Huquqiy axborot
22 Mar 2024 13:23
❗️Дам олиш кунларидаги иш учун икки ҳисса миқдорда ҳақ тўланади
Манба:
Меҳнат кодексиКаналга
уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 Mar 2024 09:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш 500 минг донагача оширилади
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 Mar 2024 06:01
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
✅ Қонунчиликка кўра, ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.
🚫 Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Mar 2024 11:23
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фуқароларнинг пенсия таъминоти янада кучайтирилади
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Mar 2024 06:32
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
🔰Қонунчиликка кўра, хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади.
✅ Кредитлар қуйидаги дастурларни муваффақиятли тугатган хотин-қизларга берилади:
➖ Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби маъқулланган дастурлар асосидаги ўқув курслари;
➖ “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ва Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурлари.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 Mar 2024 16:14
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Оғир атлетика спорт тури янада ривожлантирилади
“Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-137-сон, 20.03.20224 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра,
2024 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда қуйидагилар ўтказилади:
➖оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича
Марказий Осиё очиқ чемпионати;➖оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича
“Uzbekistan Open” Ўзбекистон очиқ чемпионати;
➖оғир атлетика бўйича Халқаро оғир атлетика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган
ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, вилоят ва республика) чемпионатлар ва кубоклар;
➖оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича
давлат спорт-таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси.
🏢 Спорт вазирлиги ҳузурида ўз фаолиятини 2025/2026 ўқув йилидан бошловчи
Оғир атлетика маркази (Марказ) ташкил этилади.
🗓
2024 йил 1 сентябргача олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларидаги оғир атлетика базаларини халқаро талабларга жавоб берадиган
спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланади ва кейинчалик
мунтазам равишда махсус спорт кийимлари
(экипировкалар) ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаб борилади.
🏫
2024 йил 1 сентябрдан Республика ихтисослаштирилган комплекс
болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилояти ҳудудий мактаблари очилади ва ушбу мактабларда
оғир атлетика спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 Mar 2024 15:06
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Маҳалладаги ёшлар етакчисига қўшимча вазифалар юклатилади
“Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-136-сон, 20.03.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, маҳалладаги
ёшлар етакчисига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:
🔹маҳалла ёшларини
оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;
🔹маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан
тизимли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;
🔹маҳаллада футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги
“маҳалла терма жамоа”ларини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлашни ташкил этиш;
🔹маҳалла ёшларининг футбол билан шуғулланиши учун
етарли шарт-шароитлар яратилганлигини таҳлил қилиб бориш ҳамда футболни ривожлантириш бўйича спорт-таълим ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш;
🔹маҳаллалардаги
ёш иқтидорли футболчиларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал футбол таълим муассасаларига йўналтириб бориш;
🔹маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, спорт инвентарлари билан таъминлаш ва маҳалла терма жамоаларига қўшимча шарт-шароитларни яратиш бўйича
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 Mar 2024 12:06
❗️Ишламайдиган хотин ҳам умумий мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 Mar 2024 07:27
#Биласизми
✅ Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Mar 2024 14:01
#Биласизми
🔰 Мактабларда ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:
➖кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
➖қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
➖баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
➖ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан бошлаб 1 сентябргача.
✅ Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Mar 2024 10:45
#Стратегия
❗️Давлат бюджети даромадлари ҳамда харажатлари бўйича ҳисоботлар эълон қилиб борилади
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Mar 2024 07:32
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-922-сон, 18.03.2024 й.) билан
айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди🔰
“Ижара тўғрисида”ги Қонунга ижарачининг ногирон бўлиб қолганлиги
ижара шартномасини тугатиш учун асос бўлишини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
☑️
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш
муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилди. 🌐 Шунингдек фуқароларга пенсия тайинлаш учун
давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.
✅ Бундан ташқари, Қонунда
пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгилаш, пенсиялар миқдорларини йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда
ошириб бориш тартиби аниқлаштирилди.
📄 Шу билан бирга
“Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга фуқарода давлат пенсия таъминоти ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисида Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали
электрон шаклда юбориладиган маълумотлар фуқаронинг пенсия тўловларини олиши учун
асос бўлишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Mar 2024 14:05
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тадбиркорларга рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатиш учун қулай шарт-шароит яратилади
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Mar 2024 10:07
#Стратегия
❗️Қуролли Кучлар соҳасида “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойили амалга оширилади
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Mar 2024 05:31
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
🔰 Қонунчиликка кўра, уч ёшга тўлмаган боланинг бюджет ташкилотларда ишлайдиган онаси ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти белгиланади ва бунда иш ҳақи камайтирилмайди.
⏰ Иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) онасининг илтимосига кўра тиббий хулоса асосида тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт.
💰16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган онага ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиб, давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан шу вақт учун бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 Mar 2024 11:35
#2024_йил_1_апрелдан
✅ Қонунчиликка кўра, реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларга бевосита ҳамроҳлик қилувчи 1 нафар шахсга бир йилда бир марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) ажратилади.
📋Реестр “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан юритилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 Mar 2024 07:22
#Адлия_табриги
Ҳурматли Маҳалла тизими ходимлари!
Сизларни 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.
Жамиятда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Mar 2024 13:34
#2024_йил_1_апрелдан
🔢 Қонунчиликка кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори 350 миллиард сўмни ташкил этиши керак.
📌 Илгари банк устав капиталининг энг кам миқдори 200 миллиард сўмни ташкил этиши лозим эди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Mar 2024 08:55
#Стратегия
❗️Маҳалла жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги таянч бўғинга айланади
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Mar 2024 04:01
#Адлия_табриги
Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни янгиланиш ва яшариш айёми, 21 март – Наврўз байрами билан самимий муборакбод этади!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 Mar 2024 15:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Футбол бўйича маҳалла терма жамоалари ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ўтказилади
✅
Қарорга кўра, маҳаллаларда намунавий типдаги спорт иншоотларини барпо этишда
жамоавий спорт турларига устунлик берилади.
🔘
Қуйидагилар:🔸
ҳар йили 1 январгача маҳаллаларда ўтказиладиган футбол мусобақалари, чемпионат ва турнирларнинг алоҳида
йиллик календарь режаси тасдиқлаб борилади;
🔸маҳалла терма жамоаларининг
12–15 ёш тоифалари ўртасида икки босқичли
“Маҳалла лигаси” ва
16–30 ёш тоифалари ўртасида уч босқичли
ДХХ кубоги мусобақаларини ўтказиш тизими йўлга қўйилади;
🔸
2024/2025 ўқув йилигача “Маҳалла лигаси”
мусобақаларида ўз иқтидорини намоён этган энг иқтидорли футболчи ёшларни саралаб олиш
(селекция) орқали ҳудудий футбол ва спорт мактаблари ҳамда
футбол академияларига йўналтириб бориш тизими йўлга қўйилади.
🗓
2024 йилдан барча умумий ўрта таълим муассасаларида 8–11-синф ўқувчилари орасидан
бир нафар мактаб футбол етакчисини танлаб олиш тизими йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 Mar 2024 14:09
#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, жуда кўп миқдорда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
➖БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача (102 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.....
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 Mar 2024 10:06
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
🚫Қонунчиликка кўра, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади.
🔍 Бунда, аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
➖БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда (8 млн 500 минг сўмгача) жарима;
➖3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 Mar 2024 05:26
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-135-сон, 19.03.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Венгрия Ҳукумати ўртасида
ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди.
🗓 Битим
2023 йил 19 август куни Будапешт шаҳрида имзоланган.
🏢
Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
⚠️
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Mar 2024 13:03
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Озарбайжон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик янада чуқурлаштирилади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-134-сон, 19.03.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон Республикаси
Ҳукуматлари ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
🗓Битим
2023 йил 22 август куни Боку шаҳрида имзоланган.
🏢
Энергетика вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
⚠️
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Mar 2024 08:45
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қуввати босқичма-босқич йилига 500 минг донагача оширилади
“Ўзбекистон Республикасида электромобиль ва гибрид автомобиллар ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги инвестиция шартномасини тасдиқлаш ҳақида”ги Президент Қарори (ПҚ-132-сон, 18.03.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, инвестиция шартномасига
қуйидаги масалаларни қўшиш бўйича Инвестор билан музокаралар олиб борилади:
🔹Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги даврларида электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қувватини
босқичма-босқич йилига 500 минг донагача ошириш;🔹Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги даврларида ишлаб чиқариладиган электромобиль ва гибрид автомобилларнинг
маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача етказиш;
🔹маҳаллий аҳоли учун
10 000 та янги иш ўринларини яратиш;
🔹ишлаб чиқарилган электромобиль ва гибрид автомобилларни Қўшма корхона томонидан белгиланган экспорт давлатларидан ташқари
доимий равишда экспорт қилинадиган давлатлар рўйхатини кенгайтириш;
🔹
сифатли ва хавфсиз электромобиль ва гибрид автомобилларни харид қилиш, уларнинг маҳаллий иқлим шароитларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда кафолатли сервис хизматини кўрсатиш бўйича
истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш;
🔹барча автомобиль ишлаб чиқарувчи корхоналарга, шу жумладан Инвесторга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган
имтиёз ва преференцияларни беришда тенг шартлар ва шароитларни яратиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Mar 2024 05:36
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
🚫Қонунчиликка кўра, аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Mar 2024 12:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹
Сирдарё ўзанида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий
жорий қилинади ➖ Манба:
(ПФ-46-сон, 11.03.2024 й);
🔹Индивидуал тартибда
ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини шакллантириш тартиби
белгиланди ➖ Манба:
(ВМҚ-123-сон, 11.03.2024 й); 🔹
Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция ратификация
қилинди ➖ Манба:
(ЎРҚ-918-сон, 12.03.2024 й.);🔹
Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими
такомиллаштирилади ➖ Манба:
(ПФ-49-сон 13.03.2024 й.);🔹Самарадорлик кўрсаткичлари “қониқарсиз” бўлганларнинг эгаллаб турган
лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади ➖ Манба:
(ПФ-49-сон 13.03.2024 й.);🔹
Ёнғинлар профилактикаси самарадорлиги янада
оширилади ➖ Манба:
(ЎРҚ-919-сон, 13.04.2024 й.); 🔹Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг
ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади ➖ Манба:
(ЎРҚ-920-сон, 13.03.2024 й.); 🔹
Тадбиркорлар бирлашмаларининг роли янада
оширилади ➖ Манба:
(ПҚ-126-сон, 14.03.2024 й.); 🔹Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш
лойиҳа офислари ташкил этилади ➖ Манба:
(ПҚ-126-сон, 14.03.2024 й.);🔹
ЮНЕСКОнинг 43-сессияси “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида
ўтказилади ➖ Манба:
(ПҚ-128-сон, 15.03.2024 й.); 🔹Тадбиркорларга
рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатиш учун қулай шарт-шароит
яратилади ➖ Манба:
(ПҚ-129-сон, 15.03.2024 й.);🔹Айрим тоифадаги
жиноий қилмишлар учун жавобгарлик
либераллаштирилди ➖ Манба:
(ЎРҚ-921-сон, 15.03.2024 й.);Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Mar 2024 07:31
❗️Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда дастлабки синов белгиланмайди
Манба:
Меҳнат кодексиКаналга уланиш
👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Mar 2024 13:08
#Стратегия
❗️“Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилади
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…