huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ижро интизомини самарали ташкил этишда давлат органлари раҳбарларининг маъсулияти янада оширилади


🔰Фармон билан 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

✔️ давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар алоҳида тузилма сифатида бевосита биринчи раҳбарлар бўйсунувига ўтказилади;

✔️ давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Адлия вазирлигида режа-жадвал асосида ҳар уч йилда бир маротаба малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

📝 Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини назорат қилиш бўйича янги тартиб жорий этилиши муносабати билан;

🔹 Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси негизида 20 та штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ташкил этилади.

🔹Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини баҳолаш амалиёти жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_августдан

🪙 Қонунчиликка кўра, маҳаллий мебель технологлари учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган малака сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_августдан

🪙 Қонунчиликка кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади. Бунда:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди


Манба: ВМҚ-405-сон, 01.07.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️ Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчига аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларини ҳамда двигатель шовқинини белгиланган меъёрдан баланд овозда қилиб фойдаланиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, йўловчи ташиш поездига тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланадиган касаллик ёки бахтсиз ҳодиса оқибатида кечикканда, йўловчига поезд жўнаган вақтдан бошлаб 3 суткада чипта тўлиқ қиймати (плацкарта қийматидан ташқари) тўлаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Фирибгарлик учун қандай жазо белгланган?


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔖 Кафиллик – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш.

✅ Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредит олдида солидар жавоб беради.

📍 Шунингдек, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.

⚠️ Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилади. Ёзма шаклда тузилмаган кафиллик шартномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_августдан

🗓 Қонунчиликка кўра, давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилади.

🥅 Давлат органлари ходимларнинг вакиллик органлари билан ҳамкорликда:

🔹 ташкилот ҳудудида спорт зоналарини ташкил этади;

🔹 спорт тарғиботчилари томонидан ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилишини ҳамда ҳар бир ходим бўйича маълумотларнинг hrm.argos.uz платформасига киритиб борилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_августдан

🔰 Қонунчиликка кўра, давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда қуйидагилар белгиланди:

🔹 республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;

🔹 тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди


Манба: Ҳукумат қарори (427-сон, 10.07.2025 йил)

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Хорижий инвесторлар кенгаши мажлисида эришилган келишувлар ижроси таъминланади


“Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–226-сон, 18.07.2025 й.) қабул қилинди.

📙 Қарор билан Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

🏛 Қарорга кўра, Кенгаш котибияти нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилади ҳамда унинг аъзолигига халқаро молия институтлари ҳам жалб қилинади.

💰 Кенгаш котибияти томонидан хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри ишлаш орқали мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция маблағларини жалб қилишга кўмаклашилади.

📝 Бундан ташқари, Кенгашнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан боғлиқ фаолиятини Кенгаш котибияти томонидан мувофиқлаштириш бўйича маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари билан маслаҳатлашувлар ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар

🔰 Қонунчиликка кўра, санитар тозалаш корхоналари ҳамда ободонлаштириш бошқармалари ходимлари ўртасида "Табиат уйғунлиги ҳимоячиси" танлови ўтказилади.

⌛️ Танловда иштирок этиш учун ходимлар узоқ вақт (камида 10 йил) давомида фаолият юритган бўлиши зарур.

📜 Бунда тегишли ташкилотлар 3 нафардан номзодларни тавсия этган ҳолда, 1 октябргача Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ариза билан мурожаат қилиши лозим.

💰 Танлов ғолибларининг давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларига 1 йиллик контракт суммаси, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан ортиқ бўлмаган қисми тўлаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди


“Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармойиши (ПФ–43-сон, 18.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармойиш билан 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Бунда:

🔹 бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 35 500 та;
▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 36 023 та;
▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 36 460 та;
▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 36 761 та.

🔹 магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 9 922 та;
▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 10 191 та;
▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 10 477 та;
▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 10 784 та.

📝 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:

🔸 республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;

🔸 давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;

🔸 Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросининг назорати янада кучайтирилади


“Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–117-сон, 25.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, ҳамда бошқа ташкилотларда ижро интизомини ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹 Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий қилиш;

🔹 ҳудудларда ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини сифатли ташкил этиш;

🔹 давлат органлари ва ташкилотларда ижрони ташкил этишда биринчи раҳбарларнинг масъулиятини ошириш;

🔹ижро интизомини назорат қилиш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш.

🏛 Фармон билан, Ҳисоб палатасига қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:

🔸Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш билан бирга уларнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун самарадорлигини таҳлил қилиш;

🔸 ижро интизомини мустаҳкамлашга, мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини оширишга, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларига эришишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

🔸 қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилиши юзасидан давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

📅 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қисқартириладиган штат бирликлари ҳисобидан Ҳисоб палатасига қўшимча 10 та бошқарув штат бирлиги ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Тошкент архитектура-қурилиш университетида таълим тизими самарадорлиги оширилади


Манба: ПҚ-209-сон, 01.07.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔍 Агар босқинчилик қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб содир этилган бўлса 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_августдан

🔖 Қонунчиликка кўра, "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади.

✔️ Бунда ташкилотлар томонидан иш ўринларини захиралаш электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди


Манба: ВМҚ-398-сон, 30.06.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади


Ҳукумат қарори (457-сон, 22.07.2025 й.) билан “Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда “Геомониторинг” тизими орқали Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига юбориши лозим.

📝 Фото ва видео материалларда қуйидагилар акс эттирилиши керак:

🔹 содир этилган ҳуқуқбузарлик;

🔹 ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

🔹 ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.

⏳ Фото ва видео материаллар 15 иш кунида кўриб чиқилади.

💰 Фото ва видео материалларни юборган шахслар қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

🔸 кенг тарқалган норуда фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш ёки бошқа жойга ташиш бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари;

🔸 фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 5 фоизи.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Пенсия ва ғазначилик фаолиятида замонавий хизматлар жорий этилади


Манба: ПФ–105-сон, 26.06.2025 йил

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_августдан

🪙 Қонунчиликка кўра, айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат буджетидан қоплаб бериш (компенсация ажратиш) тартиби жорий қилинади.

✔️ Бунда компенсация бола таъминоти учун ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Ногиронлиги бўлган шахсларни иш ўринларига мослаштирганлик учун субсидия берилади


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қўллаб-қувватланади


Манба: ПҚ–207-сон, 26.06.2025 йил

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Банкни тугатишга оид қоидалар белгиланди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

⚠️ Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:

БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Талабаларни ўқишга қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади


Президент Фармони (ПФ–114-сон, 19.07.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Фармон билан киритилган ўзгартиришларга кўра, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида талабаларни Турин политехника университети (Италия Республикаси) ўқув режа ва дастурлари билан бир қаторда бошқа илғор хорижий олий таълим ташкилотларининг ҳам ўқув режа ва дастурлари асосида ўқитиш тизими жорий қилинади.

✔️ Шунингдек, олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш жараёнлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги келишувлар амалга оширилади


“Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–225-сон, 17.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 2025–2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг асосий кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли молларни олиб келиш ва маҳаллий шароитда наслчилик-селекция ишлари ёрдамида кўпайтириш орқали уларнинг сонини 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказиш;

🔹 мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Мўғулистонга экспорт ҳажмини ҳар йили ошириб бориб, 10 баробарга кўпайтириш чораларини кўриш.

✔️ 2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабргача Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорларга:

🔸 ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

🔸 ҚҚСни тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади.

📝 2025–2026 йилларда қуйидагилар ташкил этилади:

▪️ Мўғулистоннинг йирик савдо марказларида “Ўзбекистон маҳсулотлари” ярмаркаси;
▪️ Улан-Батор шаҳридаги йирик савдо майдонларида Ўзбекистон маҳсулотлари стенди;
▪️ Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйи.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel