Huquqiy axborot
11 Jun 2024 07:21
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади
“Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ-89-сон, 10.06.2024 й.) қабул қилинди.
⚡️Фармонга кўра,
2025 йил 1 январдан: 🔹жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида
процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар –
тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади;
🔹жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида
тергов судьяси лавозими киритилади; 🔹жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар
фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди томонидан
якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартиби белгиланди;
🔹тергов судьяларига
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади;
🔹тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни
юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 Jun 2024 14:36
#Биласизми
✅ “Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 Jun 2024 08:44
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
▪️Айрим корхоналарнинг
махсус (эксклюзив) ҳуқуқлари
бекор қилинади ➖ Манба:
(ПФ-85-сон, 03.06.2024 й.);
▪️
Темир йўлда юк ташиш учун тақдим этилаётган чегирмалар босқичма-босқич
бекор қилинади ➖ Манба:
(ПФ-85-сон, 03.06.2024 й.);▪️Корпоратив буюртмачиларнинг харидларида
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилган имтиёзлар ва преференциялар
бекор қилинади ➖ Манба:
(ПФ-85-сон, 03.06.2024 й.);▪️Акциз солиғи тўланадиган товарлар учун
акциз солиғи босқичма-босқич
бирхиллаштирилади ➖ Манба:
(ПФ-85-сон, 03.06.2024 й.);▪️Алкоголь ва тамаки
бозорини тартибга солиш инспекцияси
ташкил этилади ➖ Манба:
(ПФ-84 сон, 03.06.2024 й.);▪️Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари
улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий
ҳисобга қўйилади ➖ Манба:
(ПФ-84 сон, 03.06.2024 й.);▪️Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхонага
департамент ходимлари бириктирилади ➖ Манба:
(ПФ-84 сон, 03.06.2024 й.); ▪️“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори
қабул қилинди ➖ Манба:
(ПҚ-204-сон, 03.06.2024 й.);
▪️
Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот
таъсис этилади ➖ Манба:
(ПҚ-205-сон 04.05.2024 й);▪️
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун
имзоланди ➖ Манба:
(ЎРҚ-931-сон, 05.06.2024 й.);▪️Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда
қандай маълумотлар бўлиши
белгиланди ➖ Манба:
(ЎРҚ-931-сон, 05.06.2024 й.);▪️
Одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида хулоса
қабул қилади ➖ Манба:
(ЎРҚ-931-сон, 05.06.2024 й.);▪️Ходим мавжуд манфаатлар тўқнашуви
ўзига маълум бўлганда раҳбарига ёки махсус бўлинмага
хабар бериши шарт ➖ Манба:
(ЎРҚ-931-сон, 05.06.2024 й.);▪️
Раҳбар ҳамда махсус бўлинманинг раҳбари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш учун
масъул ҳисобланади ➖ Манба:
(ЎРҚ-931-сон, 05.06.2024 й.); ▪️Декларация ҳар йили
15 февралгача умумлаштирилади ва
таҳлил қилинади ➖ Манба:
(ЎРҚ-931-сон, 05.06.2024 й.);▪️“Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги
Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
қабул қилинди ➖ Манба:
(ПҚ-210-сон, 05.06.2024 й.);▪️Манфаатлар тўқнашувини
аниқлашда фаол ёрдам берган шахслар
мукофотланади ➖ Манба:
(ПҚ-210-сон, 05.06.2024 й.);▪️“Ўзбекистон Республикасида
“яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
қабул қилинди ➖ Манба:
(ПҚ-213-сон, 05.06.2024 й.);▪️Миллий давлатчилигимизнинг
уч минг йилдан зиёд тарихини акс эттирувчи фильмлар туркуми
ишлаб чиқилади ➖ Манба:
(ПҚ-209-сон, 05.06.2024 й.); ▪️“Киночилар уйи”
“Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи” деб қайта
номланди ➖ Манба
: (ПҚ-209-сон, 05.06.2024 й.).
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 Jun 2024 15:00
#Адлия_табриги
9-июнь — Халқаро архивлар куни!
Барчангизни бутун дунёда архив жамоатчилиги томонидан кенг нишонланадиган 9-июнь — “Халқаро архивлар куни” билан самимий табриклаймиз.
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 Jun 2024 12:20
#Биласизми
🏢 Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади:
🔹вояга етмаган шахсларга — 18 ёшга тўлгунига қадар;
🔹18 ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан 23 ёшга тўлгунига қадар;
🔹55 ёшдан ошган аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга — умрбод;
🔹ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига;
🔹марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар 14 ёшга тўлгунига қадар.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 Jun 2024 07:03
#Биласизми
❗️Ҳар бир бола соғлиғини сақлаш ҳуқуқига эга
🔰 Боланинг
соғлиғини сақлаш ҳуқуқи давлат томонидан қуйидаги йўллар билан
таъминланади:➖малакали
тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил қилиш;
➖боланинг, унинг ота-онасининг саломатлигини назорат қилиш ва
болалар касалликлари профилактикаси;➖болалар ва ўсмирларни даволаш-профилактика муассасаларида
диспансер кузатувини олиб бориш ҳамда даволаш;
➖талаб даражасидаги сифатга эга бўлган
озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва сотилишини назорат қилиш;
➖боланинг физиологик хусусиятлари ва соғлиғи ҳолатига жавоб берадиган
таълим олиш ҳамда меҳнат қилиш шароитларини яратиш;
➖касбга яроқлиликни аниқлашда
бепул тиббий маслаҳат бериш;
➖санитария-гигиена таълими бериш,
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва рағбатлантириш;
➖соғлиғининг ҳолати тўғрисида
бола учун қулай бўлган тарзда зарур ахборотни тақдим этиш.
⚠️ Давлат
соғлом бола туғилишини таъминлаш учун онага унинг соғлиғини сақлаш шароитларини яратади ҳамда давлат болаларга қонунчиликка мувофиқ ҳажмда
бепул тиббий ёрдамни кафолатлайди.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 Jun 2024 15:26
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини акс эттирувчи фильмлар туркуми ишлаб чиқилади
“Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-209-сон, 05.06.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, кинематография соҳасини янги босқичга кўтариш,
миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини, буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросини акс эттирувчи фильмлар туркумини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида
2024–2027 йилларга мўлжалланган “Тирик тарих” фильмлар туркумини яратиш дастури (“Тирик тарих”) тасдиқланди.
✔️Дастур орқали
ватан озодлиги ва равнақи йўлида кураш олиб борган буюк саркарда ва давлат арбобларининг мураккаб ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини холис ва ҳаққоний
кўрсатиб бериш белгиланди.🏢Шунингдек, қуйидагилар тузилди:
🔹Кинематографияни
ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия
(Миллий комиссия);🔹Фильмларнинг
ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш
(Миллий кенгаш).📁
“Тирик тарих” дастури доирасида:
🔸фильмлар ишлаб чиқариш учун кинолойиҳаларни тайёрлаш бўйича
танлов ташкил этилади ва энг яхши кинолойиҳалар танлаб олинади;
🔸кинолойиҳаларга мувофиқ фильмлар ишлаб чиқариш учун
тақдимот шаклидаги танловлар (питчинг) асосида кинокомпаниялар аниқланади.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 Jun 2024 11:31
#Биласизми
🔰 Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Шунга кўра, нотариуслар томонидан битимни тасдиқлашда автомашина эгасининг турмуш ўртоғининг розилиги талаб этилади.
📁 Қуйидаги ҳолларда эса битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди:
🔹никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган;
🔹мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган;
🔹никоҳ давомида сотиб олинган автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса;
🔹эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 Jun 2024 06:32
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, ҳар бир бола билим олиш ҳуқуқига эга бўлиб, давлат боланинг бепул мажбурий умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим олишини кафолатлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 Jun 2024 11:40
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, йўл-патруль хизмати ходими ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда "Сиз" деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилишга мажбур.
❗️ Шунингдек, йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериши керак.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 Jun 2024 08:15
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-210-сон, 05.06.2024 й.) қабул қилинди
⚡️Қарорга кўра,
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни
(Қонун) билан
ўрнатилган талаблар ва механизмларни давлат органлари ва ташкилотларида самарали жорий этиш, бу жараёнда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда улар учун зарур тушунтириш ишларини олиб бориш давлат органлари ва ташкилотларининг
биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади.
✔️Қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича
республика идоралараро комиссияси таркиби тасдиқланди.
🗓Комиссия
2024 йил 1 июлгача Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг
аниқ рўйхатини шакллантиради.
📁 Қонун
кучга кирганидан кейин қуйидагилар таъминланади:
🔹
ҳар чоракда Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари томонидан давлат органлари ва ташкилотлари кесимида
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар таҳлил қилиниши, бундай ҳолатлар кўпайган давлат органлари ва ташкилотларига кечиктириб бўлмайдиган чораларни белгилаш учун
тегишли тақдимномалар киритилиши;
🔹
ҳар ярим йилда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар Республика идоралараро комиссияси йиғилишларида тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг
биринчи раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилиб борилиши. Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 Jun 2024 16:53
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Декларация ҳар йили 15 февралгача умумлаштирилади ва таҳлил қилинади
🗓 Қонунга мувофиқ, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими шахсга доир маълумотлари ўзгарган тақдирда, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тўлдириши ва
ҳар йили 15 январдан кечиктирмай махсус бўлинмага тақдим этиши керак.
📝 Давлат органига ёки бошқа ташкилотга
ишга қабул қилинаётган номзод, шунингдек бошқа ишга ўтказилган ходим эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги белгиланган шаклдаги
декларацияни тўлдириши ва тақдим этиши керак.❗️ Махсус бўлинма:
🔹эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ҳар йилги декларацияни
ҳар йили 15 февралгача умумлаштиради ва таҳлил қилади;
🔹эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) таъминлаш учун ҳар йили
1 мартга қадар одоб-ахлоқ комиссиясига таклиф киритади;
🔹одоб-ахлоқ комиссияси томонидан қабул қилинган
хулосага асосан эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг бевосита раҳбарига ёхуд давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг
юқори турувчи раҳбарига таклиф киритади.✔️Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлигига
номзод ишга қабул қилинаётганда ёхуд давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими бошқа ишга ўтказилаётганда, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тақдим этганидан кейин махсус бўлинма юқорида назарда тутилган ишларни
5 кунлик муддатда амалга оширади.⚠️
Қонуннинг тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6952742Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 Jun 2024 16:28
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Ходим мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлганда раҳбарига ёки махсус бўлинмага хабар бериши шарт
🔰 Қонунга кўра,
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими қуйидаги ҳолларда мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан
1 иш куни ичида мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги белгиланган шаклдаги
хабарномани тўлдириши ва ўзининг бевосита
раҳбарига (ташкилот раҳбарига – юқори турувчи раҳбарга) ёки махсус бўлинмага тақдим этиши шарт, агар:
🔹яқин қариндошлари бевосита
ходимнинг бўйсунувидаги ишга қабул қилинган бўлса (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимга ишга қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно) ёки ходимнинг ишига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ўзига алоқадор шахслар жалб этилган бўлса;
🔹
у ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этаётган бўлса;
🔹
яқин қариндоши текширув ўтказилаётган объектда
(юридик шахсда) текширув йўналиши бўйича
масъул мансабдор шахс сифатида ишлаётган бўлса ёки мазкур текширув объекти
(юридик шахс) унга алоқадор шахс бўлса;
🔹бошқа ҳар қандай мавжуд
манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолса.
⚠️
Қонуннинг тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6952742Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 Jun 2024 15:55
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда қандай маълумотлар бўлиши белгиланди
❗️
Қонунга кўра, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги
ахборотни ошкор этиш давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабарнома ҳамда
эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларация тақдим этиш орқали амалга оширилади.
✅ Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги
декларацияда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
▪️давлат органи ёки бошқа ташкилот
ходимининг лавозими ҳамда унинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек унинг жисмоний шахснинг шахсий
идентификация рақами;▪️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими
яқин қариндошларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, уларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами
(мавжуд бўлган тақдирда), шунингдек иш жойи ва лавозими;▪️давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёки унинг яқин қариндошлари
акциядор бўлган акциядорлик жамиятининг расмий номи ва унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▪️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг
яқин қариндоши муассис (иштирокчи), бошқарув органи аъзоси бўлган юридик шахснинг расмий номи, шунингдек унинг
солиқ тўловчининг идентификация рақами.⚠️
Қонуннинг тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6952742
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 Jun 2024 14:10
#Биласизми
✅ Қонунчиликка мувофиқ, оилада ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода этишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама жараёнида сўзлашга ҳақлидир.
⚠️ Бунда қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши керак.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 Jun 2024 06:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-214-сон, 10.06.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг
суд-экспертлик фаолияти соҳасида мувофиқлаштирувчи кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
🗓Мазкур Битим,
2023 йил 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.
🏢
Адлия вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган
ваколатли орган этиб белгиланди.
✔️
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 Jun 2024 11:35
❗️"Ёшлар дафтари"га киритилган бемор ёшларга даволаниш учун субсидия берилади
Манба:
ВМҚ-312-сон, 07.06.2022 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 Jun 2024 06:36
#Биласизми
✅Қонунчиликка кўра, ҳар қандай йўлларда:
➖юкхонасида одам ташиётган юк автомобиллари тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;
➖болалар гуруҳини ташкилий ташиётган транспорт тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;
➖механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан;
➖хавфли, оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, ташкилий жамланмада ҳаракатланаётган транспорт воситалари ДЙҲХХ билан келишилган тезликдан оширмасдан ҳаракатланиши керак.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 Jun 2024 15:26
Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар
Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.
Батафсил 👉 Ўқиш
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 Jun 2024 09:39
#Биласизми
🔰 Даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, ариза берувчининг талаби судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Бу ҳолат даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш учун асос бўлмайди.
🗓 Даъво муддатининг ўтганлиги суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 Jun 2024 15:50
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Киночилар уйи” “Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи” деб қайта номланди
🔰
Қарорга мувофиқ, Кинематография агентлигига
маҳаллий ва хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик (co-production) асосида “Тирик тарих” дастури доирасидаги фильмларни яратишга рухсат берилди.
🏢 Шунингдек, “Киночилар уйи”
“Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи” деб қайта номланди.
🔎 Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази қошида кинематография соҳаси учун
ўрта махсус мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мактаби (киномактаб) ташкил қилинади.
📜Республикадаги олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида, ўрта мактабларда кинолекторийлар, туман
(шаҳар)ларда жойлашган маданият марказларида миллий фильмларнинг
бепул намойишлари ташкил этилади. ❕Бунда, ушбу намойишлар Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳузуридаги
ахборот-мультимедиа стриминг платформаси (uzbekkino.uz) орқали амалга оширилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 Jun 2024 14:30
❗️Аҳоли пунктларида автомобиль магнитофонидан баланд овозда фойдаланиш мумкин эмас
Манба:
Йўл ҳаракати қоидалариКаналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 Jun 2024 08:34
#Биласизми
☑️ Қонунчиликка кўра, ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар, қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 2026 йил 1 январгача белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 Jun 2024 15:05
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-213-сон, 05.06.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича
идоралараро кенгашга иссиқхона газларининг хатлови бўйича
қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:
🔹
иссиқхона газлари хатлови ҳисоботини тасдиқлаш;
🔹хатлов тизимининг
ички қоидаларини тасдиқлаш ва янгилаб бориш;
🔹
иссиқхона газлари ажратмаларини камайтириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
🔹хатлов тизими иштирокчиларининг
салоҳиятини ошириш чораларини кўриш.
🗓
2024 йил 1 декабргача миллий шаффофлик тизими онлайн платформаси
(онлайн платформа) ишга туширилиши ва унинг
“Яшил” иқтисодиёт онлайн платформасига интеграция қилиниши таъминланади.
✔️
2025 йил 1 январгача тажриба-синов тариқасида муайян соҳа, ҳудуд ва корхоналарда иссиқхона газлари ажратмалари
хатловдан ўтказилиши таъминланади.❕
Бунда онлайн платформанинг фаолияти Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Яшил” иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан мувофиқлаштирилади.Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 Jun 2024 08:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Манфаатлар тўқнашувини аниқлашда фаол ёрдам берган шахслар мукофотланади
🔰
Қарорга кўра, 2024 йил якунигача
“E-anticor.uz” электрон платформасида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи
электрон модул ишга туширилади.
▶️ Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашда
жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида қуйидаги амалиётлар жорий этилади:
➖давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида
манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг
эллик фоизи миқдорида мукофот пули бериш;➖Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари томонидан
ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар,
уларни бартараф этиш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликни
хабардор қилиб бориш.📄 2024 йил 1 октябргача манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш
реестри, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги
хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги
декларациянинг намунавий шакллари тасдиқланади.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 Jun 2024 06:36
#Биласизми
🏬 Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган.
📌 Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан (84 млн сўмдан) ошмаган қисмига татбиқ этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 Jun 2024 16:41
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Раҳбар ҳамда махсус бўлинманинг раҳбари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш учун масъул ҳисобланади
⚡️ Қонунга кўра, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг
раҳбар ходими ҳамда махсус бўлинманинг раҳбари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш учун
масъул ҳисобланади.🗓 Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар
таркибий бўлинмасининг раҳбари мавжуд манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ўз ваколатлари доирасида кўрилган чоралар тўғрисида махсус бўлинмага
1 иш куни ичида ахборот тақдим этиши шарт.
📝
Махсус бўлинма кўрилган чораларнинг етарлилиги (тўғрилиги) тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун ахборотни
3 иш куни ичида одоб-ахлоқ комиссиясига тақдим этади.
⚠️
Қонуннинг тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6952742Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 Jun 2024 16:12
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида хулоса қабул қилади
🚫
Қонунга мувофиқ, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва аниқлашда иштирок этадиган ходимларга ишониб топширилган ёхуд уларга касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан маълум бўлиб қолган шахсларнинг шахсга доир маълумотларини
ошкор этишга йўл қўйилмайди.📝 Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг
одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида
ҳар ярим йилда хулоса қабул қилади ҳамда уларни тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилигини
(тўғрилигини) кўриб чиқади.
⚠️ Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолларини
махсус бўлинма билан биргаликда таҳлил қилади ва давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг
ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради.
🔍 Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар
суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади.⚠️
Қонуннинг тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6952742Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 Jun 2024 15:47
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Президент томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-931-сон, 05.06.2024 й.) имзоланди
⚡️Қонун
давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида
(устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан
татбиқ этилади.📝 Қонунда давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими,
манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма,
шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилди.
✔️ Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига
алоқадор шахслар деб эътироф этилади:🔹давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг
яқин қариндошлари;🔹давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди
(устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;🔹давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда
бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.🏢 Қонунга кўра,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги
махсус ваколатли давлат органидир.📁 Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан
қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган
одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади.
📌
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.⚠️
Қонуннинг тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6952742Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 Jun 2024 11:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилади
“Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-205-сон 04.05.2024 й) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра,
бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот (Халқаро мукофот) таъсис этилади.
🗓 Халқаро мукофот учун танловлар
2025 йилдан бошлаб, ҳар 2 йилда бир марта қуйидаги
йўналишларда ўтказилади ва ғолиблар аниқланади:
🔹ўзбек адабиётининг
насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
🔹ўзбек адабиётининг
шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
🔹ўзбек
болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
🔹
хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;
🔹
хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;
🔹
хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима.
✔️ Халқаро мукофот ғолибларининг
ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва БҲМнинг 300 баравари (102 млн сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…