#Биласизми
✅ Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шунингдек ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетаётган ва “labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетишдан олдин давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда “уста-шогирд” мактабларига ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда БҲМнинг 4 бараваригача (1 млн 360 минг сўмгача) грантлар ажратилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
#Биласизми
✳️ Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади:
▶️ Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори ўрнатилган қуввати:
🔹 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлганда БҲМнинг 7 баробар (2 млн 380 минг сўм);
🔹1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлганда БҲМнинг 10 баробар (3 млн 400 минг сўм);
🔹1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлганда БҲМнинг 15 баробар (5 млн 100 минг сўм);
🔹2 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 20 баробар (6 млн 800 минг сўм);
🔹5 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 50 баробар (17 млн сўм, фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда).
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг
🔰 Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш қуйидаги ҳолларда содир этилса 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
➖ баданга ўртача оғир шикаст етказиб;
➖ бир гуруҳ шахслар томонидан;
➖ совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб;
➖ кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги
Азиз юртдошлар!
Жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик, сабру қаноат ва шукроналик сингари улуғ фазилатларни мустаҳкамловчи муқаддас айём – Қурбон ҳайити билан барчангизни самимий муборакбод этамиз.
Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари #Қабул2024
❗️Президентнинг 2024 йил 24 майдаги ПФ–80-сон Фармонига асосан Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейлари ташкил қилинди.
✔️Жорий йилнинг 20 июнь кунидан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Наманган ва Самарқанд вилоят академик лицейларига 2024/2025-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари томонидан https://litsey.uzbmb.uz портали орқали ҳужжатларни онлайн ҳужжат топшириш жараёни бошланади.
📄 Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
➖ Ариза;
➖ Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт ёки ID карта нусхаси);
➖ 3.5x4.5 ўлчамдаги рангли расм (оқ фонда).
▶️ Ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 10 июлга қадар (шу куни ҳам соат 24:00 га қадар) давом этади.
➡️ Айни пайтда академик лицейда ўқишни истаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида "Call-center" ташкил этилган бўлиб, қуйидаги телефон рақамлар орқали ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин:
☎️ Мурожаатлар учун:
▪️Наманган вилоят академик лицейи +998 69 233-07-20;
▪️Самарқанд вилоят академик лицейи +998 66 240-94-15.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✔️ Қонунчиликка кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
“Ер ажратиш билан боғлиқ ҳуқуқий низолар ва уларни ҳал қилиш масалалари” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади
#Биласизми
✔️ Қонунчиликка кўра, эр ва хотиннинг ҳар бири машғулот тури, касб ва туриш ҳамда яшаш жойини танлашда эрклидир.
📌 Хотинига (эрига) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.
☑️ Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
♟Қонунчиликка кўра, ФИДЕ рейтинги бўйича 1800 ва ундан юқори балл тўплаган шахматчиларга, истисно тариқасида, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан имтиҳонсиз шахмат бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тақдим этилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Эслатма #Биласизми
❗️ Ота-оналар қуйидаги ҳавола орқали, оромгоҳлар қандай талабларга жавоб бериши, оромгоҳ учун йўлланмалар пулида имтиёзлар борлиги, оромгоҳдаги гуруҳлар таркибидаги болалар сони қанча бўлиши, оромгоҳлар давомийлиги неча кун бўлиши ва шу каби бошқа ҳуқуқий эслатмалар билан танишишлари мумкин.
Батафсил: https://hudud24.uz/news/farzandini-lagerga-iuboraiotgan-ota-onalar-uchun-khukukii-eslatmalar
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 январгача томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Қурбон ҳайити байрами 16 июнь куни нишонланади
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ҳамда фақат қонунга бўйсунади
#Биласизми
❗️Қонунчиликка кўра, умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқитувчиларининг йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги 56 календарь кун этиб белгиланган.
📁Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилиши белгиланган.
📌 Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оила таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (34 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
📋 Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб ускуналарни сотиб олиш мақсадлари учун 50 млн сўмгача гаровсиз имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
❗️Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар
#Биласизми
✅ “Ишга марҳамат” мономарказларида инклюзив таълим асосида касб-ҳунарга ўқитилаётган ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақаси билан бир вақтда, БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг
🔥Корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш:
🔹фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (340 минг сўмдан 1 млн 20 минг сўмгача);
🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Конунчиликка кўра, кафиллик шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш ҳисобланади.
✅ Шунингдек, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
❗️Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилади. Ёзма шаклда тузилмаган кафиллик шартномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.
✔️ Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
⚡️Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
❗️ “Адолат нашрлари”да 10 кун муддат ичида кодексларнинг энг сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар билан чоп этиш имкони яратилди.
✔️ Эндиликда, давлат органлари, идоралар ва китобхонларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда буюртма тушган санадан 10 кун муддатда барча турдаги кодексларни нашр этиб бериш тизими йўлга қўйилди.
🗓 Бундан буён ҳар ойда кодексларни энг сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалари билан мунтазам равишда чоп этиб бориш йўлга қўйилади.
+998 71 233 25 65
+998 33 280 55 40
+998 97 430 19 69
@adolat_nashrlari
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 480 500 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган.
✔️ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, 3 ва ундан ортиқ иш ўринига эга озиқ-овқат дўконларида битта назорат тарози, майдони 1500 кв.м ва ундан ортиқ бўлган савдо залларида эса иккита жойда назорат тарозилари ўрнатилади.
✅ Ҳар бир истеъмолчи ўзи харид қилган маҳсулотини мазкур назорат тарозиларида тортиб, текшириб олиш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
❗️Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун дам оламиз?
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, оилавий боғчалар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчисига тегишли тоифа бўйича 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда иш ҳақини тўлаш учун субсидия ажратилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Тергов судьясига санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади