Huquqiy axborot
02 Jul 2024 11:41
#Биласизми
✔️ Қонунчиликка кўра, қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
02 Jul 2024 05:31
#Биласизми
❗️2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун
🔰 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси
давлат мустақиллигининг
рамзидир.📌 Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини
ҳурмат қилишлари шарт.
▶️ Жиноят кодексига асосан, Давлат гербига ҳурматсизлик қилиш БҲМнинг
25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорда жарима ёки
360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан
жазоланади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2024 11:04
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ҳар бир маҳаллада ташкил этилиши белгиланган.
🔍 Мазкур марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2024 06:53
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Энг намунали боғчаларда
гимнастика хоналари ташкил қилинади ➖ Манба:
(ПФ–94-сон, 22.06.2024 й);🔹
Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти
ташкил этилади ➖ Манба:
(ПҚ-231-сон, 21.06.2024 й.);🔹Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини
касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими
йўлга қўйилади ➖ Манба:
(ПҚ-231-сон, 21.06.2024 й.);🔹“Қори Ниёзий номидаги
Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори
қабул қилинди ➖ Манба:
(ПҚ-232-сон, 21.06.2024 й.);🔹
“Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталиклари
ўтказилади ➖ Манба:
(ПҚ-232-сон, 21.06.2024 й.);🔹Ҳукумат Қарори билан
“Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти”
тасдиқланди ➖ Манба:
(354-сон, 25.06.2024 й.);🔹
“Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт” кўрик-танлови
ташкил этилади ➖ Манба:
(ПҚ-233-сон, 24.06.2024 й.);🔹Парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд
барча чекловлар бекор қилинади ➖ Манба:
(ПҚ-238-сон, 27.06.2024 й.);
🔹
Ёшлар ишлари агентлигига қўшимча функциялар
юкланди ➖ Манба:
(ПҚ-239-сон, 27.06.2024 й.);🔹Айрим ёшлар
тил ўрганганлиги учун моддий
рағбатлантирилади ➖ Манба:
(ПҚ-239-сон, 27.06.2024 й.);🔹Хорижий тилни
С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга
рухсат этилади ➖ Манба:
(ПҚ-239-сон, 27.06.2024 й.).Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
30 Jun 2024 05:16
#Адлия_табриги
Азиз ёшлар!
Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз.
Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизда тилакдошмиз.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.
Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
29 Jun 2024 12:04
#2024_йил_1_июлдан
✅ Қонунчиликка кўра, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин бўлади.
▶️ Шунингдек, устав капиталининг энг кам миқдори тўлов тизими операторлари учун 50 млрд сўм, тўлов ташкилотлари учун 10 млрд сўм эътиб белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
29 Jun 2024 07:19
#2024_йил_1_июлдан
📌 Қонунчиликка кўра, хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга Ўзбекистон ташқарисида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Jun 2024 12:04
#2024_йил_1_июлдан
✔️ Қонунчиликка кўра, моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш орқали ҳар бир фуқаро (оила) учун белгиланган ижтимоий тўловлар, тақдим этилган имтиёзлар, шу жумладан, субсидиялар, хизматлар ва ёрдамларнинг ҳар бир фуқаро кесимида “Ижтимоий ҳимоя” АТда ҳисоби юритилади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилган давлат жамғармалари ва бошқа жамғармалар интеграция қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Jun 2024 08:02
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хорижий тилни С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади
🔰
Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан:🔸Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили
хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги
рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;
🔸рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи
энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун
ижара тўлови харажатларининг бир қисми
компенсация қилинади.🗓
2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг
хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида
меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.
🔍
2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида
немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади.
📘
2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари
“Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Jun 2024 07:22
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ёшлар ишлари агентлигига қўшимча функциялар юкланди
“Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-239-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди
⚡️Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига қуйидаги
қўшимча функциялар юкланди:
🔹ёшларни хорижий тилларга ўқитиш жараёнларини такомиллаштириш,
талаб юқори бўлган чет тилларини мукаммал ўзлаштириш учун шароитларни кенгайтириш;
🔹
хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари
(хусусий ўқув марказлари), ушбу йўналишда фаолият юритувчи бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларини
ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, соҳадаги муаммоларни мунтазам равишда таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;
🔹хусусий ўқув марказлари
рейтингини шакллантириш ҳамда рейтингда юқори ўринни эгаллаганларни
рағбатлантириш;🔹ёшлар орасида
касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишни тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги ижтимоий лойиҳалар, кўрик-танлов ва олимпиадаларни ташкил этиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Jun 2024 14:21
“Тараққий”дан “Кun.uz”гача: Ўзбекистонда ОАВ тарихи
“Ўзархив” миллий агентлиги ва “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази тақдим этади.
Оммавий ахборот воситалари жамият ҳаётида беқиёс таъсир кучига эга катта манбадир. 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан ОАВ тарихига бағишланган ҳужжатли фильм тайёрланди.
Фильмда Ўзбекистонга матбуот кириб келишидан тортиб, унинг ривожланиш босқичлари, радио, телевидение тарихи, интернетнинг пайдо бўлиши ва халқ журналистикасининг оммалашувигача мухтасар таҳлил қилинади.
Юз йилдан ортиқ катта тарихни ўз ичига олган фильмни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг!
Тўлиқ видео: 👉 https://www.youtube.com/watch?v=Xr7JKbglLHI
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Jun 2024 09:41
#2024_йил_1_июлдан
💧Қонунчиликка кўра, тажриба тариқасида Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик ва оқова сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Jun 2024 06:01
#Адлия_табриги
Ҳурматли журналистлар!
Сизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!
Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.
Барчангизни қутлуғ касб байрамингиз билан самимий табриклаб, хайрли ташаббусларингизда куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тотувлик, эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.
Ҳурмат билан, Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 Jun 2024 11:35
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт” кўрик-танлови ташкил этилади
“Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроэкотизимни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга мослашувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-233-сон, 24.06.2024 й.) қабул қилинди
⚡️Қарорга кўра,
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида соҳанинг иқлим ўзгаришига мослашиши ва унинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш, қурғоқчилик ва ерлар деградациясига қарши курашиш, яйловлар биохилмахиллигини сақлаш
(қайта тиклаш), янги
инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда соҳага кенг жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларга
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул этиб белгиланди.
📁 Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва соҳанинг
иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур
(Миллий дастур) тасдиқланди.
▶️ Иқлим ўзгаришига боғлиқ бўлган ҳудудларда амалга оширилаётган
чора-тадбирларни самарали ташкил этиш Миллий дастурнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.
🌿
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ҳамда ҳимоя ўрмонлари (иҳота) барпо этиш доирасида:
🔹чўл, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда чўлланиш ва қум кўчиши, тупроқнинг сув ва шамол эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида
ҳимоя ўрмонлари (иҳота) барпо этилади;
🔹дала четлари, яйловлар ва очиқ ер майдонларини маданий экинлар, буталар, галофитлар ва чўл ўсимликлари билан қоплашнинг фойдали томонлари тўғрисида ташаббускорларга
кўргазмали семинарлар ташкил қилинади.
🗓
2024 йил якунигача қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришларини мониторинг қилиш, ҳисоботини юритиш ва тасдиқлаш глобал тизими доирасида миллий
платформа жорий қилинади.🌳
“Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт” тамойили асосида кўрик-танлов ташкил этилади ва уни республикада оммалаштириш чоралари кўрилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 Jun 2024 07:00
#2024_йил_1_июлдан
🔰 Қонунчиликка кўра, онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар белгиланган тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
02 Jul 2024 08:32
#Биласизми
📜Қонунчиликка кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
🔹вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотиш билан боғлиқ касаллик вақтида (шикастланишда);
🔹санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанганда;
🔹касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
🔹карантинда;
🔹сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
🔹меҳнат лаёқатини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2024 14:59
#Биласизми
🚫 Қонунчиликка кўра, оммавий дам олиш жойларида сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланган ҳолда чўмилиш тақиқланади.
Батафсил: https://hudud24.uz/news/chumilish-tartib-koidasini-bilasizmi
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2024 09:04
#2024_йил_1_июлдан
🗓 Қонунчиликда 1 июлдан нималар ўзгаради?
🔹Фуқароларга
процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади ➖
БАТАФСИЛ;
🔹Айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни
судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади ➖
БАТАФСИЛ;
🔹Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни
давлат хизматлари марказлари орқали топшириш имконияти яратилади➖
БАТАФСИЛ;
🔹Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни
биометрик идентификация қилиш
(Face-ID) усули жорий қилинади ➖
БАТАФСИЛ;
🔹Айрим касалликка чалинганлар
бепул даволанишади ➖
БАТАФСИЛ;
🔹
“Шаффоф қурилиш” тизимида ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади ➖
БАТАФСИЛ;
🔹Айрим шаҳарларда
сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади ➖
БАТАФСИЛ;
🔹
“Ижтимоий ҳимоя” АТда моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларнинг ҳисоби юритилади ➖
БАТАФСИЛ;
🔹Давлат иштирокидаги йирик корхоналарда
корпоратив котибият ташкил этилади ➖
БАТАФСИЛ;
🔹
Хусусий бандлик агентликларига айрим хизматлар учун ҳақ ундиришга рухсат этилади ➖
БАТАФСИЛ;
🔹Маҳаллаларда дастурлар доирасида
ажратилган кредитлар мониторинг қилинади ➖
БАТАФСИЛ;
🔹Дорилар билан боғлиқ
потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлашга қаратилган фармакологик назорат тизими ташкил этилади ➖
БАТАФСИЛ;
🔹
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капитали миқдори оширилади➖
БАТАФСИЛ.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
30 Jun 2024 18:21
#Биласизми
❗️Нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида тегишли адлия органлари хабардор қилиниши лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
29 Jun 2024 14:04
#2024_йил_1_июлдан
❗️Дорилар билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлашга қаратилган фармакологик назорат тизими ташкил этилади
🔰Қонунчиликка кўра:
🔹 дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотлар аҳолини
сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун масъул бўлган ташкилот сифатида эътироф этилади ҳамда уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари белгиланади;
🔹дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ
потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган, халқаро стандартлар талаблари асосида фармакологик назорат тизими ташкил этилади;
🔹дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотларда уларга берилган лицензия талабларига риоя этилишини
бир йилда кўпи билан бир маротаба ваколатли органни хабардор этиш орқали назорат қилиш тартиби жорий этилади;
🔹дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни
телерадиоканаллар орқали реклама қилиш учун ишлаб чиқилган контент Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган хулоса асосида эфирга узатилади;
🔹янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда
“Зарур сақлаш амалиёти – GSP” талабларига мувофиқ
ташкил этилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
29 Jun 2024 09:34
#2024_йил_1_июлдан
🔍Қонунчиликка кўра, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Jun 2024 14:56
#2024_йил_1_июлдан
📜Қонунчиликка кўра, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун кузатув кенгашига бўйсунадиган корпоратив котибият ташкил этилади.
📁Шунингдек, корпоратив бошқарувнинг янгиланган қоидалари ва ахлоқ кодекси жорий этилади.
🔍 Бундан ташқари, кузатув кенгашининг баённомаларини масофадан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш бюллетенлари орқали расмийлаштириш имконияти яратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Jun 2024 09:23
❗️“Суд-экспертиза соҳасида сўнги йиллар давомида жорий этилган янги экспертиза ва тадқиқотлар ҳамда уларнинг аҳамияти” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади
🎙Суҳбат спикерлари:
➖Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
➖Ички ишлар вазирлиги;
➖Мудофаа вазирлиги мутахассислари.
⏰ Овозли чат
28 июнь куни соат 17:30да @ каналида бошланади.
📥 Саволларингизни @ телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Jun 2024 07:41
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим ёшлар тил ўрганганлиги учун моддий рағбатлантирилади
🔰
Қарорга кўра:➖имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича
инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун
БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади;
➖
2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг
(сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи
бир поғона пасайтирилади.✅ Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида
текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади. ❕Бунда тегишли умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Jun 2024 06:39
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади
“Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-238-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, кооперация тизимига асосланган
“Агропарранда кластери” лойиҳаси амалга оширилади.
✔️
2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган
ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.
🗓
2024 йил 1 июлдан парранда гўштини
(ТИФ ТН коди 0207) экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.
🚫
2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари
(бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган
божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Jun 2024 12:05
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида қуйидаги ёшга тўлган бўлиши керак.
➖"А" тоифаси учун — 16 ёшга;
➖"B" ва "C" тоифалари учун — 18 ёшга;
➖"BE" ва "CE" тоифалари учун — 19 ёшга;
➖"D" ва "DE" тоифалари ҳамда трамвай ва троллейбуслар учун 21 ёшга.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Jun 2024 07:01
#Адлия_хабари
❗️Yurxizmat.uz платформасида ҳуқуқий хизматлардан фойдаланинг
🔰 Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими ишлаб чиқилган.
✔️Сиз ушбу ахборот тизими орқали:
🔹ҳуқуқий ҳужжат намуналарини бепул яратасиз;
🔹ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда вақтдан ютасиз;
🔹юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз мустақил ҳаракат қиласиз.
📝 Ҳозирда сайтда 1700 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, уларнинг қамрови мунтазам кенгайтириб борилмоқда.
✅ Шунингдек, фойдаланувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳуқуқий ҳужжат намуналарининг рус тилидаги шаклларини яратиш ва юклаб олиш имконияти яратилди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 Jun 2024 14:56
#2024_йил_1_июлдан
📝 Қонунчиликка кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган лойиҳалар бўйича жалб қилинадиган ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 Jun 2024 10:00
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳукумат Қарори (354-сон, 25.06.2024 й.) билан “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнингвояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди
✅ Унга кўра,
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар, бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати тўғрисида қуйидаги шаклларда мурожаат қилинади:
🔹“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки
ижтимоий ходимга;🔹ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг
“102” телефон рақамларига ёки бевосита профилактика инспекторларига;
🔹“112” ягона диспетчерлик хизмати ҳамда
1146 қисқа рақамли “ишонч телефони”га.▶️ Мурожаат бўйича
24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:
▪️хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори томонидан
тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан
суҳбат ўтказилади;▪️ижтимоий ходим хотин-қизлар ва уларнинг
вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради;
▪️профилактика инспектори хотин-қизларга
ҳимоя ордери расмийлаштирилади ҳамда заруратга кўра бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштиришга доир чораларни кўради;
▪️ижтимоий ходим ва профилактика инспектори томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари уларнинг розилиги асосида
бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилади.🏢 Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматлар
“Инсон” марказлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказлари томонидан кўрсатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 Jun 2024 04:31
❗️ "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳасида фаол иштирок этинг.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…