"Танқиддан қочишнинг ягона йўли бор: ҳеч нарса қилманг, ҳеч нарса деманг ва ҳеч ким бўлинг".
Аристотел
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Доктор Дойен сиам эгизакларни ажратиш бўйича биринчи муваффақиятли операцияни амалга оширмоқда, 1910-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Ақл қўйдир, нафс - бўри, иймон эса - чўпон. Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди.
Жалолиддин Румий
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Чарльз Данбер Бёрджесс Кинг - Либерия президенти (1920-1930) 1927-йилги сайловда 234 минг овоз олгани учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Энг қизиғи ўша пайтда рўйхатга олинган сайловчилар сони атиги 15 минг киши бўлган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Сайёрашунос олим Юджин Шумейкер
Ойга дафн этилган ягона одам. Унинг ҳоки Lunar Prospector аппарати ёрдамида Ойга юборилган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Баъзи Осиё мамлакатларида тарвузни тез ейиш бўйича мана шундай қизиқ мусобақалар ўтказилади.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1637-йилда кардинал Ришелье ўлдирилишидан қўрқиб, барча ханжар ва гўшт пичоқлари учини юмалоқ қилишни буюрган. Шундай қилиб стол пичоғи пайдо бўлган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Банкни ўмаргани учун 14 йил қамоқда ўтириб чиққанидан сўнг, Жон Войтович ўша банкга хавфсизлик хизмати ходими бўлиб ишга кирган.
Суратда у банк ёнида "Мен бу банкни ўмарганман" деб ёзилган футболкани кийиб олган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Лондон полицияси ходимлари Темза дарёсига сакраб қутқарув жилетларини синовдан ўтказмоқда, 1930 йиллар.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Болакай "Титаник" кемасининг чўкиши ҳақидаги хабарни ўз ичига олган кечки газетани тарқатмоқда, 1912-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Билмаган бўлсангиз, илгари ноталар шундай чоп этилган.
Ноталар чоп этиш аппарати, 1936 йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Суратдаги 1410-йилда Прагада ўрнатилган 600 йиллик соат дунёдаги энг қадимги астрономик соат бўлиб, ҳозир ҳам ишлайди.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Суперқаҳрамонлар болалар шифохонасида деразаларни ювмоқда. АҚШ, 2000 йиллар.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Ранг ажрата олмаслик бу нуқсонни биринчи бўлиб таърифлаган инглиз олими Жон Далтон шарафига далтонизм деб аталади.
Далтоннинг ўзи ҳам рангларни ажрата олмаган, аммо буни 26 ёшгача билмаган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Бран қалъаси - "Граф Дракула қалъаси" номи билан ҳам машҳур бўлиб, у ерда афсоналарга кўра, машҳур қўмондон Влад III Цепеш ўз юришлари пайтида тунаб қолган. Руминия, 1929-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
"Ё инсоният урушни тугатади, ё уруш инсониятни тугатади."
Джон Кеннеди
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Француз невропатологи Гийом Дюшен 1860-йилларда беморларига электр токи ўтказиш орқали инсон юз ифодаларини ўрганган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Жорж Шарл Дантес - Aлександр Сергеевич Пушкиннинг қотили, 1860-йил.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
1927 йилда Отто Рохведдер нонни автоматик кесиш механизмини ихтиро қилган. У нонни кесадиган ва қадоқлайдиган биринчи машинани яратган ва ихтиро учун патент олган. Олти йил ўтгач, бутун дунё бўйлаб бутун нондан кўра кесилган нон кўпроқ сотилган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Хиросимадаги атом бомбаларидан омон қолган одамлар тасвири. Ҳалок бўлганларнинг умумий сони Хиросимада 90 дан 166 минггача ва Нагасакида 60 дан 80 минггача бўлган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Кубага қарши савдо эмбаргосини жорий этишга қарор қилишдан олдин, АҚШ президенти Жон Кеннеди котибидан ўзи жуда яхши кўрган Куба сигаретларни олиб келишини сўраган. Эртаси куни эрталаб котиб президентга 1200 та сигарет олиб келган ва шундан кейингина фармон имзоланган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Тур де Франс мусобақасида томошабин франциялик велоспортчи Жан-Пьер Женега иссиқ ҳавода қийналиб қолмаслиги учун сув сепмоқда. 1968 йил 9 июл.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Санкт-Петербургдаги машҳур Эрмитаж музейи жаҳон маданий мероси ҳисобланади. Музей мажмуасида 350 та алоҳида зал ва 3 000 000 га яқин санъат асарлари мавжуд.
Тахминларга кўра, Эрмитаждаги барча экспонатларни ўрганиш учун одамга деярли ўн бир йил керак бўлади, бунга ҳар куни саккиз соат вақтни музейда ўтказиш керак бўлади ва шунда ҳам ҳар бир объектга атиги бир дақиқа вақт ажрата оласиз.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Мадагаскар қироличаси Ранавалона тарихдаги энг шавқатсиз ҳукмдорлардан бири бўлган. У қўл остидаги инсонлар руҳсатисиз тушига киргани учун ҳам уларни ўлимга ҳукм қилган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
Туғиб ташлаш билан бўлмас бола, бўлгай бало сизга,
Вужуди тарбият топса, бўлур ул раҳнамо сизга,
Темирчининг боласи тарбият топса, бўлур олим,
Бузилса хулқи, Луқмон ўғли бўлса, бўлғуси золим.
Абдулла Авлоний.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy
18-асрда Англияда ичида хат бўлган бутилкаларни очувчи касби мавжуд бўлган. Фақатгина унга бутилкаларни очишга рухсат берилган ва бутилкаларни ўзи очганлар ўлим жазосига ҳукм қилинган, чунки бундай идишларда давлат аҳамиятга эга бўлган маълумотлар бўлиши мумкин бўлган.
/channel/+fDfbkTmzJQBlM2Iy