳур адабий намунаси "Нотр Дам собори" романидаги эпизод бўлиб, лўли Эсмералда осиб қатл қилишга ҳукм қилинган Пьер Гренгуарга турмушга чиқмоқчи бўлган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Полиция учун ўқ ўтказмайдиган жилет варианти. Германия, 1930-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Эркак миномётларни болалар аравачасига беркитмоқда. Амстердам, 1945 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Мухлислар Белгия ва Голландия ўртасидаги футбол ўйинини томоша қилиш учун дарахтларга чиқиб олишган, 1913-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Ўрта аср қалъалари ҳожатхоналари мана шундай кўринишда бўлган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Эркак қизининг чопилган қўлларига қараб турибди. Қизнинг қўллари каучук йиғишда яхши ишламагани учун жазо сифатида чопилган. Конго, 1900-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy