huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади?


✅ Қонунчиликка кўра, ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

🔹паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID карта (16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки идентификацияловчи ID карта);

🔹охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма (бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно).

❕ Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома;

🔹ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;

🔹олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом;

❕қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳнома (сертификат) ёхуд бошқа тегишли ҳужжат;

🔹солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

🔹жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

🔹жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

📁 Қонунчиликка кўра, никоҳи бекор қилинган оила, турмуш ўртоғи вафот этган, бедарак йўқолган ёки ёлғиз ўзи бўла туриб, никоҳдан ўтмасдан болали бўлган ёхуд бошқа сабабларга кўра ота-оналардан бирининг ёлғиз ўзи бир ёки бир нечта болани тарбиялаётган оила, тўлиқсиз оила ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, 2027 йил 1 январгача чўл ҳудудларида рекреацион туристик хизматларни кўрсатувчи курорт зоналарини (тоифали меҳмонхоналар, SPA-меҳмонхоналар, санаторий ва пансионатлар) ташкил қилган тадбиркорлар 3 йил давомида фойда солиғини ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_табриги

❗️9 май – Хотира ва Қадрлаш куни


Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади!

Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизими жорий қилинади


“Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-74-сон, 07.05.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.

🏢Қуйидагилар Сув хўжалиги вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

🔹ягона сув баланси ва Давлат сув кадастрини юритиш;

🔹трансчегаравий ва ички дарёлар, сойлар сувларини самарали бошқариш ҳамда табиий кўллар, сув иншоотлари ва ер ости манбаларида етарли сув захирасини яратиш орқали мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш;

🔹рақамли технологияларни кенг қўллаган ҳолда сув ресурсларини бошқариш ва сув ҳисобини юритишнинг шаффоф тизимини йўлга қўйиш;

🔹соҳага ресурс тежовчи замонавий технологияларни, илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни кенг жорий этиш;

🔹сувдан фойдаланиш ва сувни бошқаришга бозор механизмларини кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади


Манба: ВМҚ-515-сон, 20.09.2022 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

📄 Қонунчиликка мувофиқ, давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркор исталган вақтда фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тиклаш бўйича рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин.

📝Бунда якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича белгиланган шаклдаги ариза тўлдириши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди


"Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-73-сон, 06.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия (Миллий стратегия) тасдиқланди.

🏢 Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази (Миллий марказ) этиб қайта ташкил этилди.

✔️ Республикада гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида илмий-амалий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан тизимли равишда чуқур ўрганиб бориш, асосий омиллар ҳамда тенденцияларни аниқлаш ва прогноз қилиш, Миллий марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

📝 Миллий марказ давлат комиссияси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган миллий дастурлар ижросини мунтазам мониторинг қилиб, белгиланган чора-тадбирлар сифатли ҳамда ўз вақтида ижро этилиши бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимнома, таклиф ва тавсиялар киритади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ажратилиши белгиланган.

⚠️ Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлганлар, даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 8 млн 400 минг сўмгача);

🔹Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 9 млн 660 минг сўмгача).

❕Маълумот учун: бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1.050.000 сўм

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

Овқат тайёрлашга марказлашган электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшайдиганлар учун 2024 йил 1 майдан электр энергияси нархлари.

Каналга уланиш 👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Хотин ишламаса ҳам умумий мол-мулкка нисбатан ҳуқуқи борми?


Манба: Оила кодекси.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди


Фармонга мувофиқ, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади.

📄 2024 йил 1 майдан 2026 йил 1 майгача “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 1 кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади.

🔣 2024 йил 1 майдан “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олган ҳолда унинг 70 фоизи миқдорида ажратиладиган кредитлар учун банкларга “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан маблағ тақдим қилиш тизими жорий қилинади.

🏪 Тошкент шаҳрида ва босқичма-босқич ҳудуд марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” (Made in Uzbekistan) бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🏬 Қонунчиликка кўра, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр 1000 сўмдан сотиб олинади


Батафсил инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

9 май — Хотира ва қадрлаш куни

Хотира абадий, қадр муқаддас!

Видеони кўриш 👉
https://youtu.be/tOkqNkR9fcA?si=e5BSaDxob79Hr612

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформа”сига ўтказилиши белгиланган.

▶️ Шунингдек, субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги электрон платформа орқали онлайн текширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

⚡️Янги олган техникангиз ишламаса, хавотирланманг, пулингизга куйиб қолмайсиз!

Адлия вазирлиги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда янги лойиҳани тақдим этади.

Эндиликда сиз истеъмолчи сифатида кундалик ҳаётда кўп дуч келадиган муаммоли вазиятларга «Истеъмолчи адвокати» лойиҳаси орқали ечим топасиз.

Биз сизга бу борада ўз ҳуқуқларингиздан фойдаланиш шартлигини эслатамиз. Айтганча, сизда ҳам истеъмолчи сифатида ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, албатта изоҳларда бизга мурожаат қилинг.

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмлари жорий қилиниши жадаллаштирилади


“Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-72-сон, 03.05.2024 й.)

🔰Фармонга кўра, пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024–2027 йиллар давомида:

🔹тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга;

🔹республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга;

🔹республикада ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади.

📁Президент Фармонида (ПФ–85-сон) назарда тутилган 105 минг гектар ер майдони “E-auksion” электрон савдо платформасига ижарага бериш учун аниқланган бошланғич баҳосининг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


🔹Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.);

🔹Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлар жалб қилинади ➖ Манба: (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.);

🔹Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди ➖ Манба: (ВМҚ-246-сон, 29.04.2024 й.);

🔹Пенсия ва нафақалар миқдори оширилди ➖ Манба: (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.);

🔹Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади ➖ Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

🔹Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади ➖ Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

🔹Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади ➖ Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

🔹Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади ➖ Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

🔹Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади ➖ Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.);

🔹Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади ➖ Манба: (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.);

🔹Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди ➖ Манба: (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак. Харидорлар томонидан қайтариб берилган нон ва нон-булка маҳсулотлари санитария жиҳатидан яроқсиз ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер участкаларини комплекс туризм хизматларини йўлга қўйган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорларга ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул давом этмоқда


✔️ Мазкур курсларда (6 ойлик) ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топшириши мумкин.

🗓 Ҳужжатлар 2024 йилнинг 15 майигача qabul.centertsul.uz сайти орқали фақат электрон қабул қилинади.

✅ Бунда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

▫️паспорт;
▫️олий маълумотга эгалиги тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси;
▫️3.5x4.5 ўлчамдаги расм.

🔹Курсларнинг қабул квотаси 100 нафарни (давлат тилида), тўлов-контракт миқдори эса 15 млн 100 минг сўмни ташкил этади.

📜Курс якунида белгиланган намунадаги диплом берилади.

🏢 Дипломни олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмати ва ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❇️ Қонунчиликка кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатлар электрон платформада шакллантирилиши ва юритилиши белгиланган.

⚠️Бундан ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

Оталикни бeлгилаш: фуқаро, суд, Фҳдё

Оталикни белгилаш ўзи нима ва у қай тартибда амалга оширилади, вафот этган шахсни ҳам ота сифатида белгилаш мумкинми, никоҳдан ажрашгандан кейин туғилган фарзандга оталикни белгилаш қандай амалга оширилади, оталикни аниқлашда эксгумациягача бориладими, фарзанд туғилишидан олдин ҳам оталикни белгилаш мумкинми? Муҳокамадаги мавзунинг шу каби муҳим жиҳатлари «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео
👉 https://youtu.be/DhnbF6aTsXo

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади


“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, газлама, трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш ҳажмини ошириш учун инфратузилмавий ва молиявий шарт-шароитлар яратиш орқали ип-калавани қайта ишлаш даражаси 2027 йил якунигача босқичма-босқич 100 фоизга олиб чиқилади.

✔️Республикани “тўқимачилик хаби”га айлантириш ва камида халқаро даражада тан олинган 10 та маҳаллий брендларни яратиш устидаги ишлар манзилли ташкил этилади.

🗓2026 йил 1 январгача тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

Сизга бепул ва ишончли ҳуқуқий маслаҳат керакми?

🔰 Advice.uz ҳуқуқий ахборот портали орқали ўзингизни қизиқтирган саволларни онлайн тарзда йўллашингиз ёки "Мадад" ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюроларига бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel