huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари рекламасига доир талабларни бузганлик, шунингдек ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик — БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Тайинлов

Акбар Ташкулов адлия вазири лавозимига тасдиқланди

Президентнинг тегишли фармони билан Ташкулов Акбар Джурабаевич адлия вазири лавозимига тасдиқланди.

Акбар Ташкулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони соҳиби.

У ўз меҳнат фаолиятини 1994–1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

А. Ташкулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган. Жумладан, 2005–2013 йилларда Сурхондарё вилоят, 2013–2017 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармалари бошлиғи, 2017–2021 йиллар давомида
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2021 йил декабрдан Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Ташкулов Акбар Джурабаевични ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод этиб, келгуси ишларида ривож ва улкан зафарлар тилайди!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар берилади

💰 Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар ажратилади:

🔸енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача) миқдорида;

🔸суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача) миқдорида;

🔸ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган (600 минг сўмгача) миқдорда бир марталик;

🔸тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;

🔸тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун – аъзолик бадали миқдорида;

🔸аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун – сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик;

🔸“уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваридан (600 минг сўмдан) кам бўлмаган миқдорда;

🔸шогирдларга – мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари (7,5 млн сўм) миқдоридан ошмайдиган қисмига субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 31-модда

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Тайинлов

Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Президентнинг тегишли фармони билан адлия вазири Давлетов Русланбек Қуролтайевич Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Русланбек Давлетов 1980 йил Хоразм вилоятида туғилган, маълумоти олий. 4 та олий таълим муассасаси (жумладан, 2001 йилда Буюк Британия Варвик университети, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (магистратура), 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2010 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси)ни тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси етакчи мутахассиси лавозимида бошлаб, кейинроқ мазкур қўмитанинг бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.

2004–2012 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, 2012–2014 йилларда – Олий суд қошидаги суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш, суд тизими мустақиллигини таъминлаш тадқиқот маркази директори ўринбосари, директор в. б. лавозимларида фаолият олиб борган.

2014–2016 йилларда Президент девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик хизматининг Сенат ва Қонунчилик палатаси тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш сектори мудири бўлган.

Р.Давлетов 2017 йил августдан Адлия вазирлиги раҳбариятини бошқариб келаётганди.

Адлия вазирлиги жамоаси Давлетов Русланбек Қуролтайевични ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод этиб, келгуси ишларида муваффақият ва улкан зафарлар тилайди!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилган.

📌 Болалар нафақаси 18 ёшгача болалар учун 12 ойгача тўланади.

🔰 Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:

● 3 ёшдан 18 ёшгача 1 нафар фарзанд учун – 250 минг сўм;
● 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун – 325 минг сўм;
● оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 минг сўм;
● оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 минг сўмдан.

☑️ Ёлғиз фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик 380 минг сўм моддий ёрдам тайинланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️ Алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотаётган сотувчи кўриниши 20 ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотишни рад этиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин.

⚠️ Бундан молиявий хизматлар мустасно.

📌 Шунингдек, фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.me/QuizBot?start=6NkMWifv

⏳ Викторина 13:00 гача давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

❕Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.

🚫 Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.

☑️ Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 24-, 25-, 26-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_табриги

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Аввало, ўз ҳаётини шундай масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган Сиз, азизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, қадр-қимматини улуғлашда соғлиқни сақлаш тизими устувор аҳамиятга эга.

Аҳоли саломатлигини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш каби давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларни бажаришдаги фидокорона меҳнатларингиз юксак эътирофга лойиқ.

Барчангизни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклаб, хайрли ташаббусларингизда куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тотувлик, инсон саломатлигини сақлашдек эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Хонадонингиздан бахт-саодат, файзу барака аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра:

❗️Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилмоқда

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.

❗️Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.

📌 Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 1516-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

☑️ Низом лойиҳасида совға қабул қилишнинг талаблари, аниқ миқдори белгиланган. Унга кўра, давлат фуқаролик хизматчилари томонидан совғалар фақат хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин. Умумий қоидага кўра совғанинг қиймати БҲМнинг 5 бараваридан кўп бўлиши мумкин эмас.

🚫 Ушбу нормалардан англашиладики, давлат фуқаролик хизматчилари фуқаролар ёки бевосита бошқа манфаатдор шахслардан муайян ишни ҳал қилиб бериш ёки келгусидаги манфаатлар учун совға олмайди, бу қонунлар билан тақиқланган.

‼️Низом лойиҳаси – давлат фуқаролик хизматчиларига фуқаролардан совға олишига рухсат бермайди!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_табриги

Ҳурматли касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари!

Сизларни 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, бу орқали эса ҳаётимизда ижтимоий адолат янада мустаҳкам қарор топишида касаба уюшмалари давлатимизга таянч бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида эътирофга лойиқ.

Бугунги қутлуғ айём билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Мактабгача таълим ташкилотларининг таркибий бирлиги гуруҳлар ҳисобланади.

📁 Гуруҳлар ёшга доир тоифалар бўйича қуйидаги ёш тоифаларига бўлинади:

🔹 илк ривожланиш гуруҳи (1 ёшдан 3 ёшгача);
🔹 кичик гуруҳ (3 ёшдан 4 ёшгача);
🔹 ўрта гуруҳ (4 ёшдан 5 ёшгача);
🔹 катта гуруҳ (5 ёшдан 6 ёшгача);
🔹 мактабга тайёрлов гуруҳи (6 ёшдан 7 ёшгача).

⚠️ Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларини тўлдириш ва болаларни бир гуруҳдан бошқасига ўтказиш ҳар йили ўқув йили бошлангунига қадар амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

☑️ Қоида тариқасида, давлат органлари томонидан шахсга доир маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими орқали сўраб олинганда шахсга доир маълумотлар субъектининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети ёки Мобил-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамига бу ҳақида хабарнома юборилади.

⚠️ Бундан давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган ҳолатлар мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

🇺🇿 Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

✅ Имтиҳонда барча иштирок этиши мумкин.

📝 Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).

🔰 Танлов қуйидаги 2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:

1️⃣-босқич – тест синовлари:

▫️ умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 26 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ бошқа барча фуқаролар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;

2️⃣-босқич – суҳбат.

➡️ Тест синовида 8-dekabr.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади.

☑️ Тест синови 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат. Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.

❕Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.

⏩ Иккинчи босқич (суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади.

🖥 Суҳбат жараёнлари онлайн трансляция қилинади.

🎁 Ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин – ноутбук;
▫️2-ўрин – телевизор;
▫️3-ўрин – микротўлқинли печ.

⚠️ Танловда фақат битта аккаунтдан иштирок этишга рухсат этилади.

❗️Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар, имтиҳондан четлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг муайян ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар тегишинча ушбу ҳудуднинг бошқа манзилида истиқомат қилса, турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиниши шарт эмас ва у паспорт тизими қоидаларини бузган деб ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалалари юзасидан давлат органларига, ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига мустақил равишда мурожаат беришга ҳақли.

⚠️ Бунда вояга етмаган шахслар тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаганлиги сабабли уларнинг мурожаатларини кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 29-модда

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 2390 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 495 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

⏩ Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 18:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

🎁
Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

📝 Қонунчиликка кўра, фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар, уларга фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома олганлик учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

⏳ Викторина 2022 йил 14 ноябрь куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра:

❗️Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Конституцияга_30_йил

✅ Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати:

▫️ давлатларнинг суверен тенглиги;
▫️ куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик;
▫️ чегараларнинг дахлсизлиги;
▫️ низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
▫️ бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
▫️ ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

❕Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 17-модда

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилияни умумий фамилия сифатида танлаши мумкин (масалан, куёв Аҳмедов келин Шуҳратова, шунда куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин Аҳмедова-Шуҳратова бўлади).

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

"ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартномани (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–802, 10.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонунга кўра, ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартнома (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилинди.

⚠️ Маълумот учун, ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия Республикаси ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган.

❕ Тузилманинг асосий вазифаси туркий халқларнинг маънавий яқинлашуви ва қардошлик бирлигини мустаҳкамлаш, туркий маданиятни дунёга танитиш ва унинг анъаналарини келажак авлодларга етказиш ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача);

🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Педагоглар, уларнинг фаолиятига ва хизмат вазифаларига аралашилганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаганда ҳам, ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_лойиҳа

❗️Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш фаолияти учун жавобгарлик кучайтирилади

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ фаолият учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди.

📌 Ушбу ҳавола орқали қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/71316

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel