#Мустақиллик_солномаси
❗️Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли демократик ислоҳотлардан энг муҳимлари Адлия вазирлиги томонидан “Мустақиллик солномаси” рукнида тақдим этиб борилади.
✔️Ўтган 33 йилда турли соҳалардаги муваффақиятлар, эришилган ютуқлар, самарали натижалар билан таништириб борамиз.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми
⚡️ Қонунчиликка кўра, халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофотига даромад солиғи солинмайди.
✅ Шунингдек, халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида олинган буюм тарзидаги совринларнинг қийматидан даромад солиғи олинмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг
🔰Қонунчиликка кўра, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
🔹БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача) жарима;
🔹15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Меҳнат_ҳуқуқлари #Биласизми
🗓 Қонунчиликка кўра, давлат органида давлат фуқаролик хизматчиси учун 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Бунда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак.
⏰ Шунингдек, 3 ёшга тўлмаган болалари бор давлат фуқаролик хизматчилари бўлган ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари #Ижтимоий_акция
🔰 Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ва уларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш мақсадида “Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак” ҳуқуқий акцияси ўтказилади.
🗓 Акция 2024 йилнинг 1 августидан 30 августигача давом этади.
✔️ Акция доирасида қуйидагилар ташкил этилади:
🔹уйма-уй юриш, сайёр қабуллар, “Адлия куни” ва “Ҳуқуқий тарғибот куни” тадбирлари;
🔹меҳнат ярмаркалари;
🔹хотин-қизлар билан учрашувлар;
🔹давра суҳбатлари;
🔹хотин-қизлар ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, юридик ва жисмоний шахсларга ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесилган дарахт ва буталардан кам бўлмаган йирик ўлчамли (дарахт — 5 йиллик, бута — 3 йиллик) кўчатни экиш ҳамда уларни камида 2 йил давомида парвариш қилиш бўйича қўшимча мажбурият юклатилади.
❗️ Бунда дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома берилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни тўлаганлик юридик ва жисмоний шахсларни компенсациявий экиш ҳамда парвариш қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
⚠️ Эслатма: Ноқонуний дарахт кесганлик учун жарима мавжуд.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_августдан
🗓 Қонунчиликда 1 августдан нималар ўзгаради?
#Амал_қилинг
☑️ Қонунчиликка кўра, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:
➖мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_августдан
🏢 Қонунчиликка кўра, туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган амалиёт базаларини (туроператор, турагент, гид-таржимон, меҳмонхона ва туризм транспорти хизматларини кўрсатиш объектлари) белгиланган тартибда ташкил этишга рухсат берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Сайлов_2024
❗️Сиёсий партиялар давлат бошқаруви ва ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.
#Меҳнат_ҳуқуқлари #Биласизми
✔️ Қонунчиликка кўра, белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.
🗓 Ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 календарь ҳафта давомида тўланади.
▶️ Ишсизлик нафақаси ишсиз деб тан олинган шахсга у маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари #Қабул2024
❗️Чет эл фуқароларини ТДЮУ бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш давом этмоқда
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
#2024_йил_1_августдан
✔️ Қонунчиликка кўра:
🔹тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндилари тўлиқ ҳажмда Лойиҳа компаниясига топширилади;
🔹лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси белгиланган тартибда тасдиқланган тарифларда тиббиёт муассасалари томонидан сотиб олиниши таъминланади.
📌Бунда иссиқлик энергияси бошқа шахсларга ҳам белгиланган тартибда етказиб берилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, ўзига зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилган харидор, агар нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, ўзининг танлашига кўра сотувчидан (озиқ-овқат товарларига нисбатан харидор харид қилингандан кейин 24 соат мобайнида бундай ҳуқуққа эга бўлади) қуйидагилардан бирини талаб этишга ҳақли:
🔹айнан шундай маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштиришни;
🔹харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштиришни;
🔹харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини;
🔹товарнинг нуқсонлари дарҳол бепул бартараф этилишини;
🔹товарнинг нуқсонларини бартараф этиш харажатлари қопланишини.
📌 Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
🔍 Шунингдек, қимматбаҳо буюмлар ва зебу-зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа шу кабилар), гарчи никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Таълим #Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари БҲМнинг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
🔹1-ўрин (олтин медаль) учун — 500 (170 млн сўм), ўқитувчисига — 450 баравари (153 млн сўм);
🔹2-ўрин (кумуш медаль) учун — 300 (102 млн сўм), ўқитувчисига — 250 баравари (85 млн сўм);
🔹3-ўрин (бронза медаль) учун — 200 (68 млн сўм), ўқитувчисига — 150 баравари (51 млн сўм).
📌 Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор (рағбатлантириш) жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Таълим #Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилиши белгиланган.
🗓 Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этиши назарда титилган.
📝 Шунга кўра, талабалар жорий йилнинг 1 августидан турар жойга жойлашиш учун ариза беришлари мумкин.
🌐 Бунинг учун талаба давлат хизматлари марказларига бевосита келиб ёки мустақил равишда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн шаклда мурожаат қилиши мумкин.
🚫 Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
⚠️ Маълумот учун, айрим тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Алимент олиш тартиби ўзгардими?
Алимент бериш тартиби қандай? У қачон, кимларга берилади? Ота-оналар фарзандидан ҳам алимент олиши ҳақиқатми? Чет элга чиқиш масаласи қандай? «Запрет»ларни олиб ташласа бўладими? «Ҳуқуқшунос ошхонаси»нинг навбатдаги сонида судья Хумоюн Эсонов шу ва шу каби саволларга жавоб берди.
Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/YFqb6vkWULA
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
#Биласизми
✔️ Қонунчиликка кўра, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир.
📌 Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🏢 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги коллежлар негизида енгил саноат корхоналари учун ўрта махсус профессионал таълим даражасида кадрлар тайёрлайдиган Дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникумлари ташкил этилиши белгиланган.
✅ Мазкур техникумларда тикувчилик ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари дизайнери, модельер-конструктор, енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси каби йўналишларда кадрлар тайёрланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш қуйидагича жавобгарликка сабаб бўлади:
➖фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача) жарима;
➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Сайлов_2024
❗️Сайловда “E-Saylov” ахборот тизимидан фойдаланилади.
#2024_йил_1_августдан
📝 Қонунчиликка кўра, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кластерлар таъсисчиларининг шахсий кафиллиги қўшимча равишда расмийлаштирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🥇 Қонунчиликка кўра, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, олимпия ва паралимпия спорт турлари (ёш тоифалари) бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, шунингдек, уларни тайёрлаган тренерларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш миқдорлари тасдиқланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Сайлов_2024
❗️Депутатликка номзодларни кўрсатишда аёлларнинг улуши камида 40 фоиз бўлади.
#Сайлов_2024
❗️Янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари