#Биласизми
🔰 Тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали қуйидагилар ижарага берилади:
🔹 давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;
🔹табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг
☑️ Қонунчиликка кўра, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:
➖мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
▶️ Бунда, кредит қишлоқ хўжалиги корхоналарига 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.
✔️Кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олиниши, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олиниши белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг
🔰 Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш БҲМининг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги ерлари атрофида коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд бўлган фермер хўжаликларига зовур сувларида 200–250 бошдан ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, қуйидаги жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМ нинг учдан бир қисми (113 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади:
🔹иш жойларида;
🔹соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида;
🔹ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда;
🔹автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида.
❗️ Тамаки маҳсулотини махсус ажратилган жойлар ёки хоналарда истеъмол қилиш лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтиши белгиланган:
➖ тут уруғи тайёрлаш;
➖ тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
➖ тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
➖ тут ипак қурти парваришлаш;
➖ тирик ва қуруқ пиллани саралаш;
➖ тирик пиллани қуритиш;
➖ пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
➖ пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
➖ уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
➖ тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
➖ тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
➖ тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
➖ тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 800 минг сўмдан 13 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🚫 Қоида тариқасида, озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини чакана савдода сотишга йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
▶️ Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига, иродасига таъсир қиладиган моддалар ёки воситаларни истеъмол этишга жалб қилиш:
➖БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, автомобиль бензини сотиб олиш бўйича қуйидаги шахслар учун ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этилган:
➖ уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
➖ уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
➖ меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
➖ I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
⚠️ Бунда, компенсация суммасининг миқдори ҳар чоракда чакана савдодаги автомобиль бензини (чакана савдода энг кўп тарқалган) муайян маркасининг ўртача сотиш нархидан келиб чиқиб, 20 литр автомобиль бензини қиймати миқдорида Идоралараро тариф комиссияси томонидан белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Подписаться на канал 👇👇👇
/channel/pravoinf
#Адлия_табриги
Азиз юртдошлар!
Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.
Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бардавом, адолат ҳамиша барқарор бўлсин!
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
❗️Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам оламиз?
#Биласизми
✅ Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзи муддати иқтисод қилинган маблағларни асосий фаолиятни ривожлантиришга йўналтириш шарти билан 2025 йил 1 январга қадар узайтирилган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
❗️Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рўйхатлаш рақам белгилари кўринмайдиган, қалбакилаштирилган, ўзгартирилган бўлса, транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
✅ Қонунчиликка кўра, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш, ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, қуйидагича миқдорида жарима солишга сабаб бўлади:
🔹фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (340 минг сўмдан 1 млн 20 минг сўмгача);
🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача).
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️ Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.
☑️ Бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:
🔹 қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);
🔹 нотурар жойларни;
🔹 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, 2023 йил 1 январдан юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилиши белгиланган.
📌 Шунингдек, 2024 йил 1 январдан эса юқоридаги талаб асосида сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган тадбиркорлар сув ва оқова сув учун тўловларни сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатмаган истеъмолчилар сифатида тўлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг
🔰Қонунчиликка кўра, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш, шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
🔹фуқароларга БҲМининг 25 бараваридан 30 бараваригача (8 млн 500 минг сўмдан 10 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима;
🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 40 бараваридан 50 бараваригача (13 млн 600 минг сўмдан 17 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.
❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.
📌 Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!
👉 Батафсил: youtube.com/adliya
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
❗️Илмий иш қилаётган айрим ходимлар ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ижодий таътил олиши мумкин
#Биласизми
❗️Одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, давлат хизматчилари хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмасликка мажбур.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
☑️ Кресло-аравада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан бажариладиган меҳнат функцияси ҳисобга олиниб уларнинг ишчи кабинет майдони 12 метр квадратдан кам бўлмаслиги лозим.
⚠️Бунда 14–16 метр квадрат майдонли ишчи кабинет тавсия этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🏥 Қонунчиликка кўра, кохлеар имплантация операциялари Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилади.
➡️ Бемор болалар учун кохлеар имплантация операциясини ўтказиш ва операциядан кейинги реабилитация тадбирлари бепул амалга оширилади.
➡️ Шунингдек, имплантатлар 5 ёшга тўлмаган болаларга бепул тақдим этилади.
⚠️ Боланинг ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ҳомийлар бепул имплантат ҳисобига операция учун навбат кутишни исташмаса, имплантатни ўзлари сотиб олишлари мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.
❕Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.
➡️ Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.
📌 Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.
⚠️ Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.
✔️Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.
⚠️ Ҳукумат томонидан иш ҳақи ойига бир марта тўланадиган ходимларнинг айрим тоифалари белгиланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган:
🔹педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;
🔹ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
❗️426 нафар шахс афв этилди