huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Сўровнома

❗️Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича сўровномада фаол иштирок этинг


Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, бизнес учун қулай шарт-шароит яратиш масалалари бўйича аноним ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Сўровномада иштирок этиш учун ҳавола: https://shorturl.at/tKN7X

Сўровнома натижалари тегишли таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.

Сиздан сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

Абитуриентлар аввал тест топшириб кейин танлов қилишади

Давлат грантининг тақсимоти қандай амалга оширилади, чет тили сертификати бўйича енгилликлар, ишлаб бериш талаби бекор қилиниши, ОТМларга ўқишга қабул қилиш жараёнларидаги янгиликлар каби Олий таълимга оид муҳим ўзгаришлар «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/wFazyXsjXqE

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилди


Қонун (ЎРҚ-927-сон, 29.05.2024 й.) билан Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди

🔰Унга кўра:

✔️Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш:

🔹реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Илгари реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлган.

✅ Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса:

🔹реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

🔰 Санитария нормаларини, қоидалари ва гигиена нормативларини бузиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача);

🔹мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (5 млн 100 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Шунингдек, санитарияга оид қонунчиликни бузиш, одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

➖БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш;
➖5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади


“Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-197-сон, 28.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси (Академия) ташкил этилади.

📁Қуйидагилар 2025/2026 ўқув йилидан Академия ҳузурига ўтказилади:

🔹Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти;

🔹Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг тегишли филиаллари.

✔️ Спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш Академиянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🏢 Академия тизимида давлат муассасаси шаклидаги Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташкил этилади.

▶️ Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини тиббий жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни ташкил қилувчи давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади.

✅ Спортчиларга хорижий тиллар ва Ўзбекистон тарихини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш мақсадида Академия тузилмасида Ахборот-кутубхона марказини ўз ичига олувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар ер солиғи тўламайди


Манба: Солиқ кодекси.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Олис ҳудудлардаги маҳаллаларда ҳар ойда камида икки маротаба сайёр давлат хизматлари кўрсатилади

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уларни кузатувчи шахсларга давлат спорт тадбирларига, театрларга ва музейларга кириш бепул этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_июндан

🔰Қонунчиликка кўра, қуйидагилар йўлга қўйилади:

🔸меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш;

🔸меҳнат миграциясидан қайтиб келган, ижтимоий аҳамиятли касалликка чалинган шахсларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатиш амалиёти.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


🔹Чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади ➖ Манба: (ПҚ-181-сон, 20.05.2024 й.);

🔹Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-184-сон, 22.05.2024 й.);

🔹Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди ➖ Манба: (ПҚ-183-сон, 21.05.2024 й.);

🔹Аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммолари аниқланади, таҳлил қилинади ва бартараф этилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Туман (шаҳар) адлия бўлимларига қўшимча вазифалар юклатилди ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Фуқароларга процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹“Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси амалга оширилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказишнинг янги тартиби жорий қилинади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ҳуқуқий тарғибот куни этиб белгиланди ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Ёшларда “Мамлакат келажаги – қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан” ғояси асосида ҳуқуқий иммунитет шакллантирилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Адлия вазирлиги ҳуқуқни қўллашни методик таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Юридик кадрлар тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизими жорий этилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари орқали топшириш имконияти яратилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергияси агентлиги ташкил этилади ➖ Манба: (ПФ-79-сон, 24.05.2024 й.);

🔹ОТМларга ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизими такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПФ-81-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Таълим грантида таҳсил олган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади ➖ Манба: (ПФ-81-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим учун хорижий тилни билиш сертификати талаб этилади ➖ Манба: (ПФ-81-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Давлат ОТМлари Бакалавриатига қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади ➖ Манба: (ПФ-81-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тартиблари такомиллаштирилади➖ Манба: (ПҚ-193-сон, 24.05.2024 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тартиблари такомиллаштирилади


“Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-193-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади:

1️⃣ қўллаб-қувватлаш чоралари “В” ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорларга амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:

▫️“ААА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;
▫️“АА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;
▫️“А” тоифа – амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;
▫️“ВВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;
▫️“ВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;
▫️“В” тоифа – амалдаги миқдорнинг 50 фоизи;

2️⃣ қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига 6 ой бўлмаган, шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларга уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади;

3️⃣ тадбиркорларнинг рейтинг даражаси:

▪️пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади;

▪️юқорилаган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.

📆 2025 йил 1 январдан “subsidiya.mf.uz” платформасида тадбиркорларга тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг турлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган алоҳида реестр юритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим учун хорижий тилни билиш сертификати талаб этилади


🔰 Фармонга мувофиқ, магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар қуйидаги даражаларда талаб этилади:

🔸хорижий тиллар йўналишлари бўйича – камида С1 даражасида;

🔸гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича – камида В2 даражасида;

🔸бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича – камида В1 даражасида.

📁 2024 йил якунигача ўз аҳамиятини йўқотиб борадиган ҳамда янги пайдо бўладиган касблар (лавозимлар) рўйхати, уларга қўйиладиган малака талаблар ва компетенциялар шакллантирилади.

🔍 2025 йил 1 майгача жамланган маълумотлар асосида “Ўзбекистон янги касблар атласи” электрон платформаси яратилади ҳамда ҳар йили янгилаб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ОТМларга ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизими такомиллаштирилади

“Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-81-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йили қабулидан:

🔹давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади;

🔹давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади;

🔹давлат ОТМлари учун ўрнатилган тартиб ва шартлар бўйича талабалар қабулини амалга оширувчи ОТМларига давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этишга рухсат этилади;

🔹давлат гранти квоталарининг ОТМлар кесимида тақсимоти тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг танлови ва тўплаган балларига кўра амалга оширилади.

🗓 2024/2025 ўқув йилидан ҳар бир таълим йўналиши бўйича ОТМнинг умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотасининг улуши таълим соҳалари (бакалавриат таълим йўналишлари) кесимида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

✔️ 2025 йилдан давлат буюртмаси параметрлари олий маълумотли кадрларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ равишда 4 йиллик давр учун тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади


🔰Фармонга кўра, 2024 йил 1 июлдан 2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади.

📁Ҳуқуқий эксперимент доирасида:

🔸Адлия вазирлиги ҳузурида Олий апелляция кенгаши ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида Апелляция кенгаши ташкил қилинади;

🔸апелляция кенгашлари маъмурий органларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳужжатларини судгача кўриб чиқиш натижасида ушбу ҳужжатларни ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, бундан қонунчиликка мувофиқ фақат суд тартибида бекор қилинадиган ёки ўзгартириладиган ҳужжатлар мустасно;

🔸маъмурий органларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳужжатларини апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқиш манфаатдор шахсларнинг шикоятлари ҳамда давлат хизматларини кўрсатишни мониторинг қилиш натижаларига кўра амалга оширилади;

🔸апелляция кенгашларининг қарорлари “E-qaror” электрон тизимида эълон қилиб борилади, шунингдек, маъмурий шикоят бўйича маъмурий иш юритуви иштирокчиларига белгиланган тартибда маълум қилинади ва маъмурий органлар томонидан уларнинг бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

🔸апелляция кенгашларининг қарорлари юзасидан манфаатдор шахс томонидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин, маъмурий органлар учун мазкур қарорлар қатъий ҳисобланади ва уларнинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари орқали топшириш имконияти яратилади


🔰Фармонга кўра, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:

🔘2024 йил 1 июлдан:

🔹электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади;

🔹интеллектуал мулк объекти рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи QR-код билан муҳофазаланган электрон ҳужжат бериш тартиби жорий этилади.

✅ Шунингдек, Адлия вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

🔸интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан белгиланган тартибда хулоса бериш;

🔸контрафакт маҳсулотларни яширин ишлаб чиқариш ҳолатларини аниқлаш бўйича махсус ваколатли органлар билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш ва аниқланган контрафакт маҳсулотларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш;

🔸интеллектуал мулк соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун "Ҳаж" тадбири Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.

✔️Аммо, "Умра" тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тегишли лицензияга эга маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан "Умра" тадбирини ташкил этиш билан боғлиқ фаолият Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан тартибга солинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади


“Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-199-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектларни жалб этган ҳолда белгиланган стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида қуйидаги механизмлар орқали ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади:

🔹оромгоҳлар ҳудудининг бир қисмида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларининг бир қисмини 15 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;

🔹оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда фойдаланиш учун 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;

🔹оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, ёзги мавсум пайтида оромгоҳлар ташкил этиш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш.

✔️Бунда мазкур назарда тутилган ҳамкорлик лойиҳалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқиладиган шартлар асосида ҳамкорларга “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклиф этилади.

🔍 Шунингдек, белгиланган оромгоҳларнинг бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда ҳамкорларга ижарага бериш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_июндан

🔰Қонунчиликка кўра, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.

🔘Бунда:

➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Академия битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади


🗓 Қарорга кўра, Академияда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.

✔️ Академияга талабаларни қабул қилиш параметрлари Республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси доирасида белгиланади.

📝 Академия талабаларининг контингенти, биринчи навбатда, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида ривожлантирилаётган спорт турлари бўйича сўнгги бир йилда Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган олимпия ва паралимпия коллежлари, шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари орасидан уларнинг спорт натижаларига қараб, саралаш (селекция) асосида шакллантирилади.

▶️ Бунда, Олимпия ва паралимпия коллежларидан саралаб олинган битирувчилар Академияга тўғридан-тўғри иккинчи босқичга қабул қилинади.

📄 Академия битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.

✅ Академия талабалари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ўтказиладиган республика мусобақаларида тўғридан-тўғри иштирок этади.

📜 Академия битирувчиларига тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри 6 йилга берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юқори даражада ташкил этилади


“2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-195-сон, 28.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Андижон, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида 2024 йил 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

🔹2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;

🔹2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

✔️ Шунингдек, 2024 йил июнь ва август ойларида Жаҳон чемпионати бош соврини – Жаҳон кубогини оммага таништириш учун республика бўйлаб “Trophy experience” футзал тури маршрути ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

🔍 Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахсларни идентификацияловчи ва чипталарни замонавий технологиялар (QR-код) ёрдамида рўйхатга олувчи ва текширувчи махсус онлайн платформа ишлаб чиқилади.

🗓 2024 йил август – октябрь ойларида Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар, шунингдек, Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталари мавжуд бўлган хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар жорий қилинади.

✅ Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар учун жамоат транспорт воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имконияти яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

📦 Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

➖БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жарима;

➖480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

➖2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_июндан

❗️Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади


✔️ Қонунчиликка кўра:

🔹тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;

🔹хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади;

🔹тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

➖хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;

➖профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;

➖тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;

➖расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Таълим кредити олиш учун аризаларни my.gov.uz орқали топшириш имконияти яратилади


“Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-82-сон, 27.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:

🔹олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;

🔹таълим кредити:

▫️олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

▫️олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

❕Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

✔️Бунда таълим кредити:

🔸ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;

🔸профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.

🗓2024/2025 ўқув йили бошлангунгача таълим кредити олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими (taʼlim-krediti.mf.uz) ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш, шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

🔹фуқароларга БҲМининг 25 бараваридан 30 бараваригача (8 млн 500 минг сўмдан 10 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима;

🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 40 бараваридан 50 бараваригача (13 млн 600 минг сўмдан 17 млн сўмгача) миқдорда жарима;

🔹3 йилгача
муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_июндан

✅ Қонунчиликка кўра, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.

❕Бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.


🔘Бунда:

🔹субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

🔹меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

🔹меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат ОТМлари Бакалавриатига қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади


🔰 Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади.

✔️ Абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.

📁 Давлат ОТМлари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:

1️⃣ босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнгача (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди;

➖ ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади;

2️⃣ босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди;

🗓 2025/2026 ўқув йили қабулидан фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.

✅ Барча давлат коллеж ва техникумларига “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қабул қилишда абитуриентлар коллеж ва техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларга қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Таълим грантида таҳсил олган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади


🔰Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ОТМлари талабаларига давлат гранти ижтимоий-рағбатлантирувчи грант ва таълим гранти шаклида ажратилади.

🗓 2024/2025 ўқув йилидан бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади.

▶️ Бунда:

➖таълим гранти биринчи курсда ОТМларга ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;

➖таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида ОТМлар томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади;

➖таълим гранти табақалаштирилган тартибда молиялаштирилади ва стипендия фақат тўлиқ таълим грантини ютган талабаларга тўланади;

ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда тақдим этилади;

➖таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергияси агентлиги ташкил этилади


“Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-79-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

🔘Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:

🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Қўмита);

🔹Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (Инспекция);

🔘 Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида:

🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги (Агентлик).

✅ Бунда:

🔸Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

🔸Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

🔸Инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади


🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати ҳамда уларнинг шахсига доир бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади.

📝 Аҳолининг ягона электрон реестри:

🔹Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсга доир маълумотлари ягона электрон базаси ҳисобланади;

🔹тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади ҳамда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, банк, коммунал, суғурта ва бошқа оммавий хизматларни кўрсатишда ушбу реестрдан фойдаланилади;

🔹Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан юритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юридик кадрлар тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизими жорий этилади


🔰Фармонга кўра, юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги ишлар амалга оширилади:

🔸мактабларда “Ҳуқуқ синфи” ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизимини жорий этиш;

🔸Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг иқтидорли битирувчиларини “юриспруденция” йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш.

✅ Қуйидаги институтлар ташкил этилади:

➖Адлия вазирлиги ҳузурида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;

➖Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel