huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштириш такомиллаштирилади


"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилади:

🔹33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

🔹ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

🔹ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

🔹10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

✔️ Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Турон йўлбарслари” ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилади


🔰Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Агентлик тизимидаги мактабларда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг янги тизимини жорий қилиш мақсадида дарсдан ташқари машғулотлар сифатида қуйидаги машғулотлар ташкил этилади:

1️⃣ 5–8-синфларда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардаларимизнинг ибратли ҳаётини бугунги ҳарбийларимиз жасорати билан боғлаб, Ватан ҳимоячиси кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган;

2️⃣ 9–11-синфларда ҳарбий ўйинлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, ўқувчиларнинг ҳарбийлар билан бевосита учрашувларини ташкил этиш орқали ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини ошириш ва ҳарбий хизматга тайёргарлик босқичини ўташга йўналтирилган.

✅ Ҳар йили ўқувчилар ўртасида “Турон йўлбарслари” ҳарбий спорт (“Темур тузуклари” билимдони, камондан ўқ отиш, қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, спорт қуролидан ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш) мусобақалари ўтказилади.

▶️ Миллий анъана ва қадриятларни акс эттирадиган намунавий мактаб бурчаклари ташкил этилади.

📋 Ўқувчиларда ахлоқий, ижтимоий-ҳиссий ва эстетик дидни ривожлантириш, тарихий сиймолар ҳаётини бадиий талқинда акс эттириш, миллий қадриятларни улуғлашга йўналтирилган “Турон” театр студияси фаолияти тажриба-синов тариқасида йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда ўқув жараёни STEM модели бўйича ташкил этилади


🔰 Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон” университети билан ўзаро интеграциялашган ўқувчиларни муҳандислик асосларига ўргатиш бўйича таълим дастурлари жорий қилинади.

🔘Бунда:

🔹Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ўқув жараёни 5 йиллик дастурлар асосида STEM модели бўйича ташкил этилади;

🔹муҳандислик дастурларига танлов умумий ўрта таълим муассасаларининг математика, мантиқий фикрлаш, информатика ва муҳандислик йўналишлари бўйича қобилияти бор 6-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади;

🔹муҳандислик таълим дастурлари “Янги Ўзбекистон” университети бакалавриат таълим дастурлари билан ўзаро интеграция қилинади;

🔹муҳандислик таълим дастурларини лозим даражада ўзлаштирган битирувчиларга ўз ўқишини “Янги Ўзбекистон” университети тегишли бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичидан давом эттириш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-923-сон, 02.04.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди

🔰Унга кўра:

▶️“Ҳамкорлик шартномалари”га асосан “20 минг тадбиркор –500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорларга (бундан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари мустасно) айрим солиқларни ҳамда айланмадан олинадиган солиқни ушбу тадбиркорлар яратган янги иш ўринлари сонига қараб қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади:

🔹51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – 3 ойгача;

🔹101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – 6 ойгача;

🔹200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилганда –12 ойгача.

✅ Шунингдек, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 2025 йил 1 январгача қуйидаги миқдорда пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди:

🔸51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи;

🔸101 дан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 75 фоизи;

🔸200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилганда – ушбу солиқларни тўлашдан озод этилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг Интернетдаги махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

❗️Бунда, ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилиши белгиланган.

☑️ Шунингдек, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Энергетика вазирлигининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

‼️ Дарахтларни парвариш қилишга кимлар масъул?


✳️ Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантиришга қуйидагилар масъул ҳисобланади:

1️⃣ Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.

2️⃣ Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида — ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.

3️⃣ Ташкилотларнинг ҳудудларидаер эгалари.

4️⃣ Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларидаАвтомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.

5️⃣ Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари.

6️⃣ Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.

7️⃣ Фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.

8️⃣ Захира ерлардамаҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф-хатар) ишораси ҳисобланади.

☑️ Ушбу ишора қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;
➖тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда;
➖фара чироқлари ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;
шатакка олишда (шатакка олинган механик транспорт воситасида);
➖“Болаларни ташиш” таниқлик белгиларига эга бўлган транспорт воситасига болалар чиқаётганда ва ундан тушаётганда.

✅ Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишорасини ёқиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_апрелдан

🗓 1 апрелдан нималар ўзгаради?


🔹Банк устав капиталининг энг кам миқдори ошириладиБАТАФСИЛ

🔹Айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар ажратилади ➖БАТАФСИЛ

🔹Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида эксперимент тариқасида айрим хизматлар кўрсатиладиБАТАФСИЛ

🔹Номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда рағбатлантириладиБАТАФСИЛ

🔹Туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари сертификатланади ➖БАТАФСИЛ

🔹Айрим тадбиркорларга субсидия берилади ➖БАТАФСИЛ

🔹“Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади ➖БАТАФСИЛ

🔹“Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси доирасида энг яхши медиа маҳсулотларга пул мукофоти берилади ➖БАТАФСИЛ

🔹Давлат харидлари доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференцияси берилади ➖БАТАФСИЛ

🔹Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади ➖БАТАФСИЛ

🔹Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтингига қараб берилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак.

▶️ Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_апрелдан

✅ Қонунчиликка кўра, тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Темир "ошхона"нинг метин аёли


Батафсил 👉 https://youtu.be/v-a8vQxbCUQ

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — 1 кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида — 3 кунда бир маротабани ташкил қилади.

⏩ Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали маҳалла билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Бизнес мотиватор билан суҳбат


Батафсил: https://youtu.be/afLVgA74Nvg

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

📝 Тадбиркорлик субъектларининг маҳаллаларда, шу жумладан ташкил этилган микромарказларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилиши белгиланган.

📌 Бунда, ташаббускор лойиҳада камида 30 фоиз улуш билан иштирок этиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ижод мактаблари фаолияти янада такомиллаштирилади


“Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-147-сон, 01.04.2024 й.) қабул қилинди

🗓 2024/2025 ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларида:

🔹ижтимоий ва ижодий фаол, кенг жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган адиблар ва жамоат арбоблари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади;

🔹“Ёш таржимонлар” клублари фаолияти йўлга қўйилади;

🔹“Матншунослик” дарслари ташкил этилади;

🔹ҳар йили 2 маротаба ўқувчиларнинг “Ижод боғидан гулдаста” номли тўпламларини нашр этиш амалиёти йўлга қўйилади;

🔹“Тасвирий санъат ва чизмачилик” фани негизида “Санъат” (ART) фани киритилади;

🔹7–9-синфларнинг “Технология” фани доирасида робототехника асослари ўргатилади.

2024/2025 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида бадиий адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни саралашга қаратилган кўрик-танлов ўтказилади.

➡️ Ҳар йили:

🔸“Менинг биринчи китобим” лойиҳаси доирасида ҳар бир ижод мактабидан камида икки нафар ўқувчининг ижодий ишлар тўплами нашр этилади;

🔸анъанавий “Зомин семинари”да ҳар бир ижод мактабидан камида 5 нафардан ижодкор ўқувчиларнинг иштироки таъминланади.

📜 Ҳар бир ижод мактаби “Туркий адабиёт дурдоналари” номли 100 жилддан иборат китоблар мажмуаси билан таъминланади.

✔️Ижод мактаблари олий таълим муассасалари ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналарига бириктирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади


🔰 Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда:

🔹чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;

🔹математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

✅ Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.

🔘 Бунда, устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:

🔸Кембридж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;

🔸Президент мактабларида камида 1 йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Академиклар иштирокида дарс ўтиш амалиёти йўлга қўйилади


"Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-55-сон, 01.04.2024 й.) қабул қилинди

🔰2024/2025 ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида дарс ўтиш амалиёти йўлга қўйилади.

🏢Мазкур мактабларда:

🔹ўқувчиларнинг яратувчанлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дарслар ташкил этилади;

🔹ўқувчиларга амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларида кўмак кўрсатилади;

🔹ўқувчилар ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб этилади ҳамда Фанлар академияси тизимидаги илмий лабораторияларда олиб борилаётган лойиҳалар билан таништирилади;

🔹ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш мақсадида “Ёш академиклар” клублари ташкил этилади.

📁Ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишни назарда тутувчи “Ихтирочиликка қадам” танлови ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш:

БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформа”сига ўтказилиши белгиланган.

▶️ Шунингдек, субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги электрон платформа орқали онлайн текширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳар йили “Энг яшил маҳалла” танловини ўтказиш ва танлов натижалари бўйича ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги рағбатлантириш чораларини кўриб бориш белгиланган:

🔹маҳалланинг тегишли жамғармасига дарахтлар экиш ва суғориш, “яшил жамоат парки”ни яратишга жами 500 миллион сўмдан ўтказиб бериш;

🔹ўзини ўзи бошқариш органларига хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль харид қилиш ва топшириш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Велосипедни бошқаришга неча ёшдан рухсат этилади


Манба: Йўл ҳаракати қоидалари

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


🔹“Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-138-сон, 20.03.2024 й.);

🔹Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади➖ Манба: (ПҚ-139-сон, 25.03.2024 й.);

🔹Барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш лойиҳаси амалга оширилади ➖ Манба: (ПҚ-140-сон, 27.03.2024 й.);

🔹“Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати” ишлаб чиқилади ➖ Манба: (157-сон, 27.08.2024 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️
Қонунчиликка кўра, поездларнинг вагонлари, автотранспортлар ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – БҲМнинг иккидан бир қисми (170 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Ҳомиладор аёлларга туғруққача парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади

Манба: Меҳнат кодекси

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

Ундиришдан озод қилишгача: Алимент ҳақида ҳаммаси

Болаларга тўланадиган алимент миқдори қанча, алимент тўловчи чет элга ишлагани кетиши мумкинми, алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади, алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари қандай, ажрашга эр ва хотиндаги қандай ҳуқуқ, мажбурият ва чекловлар бор? Шу ва алимент ҳақида кўпчилик эътибор қаратмайдиган бошқа жиҳатлар «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео
👉 https://youtu.be/2G3T-if_MOo

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_апрелдан

🗓 Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 октябргача Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақаларини электрон расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Кўп иш стажига эга педагоглар мажбурий аттестациядан ўтказилмайди

Манба: ВМҚ-572-сон, 17.09.2021 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_апрелдан

🔰Қонунчиликка кўра, давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади:

🔹3 та ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз;

🔹2 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз;

🔹1 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel