huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_августдан

🔰 Қонунчиликка кўра, давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда қуйидагилар белгиланди:

🔹 республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;

🔹 тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди


Манба: Ҳукумат қарори (427-сон, 10.07.2025 йил)

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Хорижий инвесторлар кенгаши мажлисида эришилган келишувлар ижроси таъминланади


“Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–226-сон, 18.07.2025 й.) қабул қилинди.

📙 Қарор билан Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

🏛 Қарорга кўра, Кенгаш котибияти нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилади ҳамда унинг аъзолигига халқаро молия институтлари ҳам жалб қилинади.

💰 Кенгаш котибияти томонидан хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри ишлаш орқали мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция маблағларини жалб қилишга кўмаклашилади.

📝 Бундан ташқари, Кенгашнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан боғлиқ фаолиятини Кенгаш котибияти томонидан мувофиқлаштириш бўйича маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари билан маслаҳатлашувлар ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар

🔰 Қонунчиликка кўра, санитар тозалаш корхоналари ҳамда ободонлаштириш бошқармалари ходимлари ўртасида "Табиат уйғунлиги ҳимоячиси" танлови ўтказилади.

⌛️ Танловда иштирок этиш учун ходимлар узоқ вақт (камида 10 йил) давомида фаолият юритган бўлиши зарур.

📜 Бунда тегишли ташкилотлар 3 нафардан номзодларни тавсия этган ҳолда, 1 октябргача Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ариза билан мурожаат қилиши лозим.

💰 Танлов ғолибларининг давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларига 1 йиллик контракт суммаси, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан ортиқ бўлмаган қисми тўлаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди


“Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармойиши (ПФ–43-сон, 18.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармойиш билан 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Бунда:

🔹 бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 35 500 та;
▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 36 023 та;
▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 36 460 та;
▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 36 761 та.

🔹 магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 9 922 та;
▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 10 191 та;
▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 10 477 та;
▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 10 784 та.

📝 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:

🔸 республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;

🔸 давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;

🔸 Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ўқувчилар физиология ҳолати асосида спорт турларига йўналтирилади


“Ўқувчиларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали уларни спорт турларига йўналтириш ҳамда спортни оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (447-сон, 17.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни тиббий кўриклардан ўтказишда уларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турига бўлган қобилиятини аниқлаш ва спортга йўналтириш бўйича электрон тизим йўлга қўйилади.

🔗 2025/2026 ўқув йилидан ҳар йили 1 марта мактаб ҳамширалари учун ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилади.

📙 Шунингдек, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш орқали уларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари шакллантирилиб, “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимига киритилади.

📋 “ERP-maktab” ахборот тизимида ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари асосида уларнинг спорт турига бўлган қизиқишлари аниқланади ва тизимда қайд этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Айрим темир йўл транспорти ходимларининг иш вақти режимлари тартибга солинди


“Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимлари тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3650-сон, 17.07.2025 й.).

🔰 Низомга кўра, иш вақтининг нормал давомийлиги 5 кунлик ёки 6 кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

⏳ Ишларни бажариш жойи хизмат кўрсатилаётган асосий иш жойидан ташқарида бўлса, мазкур тоифадаги ходимларнинг 24 соатда босиб ўтган йўлининг 8 соати бевосита уларнинг иш вақтига қўшилади.

✔️ Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг иш вақтига қуйидагилар киради:

🔹 ишга тайёргарлик кўриш вақти, шу жумладан, йўл-йўриқдан ўтиш вақти;

🔹 ишдан олдинги тиббий кўрикдан ўтиш вақти;

🔹 асосий меҳнат вазифаларини бажаришга бевосита сарфланадиган вақти;

🔹 асосий иш жойидан хизмат кўрсатилаётган иш жойига йўловчи сифатида бориш ва ундан қайтиш ҳамда кутиш вақти;

🔹 ходимга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларда унинг бўш туриб қолган вақти.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизими такомиллаштирилади


Ҳукумат қарори (446-сон, 16.07.2025 й.) билан “2025–2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш” концепцияси тасдиқланди.

🔰 Концепция республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичларини белгилайди.

📙 Концепцияга кўра, ички назорат тизимини ривожлантириш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
➖ назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш;
хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш;
➖ назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш;
➖ ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш;
➖ ички назорат тизимини доимий мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш.

📜 Ушбу устувор йўналишларини қуйидаги механизмлар орқали амалга ошириш лозим:

🔹 ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш;

🔹 ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш;

🔹 ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш тартиби белгиланди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Истиқболли ташаббуслар рағбатлантирилади


“Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–113-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, қуйидагилар аҳолининг истиқболли ташаббусларини рағбатлантириш чора-тадбирларининг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 самарали ва халқчил ислоҳотларни амалга оширишда кенг жамоатчилик ва жамиятнинг турли қатламлари вакилларининг иштирокини қўллаб-қувватлаш;

🔹 истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг аҳоли қатлами учун очиқ мулоқот майдонини яратиш;

🔹 замонавий, илғор ғоялар ва истиқболли ташаббусларни саралаш ва танлаб олишнинг самарали механизмларини жорий қилиш.

🏛 2025 йилдан ҳар йили "Келажак учун" истиқболли ташаббуслар форуми ўтказиб борилади.

📙 Форум ўтказиладиган устувор йўналишлар ҳар йили “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита томонидан белгилаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

📝 Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.

📁Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:

🔹охиригача олинмаган иш ҳақини;

🔹ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;

🔹меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни.

📌 Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

💸 Ҳисоб-китоб қилиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик оширилади


“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-111-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра:

🔹Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди;

🔹Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;

🔹Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;

🔹Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;

🔹Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;

🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.

🗓 2025 йил 1 сентябргача қуйидагиларга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади:

➖бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш;

➖ ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатларини янада кенгайтириш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🚫Қонунчиликка кўра, қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:

🏷фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини;

🏷таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини;

🏷Ўзбекистон тиббиётида қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини;

🏷Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, боланинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган қасддан содир этиладиган ҳаракат болаларга нисбатан зўравонлик деб эътироф этилади.

🚫 Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Банкни тугатишга оид қоидалар белгиланди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

⚠️ Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:

БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Талабаларни ўқишга қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади


Президент Фармони (ПФ–114-сон, 19.07.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Фармон билан киритилган ўзгартиришларга кўра, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида талабаларни Турин политехника университети (Италия Республикаси) ўқув режа ва дастурлари билан бир қаторда бошқа илғор хорижий олий таълим ташкилотларининг ҳам ўқув режа ва дастурлари асосида ўқитиш тизими жорий қилинади.

✔️ Шунингдек, олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш жараёнлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги келишувлар амалга оширилади


“Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–225-сон, 17.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 2025–2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг асосий кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли молларни олиб келиш ва маҳаллий шароитда наслчилик-селекция ишлари ёрдамида кўпайтириш орқали уларнинг сонини 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказиш;

🔹 мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Мўғулистонга экспорт ҳажмини ҳар йили ошириб бориб, 10 баробарга кўпайтириш чораларини кўриш.

✔️ 2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабргача Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорларга:

🔸 ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

🔸 ҚҚСни тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади.

📝 2025–2026 йилларда қуйидагилар ташкил этилади:

▪️ Мўғулистоннинг йирик савдо марказларида “Ўзбекистон маҳсулотлари” ярмаркаси;
▪️ Улан-Батор шаҳридаги йирик савдо майдонларида Ўзбекистон маҳсулотлари стенди;
▪️ Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйи.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар

📘 Конституцияга кўра, мулкдор ўзига тегишли мол-мулкдан ўз хоҳишича фойдаланади.

✅ Аммо, мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

❗️Шунингдек, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар молиялаштирилади


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нафақа тайинлаш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (444-сон, 16.07.2025 й.) билан “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

🔗 Нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва нафақаларни тайинлаш “E-probatsiya” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

✍️ Ариза берувчи жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида туман (шаҳар) пробация бўлимлари (ваколатли орган) га шахсан мурожаат қилади.

⏳ Ваколатли орган 1 иш кунида ариза берувчини нафақа тайинлангани ва нафақани олиш учун мурожаат қилиниши лозим бўлган тижорат банки тўғрисида хабардор қилади.

📙 Нафақа олувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки жазони ўтаб бўлганлик ёхуд жазодан озод қилинганлик ҳақидаги маълумотнома асосида, 1 ой муддатда тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.

📌 Маълумот учун: нафақа миқдори БҲМнинг 6 бараварини ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форуми ўтказилади


Фармон билан “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш, истиқболли ташаббусларни йиғиш, таҳлил қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

⏳ Форум доирасида истиқболли ташаббусларни йиғиш, дастлабки саралаш ва умумлаштириш жараёнлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан ҳар йили 1 июлдан 1 сентябргача ўтказилади.

📙 Форумда муҳокама қилиш учун юбориладиган истиқболли ташаббуслар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:

➖ долзарблик;
➖ ўзига хослик;
➖ имкониятлилик;
➖ таъсирчанлик;
➖ тармоқ ёки жамиятга ижобий таъсир кўрсатиш.

📝 Менторлар кенгаши томонидан топ-10 деб топилган энг долзарб истиқболли ташаббуслар Президент иштирокида ўтказиладиган Форумнинг ялпи мажлисида муҳокама қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми #Солиқ_имтиёзлари

🪙 Қонунчиликка кўра, асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий ва республика босқичларида ҳамда халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔖 Қонунчиликка кўра, тест синовлари тўғрисида абитуриентларга маълумот бериш учун тайёрланадиган материаллар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай форматда бўлиши лозим.

📝 Жумладан, видеороликлар сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилиши керак.

✔️ Шунингдек, таълим олаётган ногиронлиги бўлган талабаларга таълим жараёнида кўмаклашиш учун унинг оила аъзоси ёки бошқа шахсларга олий таълим муассасасида ушбу талабанинг ёнида бирга бўлиши учун шароит яратилиши зарур.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

⚠️ Қонунчиликка кўра, фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик:

➖ БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Илк ривожланиш марказлари ташкил этилади


Ҳукумат қарори (439-сон, 14.07.2025 й.) билан “Илк ривожланиш марказлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🏛 Низом мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш бўйича Илк ривожланиш марказларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

📙 Марказлар 3–6 ёшли болаларни, хусусан, камбағаллик даражаси юқори ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилалар фарзандларини қамраб олган ҳолда ташкил этилади.

✔️ Марказлар қуйидаги 2 та модел асосида фаолият кўрсатади:

🔹 махсус мактабгача таълим хизмати модели – педагоглар томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилаларнинг 2–7 ёшли фарзандлари учун яшаш хонадонига борган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;

🔹 ўйин гуруҳи модели3–6 ёшли болалар учун Марказларда ташкил этилган қисқа муддатли (3,5–4 соат) гуруҳ.

📝 Марказлар туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузурида ташкил этилади.

⛔️ Марказларга қабул қилинган барча тарбияланувчилардан ота-она тўлови ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Ёш шифокорларга устамалар тўланади


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Республикада мойли экинларни етиштириш ривожлантирилади


“Республикада мойли экинлар етиштиришни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (438-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан республика ҳудудларида мойли экинлар уруғликларини етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар тасдиқланди.

📋 Қарорга кўра, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган майдонларнинг 5 фоизигача алмашлаб экиш тизимида мойли экинлар экилишига рухсат берилади.

📗 Кунгабоқар экинининг тупроқ унумдорлигига таъсирини инобатга олиб, асосий ва такрорий майдонларга экилган кунгабоқар экинидан кейин сидерат экинларини экиш ва тупроқ остига шудгор қилиш амалиёти қўлланилади.

🖼 Қайта ишловчи ёғ-мой корхоналари билан маҳсулот етиштирувчи субъектлар ўртасида мойли экинлар ҳосилини харид қилиш бўйича шартномалар "Агроплатформа" ахборот тизими орқали тузилади.

🔗 2026 йил ҳосилидан бошлаб, мойли экинлар етиштириладиган майдонларнинг аниқ ҳисоб-китоби юритилади ва ушбу экин майдонларининг 500 гектарида илмий асосланган алмашлаб экиш тизими жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel