hudud_inform | Unsorted

Telegram-канал hudud_inform - Hudud Inform

20563

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан: - энг муҳим, ишончли хабарлар; - аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари; - расмий муносабатлар; - ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир. Мурожаат учун:

Subscribe to a channel

Hudud Inform

🖼 Фотогалерея | Бойсун тоғларида кузнинг илк қори

Ўзбекистондаги табиий гўзалликларидан бири бўлган Бойсун тоғлари бу гал оппоқ қор билан қопланди. Кузнинг сўнгги кунларида тоғ чўққиларига тушган илк қор атрофга хушманзара кўриниш бағишлади. Қор билан ўралган яйловлар ва қоялар ҳудуднинг ўзига хос гўзаллигини янада оширди.

Бу ажойиб манзара табиатнинг нафосатини ҳис қилишни ва тоғларда илиқ чой ичиб, қор уюмлари орасида вақт ўтказишни орзу қилган сайёҳлар учун ҳам ўзгача завқ бағишлайди. Бойсун тоғлари табиатнинг ҳар бир фаслида бетакрор, аммо қиш мавсумига яқинлашаётган айни палладаги манзаралар ўзига хос сокинлик ва тинчлик бахш этади.

Мазкур галерея орқали тоғларнинг қорларга бурканган фусункор манзараларидан баҳраманд бўлинг!

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

Иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас — Энергетика вазирлиги

Президентнинг “Иссиқхона хўжаликларини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 26 сентябрдаги 339–сон қарорига мувофиқ, иссиқхоналар табиий газ учун тўловларни амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин бўлиб, уларга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Яъни, иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга ошириб, табиий газдан фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун, иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябрь, ноябрь ва декабрь) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

Амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўз навбатида, президентнинг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

✅ Самарқанд вилояти Хитой провинциялари билан биродарлашган энг яхши ҳамкор ҳудуд сифатида эътироф этилди

Айни кунларда Хитой Халқ Республикасининг Кунмин шаҳрида “Қардош шаҳарлар-2024” Хитой халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Хитойнинг хорижий давлатлар билан дўстлик ассоциацияси, Хитой халқаро қардош шаҳарлар федерацияси ва Юннан провинцияси Халқ ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 41 давлатдан вакиллар иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикасидан Самарқанд вилояти делегацияси ҳам тадбирга таклиф этилган.

Конференция давомида 2022 йилда Самарқанд вилояти ва Шандун провинцияси ўртасида имзоланган биродарлашув шартномаси доирасида ўтган давр давомида олиб борилаётган ишлар ўрнак сифатида кўрсатиб ўтилди. Иқтисодиёт, савдо, маданият, таълим, фан ва техника соҳаларида олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари юқори баҳоланди.

Тадбир ташкилотчилар томонидан Самарқанд вилояти Хитой ҳудудлари билан биродарлашган энг яхши ҳамкор ҳудуд сифатида эътироф этилди ва махсус соврин билан тақдирланди.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

📊 “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан тадбиркорларга кўрсатилган хизматлар тўғрисида 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига ҳудудлар кесимида маълумот

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

❗️"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-1002-сон, 15.11.2024 й.) имзоланди


🔰 Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини тартибга солади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.

❗️Омбудсман фаолияти қуйидаги асосий принциплардан иборат:

➖қонунийлик;
➖мустақиллик;
➖адолатлилик;
➖инсонпарварлик;
➖камситишга йўл қўймаслик;
➖холислик;
➖очиқлик.

⚡️Сайланиш куни 30 ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Омбудсман лавозимига сайланиши мумкин.

⚖️Қонун билан Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади ва айни бир шахс Омбудсман лавозимига сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмаслиги белгиланди.

⛔️Омбудсман сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни ўз ваколатлари муддатига тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши шарт бўлиб, шунингдек, илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

✔️ОКМКда экспорт прогнози муддатида аввал бажарилди

Жорий йилда ўзининг 75 йиллигини нишонлаётган ОКМК меҳнат жамоаси 2024 йил учун белгиланган маҳсулотлар экспорти прогнозини муддатидан аввал бажаришга муваффақ бўлди.

2024 йил учун 550,0 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниши белгиланган эди. 15 ноябрь санаси ҳолатига 550,8 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Айтиш жоизки йилдан йилга ОКМК экспорт географияси кенгайиб бормоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19та давлатга экспорт қилинади.

Хорижга асосан мис, рух, молибден, рений, қўрғошин концентрати, кадмий, палладий кукуни каби маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.

2024 йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилди. Жумладан, жорий йилдан бошлаб Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Марокаш, Португалия каби давлатларга ҳам мис катанкаси ва мис купороси экспорти амалга оширилаяпти.

Бугунги кунда мамлакатимизда хом ашёдан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртимизда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш жадал ривожланиши оқибатида ички бозорда мисга бўлган талаб ҳам кундан-кунга ошиб бормоқда.

Шу боис комбинатда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Мис кластерини ривожлантириш доирасида янги корхоналар ташкил этилаяпти.

▫️ОКМК Ахборот хизмати

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил бўлди.

Тинчлигимиз абадий бўлсин, байроғимиз доимо мағрур ҳилпирасин!

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

❗️Уй шароитида тирик пилла етиштираётганлар даромад солиғидан озод қилинади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1001-сон, 15.11.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча киритилди

🔰Қонунга кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

🔹жисмоний шахсларнинг уй шароитида тирик пилла етиштириш (касаначилик) фаолиятидан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;

🔹уй шароитида тирик пилла етиштирувчи касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар ижтимоий солиқдан озод қилинади;

🔹тутзорлар билан банд бўлган ер участкалари учун ер солиғи белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев


/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

🔰 Қонунчиликка кўра, ов қилиш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш:

Қизил китобга киритилган ҳайвонот дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса:

🔹БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (136 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹
3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔹
3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун
жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида С.М. га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С. Абдуғаниев раислигида кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра С. М. Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

https://t.me/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

🇺🇿 Ўзбекистон байроғи юртимиз бўйлаб мағрур кезмоқда

Ватанпарвар юртдошларимиз, ёшлар ва ҳарбийлар ҳамроҳлигида рекорд даражадаги 100 метрлик давлатимиз рамзи Хоразмдан Бухорога етиб келиб, Арк қалъасидан олиб ўтилди.

Айни дамда байроқ Самарқанд вилоятига етиб келди.


🇺🇿 18 ноябрь куни байроғимиз Тошкент шаҳрида кутиб олинади!

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

Биринчи хоним COP29да Ўзбекистоннинг миллий павильони билан танишди

Мамлакатимиз павильонининг "Ички барқарорлик" мавзусидаги концепцияси ўзбек хонадонининг қалби ва оилавий уйғунлик рамзи бўлган анъанавий ҳовлига асосланган. Павильон мамлакатимиз иқлимига мос, вақт синовидан ўтган барқарор, анъанавий материаллар ва қадимий усуллардан фойдаланилган ҳолда бунёд этилган.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

✅ Қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

Рақобат қўмитаси огоҳлантирмоқда

Ижтимоий тармоқларда биологик фаол қўшимчалар рекламаси “минг бир хасталикка даво” сифатида, “мўъжизакор” таъсири ҳақида истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ иборалар асосида жойлаштирилиши истеъмолчиларнинг режали (анъанавий) даволашдан воз кечиб, ўз-ўзини даволаш усулларини кенг қўлланилишига, ҳаттоки фожиали ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Ачинарлиси, бундай маҳсулотларни диний блогерлар томонидан бевосита реклама қилиниши истеъмолчиларни чалғитиб, уларда ушбу маҳсулотларни дори воситаси ва даволаш хусусиятига эга эканлиги ҳақида янглиш фикрлар шаклланишига ҳамда уларни истеъмол қилинишига ундамоқда.

Қўмитага рекламаларга ишониб, айнан шу каби маҳсулотларни сотиб олган, бироқ уларни истеъмоли натижасида соғлиги янада ёмонлашганлиги тўғрисида фуқвролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида БФҚлар бўйича 1 мингтага яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, истеъмолчиларга 118 млн сўм моддий зарарлар қопланиши таъминланган.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, мажлисда бош вазир номзоди тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

❗️ Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ўтказилади


“Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-393-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта (Президент, ижод, ихтисослашган таълим муассасалари) таълим ташкилотларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани нуфузини ошириш ва унинг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан янги тизим жорий этилади.

⚡️Янги тизимга кўра:

“Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, фаол ҳаётий позиция” тамойилига асосан янгиланган ЧҚБТ фанининг ўқув дастури ва дарсликлари яратилади;
➖таълим ташкилотларида ЧҚБТ фани ҳафтасига икки соатдан ўқитилади.

❗️2025 йил 1 июндан таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади.

➡️Шунингдек, таълим ташкилотларида:

🔹ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;

🔹зиёлилар ва нуронийлар иштирокида “уч авлод учрашувлари” ташкил этилади;

🔹ҳарбий хизматчилар томонидан мотивацион суҳбатлар ва маҳорат дарслари олиб борилади.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари раҳбарлари сайланди:

🔹 Равшан Мамутов Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Шарофиддин Назаров Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
🔹 Гулрух Агзамова Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Илҳом Абдуллаев Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Жаҳонгир Ширинов Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Бобур Бекмуродов Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Нодир Жумаев Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Улуғбек Шерматов Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Хайрулло Ғаффоров Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

UZ: Телеграм мессенжерида "Сизга 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунаси совға сифатида юборилди" каби ёзувли хабар билан бирга сохта ҳавола келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу зарарли ҳаволаларда фойдаланувчи қурилмасидаги барча аккаунтлар ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш имконини берувчи вируслар бўлиши мумкин.

Фуқароларни бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликка, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

Президент партиялар сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидлади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Президентимиз “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мактабларда муаллимларни танлов асосида ишга қабул қилиш, фарзандларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларга она тили ва чет тилларни ўргатиш учун янада кенг шароитлар яратишга оид таклифларига қўшилди.

Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни янада яхшилаш, аҳолимизнинг пенсияга чиқишдаги кафолатли ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархлар сунъий ошишини олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишларини маъқуллади.

Экологик партиянинг давлат органлари ва корхоналар ҳудудида яшил боғлар ташкил этиш, экологик маданиятни юксалтириш бўйича дастур қабул қилиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

Мудофаа вазирлигига кўра, Шарқий ҳарбий округи ҳудудида режавий машғулотлар амалга оширилиб борилмоқда.

Шу муносабат билан фуқаролардан йўлларда ҳарбий техникалар ҳаратакати давомида йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш ҳамда ОАВлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмаслик сўралмоқда.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

❗️ “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади


“Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-392-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

🔰 Қарор билан жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

⚡️Қарорга кўра, 2025 йил:

1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;

1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади;

1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади;

1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

🗓2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

🔹5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;

🔹ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;

🔹ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

🇬🇧Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази "Chatham House" институтида Марказий Осиёдаги иқтисодий ривожланиш тенденцияларини тақдим этди

Қироллик халқаро муносабатлар институти "Chatham House"да Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О.Хакимов маъруза қилди.

📝Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини етказиш ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Британия Қироллик халқаро муносабатлар институтида “Chatham House”да халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

🤝Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

📊Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркзи директори Марказий Осиё мамлакатларининг, шу жумладан Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари, савдо, инвестицион муҳити, қазилма бойликлари, энергия ресурсларидан фойдаланиш истиқболли лойиҳаларни тақдим этди.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

❗️Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда

“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–996-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қонунга кўра, қуйидагилар болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир:

🔹жисмоний зўравонлик;
🔹жинсий зўравонлик;
🔹руҳий зўравонлик;
🔹ғамхўрлик кўрсатмаслик;
🔹эксплуатация қилиш;
🔹таъқиб этиш (буллинг).

🚫Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

❗️Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради.

✅ Қонунга мувофиқ:

➖зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгиланмоқда;
➖болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жумладан, зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда.

📑 Шунга кўра, ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади.

🗓 Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

🏢 Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📞 Агентлик ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ва чора-тадбирлари тўғрисида ахборот олинишини, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олди олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган ишонч телефони ишлашини таъминлайди.

❕Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

⚠️ Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бош котибининг таълим сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси Андреас Шлахер билан учрашди.

“Маҳоратли ўқитувчи — миллат таянчи: узлуксиз касбий ривожлантиришнинг замонавий тенденсиялари” конференсияси доирасида ташкил этилган мазкур учрашувда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва режалар муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида вазир Ҳилола Умарова Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритар экан, бунинг натижасида ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг билим олиш кўрсаткичи ва натижалари йилдан-йилга ортиб бораётганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Мулоқот доирасида мамлакатимиздаги кўплаб мактабларда жорий қилинаётган янги баҳолаш тизими, унинг афзалликлари ҳамда таълимдаги ўсиш кўрсаткичлари ҳақида фикр юритилди.

Бундан ташқари, Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ҳузурида ташкил этилган Халқаро баҳолаш маркази фаолиятига атрофлича тўхталиб ўтилди.

Андреас Шлахер ўз сўзида:

"Барчамизга маълумки, келгуси йил PISA 2025 синовлари бўлиб ўтади ва унда ўзбекистонлик ўқувчиларнинг ҳам муносиб иштирок этиши кутилмоқда. Ва ўйлайманки, юртингизда бугунги кунда олиб борилаётган кенг миқёсдаги таълим ислоҳотлари ушбу жараёнларда ҳам ўз самарасини беради.

Шунингдек, 2025 йилда TALIS 2024 тадқиқот натижалари эълон қилинади. Мактаблардаги таълим олиш сифати ва натижаларини ўзида ифода этадиган ушбу таҳлилларда ўзбек ёшларининг ўрни ва билим даражаси муносиб баҳоланишига ишонаман", — деди.


/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

⚡️ Қонунчиликка кўра, истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим.

✔️ Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.

⚖️ Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

✍️ СМТИ ва Глобал ҳамкорлик ва барқарорлик халқаро фонди ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

🔵Жорий йил 12 ноябрда Ўзбекистон делегациясининг Швецарияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва Глобал ҳамкорлик ва барқарорлик халқаро фонди (GCERF) ўртасида англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

🔵Ҳужжатни СМТИ директори Элдор Арипов ва GCERF ижрочи директори Халид Косер имзолади.

GCERF – штаб-квартираси Женевада жойлашган етакчи халқаро ташкилот бўлиб, 2014 йилдан бери дунёнинг 23 мамлакатида терроризмга қарши курашиш ва репатриантларни реабилитация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Фонднинг ушбу лойиҳаларга киритган умумий сармояси 200 миллион доллардан зиёдни ташкил этади.


/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Hudud Inform

🔰 Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…
Subscribe to a channel