Huquqiy axborot
25 May 2024 08:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади
🔰
Фармонга мувофиқ, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида
қўшимча қулайлик яратиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
🗓
2024 йил 1 июлдан:🔹
Mobile-ID тизимида фуқароларни идентификация қилиш уларнинг хоҳишига кўра ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш жараёнида
композит шаклда амалга оширилади;
🔹аввал давлат рўйхатидан ўтказилган
(давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) ва ҳозир ҳам амалда бўлган
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва бу ҳақида давлат
реестридан кўчирма бериш бепул амалга оширилади;🔹
нотурар жойларни бошқа шахсга ўтказишга оид битимларни расмийлаштириш битим томонлари давлат хизматлари марказига келган ва уларнинг шахси марказ ходими томонидан аниқлаштирилган ҳолда амалга оширилади ҳамда расмийлаштирилган битим бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиш учун
кадастр органларига юборилади;
📆 2024 йил якунига қадар:🔸давлат хизматларини кўрсатишда
шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади;
❕Бунда, фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди.
🔸фуқаролар томонидан давлат хизматлари марказлари ҳамда нотариал идоралар орқали Mobile-ID тизимида идентификация ва
қайта идентификациядан ўтиш бепул асосда амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 May 2024 07:52
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ёшларда “Мамлакат келажаги – қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан” ғояси асосида ҳуқуқий иммунитет шакллантирилади
🔰
Фармонга кўра, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан
ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга қаратилган
“Мамлакат келажаги – қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан” ғояси асосида адлия органлари ва муассасалари, шу жумладан
Тошкент давлат юридик университети ва юридик техникумлар қуйидагиларга масъул ҳисобланади:
🔹ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат,
мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳамда ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилишга;
🔹адлия органлари ва муассасаларига ёшларнинг ташрифини ташкил қилиш орқали
“Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” тадбирларини ўтказиб боришга;
🔹
ҳуқуқшунослик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш, ёшларда ушбу касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғуларини шакллантириш, уларни ҳуқуқий билим олишга қизиқтириш бўйича амалий тадбирларни ташкил қилишга;
🔹ёшларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга қаратилган
онлайн ҳуқуқий саводхонлик мактабини ташкил этиш ва у орқали бепул ҳуқуқий ўқув курсларини жорий этишга;
🔹таълим муассасаларида
“Ҳуқуқий билимлар ойлиги”ни ўтказиб бориш ва ёшларнинг ҳуқуқий билим олишларини рағбатлантиришга қаратилган турли ҳуқуқий мавзулардаги
семинар-тренинглар ва танловларни ташкил қилишга.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 May 2024 07:32
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказишнинг янги тартиби жорий қилинади
🗓
Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 июндан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан
қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказишнинг янги тартиби жорий қилинади.
▶️ Бунда:
🔹Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият йўналишларидан келиб чиқиб
ҳуқуқий тарғибот материаллари тайёрланади ҳамда уларнинг энг қуйи бўғинигача
Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали юборилади;
🔹давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотни етказишга оид фаолияти
рақамлаштирилади ва ҳуқуқий тарғиботнинг
инновацион усуллари кенг татбиқ этилади;
🔹давлат органлари ва ташкилотларида ўз фаолияти соҳасига оид ҳуқуқий ахборотларни аҳолига етказиш фаолиятини ташкил қилиш ҳамда
мувофиқлаштиришга масъул бўлинмалар белгиланади;
🔹давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини
аҳолига етказиш даражаси ва сифати улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 May 2024 07:11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фуқароларга процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади
🔰
Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 июлдан фуқароларга
бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:
🔹Адлия вазирлиги томонидан
“Мадад” ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг
ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади;
🔹ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан
аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган
процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 May 2024 06:50
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммолари аниқланади, таҳлил қилинади ва бартараф этилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, қуйидагилар адлия органларининг
қўшимча фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
🔹аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш,
уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриб бориш;
🔹жойларда аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган
қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
🔹
фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириб бориш;
🔹давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида
ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиб бориш
.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 May 2024 08:43
#2024_йил_1_июндан
🗓 Қонунчиликка кўра, фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот “базавий меъёр” ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида истеъмолчиларга юборилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 May 2024 15:37
#2024_йил_1_июндан
🔰Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июндан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари юқоридагича белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 May 2024 11:14
❗️Болани бир вақтнинг ўзида учтагача боғчага навбатга қўйиш мумкин
Манба:
ВМҚ-244-сон, 28.03.2018 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 May 2024 07:00
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади
“Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-181-сон, 20.05.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра,
Шароф Рашидов туманида, шунингдек Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали, чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган
чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади.
🗓 Саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари
тадбиркорларга тўғридан-тўғри 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ёки ижара асосида берилади.
✔️ Пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг
3 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг
6 фоиз банддан юқори қисми, бироқ 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан компенсация қилиб берилади.
📝
Хорижий брендларни жалб қилган пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга “сорсинг” компаниялари учун сарфланган харажатнинг
30 минг АҚШ долларигача қисми қоплаб берилади.✅ Саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар
мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 May 2024 12:06
#Биласизми
✅ Истеъмолчи кўчмас мулкни олгандан эътиборан 2 йил мобайнида аниқланган нуқсонлар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 May 2024 06:36
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 May 2024 12:10
#Биласизми
❗️ЙПХ ходими махсус тадбирлар вақтида транспорт воситаларини тўхтатиши мумкин
✅ ЙПХ ходими томонидан транспорт воситалари
қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:➖ҳайдовчи томонидан
йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;
➖транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа
ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
➖йўл транспорт ҳодисаси, ҳ
уқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;
➖ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;
➖транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
фойдаланиш зарурати юзага келганда;
❕Бундан чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари мустасно.
➖
махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;
➖транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид
ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун;
❕Бундан махсус ва ҳарбий юклар, божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, божхона хизмат томонидан пломбаланган юклар мустасно.⚠️ ЙПХ ходими томонидан
бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши
тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 May 2024 06:31
#Биласизми
🔰Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
➖фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
📁 Мазкур ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:
➖фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 May 2024 11:04
#Биласизми
❗️Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўловчиларга лойқа сачратиши БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (170 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 May 2024 06:48
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 May 2024 08:11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Адлия вазирлиги ҳуқуқни қўллашни методик таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди
🔰
Фармонга мувофиқ, Адлия вазирлиги
давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллашни методик таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
🗓 Ҳар йили ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва методик таъминлаш бўйича
манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.
🔘Бунда:
🔹
2024 йил 1 сентябргача Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимлиги ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида
намунали ҳуқуқни қўллаш тизими йўлга қўйилади. Кейинчалик,
ҳар йили камида 10 та вазирлик ва идораларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти таҳлил қилиниб, такомиллаштириб борилади;
🔹ҳуқуқни қўллаш амалиётида учраётган
тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича
услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (Lex.uz)га жойлаштириб борилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 May 2024 07:42
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ҳуқуқий тарғибот куни этиб белгиланди
🔰
Фармонга кўра, маҳаллаларда ҳафтанинг
ҳар чоршанба куни ҳуқуқий тарғибот куни этиб белгиланди.
✔️ Ҳуқуқий тарғибот
кунида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
➖“Online-mahalla” платформасига киритилган ва жойларда аниқланган муаммоларнинг ҳуқуқий ечимларига қаратилган
манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш;
➖аҳоли учун энг долзарб масалаларни аниқлаш орқали улар юзасидан
ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш;➖ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун
имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинчалик иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича тизимли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш;
➖кундалик ҳаётда энг кўп зарур бўладиган
давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби ҳамда улардан ЯИДХП (my.gov.uz) ва бошқа электрон ресурслар орқали фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида
ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 May 2024 07:21
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси амалга оширилади
🔰
Фармонга кўра, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунчилик ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини
аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида:
🔘фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида
“Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси амалга оширилиб, лойиҳа доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб боришга қаратилган
қисқа муддатли бепул ўқув курслари ташкил этилади;
🔘мактабларда
2024/2025 ўқув йилидан:
🔸Адлия вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали
ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш ҳамда уларни методик таъминлаш тизими йўлга қўйилади;
🔸ўқувчилар ўртасида
“Ҳуқуқ билимдони” фан олимпиадаси, ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида
“Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказиб борилади;
🔸мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларни мустақил ўзлаштиришига қаратилган
кўргазмали ўқув қўлланмалари, видеороликлар, компьютер ўйинлари ва мобиль иловалар яратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 May 2024 07:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Туман (шаҳар) адлия бўлимларига қўшимча вазифалар юклатилди
✅
Фармонга кўра, Адлия органлари фаолиятини ҳудудларда самарали ташкил этиш ҳамда
ҳуқуқий хизматлар қамровини янада ошириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимларига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
➖жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган
долзарб муаммоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун ҳар ойда маҳаллаларда
“Адлия куни” тадбирларини ўтказиш.
❕Бунда олис ҳудудлардаги маҳаллаларда ҳар ойда камида икки маротаба сайёр давлат хизматларини кўрсатиб бориш;➖
уйма-уй юриш ва “Ҳуқуқий кўмак” акцияларини ўтказиш орқали фуқаролар кундалик ҳаётида аниқланадиган ҳуқуқий муаммоларни бартараф этиш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
➖“маҳалла еттилиги”га қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти
ва аҳамиятини
оддий ва халқчил тилда етказиш, шунингдек улар томонидан “Online-mahalla” платформасига киритилган аҳолининг кундалик ҳаётидаги
ҳуқуқий масалаларга оид муаммоларини ҳал этиб бориш;
➖аҳолига, авваламбор “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган
фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;➖ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни, шунингдек тадбиркорлик субъектларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган
имтиёзлар, преференциялар, субсидиялар, грантлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ҳақида хабардор қилиш;
➖давлат органлари ва ташкилотларининг туман
(шаҳар) бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида я
гона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиб бориш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 May 2024 11:36
#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, меҳнат интизоми деб барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсуниши тушунилади.
📝 Интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир.
📋 Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 May 2024 06:35
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
🚫 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчига тормоз тизими, руль бошқаруви ишламаётган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари ёнмайдиган, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагичи ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 May 2024 13:46
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди
“Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-183-сон, 21.05.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, қуйидагилар
болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси соҳасини ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланди, жумладан:
🔹2030 йилгача онкологик касалликларга чалинган болаларнинг
омон қолиш даражасини 60 фоизга ошириш;
🔹гемопоэтик ўзак ҳужайралари ва суяк кўмиги
ҳужайраларини трансплантация қилишни ривожлантириш;
🔹бемор болаларни
зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш.
🏢 Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини
Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази (Марказ) этиб
қайта номланди.📁
Марказ ҳузурида Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш
жамғармаси ташкил этилди.✅
2024 йил 1 июлдан онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган
18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар белгиланган тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа
тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 May 2024 08:46
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-184-сон, 22.05.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Франция Республикаси Ҳукуматлари ўртасида 2016 йил 8 декабрда Гамбург шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикасида
Франция тараққиёт агентлигини ва ПРОПАРКОни таъсис этиш ва фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома тасдиқланди.
🗓 Мазкур баённома
2023 йил 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.
🏢
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун
масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
✔️
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 May 2024 15:43
#2024_йил_1_июндан
🔰Қонунчиликка кўра, “Xorijda ish” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги компенсациялар тўланади:
🔹хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМнинг 3 бараваригача (1 млн 20 минг сўм) миқдорда;
🔹хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 700 минг сўм) миқдорда;
🔹йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 May 2024 08:42
#Биласизми
🚫 Қонунчиликка кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.
⚠️ Мазкур қоидадан истиснолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 May 2024 14:05
Ортиқча фоизлардан бюрократиягача. Сизда ҳам шундай бўлганми?
"Банкомат ишламаяпти", "Пластик картага савдо қилинмайди", "Коммунални тўлаб қўйинг", "Кредит бериш рад этилди" ва югур-югурлар...
Аллақачон унутилган яқин тарихимиз ва оддийгина бугунимизга ойна тутдик.
Видеони, албатта, томоша қилинг 👉 https://youtu.be/meeLJ4QHjto
#islohotlar_biz_uchun
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 May 2024 08:37
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилиши белгиланган:
🔹33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;
🔹ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;
🔹ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;
🔹10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 May 2024 15:11
Нима учун ҳукумат хорижда таълим олиш учун инвестиция киритмоқда?
Адлия вазирлиги «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан ҳамкорликда Эл-юрт умиди подкастини тақдим этади.
Подкастнинг илк сонида хорижда таълим учун мунтазам киритилаётган инвестиция, хорижий тажрибани Ўзбекистонда амалиётга татбиқ этишдаги камчиликлар, Ўзбекистонга қайтган жамғарма стипендиатларига юклатилган вазифалар ҳамда бошқа долзарб ва ёшларни қизиқтирган мавзулар ҳақида сўз борди.
Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/qtyVWpvG62E
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 May 2024 08:45
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, ёнилғи қуйилаётган транспорт воситаси билан ундан кейинги транспорт воситаси орасидаги масофа камида 3 метр, навбатда турган кейинги автомобиллар ўртасида эса камида 1 метр оралиқ масофа бўлиши керак.
☑️ Шунингдек, ҳар бир транспорт воситаси шохобча ҳудудидан чиқиб кетиш ва ҳаракатланиш имкониятига эга бўлиши керак.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 May 2024 09:55
❗️Яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш тақиқланади
Манба:
ЎРҚ-221-I-сон, 26.04.1996 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…