#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра:
🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;
🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:
▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;
▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.
⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
❗️Гендер тенглиги ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояси масалалари бўйича юридик ёрдам керакми?
ДНК. “Экспертизада ҳеч кимга раҳм қилиш керак эмас”
Hudud24.uz Давлат суд эксперти Баҳодир Аҳмедов билан суҳбатда ДНК текшируви қандай ва қачон ўтказилиши, экспертиза учун олинадиган намуналар, аноним сўровлар қай тартибда ўтказилиши, нима учун оталикни белгилаш экспертизаси сўнгги пайтларда кўпайганига изоҳ бериб, фаолияти давомида ўзи дуч келган жиддий ва мураккаб текширувлар ҳақида гапирди.
Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/dQPMiZt6tqw
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳудудларда “IT-шаҳарча”лар ташкил этилади
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача айрим товарларни, жумладан, қуйидагиларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади:
▫️йогурт;
▫️пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
▫️пишлоқ ва твороглар;
▫️янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
▫️янги олма, нок ва беҳи;
▫️буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
▫️какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Адлия_ҳисобот
2024 йил I чоракда:
🏢Қайси ташкилот билан иш битиши қийин: давлат хизматлари коʻрсатиш соҳасида ижро интизоми ва қонун бузилишлар.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
❗️Ёмғир ёғаётганда ойна тозалагичи ишламайдиган транспортни бошқариш тақиқланади
"Официант, менюни келтиринг!". Таом сифатсиз бўлса нима қилиш керак?
Кафе, ресторанларда таом буюртма қилдингиз ва у сиз ўйлагандай чиқмади ёки сифатсиз. Нима қилиш керак? "Нимаям қилардик, инсоф берсин!"
Тўхтанг! Сиз истеъмолчисиз, ҳуқуқларингиз бор. Видеода бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилган.
Агар сиз ҳам шундай вазиятга дуч келган бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган "Истеъмолчи адвокати" лойиҳаси орқали муаммога ечим топинг.
Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
❗️Айрим томорқа ер эгаларига микрокредит берилади
"Эски дўстлар", мерос, рухсатсиз ижро: Жўраевлар иши нима билан тугайди?
Қўшиқлар ҳам мерос бўлиб ўтадими? Кафе, ресторанларда қўйилган ва ижро этиладиган қўшиқлар учун ҳам жарима ундириладими? Асар учун рухсат олиш тартиби қандай?
"Ҳуқуқшунос ошхонаси"нинг навбатдаги сони интеллектуал мулк мавзусига бағишланди. Бунда сиз ижодкорнинг асари қачон халқ мулкига айланиши, қўшиқларни эгасидан рухсат олиб куйлашнинг қонуний тартиблари, отанинг ижодий мулкига фарзандлари қанчалик ҳақли бўлиши, умуман, интернет оламида "тренд"да бўлган Жўраевлар ишининг ҳуқуқий томонлари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўласиз.
Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/_8tPKFvEFrY
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
#Адлия_хабари #Ижтимоий_акция
🔰Адлия вазирлиги томонидан “Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси ўтказилади.
🗓 Акция 2024 йил 13 майдан 13 июнгача давом этади.
✔️ Акция доирасида қуйидагилар ташкил этилади:
🔹сайёр қабуллар;
🔹меҳнат ярмаркалари;
🔹ёшлар билан учрашувлар;
🔹“Ёшлар сайили”;
🔹“Тарғибот поезди” лойиҳаси.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:
▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.
Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.
❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсларнинг реестри юритилади
#Биласизми
🔰Фуқаролар умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида 5 кг гача балиқларни овлашларига рухсат берилган.
🚫 Қуйидаги усулларда балиқ овлаш тақиқланади:
▫️барча турдаги тўрлар билан;
▫️тешувчи балиқ овлаш асбоблари (найза ва бошқалар) билан;
▫️электр токи, кимёвий, гиёҳвандлик ва биологик препаратлар, портловчи моддалар;
▫️ўқотар қуроллар;
▫️уйда ишлаб чиқарилган электр тутқичли қурилмалар.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
❗️Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, тадбиркорларга қуйидаги субсидиялар ажратилиши белгиланган:
🔹2025 йил 1 январгача касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун БҲМнинг 30 бараваригача (10 млн 200 минг сўм) миқдорда бир марталик;
🔹касаначилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича БҲМнинг 40 бараваригача (13 млн 600 минг сўм) миқдорда;
🔹касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини 3 ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
“Маъмурий-тартиб таомиллар соҳасидаги ҳуқуқий масалалар” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, педагогларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади.
✔️ Давлат мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд бўлган педагоглари давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.
🏢 Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида давлат таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш учун аризалар жорий йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади
#Адлия_хабари
❗️Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш учун аризалар жорий йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади
#Биласизми
✅ Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
📝 Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак.
🧾Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 400 минг сўмдан) кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши шарт.
❕Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак.
📌 Қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган ҳар қандай ҳужжат ҳам ёзма шартноманинг ўрнини босади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди
#Сўровнома
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасининг функционал имкониятларини, шунингдек, қидирув тизими имкониятларини такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шунга кўра, ушбу йўналишда аноним сўровнома ўтказилмоқда.
Сўровномада иштирок этиш учун ҳавола: bit.ly/3xIApVM
Сўровнома натижалари Қонунчилик маълумотлари миллий базаси Lex.uz тизимини қулайлаштириш юзасидан таклифлар олишга хизмат қилади.
Сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
🚫 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчига йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурати бўлмаганда, кескин тормоз бериш тақиқланади.
✅ Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиш 3 млн 400 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
❗️Гўштни енгил транспорт воситаларида ташиш мумкин эмас
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Вазирлар Маҳкамасининг (226-сон, 06.05.2024 й.) қарори билан қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда
Маълумот учун: Европа давлатларида қонунларнинг салмоғи ўртача 25-30 фоизни, шу жумладан, Германияда 30 фоизни, Францияда 26 фоизни, Австралияда 26 фоизни Буюк Британияда 23 фоизни ташкил этади.
Маълумот учун: 2017-2022 йилларда қабул қилинган 6 мингта яхлит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масалалар ўрганилганида, уларнинг 45 фоизини ҳуқуқий нормалар, қолган 55 фоизини эса топшириқлар, тавсия ва маълумот кўринишидаги бошқа масалалар ташкил этиши аниқланган.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони билан 498 та ҳамда 2021 йил 30 апрелдаги ПФ–6218-сон Фармони билан 380 та, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарори билан 1 887 та, 2022 йил 21 июлдаги 396-сон қарори билан 422 та, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг буйруқлари билан 1 322 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармони ижроси доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 4 339 та эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинди.
Маълумот учун: ушбу қарорлар вақтинчалик (бир марталик) ҳамда ташкилий чора-тадбирларни (йиллик режалар, байрам кунлари ва юбилейларни нишонлаш) амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳисобланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади
#Биласизми
🔰 “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши доирасида, ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилиши белгиланган.
⚠️Бунда, экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юкланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot