huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонга кўра, 2025 йилдан қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилади:

🔸ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи, ҳуқуқий нормаларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат кучга киргандан сўнг:

➖норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилишини таҳлил қилиш, унинг ижросини таъминлаш ҳамда баҳолаш учун статистик маълумотларни йиғиш мақсадида ҳар йили масъул давлат органи томонидан мониторинг олиб борилади;

➖норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилганлиги ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида қонуности ҳужжатлари ҳар 3 йилда масъул давлат органи томонидан баҳолашдан ўтказилади;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг мониторинги ва баҳолашдан ўтказилишига масъул бўлган давлат органи кўрсатилади;

➖қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мониторинги ва баҳолаш натижалари мажбурий равишда Адлия вазирлигига тақдим этилади ҳамда масъул давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади;

🔸 қонунчилик ҳужжатларининг ҳуқуқий мониторинги тартибга солиш таъсирини баҳолаш доирасида ўтказилади;

🔸 қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича комплекс режа ҳар йили Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

🔸 комплекс режа ижроси бўйича Адлия вазирлиги ҳисоботи Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрациясига тақдим этиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳудудларда саноат салоҳияти янада оширилади


“Ҳудудларда саноат салоҳиятини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-295-сон, 15.08.2024 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, туман ва шаҳарларда саноат корхоналари билан ишлаш бўйича “республика – вилоят – туман” тамойили асосида вертикал тизим йўлга қўйилади.

✔️ Ҳудудларда саноат корхоналари билан манзилли ишлаш мақсадида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹туман ва шаҳарларда ҳокимнинг биринчи ўринбосари бошчилигида солиқ ва статистика органлари, банклар ва иқтисодий инфратузилма корхоналарининг раҳбарларини ўз ичига олувчи ҳудудий штаблар;

🔹иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари раҳбарлигида ҳудудий штаблар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика штаби.

🗓 2024 йил 1 сентябрдан:

🔸Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари таркибида 5 та штат бирлигидан иборат Саноатни ривожлантириш йиғма бўлимлари ташкил этилади;

🔸туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва молия бўлимларида саноатни ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, мазкур кўкрак нишони билан қуйидаги хотин-қизлар тақдирланиши белгиланган:

🔹жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган;

🔹ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган;

🔹соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2003 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилади


Адлия вазирлиги ва бошқа масъул идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун Сенат томонидан маъқулланди.

Қонун болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солади.

Шунингдек, Қонун билан илк бор янги институт жорий қилиниб, зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда.

Қонун Президент томонидан имзоланиб эълон қилингандан кейин кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

☎️ Қонунчиликка кўра, ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик учун БҲМининг 1 бараваридан 3 бараваригача (340 минг сўмдан 1 млн 20 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2001 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳукумат Қарори билан (468-сон, 01.08.2024 й.) Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди


⚡️ Унга кўра, қуйидаги интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг амал қилиш муддати Адлия вазирлиги томонидан узайтирилиши мумкин:

ихтиро;
➖фойдали модель;
➖саноат намунаси;
➖селекция ютуғи;
товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси;
➖географик кўрсаткич;
товар келиб чиққан жой номи.

🌐 Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ахборот тизими (im.adliya.uz) ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза беради.

🖥 Ариза берилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.

🗂 Давлат хизматини кўрсатишда белгиланган миқдордаги патент божи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланади.

🗓 Ариза ваколатли органга келиб тушган кундан эътиборан 15 кун муддат ичида кўриб чиқилади.

📜 Ариза берувчига муҳофаза ҳужжатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги тўғрисидаги хабарномани муҳофаза ҳужжатига илова шаклида ахборот тизими орқали юборади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотлари ҳисобга қўйилади


Қонун (ЎРҚ-942-сон, 13.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди

🔰Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра, юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларига ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига солиқ тўловчининг идентификация рақами берилади.

✔️ Бундан ташқари “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунга юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмаларининг ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг адлия органларида ҳисобга қўйилиши мумкинлигини ва ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Факторинг хизматлари бозори ривожлантирилади


“Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-109-сон, 12.08.2024 й) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) фаолиятини амалга оширувчи факторинг ташкилотлари ташкил қилинади.

✔️ Факторинг ташкилоти фаолияти нобанк кредит ташкилоти сифатида реестрга киритиш воситасида Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтгандан кейин амалга оширилади.

🗓 2025 йил 1 январдан:

🔹қуйидагиларга рухсат этилади:

➖мижознинг контрагенти норезидент бўлганда факторинг операцияларини хорижий валютада амалга оширишга;
➖кредит ташкилотларига факторинг шартномалари бўйича сотиб олинган пул талабномаларини қайта сотишга (рефакторинг);

🔹пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича тақиқни бузганлик учун жавобгарлик бекор қилинади;

🔹 пул талабномасидан воз кечиш тўғрисидаги хабарномалар гаров реестрида рўйхатга олинади;

🔹 қарздорнинг розилигисиз пул мажбуриятининг валютаси ва тўлов амалга ошириладиган мамлакат ўзгартирилиши мумкин эмас.

🖥 Факторинг хизматлари электрон платформаси (Факторинг платформаси) жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

🚫Қонунчиликка кўра, оммавий тадбир ташкилотчиси, оммавий тадбирга реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали фуқароларни жалб қилинишига йўл қўймаслиги шарт.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига тааллуқли ҳужжатлар автоматлаштирилган ахборот тизимда келишилади.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ҳуқуқ эътироф этилиши мумкин деб топилган бўлса мулк ҳуқуқи эътироф этилади.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Сизга бепул ва ишончли ҳуқуқий маслаҳат керакми?

🔰 Advice.uz ҳуқуқий ахборот портали орқали ўзингизни қизиқтирган саволларни онлайн тарзда йўллашингиз ёки "Мадад" ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюроларига бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 1997 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-111-сон, 16.08.2024 й.) қабул қилинди


🔰 Фармонга кўра, 2024 йил 1 октябрдан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг соддалаштирилган ва кенгайтирилган тартиби жорий қилинади.

❕Бунда:

🔘 соддалаштирилган тартибда лойиҳа ишлаб чиқилишидан олдин қуйидаги тартибга солиш воситалари баҳоланади ва баҳолаш натижалари юзасидан Адлия вазирлигининг дастлабки хулосаси олинади:

🔹жисмоний ва юридик шахсларга мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловларни белгилаш, уларни ўзгартириш ёхуд талабларга риоя қилишни ёки уларни бажаришни таъминлаш билан боғлиқ таъсир чораларини қўллаш;

🔹тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган имтиёз, преференция ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини жорий қилиш, уларнинг таъсир доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш;

🔘 кенгайтирилган тартибда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари баҳоланади:

🔹соддалаштирилган баҳолаш натижалари бўйича иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсири даражаси юқори деб топилган лойиҳалар;

🔹Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ҳамда баҳолаш соҳасидаги ваколатли органлар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор томонларнинг таклифига кўра кенгайтирилган баҳолашдан ўтказилиши лозим деб топилган лойиҳалар.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2004 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Криптология соҳасида таълим ва илм-фан янада ривожлантирилади


“Ўзбекистон Республикасида криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-293-сон, 15.08.2024 й) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

🔹2024–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;

🔹Ўзбекистон Республикасида миллий криптология соҳасини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича 2024–2028 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури.

🗂 Республиканинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тажрибали мутахассисларидан иборат Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади.

✔️ Давлат ва жамият ҳаётидаги реал эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда, республикада криптология соҳасида долзарб муаммоларни ўрганишга бағишланган илмий-тадқиқот мавзуларини шакллантириш Эксперт гуруҳининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 5 баравари миқдорида;

🔹Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3 баравари миқдорида;

🔹вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда — БҲМнинг 2 баравари миқдорида;

🔹бошқа аҳоли пунктларида — БҲМнинг 1 баравари миқдорида.

Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми

🔰Қонун чиликка кўра, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2002 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми

🗂 Қонунчиликка кўра, хотин-қизлар нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқиганда, улар томонидан қилинган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган харажатлар давлат томонидан қоплаб берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2000 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та электропоезд харид қилинади


“Корея Эксимбанки иштирокида “6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-289-сон, 12.08.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра:

🔸“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ ва унинг таркибидаги “Темирйўлэкспресс” AЖ лойиҳани ўз вақтида, сифатли амалга ошириш ҳамда Корея Эксимбанкининг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади;

🔸 “Ўзмиллийбанк” АЖ Корея Эксимбанки томонидан тақдим этиладиган қарзлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида молиявий агент ҳисобланади;

🔸Корея Эксимбанки томонидан ажратилган қарзларни қайтариш, шу жумладан устамалар, фоиз ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ таркибидаги “Темирйўлэкспресс” AЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирига Ҳукумат номидан қарзларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилди.

✔️ “Ўзмиллийбанк” АЖга Корея Эксимбанки қарзи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Корея Республикасининг ваколатли банки билан банклараро шартномани имзолаш ваколати берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 1999 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ойлик, пенсия, нафақалар оширилади


"Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ-108-сон, 12.08.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.

🔘Бунда:

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланди.

✅ Шунингдек, 2024 йил 1 октябрдан:

🔸бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;

🔸бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;

🔸меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

🔸базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Мустақиллик_солномаси

❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 1998 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми

⚠️ Қонунчиликка кўра, кредит шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, банк қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида қарздорлик юзага келган санадан бошлаб 7 календарь кунда ҳар қандай алоқа боғланиш усулидан фойдаланиб қарздорлик юзага келганлиги ҳақида хабар бериши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хусусийлаштирилган бинонинг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш асослари белгиланди.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel