#Биласизми
🔰 Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ҳисобланади:
➖меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;
➖иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
➖иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;
➖ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;
➖судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади
❗️Ҳайдовчи қандай ҳолларда бошқа транспортни қувиб ўтиши мумкин эмас?
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, давлат инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини кафолатлайди.
❗️Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
✅ Инвестор давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарлар учун товон олишга ҳақли.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт.
✔️Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Сўровнома
❗️Тадбиркорларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини такомиллаштиришга оид сўровномада фаол иштирок этинг
#2024_йил_1_майдан
🗓 1 майдан нималар ўзгаради?
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлар жалб қилинади
❗️Талабалар қайси ҳолларда академик таътил олиши мумкин?
#2024_йил_1_майдан
📝Қонунчиликка кўра, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг марказлари ҳамда «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг «Ўзбекшунослик» («Uzbek Studies») кафедраларини Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар, аудио ва видеоматериаллар билан қуйидаги миқдорларда таъминлаш тизими йўлга қўйилади:
➖200 та — ўзбек тилини ўрганиш учун;
➖100 та — ўзбек адабиётини ўрганиш учун;
➖100 та — Ўзбекистон маданиятини ўрганиш учун;
➖100 та — Ўзбекистон тарихини ўрганиш учун;
➖20 та — маданий мерос ва туризмни ўрганиш учун.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
☑️ Қонунчиликка кўра, бурилиш кўрсаткичи ёки қўл билан берилаётган ишора манёврни бажаришдан олдинроқ берилиши ва уни тугаллагач, дарҳол тўхтатилиши керак.
➡️ Бериладиган ишоралар йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини чалғитмаслиги керак.
❗️Огоҳлантирувчи ишора бериш ҳайдовчига олдин ўтиш ҳуқуқини бермайди ва уни зарурий эҳтиёт чораларини кўриш масъулиятидан озод этмайди.
⏩ Ҳайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириш ҳақидаги огоҳлантирувчи ишорани беришдан олдин орқадан келаётган, уни қувиб ўтишни ёки ўзиб кетишни бошлаган ва бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бермаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш:
🔹БҲМнинг 400 бараваридан 500 бараваригача (136 млн сўмдан 170 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔹5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_майдан
🔰Қонунчиликка кўра, мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича республикадан экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича шартномалар қийматини мониторинг қилиш ва экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш тартиби жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_майдан
🔰Қонунчиликка мувофиқ:
🔹Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади;
🔹Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланади;
🔹дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш ҳуқуқини фақат “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали реализация қилинади;
🔹дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олишни тақиқлаш ва тоғли ёки тоғолди ҳудудларда (қуруқликда) жойлашган муқобил кон участкаларида қазиш ишлари ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади
🔰 Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.
📄 2024 йил 1 октябргача “яшил” уй-жой стандартлари тасдиқланади.
✳️ 2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади
#Биласизми
✅ Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ имтиёзлари берилиши белгиланган.
▶️ Бунда иштирокчилар фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб қуйидаги муддатларда озод қилинади:
➖3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил;
➖5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил;
➖15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Пенсия ва нафақалар миқдори оширилди
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
🚫 Турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:
🔹механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;
🔹двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;
🔹рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (2 млн 380 минг сўм), мансабдор шахсларга эса – БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
▶️ Ушбу ҳаракатлар маъмурий жаримадан кейин содир этилса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (34 млн сўмдан 51 млн сўмгача) жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди.
🔰Унга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади
#Биласизми
▶️ Қонунчиликка кўра, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулк талаб қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар асарлардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин.
❗️ Асарлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради ҳамда БҲМнинг 1 бараваридан 20 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.
✔️ Шунингдек, муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақлидир.
⚠️ Бундан ташқари, тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
❗️Иш ҳақи ўз вақтида тўланмаса, ходимга пулли компенсация тўланиши шарт
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
🔰 Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
☑️ Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари ( 1 млн 20 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Фуқароларга пенсия тайинланишида I гуруҳ ногиронига ёки 18 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot