#Амал_қилинг
🔰Қонунчиликка кўра, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади
❗️Аҳолига фойдаланилган газ ва электр ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда юборилади
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади
#2024_йил_1_майдан
✔️ Қонунчиликка мувофиқ, эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига тадбиркорлик субъектларини аутсорсинг асосида жалб этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰Қонунчиликка мувофиқ, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.
✔️Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.
📌 Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_майдан
✔️Қонунчиликка мувофиқ:
🔹протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилади;
🔹ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади;
🔹ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулоса “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимида расмийлаштирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_майдан
🔰 Қонунчиликка мувофиқ:
➖суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади;
➖фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади;
➖ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Газ ва “свет”: янги қарор ҳақида тўғри талқин
Ижтимоий норма, исроф ва тежамкорлик, янги нархлар ҳамда эҳтиёжманд оилаларга компенсациялар каби энергоресурслар бўйича қабул қилинган янги қарорнинг муҳим ва эътиборга молик томонлари «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.
Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/K_gfEyXH6tQ
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, 2025 йил якунигача республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
📌 Шунингдек, тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, 2024 йил якунига қадар халқаро тажриба асосида республиканинг барча ҳудудларини экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида "eco-indicator.uz" рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилиниши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида, тадбиркорлар томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда, 2025 йил 1 январгача:
🔹тадбиркорлар ушбу фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади;
🔹фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун БҲМнинг 2 бараваригача) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✳️ Қонунчиликка кўра, "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридорининг чўл ва саҳро қисмида қуёш электр станцияларини қурган ҳолда биринчи 50 та электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 млн сўмдан маблағлар субсидия сифатида ажратилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️2024 йил 1 май кунидан аҳоли учун белгиланган электр энергияси ва табиий газ тарифлари
#2024_йил_1_майдан
🔰Қонунчиликка кўра, зилзила хавфи ва прогнозига оид хулосаларни ҳар ойда жойлардаги ҳокимликларга киритиш амалиёти йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✔️ Қонунчиликка кўра, шахснинг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернетда тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (136 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади
“Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш масалалари” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади.
Халоскор ўрдакча
Адлия вазирлиги сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади.
Қонун устувор бўлган жойда ҳашаротга ҳам зиён етмайди!
Мультфильмни кўриш 👉 https://youtu.be/_0IL5On41O8
❗️Иситиш мавсумида компенсациялар берилувчи эҳтиёжманд оилаларга кимлар киради?
❗️Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга компенсация берилади
#Адлия_хабари
🔰 Давлат органлари ва ташкилотларининг 7 мингдан ортиқ функцияларини баҳолаш натижалари асосида Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси шакллантирилган.
🌐 Реестр лойиҳаси "E-antikorrupsiya" электрон тизимига жойлаштирилган.
✅ Фуқаролар Реестрдаги коррупциявий хавфлар юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн юборишлари мумкин.
📌 Маълумот учун, мазкур Реестр Президентнинг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари
“Энергоресурслардан фойдаланганлик учун компенсация олиш” мавзусида экспертлар билан суҳбат ўтказилади
#Адлия_хабари
✳️ Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.
📌 Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_майдан
✅ Қонунчиликка мувофиқ, реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_майдан
🗓Қонунчиликка кўра, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Исроф қилган кўпроқ тўлайди
Жаҳон ташкилотлари ҳисоботларидан бирида “Агар биз дунё табиий заҳиралардан ҳозирги даражада фойдаланишда давом этсак, келгуси ўттиз йил мобайнида ҳаётий эҳтиёжларимизни қондириш учун яна бир сайёрага баробар захира керак бўлади”, дейилган эди.
Биз яна бир сайёрага баробар заҳирани тўплай олмаймиз. Кўпчилик бўлиб қила оладиган ягона чорамиз уни тежаш ва асраб-авайлаб ишлатишдир.
Видеони кўриш👉 https://youtu.be/6ONqWolMbJo
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
#Биласизми
📁 Мулкдор ўзига тегишли мол-мулкдан ўз хоҳишича фойдаланади.
✅ Аммо, мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.
❗️Шунингдек, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🗓 Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июндан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот “базавий меъёр” ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида истеъмолчиларга юборилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot