Huquqiy axborot
28 Aug 2024 12:42
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ижро ишини юритиш янада такомиллаштирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-947-сон, 28.08.2024 й.) билан
айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди⚡️ Қонун билан
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига истеъмол қилинган
электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга ёки мансабдор шахсга берилгунига кадар қарздор жисмоний шахс
энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак эканлиги ҳақидаги талаб киритилмоқда.
✔️ Ушбу талаб бажарилмаган тақдирда, давлат ижрочиси
ижро ҳужжатини қайтаради.✉️ Шунингдек, қарздор жисмоний шахслардан почта харажатларини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан ижро ишини юритишнинг
соддалаштирилган тартиби қўлланилади.
✅ Бундан ташқари
Фуқаролик процессуал кодексига киритилган қўшимчага кўра, истеъмол қилинган
электр энергияси ёки табиий газ учун қарздорликни ундириш ҳақидаги суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага истеъмолчи билан тузилган шартнома, пеня ҳисобланиши ҳақидаги ва истеъмолчини тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узиш тўғрисидаги огоҳлантириш кўрсатилган, қарзни тўлаш ҳақидаги талаб, ушбу талаб истеъмолчига юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат илова қилинган ҳолда, шунингдек истеъмолчи тегишли энергия ресурслари
тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши кераклиги тўғрисида
талаб киритилмоқда.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Aug 2024 11:06
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим қишлоқ хўжалиги корхоналари қўллаб-қувватланади
“Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-304-сон, 28.08.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари учун
икки баравар миқдорида ер солиғини ҳисоблаш тартиби
бекор қилинади.✔️Шунингдек, ушбу ер участкалари учун ер солиғини
амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб ҳисоблаш тартиби ўрнатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Aug 2024 09:21
#Мустақиллик_солномаси
❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2017 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Aug 2024 08:03
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликка тортилмайди
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-946-сон, 27.08.2024 й.) билан
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди
⚡️Унга кўра, шахс ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган
пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширса
маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Aug 2024 15:04
#2024_йил_1_сентябрдан
✔️ Қонунчиликка кўра:
🔹суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади;
🔹барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;
🔹суғурта полисларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирмаслик уларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади ҳамда суғурталовчи томонидан лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади;
🔹Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматлари сифати бўйича суғурталовчилар рейтингини юритади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Aug 2024 11:06
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Мол-мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда ягона ёндашув жорий этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-945-сон, 26.08.2024 й.) билан
айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
⚡️ Унга кўра,
“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунга баҳоловчи назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишларда ва бошқа тадбирларда фақат баҳоловчи ташкилот ҳамда ушбу органлар ўртасида тузилган
шартнома асосида эксперт сифатида ҳам иштирок этиши мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.
✅ Бундан ташқари
“Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра,
камида 3 йил иш стажига эга бўлган суд экспертлари баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларда қўлланилган усулларнинг илмий жиҳатдан асосланганлиги нуқтаи назаридан суд экспертизасини ўтказиши мумкин.
▶️ Шунингдек суд экспертининг текширишларни ўтказишда унинг хулосасига нисбатан
белгиланган талабларга ва тегишли соҳадаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш бўйича мажбурияти назарда тутилмоқда.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Aug 2024 09:17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-941-сон, 13.08.2024 й.) билан Сингапур шартномаси ратификация қилинди
⚡️Қонунга кўра,
Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномаси (Сингапур, 2006 йил 27 март) қуйидаги қўшимча шарт инобатга олинган ҳолда ратификация қилинди:
🔹 ҳуқуқлар бузилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасининг ташаббусига кўра бошланган тартиб- таомилда иштирок этишга ёки лицензия предмети саналган белгига бўлган ҳуқуқнинг бундай бузилиши натижасида етказилган зарарнинг ўрнини шундай тартиб-таомил орқали қоплашга доир ҳар қандай ҳуқуқ Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ лицензиатга берилиши учун шарт сифатида лицензиянинг рўйхатдан ўтказилишини
талаб қилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Aug 2024 08:03
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжумани Тошкентда ўтказилади
“Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманининг Тошкент шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-301-сон, 23.08.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра,
2024 йил 2–4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида
Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжумани ўтказилади.
🔍 Бутунжаҳон анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича
ташкилий қўмита тузилади ҳамда
чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.
📝
Ўзбекистонда 2030 йилгача креатив иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2025–2026 йилларда амалга ошириш бўйича
давлат дастури лойиҳаси Бутунжаҳон анжумани якуни бўйича ишлаб чиқилади.
🗂 Бутунжаҳон анжумани доирасида
Француз маданият маркази, Миллий реставрация маркази лойиҳалари, шунингдек, Абулқосим мадрасаси ва “Оҳунгузар” маданий мерос объектида
креатив иқтисодиёт кластерларини яратиш лойиҳалари тақдимотлари ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Aug 2024 06:58
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фуқаролик жамияти институтлари фаолияти молиявий қўллаб-қувватланади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 Aug 2024 15:06
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади
⚡️
Фармонга кўра, Олий Мажлис ҳузуридаги
Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда унинг ҳудудларда бўлинмалари ташкил этилади.
📁 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар аъзоларига бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларининг солиқ солинмайдиган миқдорини
15 миллион сўмдан БҲМнинг 100 бараваригача (34 млн сўмгача) оширилади.
🗓
2025 йил 1 январдан ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган давлат божлари миқдорини
2 бараварга камайтирилган ҳолда ундирилади.
✔️ Ҳар йили вазирлик ва идоралар фуқаролик жамияти институтларига
ижтимоий буюртма бериш бўйича танловлар ташкил этади.
▶️ Ҳар йили декабрь ойининг биринчи ҳафтасида
“Фуқаролик жамияти ҳафталиги”ни ўтказиб борилади.
✅ Ҳар икки йилда Фонд томонидан тақдирланадиган
“Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти таъсис этилади.
📝
“Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловда
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ёритиш йўналишида номинация ташкил этилади.
📆
2024 йил 1 сентябрдан фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган
ягона электрон платформа ишга туширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 Aug 2024 14:19
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹
Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг
нишонланади ➖ Манба:
(ПҚ-292-сон, 15.08.2024 й.);🔹Қарор билан Президентнинг
айрим қарорларига ўзгартиришлар
киритилди ➖ Манба:
(ПҚ-296-сон, 21.08.2024 й.);🔹Ўзэнергоинспекция Ҳукумат бўйсунувига
ўтказилади ➖ Манба:
(ПФ-118-сон, 23.08.2024 й.);🔹Президент Фармони билан
айрим ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар
киритилди ➖ Манба:
(ПФ-119-сон, 23.08.2024 й.). Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 Aug 2024 11:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰Давлат органлари томонидан қонун лойиҳалари бўйича ушбу соҳадаги давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари хулосалари мажбурий равишда олиниши белгилаб қўйилди.
Манба: ПФ-111-сон, 16.08.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 Aug 2024 06:31
#Мустақиллик_солномаси
❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2015 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 Aug 2024 12:10
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми
🚫Қонунчиликка кўра, аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 Aug 2024 07:29
#Мустақиллик_солномаси
❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2013 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Aug 2024 11:57
#2024_йил_1_сентябрдан
🏋️♂️ Қонунчиликка кўра, Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилояти ҳудудий мактаблари очилади ва ушбу мактабларда оғир атлетика спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Aug 2024 10:05
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми
⚡️ Фуқароларнинг Ўзбекистондаги прoфессионал ва олий таълим муассасалари контракти учун тўлаган пулидан даромад солиғи ундирилмайди.
✅ Ушбу имтиёздан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:
➖фуқаро ўзининг контрактини тўлаганида;
➖ота-оналар фарзандлари контрактини тўлаганида;
➖эр-хотинлар 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғи контрактини тўлаганида.
⚠️ Шунингдек, ушбу солиқ имтиёзидан таълим кредити учун тўланган пул учун ҳам фойдаланиш мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Aug 2024 08:34
❗️Давлат сирига нималар киради? Нима учун ҳокимларнинг кўпгина қарорлари бекор қилинмоқда?
Адлия вазири Акбар Тошқулов билан суҳбат
Батафсил: 👉 https://www.youtube.com/watch?v=P7QPWH1z2XI
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Aug 2024 06:23
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-303-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра,
Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади.
🗂Қуйидагилар Жамғарманинг
асосий вазифалари этиб белгиланди:
➖Жамғарма соф активларининг
бозор қийматини ошириш;
➖Жамғарма акцияларини етакчи
хорижий фонд биржасида жойлаштириш;
➖Жамғарма активларига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда уларни
хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун етакчи халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш;
➖Жамғарма инвестиция активларида
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиш, экологик, ижтимоий ва
корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этишда иштирок этиш.
📝 Жамғарма устав капиталини шакллантириш учун
давлат улуши ўтказиладиган корхона ва тижорат банкларининг рўйхати тасдиқланди.
🏢 Жамғарма
акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади ва акциялари оммавий жойлаштирилгунга қадар унинг ягона акциядори
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади.
✅ Жамғарманинг 2030 йилгача инвестиция активлари соф фойдасининг камида
50 фоизи тегишли йил якунларига кўра дивидендлар тўлашга йўналтирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Aug 2024 13:30
#Мустақиллик_солномаси
❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2016 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Aug 2024 09:53
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-944-сон, 26.08.2024 й.) билан Баённома ратификация қилинди
🔰 Қонунга кўра, Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича
Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимга ҳамда
Евросиё гуруҳи бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги
Баённома (Тошкент, 2022 йил 1 июнь) ратификация қилинди.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Aug 2024 08:39
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-302-сон, 26.08.2024 й.) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра, жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш
Халқаро марказини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
🗓
Битим 2023 йил 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.
🏢
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
✅ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг
раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Aug 2024 07:18
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фуқаролик жамияти институтлари билан мулоқот кучайтирилади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 Aug 2024 06:43
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш такомиллаштирилди
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 Aug 2024 14:58
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фуқаролик жамияти институтлари давлат томонидан янада қўллаб-қувватланади
“Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди
⚡️Фармонга кўра, қуйидагилар фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг
асосий йўналишлари этиб белгиланди:
🔹
давлат ва жамият ҳаётида фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини янада ошириш;
🔹жамият манфаатлари ва аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларини кўзлаган
ташаббусларни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;🔹давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро манфаатли
ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш;🔹
таъсирчан жамоатчилик назорати олиб борилишини рағбатлантириш;
🔹фуқаролик жамияти институтларининг
хориждаги ватандошлар билан алоқаларини йўлга қўйиш;
🔹фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва
қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 Aug 2024 13:09
#Адлия_хабари
❗️Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?
🔰 Мустақиллик байрами арафасида қуйидаги кунлар
дам олинади:
🔹
31 август (шанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча
дам олиш куни;
🔹1 сентябрь (якшанба) – Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни;
🔹2 сентябрь (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни;
🔹3 сентябрь (сешанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни
(иш ҳафтасининг туридан қатъи назар).Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 Aug 2024 08:54
#2024_йил_1_сентябрдан
🚌 Қонунчиликка кўра, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 Aug 2024 14:17
#Мустақиллик_солномаси
❗️Мустақиллик: шонли 33 йил, 2014 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар.
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 Aug 2024 09:13
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қонунчиликнинг тартибга солиш юки камайтирилади ҳамда тартибга солиш таъсирини баҳолаш қамрови кенгайтирилади.
Манба: ПФ-111-сон, 16.08.2024 й.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 Aug 2024 15:21
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Президент Фармони (ПФ-119-сон, 23.08.2024 й.) билан айрим ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
🔰Фармонга кўра,
Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга фьючерс шартномаси бўйича ортиқча етиштирилган пахта хомашёсининг йиғим-теримини кредитлаш учун
10 ой муддатга, 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 7 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хомашёси қийматининг
20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…