huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат харидлари тизимида жамоатчилик назорати кучайтирилади


“Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-249-сон, 10.07.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда нарх ва бошқа шароитлар тенг бўлган ҳолларда, белгиланган мезонларнинг бири асосида ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади.

🗓 2024 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хомашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг 50 фоизигача қисмини, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан (10 млн 200 минг сўм) ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

📌 Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ушбу тизимда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2024 йил 1 октябрдан давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин камида 1 иш куни, шунингдек, тендер савдолари натижаларига кўра расмийлаштирилган баённомалар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали камида 2 иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-247-сон, 08.07.2024 й.) қабул қилинди


🔰 Қарорга кўра, Хитой Ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида “Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

🗓 Битим 2024 йил 6 июнь куни Пекин шаҳрида имзоланган.

🏢Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✔️Қонунчиликка кўра, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳада парламент ролини кучайтириш белгиланган.

🗂 Бунда, 2025 йилдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан (KPI) бири сифатида уларнинг устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилашга қаратилган фаолияти белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Бўш ер участкаларидан самарали фойдаланилади


“Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-245-сон, 08.07.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

🔹Урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, шаҳарлар ва туманлар марказларини ривожлантириш ҳамда агломерация ҳудудларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати;

🔹Аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати;

🔹Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан ҳамкорликда комплекс иқтисодий ривожлантиришга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар рўйхати.

✔️ Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар мажмуаларини ташкил қилиш мастер-режаларнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🗓 2024 йил 1 августдан жорий йил якунигача белгиланган мастер-режаларга мувофиқ замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар, савдо-кўнгилочар марказларини ташкил қилиш учун мастер-режа ҳудудидаги ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Сизга бепул ва ишончли ҳуқуқий маслаҳат керакми?

🔰 Advice.uz ҳуқуқий ахборот портали орқали ўзингизни қизиқтирган саволларни онлайн тарзда йўллашингиз ёки "Мадад" ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюроларига бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


🔹Йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингандан сўнг қурилади ва таъмирланади ➖ Манба: (ПҚ-241-сон, 01.07.2024 й.);

🔹Йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига ёрдамлашган шахслар мукофотланади ➖ Манба: (ПҚ-241-сон, 01.07.2024 й.);

🔹Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофотининг бир қисми учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (ВМҚ-373-сон, 02.07.2024 й.);

🔹Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди ➖ Манба: (ПФ-98-сон, 02.07.2024 й.);

🔹“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди ➖ Манба: (ЎРҚ-935-сон, 02.07.2024 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми #Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя

🔰 Қонунчиликка кўра, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га ("Ягона реестр" АТ) оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар киритилиши белгиланган.

📜 "Ягона реестр" АТга киритиш давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходим томонидан амалга оширилади.

🚫 Бунда давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди (бепул хизмат кўрсатилади).

☑️ "Ягона реестр" АТга киритилганларга ижтимоий нафақалар "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тўланилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🏖 Қонунчиликка кўра, ҳар йили 15 апрелдан 15 сентябргача фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, дам олиш зоналари, санаторийлар ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, пляж зоналари ва ҳовузларни пляжларни ташкил этиш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган талабларига мувофиқлиги ўрганилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.

⚠️ “Аёллар дафтари”га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги "Аёллар дафтари"га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

📝 Ҳокимликлар фавқулодда вазиятлар органлари билан ҳамкорликда ҳар йили 1 майдан 15 сентябргача сувда бахтсиз ҳодисалар (одамлар ўлими) тез-тез рўй бериб турадиган жойларни аниқлаши керак.

⚠️ Мазкур ҳудудлар бўйича маҳаллий аҳоли ва дам олувчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш шарти билан қирғоқ бўйлаб чўмилишни тақиқловчи белгилар ўрнатиши шарт.

❗️Шунингдек, сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга тақиқланган ҳолатлар билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага олган ёшлар "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"дан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар сақлаб қолинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди


“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-98-сон, 02.07.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, Мактабгача таълим агентлиги (Агентлик) фаолияти тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

🏢 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юклатилди, жумладан:

🔹илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

🔹мактабгача таълим ва тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш;

🔹мактабгача таълимнинг ўқув режа, дастур ва ўқув-методик мажмуаларини такомиллаштириш, уларнинг умумий ўрта таълим дастурлари билан узвийлигини таъминлаш;

🔹давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим билан босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Болаларни 1-синфга қабул қилиш Микроҳудуд доирасида ва ундан ташқарида амалга оширилади


🔰Қонунчиликка кўра, болаларни 1-синфга Микроҳудуд доирасида ва Микроҳудуддан ташқарида қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши белгиланган.

1️⃣ Микроҳудуд доирасида:

📝 Болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакили томонидан ҳар йили 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали болаларни умумтаълим мактабларига ўқишга жойлаштириш учун сўровнома тўлдирилади.

🏫Сўровнома автоматик тарзда ҳудудий халқ таълими бошқармасига юборилади ва 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда микроҳудуд бўйича мактабга юборилади.

🔍 Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда мурожаати микроҳудуд бўйича юборилган мактабга онлайн навбат асосида боради.

📥 Ариза берувчи фарзандлари мактабларга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

2️⃣ Микроҳудуддан ташқарида:

🗓 ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали ариза берувчи (болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакили) ўз хоҳишига кўра ҳар йили 1 — 15 август кунларида микроҳудуддан ташқари бўш ўринлари мавжуд бўлган мактабларни танлагандан сўнг сўровнома автоматик тарзда танлаган микроҳудуддан ташқари бўлган мактабларга юборилади ва онлайн навбатга автоматик қўйилади.

🏢 Онлайн навбатда белгиланган муддатда ариза берувчи ўз фарзанди билан микроҳудуддан ташқарида бўлган мактабга боради.

✉️ Микроҳудуддан ташқарида бўлган мактаб боланинг мактабга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали шу куннинг ўзида ариза берувчига юборади.

⚠️ Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган умумтаълим мактабларида микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

Новвойхона очиш: ҳаммаси қулай ва осон!

Маҳалла бу – катта-кичик оилалар, ёшлару қариялар жам бўлган макон. Ҳеч эътибор берганмисиз, ҳар бир маҳалланинг ўз чевари, нонвойи, сартарошию этикдўзи бўлади.

Буни қарангки, уларнинг орасига яна бир масъулиятли касб эгаси, ҳамма учун фойдали ва керакли шахс – ҳуқуқшунос ҳам қўшилди. Энди ҳар бир маҳалланинг ўз ҳуқуқшуноси бўлади. У кундалик ҳуқуқий муаммоларни ечишда одамларга кўмаклашади, ҳуқуқий маслаҳатлар, тавсиялар беради.

Мана, унинг кўмаги билан маҳалладаги ёш тадбиркор Нодирбек ортиқча югур-югур ва ҳужжатбозликларсиз қисқа фурсат ичида ўз новвойхонасини очди.

Видеони кўриш 👉 https://youtu.be/ML-s3tg8Aqw

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингандан сўнг қурилади ва таъмирланади


“Йўллар ва йўл инфратузилмасининг яхши ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-241-сон, 01.07.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:

🔹жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади;

🔹рухсатномани расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали 5 кун муддатда кўрсатилади;

🔹рухсатнома йўл объектини балансида сақловчи вилоят ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари ёхуд бошқа ташкилотлар томонидан, коммуникация тармоқларидаги авария билан боғлиқ ёки бошқа кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда эса туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилади;

🔹рухсатномада йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган шахс, қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширишнинг мақсади ва муддати, рухсатноманинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи QR-код, шунингдек, ушбу муддат ичида йўл объектининг аввалги ҳолатини тикламаслик тегишли маъмурий ва фуқаровий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантириш кўрсатилади;

🔹йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш вақтида рухсатнома ҳамма учун кўринадиган жойга илиб қўйилиши ёки ҳар қандай шахснинг биринчи талабига кўра тақдим этилиши шарт ҳисобланади;

🔹рухсатнома олмасдан туриб йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари майдонида белгиланган тартибда рухсатномани илиб қўймаслик ёки тақдим этмаслик, қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган жойда хавфсизлик чораларини кўрмаслик, шунингдек, қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолатларда пляжлар ва сувда аҳолининг дам олиш жойларининг фаолият кўрсатиши тақиқланади:

🔸пляж акваториясининг сув ости қисми паспорти мавжуд бўлмаганда;

🔸пляж акваторияси чуқурлигининг ўлчов харитаси мавжуд бўлмаганда;

🔸пляж акваторияси текширилмаганда ва тозаланмаганда;

🔸сув сифати бўйича лаборатория назорати натижалари бўлмаганда;

🔸тиббий ёрдам пости бўлмаганда;

🔸тайёрланган қутқарувчилар билан таъминланган ва зарур қутқариш анжомлари билан жиҳозланган қутқариш пости бўлмаганда;

🔸пляжларнинг сув ости қисмида қувурлар ва сув олиш қувурлари мавжуд бўлганда, шунингдек пляжларга туташган текширилмаган причаллар яқинида, кичик ўлчамли кемалар яқинланашадиган жойларда.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

📝 Дастлабки синовдан ўтиш меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши керак. Бундай шартлашув мавжуд бўлмаган тақдирда, ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

📌 Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.

🗓 Дастлабки синов муддати 3 ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса 6 ойдан ошмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

Оромгоҳларда дам олаётган болаларни ҳар томонлама камол топишига кўмаклашиш учун қуйидагилар ташкил қилиниши керак:

➖кўчма кутубхоналар;
➖тўгараклар;
➖спорт мусобақалари.

⏩ Оромгоҳлар спорт жиҳозлари, малакали спорт мураббийлари ва сузиш бўйича йўриқчилар билан таъминланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини оширганлиги учун жавобгарлик белгиланган.

📌 Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига:

🔹20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима солишга;

🔹40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 9 баравари (3 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима солишга;

🔹40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юбориши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиниб, БҲМнинг 25 баравари (8 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:

➖аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан;

➖мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан;

➖турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан;

Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Субсидия #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидия ажратилиши белгиланган.

Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваридан (5 млн 100 минг сўмдан) ошмаслиги лозим.

☑️ Шунингдек, ЯТТларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходим ёллашга рухсат этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, кам таъминланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланган.

✔️ Бунда, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ("Аёллар дафтари" жамғармаси) ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

‼️ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларга қабул тугашига 6 кун қолди


🗓 ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларга ҳужжат топшириш давом этмоқда. Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати – 10 июль (шу куни ҳам).

⚠️ Маълумот учун: ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларга 2024/2025 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг litsey.uzbmb.uz платформаси орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-935-сон, 02.07.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.

🏢 Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

✔️ Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланди.

📝 Бундан ташқари “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолиятини лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 10 баравари (3млн 400 минг сўм) этиб белгиланди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофотининг бир қисми учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди


Ҳукумат Қарори (373-сон, 02.07.2024 й.) билан “Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

⚡️ Унга кўра, қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби белгиланди.

📁 Суғурта қилдирувчи субсидия олиш мақсадида “Агроплатформа” АТда рўйхатдан ўтади ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

▪️суғурта шартномаси;
▪️суғурта полиси;
▪️суғурта шартномасида қайд этилган суғурта мукофотининг тўлиқ тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси ва ҳисоб-фактура.

✅ Суғурта қилиш назарда тутилган суғурта қилдирувчининг қишлоқ хўжалиги экинлари “CropAgro” АТга электрон жойлаштирилган бўлиши лозим.

🏢 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 3 иш куни ичида субсидия ажратиш ёки ажратмаслик юзасидан хулосани тайёрлайди ва тасдиқлайди.

🔍 Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

🔸суғурта қилдирувчининг ўз аризасига асосан;
🔸белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
🔸суғурта қилдирувчи томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;
🔸қишлоқ хўжалиги субъекти тугатилганда.

📌 Суғурта қилдирувчига субсидия ажратишни бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, уни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, қуйидагича миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

➖фуқароларга БҲМининг 50 бараваридан 400 бараваригача (17 млн сўмдан 136 млн сўмгача);

➖мансабдор шахсларга БҲМининг 100 бараваридан 450 бараваригача (34 млн сўмдан 153 млн сўмгача).

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига ёрдамлашган шахслар мукофотланади


⚡️Қарорга мувофиқ, рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ёки йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

🗓 Ҳудудлар қиёфасини яхшилаш мақсадида эксперимент тариқасида 2024 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 сентябргача жойлардаги ҳокимлар белгилаб берадиган муайян ҳудудда қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар амалга оширилади:

➖фуқаролар ва юридик шахсларнинг уларга тегишли бино ва иншоотга туташ ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги масъулияти ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали ҳар бир маҳаллада маҳалла раислари томонидан тушунтирилишини ташкил қилиш;

➖кўп қаватли уйлар ҳовлиси ва атрофи, йўл ҳамда кўча четларининг ободонлаштирилган намунавий кўринишини тасдиқлаш;

➖йўл ва кўча четларидаги бўш ерларни кўкаламзорлаштириш бўйича дастур тасдиқлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

🔰 Тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

➖БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
➖360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
➖3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel