huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Сўровнома

📝 Канал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича бошқа таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!

📌 Изоҳ қолдириш манзили: https://bit.ly/3N7ALqZ

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Сайлов_2024

❗️Мазмунан янги ва технологик сайловларга старт берилди


Батафсил видеороликда

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_августдан

❗️Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтига бир неча ҳуқуқлар берилади


✅ Қонунчиликка кўра, Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

➖рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказиш;

➖жиноятларнинг рақамли изларини аниқлаш, олиб қўйиш, сақлаш ва тадқиқ қилиш ҳамда ўрганилган маълумотлар бўйича хулосалар тайёрлаш;

➖рақамли криминалистика соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларни замонавий рақамли криминалистика экспертиза турлари бўйича масофавий ва анъанавий тарзда ўқитиш;

➖рақамли криминалистика фаолиятини амалга ошириш ҳамда махсус криминалистика лабораториялари ишини самарали ташкил этиш учун шартнома асосида малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

➖илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари доирасида ҳамда техник восита ва бутловчи эҳтиёт қисм сифатида фойдаланиш учун Ички ишлар вазирлигида юритиладиган рақамли ахборот ташувчи қурилмалар (мобил телефон, смартфон, планшет, компьютер техникаси, видеорегистратор, қаттиқ диск, флеш хотира ва ташқи жамлагичлар) коллекциясидан фойдаланиш;

➖илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган статистик ва бошқа ахборотни вазирликлар ва идоралардан бепул асосда сўраб олиш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти янада такомиллаштирилади


“Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-105-сон, 23.07.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан овчилик хўжалигини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:

🔹ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланади;

🔹овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ер юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга қуйидаги босқичларда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади:

1️⃣ босқичда – 10 йил муддатга;

инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни бажариш натижаларига кўра:

2️⃣ босқичда – 10 йил муддатга;

3️⃣ босқичда – 29 йил муддатга.

❕Бунда, 2 йил муддат ичида ёввойи ҳайвонларни етиштириш ва такрор кўпайтириш бўйича питомниклар инфратузилмаси ёки такрор кўпайтириш участкаси ташкил қилинмаса, ижара шартномаси бекор қилинади.

🔹электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хўжаликларига (овчилик базалари ва питомникларга) туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари овчилик хўжалигини юритиш учун бириктириб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлар давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябргача озод этилиши белгиланган.

📌Шунингдек, “Аёллар дафтари”даги камида 5 та ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлар томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Сайлов_2024

❗️27 октябрдаги сайлов “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида ўтказилади


Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_августдан

🔍 Қонунчиликка кўра, жойлардаги ҳокимликлар жорий йил якунига қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги билан биргаликда мастер-режаларга мувофиқ замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар, савдо-кўнгилочар марказларини ташкил қилиш учун мастер-режа ҳудудидаги ер участкаларини аукцион савдоларига чиқарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ичимлик сувидан бошқа мақсадларда (машина ювиш, томорқа суғориш, ҳовлига сув сепиш) фойдаланиш ёки оқилона фойдаланмаслик (меваларни музлатиш учун очиб қўйиш) сувни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади.

📌 Шунингдек, мазкур қоидаларни бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан (340 минг сўм) 3 бараваригача (1 млн 20 минг сўм), мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан (1 млн 700 минг сўм) 10 бараваригача (3 млн 400 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тайёр заргарлик буюмларига импорт божхона божи камайтирилади


🔰Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 ноябрдан:

➖чет элда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини, башарти улар бўйича божхона тўловлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, сотувга қўйиш ва чакана савдода реализация қилиш ман этилади;

❕Бунда ушбу тартиб бухгалтерия ҳисоби қонунчилигига мувофиқ 2024 йил 1 сентябргача расмийлаштирилган (кирим қилинган) заргарлик буюмларига нисбатан татбиқ этилмайди.

➖қимматбаҳо металларнинг ҳамда қимматбаҳо металлар билан қопланган металларнинг чиқиндилари ва парчалари лицензия асосида экспорт қилинадиган махсус турдаги товарлар рўйхатига киритилади;

➖Асиллик инспекциясининг хулосаси бўлмаган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ман этилади;

➖жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан ҳамда 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, ушбу миқдорлардан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади;

2027 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божлари 20 фоиздан 10 фоизгача камайтирилади.

📆 2025 йил 1 январгача Тошкент шаҳри, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида заргарлик буюмларининг асиллигини тезкор текшириш бўйича хизматларни кўрсатувчи шохобчалар фаолияти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотлари божхона божидан озод этилади


Фармонга мувофиқ, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” АЖ томонидан узлуксиз равишда зарур миқдордаги қимматбаҳо металлар билан таъминланади.

🗓 2024 йил 1 сентябрдан:

➖“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган аффинаж корхоналарига “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” АЖдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида 100 фоиз олдиндан тўлов шартларида қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни қулай бўлган шакл ва миқдорларга келтирган ҳолда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга сотиш ҳуқуқи берилади;

➖заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ўзлари ясаган ярим тайёр заргарлик буюмларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилишга рухсат этилади.

🗂 2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябргача:

🔹заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотларини импорт қилишда махсус турдаги товарлар импорти учун лицензия олиш талаби бекор қилинади;

🔹Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ва заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотлари божхона божидан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_августдан

🏢 Қонунчиликка кўра, хавфлилик омили III — IV тоифа бўлган объектларни ҳудуднинг зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаш ва қуриш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Академик лицейларга кириш имтиҳонларининг куни ва вақти аниқ бўлди


🔰ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларга 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари қуйидагича ўтказилиши режалаштирилган:

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги M.S.Vosiqova номидаги академик лицей:

2024 йил 27 июль куни соат 07:30 да

➖Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 107-уй манзилида жойлашган "Ўзекспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасининг 2-павильонида;

➖Тошкент шаҳри Ислом Каримов шоҳ кўчаси, 98 "А" -уйда жойлашган "Ёшлик" спорт мажмуасида.

Наманган вилоят академик лицейи:

⏰ 2024 йил 27 июль куни соат 07:30 да

➖ Наманган шаҳри Истиқлол кўчаси 3-уй Баркамол авлод спорт мажмуаси марказий аренасида

✅ Самарқанд вилоят академик лицейи:

⏰ 2024 йил 27 июль куни соат 07:30 да:

➖ Самарқанд шаҳри, Рўдакий кўчаси, 243-уй манзилида жойлашган Самарқанд спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида.

⚠️Эслатма:

📌 Абитуриентлар тест синовларига кириш учун litsey.uzbmb.uz электрон платформасидан рухсатномани юклаб олиб, уни чоп этилган ҳолда соат 07:30 дан кечикмасдан, шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки ID карта) билан келишлари лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Волейбол спорти янада ривожлантирилади


“Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-274-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинди

⚡️Қарорга кўра, 2025 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда қуйидагилар ўтказиб борилади:

🔸олий таълим муассасалари талабалари, профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Volleyball stars” Ўзбекистон кубоги;

🔸вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида 3 босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – республика) волейбол спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон” республика мусобақаси;

🔸умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчилари ўртасида 3 босқичли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубоги;

🔸ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида пара волейбол спорт мусобақалари.

🗓 2025 йилдан ҳар икки йилда бир марта волейбол бўйича Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатлар ўртасида “Буюк Ипак йўли” халқаро турнири ўтказиб борилади.

🏢 Наманган вилояти Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими 3 йиллик бўлади


“Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-269-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан давлат олий таълим муассасаларида туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими уч йиллик олий таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади ва ўқув жараёни “блок-модуль” тизимига асосланган дуал таълим шаклида ташкил этилади.

🔘 Бунда, ўқув жараёнларининг назарий ва амалий машғулотлар улушини:

1️⃣ босқичда – 80 фоиз назарий ва 20 фоиз амалий;
2️⃣ босқичда – 50 фоиз назарий ва 50 фоиз амалий;
3️⃣ босқичда – 30 фоиз назарий ва 70 фоиз амалий бўлиши назарда тутилади.

🗓 2024 йил 1 августдан туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган амалиёт базаларини (туроператор, турагент, гид-таржимон, меҳмонхона ва туризм транспорти хизматларини кўрсатиш объектлари) белгиланган тартибда ташкил этишга рухсат берилади.

🔍 2027 йил 1 январгача туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг амалиёт базаларида кўрсатилган хизматлар учун фойда солиғи ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Сўровнома

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

🔍 Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

📌 Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Сайлов_2024

❗️27 октябрдаги сайлов мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилади.


Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Экология вазирлигига қўшимча ваколатлар берилди


🏢 Фармонга мувофиқ, Экология вазирлигига қуйидаги ваколатлар берилди:

🔸овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартноманинг намунавий шаклини тасдиқлаш;

🔸овчилик хўжалигини юритишда техник-иқтисодий асоснома материалларининг форматини тасдиқлаш;

🔸юридик ва жисмоний шахслар билан овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида шартнома тузиш.

🖥 2024 йил 1 октябрдан овчиларга овчилик йўлланмаси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталар асосида электрон дастур орқали берилади.

🗓 2024 йил 1 октябрдан овчилик гувоҳномасини беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади, жумладан:

➖овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни махсус ўқув курсларида ўқитиш жорий этилади;

➖овчилик гувоҳномаси муомалага лаёқатли, 18 ёшга тўлган, ўқув курсларини тугатган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсларга ЯИДХП орқали 2 йил муддатга берилади.

📌 2024 йил 1 сентябрдан ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш жойларини, кичик сафари парклар ва ов туризмини ташкил қилган овчилик хўжаликлари 3 йил муддат мобайнида мол-мулк ва ер солиғини 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Сайлов_2024

❗️Сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

📝 Қонунчиликка кўра, тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идорада масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида битимларни нотариал тасдиқлаши мумкин ва бундай битим уларнинг биргаликдаги иштирокисиз амалга оширилаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида тарафлар нотариуслар ҳузурида бўлиши шарт.

❗️ Бунда, мазкур тартиб асосида барча турдаги битимларни тасдиқлаш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Сайлов_2024

❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайлови бўйича сайлов кампанияси 26 июлдан бошланди.


Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

“Қоғоз гапиради” ёки ҳужжатлар инсон ҳаётида қанчалик муҳим?

Шахсни аниқлаш ҳар доим муҳим. Идентификация – бу ҳуқуқ. Ҳуқуқки, хавфсизлик, ҳимоя, давлат хизматлари, имтиёзлар ва имкониятлардан фойдаланиш учун дарвозаларни очади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (446-сон, 24.07.2024 й.) қабул қилинди


🏢 Қарорга кўра, “Зангиота-2” шифохонаси фаолияти тугатилиб, унинг ўрнида давлат муассасаси шаклидаги 500 ўрнига мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси (Болалар шифохонаси) ташкил этилади.

✅ Болалар шифохонасининг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди:

🔹18 ёшгача бўлган болаларда зарур тиббий текширувларни ўтказиш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ҳамда ихтисослаштирилган стационар ёрдамини кўрсатиш;

🔹туман тиббиёт бирлашмаларига амалий-методик ёрдам бериш;

🔹Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари амалиётига замонавий тиббиёт технологиялари ва бошқарув усулларини жорий этишда кўмаклашиш;

🔹тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш.

🗓 2024 йил 1 сентябргача Болалар шифохонасининг бино ва иншоотларида зарур қурилиш ҳамда таъмирлаш ишларини ўтказиш орқали уни болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Заргарлик соҳасида фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни импорт қилишда божхона божидан озод этилади


⚡️ Фармонга кўра, 2024 йил 1 августдан хорижий кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун олиб чиқиладиган тайёр заргарлик буюмларини “вақтинча олиб чиқиш” божхона режимига жойлаштиришда йиғим БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида ундирилади.

📆 2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябргача:

🔹белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда заргарлик соҳасида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари божхона божидан озод этилади;

🔹“Uzbek Jewellery Fair” халқаро кўргазма савдоси доирасида Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан республика ҳудудига вақтинча олиб кириладиган ҳамда кейинчалик қайтариб олиб чиқиладиган заргарлик буюмларига нисбатан божхона ҳужжатларини расмийлаштиришда божхона йиғимлари ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш янада ривожлантирилади


“Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-104-сон, 23.07.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра:

🔹2024–2026 йилларда Бухоро ва Наманган вилоятларида биттадан ҳамда Тошкент шаҳрида иккита заргарлик марказлари ташкил этилади;

🔹заргарлик марказларида тадбиркорлик субъектлари учун зарур инфратузилма яратилади;

🔹2025 йил якунигача қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмлари 1 миллиард АҚШ долларига ва экспорт кўрсаткичи 100 миллион АҚШ долларига етказилади.

🗓 2025 йил 1 январгача заргарлик марказларини ташкил этиш учун давлат кўчмас мулк объектларини яхлит мулк сифатида ёки лотлар (қисмлар ва хоналар)га бўлган ҳолда тадбиркорлик субъектлари ва тижорат банкларига узоқ муддатли ижарага ёки мулк ҳуқуқи асосида, қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида реализация қилиш чоралари кўрилади.

✔️ Фармонга мувофиқ ташкил этиладиган заргарлик марказларидаги ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда:

🔸90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – фоиз ҳисобланмайди;

🔸91-кундан бошлаб 180-кунгача амалга оширилган тўловлар қисмига – йиллик 3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пахта-тўқимачилик кластерлари молиявий соғломлаштирилади


“Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-103-сон, 22.07.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий соғломлаштиришга қаратилган қуйидаги чоралар белгиланди:

🔹Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан 2023 йилги пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитларни 2024 йил 1 декабргача тўлиқ қайтарган кластерларга ушбу кредит бўйича фоиз тўловлари (банк маржасидан ташқари) 2025 йил 1 январга қадар Жамғарма ҳисобидан қайтариб берилади;

🔹2023 йилги пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун кластерларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг, мос равишда Жамғарманинг тижорат банкларига ажратган кредит ресурсларининг қолдиғини қайтариш муддати тижорат банкларининг ижобий хулосаси асосида 2025 йил 1 апрелгача узайтирилади.

✔️ 2024 йил 1 августдан Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кластерлар таъсисчиларининг шахсий кафиллиги қўшимча равишда расмийлаштирилади.

🔍 Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган ва сотиб олиш қийматининг 35 фоизи ва ундан юқори қисми тўланган пахта тозалаш заводлари ва пахта қабул қилиш масканларини жалб этиладиган кредит бўйича мулкий мажмуа сифатида гаровга қўйишга рухсат берилади.

📌 Тугатилаётган “Ўзпахтасаноат” АЖнинг мулкий мажмуаларини сотиб олиш бўйича кластерлар билан тузилган олди-сотди шартномаларида белгиланган тўлов графиги бўйича қарздорликлар муддати 1 йилга узайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази ташкил қилинади


🔰 Қарорга мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан Самарқанд шаҳридаги Халқаро туризм академиясида меҳмонхоналар ва ресторанлар учун юқори малакали хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

🗓 2025 йил 1 мартгача “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети қошидаги профессионал таълим муассасаларига халқаро даражада тан олинган таълим дастурларини “франшиза” асосида жорий этиш чоралари кўрилади.

🏢Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

🔹2024/2025 ўқув йилигача туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳалари бўйича олий таълим дастурларини жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи нуфузли ОТМларнинг таълим дастурлари асосида қайта кўриб чиқади;

🔹туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларига оид олий таълим йўналишларининг дуал таълим шакли бўйича Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги малака талаблари ҳамда таълим дастурларини ишлаб чиқади;

🔹белгиланган ОТМлар ҳузурида шартнома асосида араб, япон, хитой, ҳинд, испан, италян, корейс, урду, индонез ва малай тилларида хизмат кўрсатувчи гид-таржимонларни тайёрлаш бўйича қўшимча курсларни ташкил этади.

🗂 Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази ташкил қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қарорга кўра қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари “Ижтимоий карта” АТдан тақдим этилади:


🔹2024 йил 1 декабрдан янгидан тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар;

🔹2025 йил 1 апрелдан босқичма-босқич шахснинг ногиронлигини, талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ёки уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахс ҳолатини тасдиқлаш.

▫️Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ва гувоҳномалар, талабалик гувоҳномалари, ўқувчилар гувоҳномалари, уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар гувоҳномаларининг қоғоз шакли ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилинади;

▫️ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун умумий фойдаланишдаги автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти, йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланиш бўйича имтиёзлар, шунингдек ушбу хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг бошқа тоифалари учун имтиёзлар;

▫️кириш билет операциялари тизими асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, концерт-томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларга бепул ташриф буюриш ёки қисман ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар.

🔹 2025 йил 1 июлдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганларга белгиланган товарлар (хизматлар)ни харид қилишда тўланган ҚҚС суммасини 1 иш кунида қайтариш;

🔹2025 йил 1 октябрдан Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ фуқароларга бюджет маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдам, субсидиялар, грантлар, имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар ҳамда моддий хусусиятга эга бошқа тўловлар тақдим этиш;

🔹2026 йил 1 январдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлардан фойдаланиш.

2025 йил 1 октябрдан пенсия олувчиларга ўз хоҳишига кўра ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлиги бўйича пенсияларни ижтимоий карта орқали олиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel