huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хоккей спорти янада ривожлантирилади


Манба: ПҚ-334-сон, 23.09.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш тизими жорий этилади


🔰 Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

🔹иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар) комиссияси томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосилли боғ ва токзорлар деб хулоса берилган санадан бошлаб 12 ой давомида янги боғ ёки токзорлар барпо этилмаган тақдирда ушбу боғ ва токзорлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи 3 бараварга оширилади;

🔹ташаббускорлар янги боғларни барпо этишда ўз эҳтиёжлари учун хорижий давлатлардан белгиланган рўйхатдаги пайвандтагли мевали кўчатлар ва пайвандтаглар, пайвандустлари, оналик материаллари ва техникаларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи ва божхона божларидан озод этилади.

📆 2024 йил 1 декабрдан фермер ва деҳқон хўжаликларининг нуфузини ошириш, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга кўмаклашишга қаратилган “мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш” тизими жорий этилади.

✅ Агентлик мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектлар, иссиқхона хўжаликлари ҳамда Агентлик манфаатларини кўзлаб судга киритилган даъволар ва шикоятлар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилаётган фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилишининг олди олинади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-967-сон, 27.09.2024 й.) билан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Унга кўра, иш қидираётган шахсларнинг меҳнат органларига ортиқча ҳужжатлар тақдим этишига йўл қўйилмаслигини, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидиялар тақдим этиш механизми такомиллаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔍 Шунингдек, иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни, ходимларнинг ишдан бўлғуси озод этилиши ҳақидаги ахборотни ҳар ойда электрон тарзда тақдим этиш шартлари белгиланмоқда.

📝 Бундан ташқари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг номланиши аниқлаштирилмоқда, шунингдек оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифасига киритилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_октябрдан

🗓 Қонунчиликда 1 октябрдан нималар ўзгаради?


🔹Хавфлилик даражаси юқори бўлган маҳсулотлар рўйхатдан ўтказилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади➖ БАТАФСИЛ;

🔹Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади➖ БАТАФСИЛ;

🔹Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари жорий этилади➖ БАТАФСИЛ;

🔹Парранда гўштини олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича имтиёз бекор қилинадиБАТАФСИЛ;

🔹Ёшлар ишлари агентлиги хусусий ўқув марказларининг рейтингини тузади➖ БАТАФСИЛ;

🔹Давлат харидлари тизимида жамоатчилик назорати кучайтирилади➖ БАТАФСИЛ;

🔹Ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади➖ БАТАФСИЛ;

🔹Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси ходимлари рағбатлантириладиБАТАФСИЛ;

🔹Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилади➖ БАТАФСИЛ;

🔹Заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотлари божхона божидан озод этилади➖ БАТАФСИЛ;

🔹Заргарлик соҳасида фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни импорт қилишда божхона божидан озод этилади➖ БАТАФСИЛ;

🔹Овчилик гувоҳномасини беришнинг янги тартиби ўрнатилади➖ БАТАФСИЛ;

🔹Педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори 15 фоизга оширилади➖ БАТАФСИЛ;

🔹Айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади➖ БАТАФСИЛ;

🔹Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади➖ БАТАФСИЛ.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_табриги

Азиз устоз ва мураббийлар!

Сизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлаймиз.

Мамлакат келажаги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_октябрдан

✅ Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар ажратилади.

📌 Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_октябрдан

⚡️Қонунчиликка кўра:

➖бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;

➖бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;

➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

➖базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлиги янада оширилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-968-сон, 30.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Қонун билан Фуқаролик процессуал кодексига давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда иштирок этиш ҳуқуқини, шунингдек давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

✔️ Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексига прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

📌 Бундан ташқари, Фуқаролик процессуал кодексида, Иқтисодий процессуал кодексида ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда, шунингдек мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_октябрдан

✔️Қонунчиликка кўра:

🔹заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотларини импорт қилишда махсус турдаги товарлар импорти учун лицензия олиш талаби бекор қилинади;

🔹Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ва заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотлари божхона божидан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар учун муҳим янгилик


Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағал оилалар реестри шакллантирилади


Манба: ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_октябрдан

✔️Қонунчиликка мувофиқ, тиббий-ижтимоий экспертиза фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида:

🔹ТИЭК ходимларини улар фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) бажарилишидан келиб чиқиб рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади;

🔹ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКларнинг вазифалари ва штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларга ўтказган ҳолда тугатилади;

🔹жойлардаги ТИЭКларга педиатр, психиатр, фтизиатр штатлари ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кредит ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ахборот хавфсизлиги кучайтирилади


Манба: ЎРҚ-964-сон, 20.09.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Сиз малакали иқтисодчи ёки ҳуқуқшуносмисиз?


🔰Унда Сизни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институтига ишга таклиф қиламиз.

🏢Институт лойиҳа қабул қилинганда юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни ҳамда қабул қилинган ҳужжатнинг тегишли мақсадга эришилганлигини, самарадорлигини ва вужудга келган оқибатларни аниқлаш йўналишида ва бошқа тадқиқодлар олиб боради.

🔍Вакансиялар билан танишиш ва ҳужжат топшириш учун ҳавола.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар мақбуллаштирилади


“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-344-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

🔹Боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”;

🔹2024–2027 йилларда анжир, фундук ва зайтунзорларни ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари.

🔍 Агентлик томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар турлари мақбуллаштирилади.

🔘 Бунда:

🔸 2025 йил 1 январдан:


➖интенсив мевали боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатгани учун субсидия 1 гектар учун 16 миллион сўмдан ошмаган миқдорда белгиланади;

➖сув тежовчи технологияларни қўллаш учун субсидия сув қувурларининг ўлчамидан (диаметри) келиб чиқиб, 40 минг сўмдан 250 минг сўмгача белгиланади;

“in-vitro” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатлари учун субсидия ушбу харажатларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

➖экиш схемалари ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб, Агентлик тавсияси билан белгиланади.

🔸кўчат пайвандтаглари учун бериладиган барча турдаги субсидиялар 2024 йил 1 октябрдан бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилади


“Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-151-сон, 30.09.2024) қабул қилинди

⚡️ Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

🔹Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги негизида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги;

🔹Агентлик ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси негизида Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси.

🗓 2024 йил 1 октябрдан саноатлашган янги интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш ҳамда молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

✔️ 2024 йил 1 октябрдан янги боғларни барпо этишни Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

1️⃣ босқичда – ерни экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача миқдорда;

2️⃣ босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача миқдорда;

3️⃣ босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача миқдорда;

4️⃣ босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи миқдорида ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар:


🔹1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

🔹Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

🔹Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

🔹Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

🔹Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

🔹Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

Педагог мақоми ва имтиёзлар: муҳим 6 қоида
 
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Hudud24.uz шу муносабат билан педагог ва унинг мақоми ҳақида маълумот бериб ўтади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_октябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасигача тўланган ҚҚСнинг 20 фоизини республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_октябрдан

🔰Овчиларга овчилик йўлланмаси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталар асосида электрон дастур орқали берилади.

🔍 Овчилик гувоҳномасини беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади, жумладан:

➖овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни махсус ўқув курсларида ўқитиш жорий этилади;

➖овчилик гувоҳномаси муомалага лаёқатли, 18 ёшга тўлган, ўқув курсларини тугатган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсларга ЯИДХП орқали 2 йил муддатга берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_октябрдан

✅ Қонунчиликка кўра:

➖белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда заргарлик соҳасида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари божхона божидан озод этилади;

“Uzbek Jewellery Fair” халқаро кўргазма савдоси доирасида Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан республика ҳудудига вақтинча олиб кириладиган ҳамда кейинчалик қайтариб олиб чиқиладиган заргарлик буюмларига нисбатан божхона ҳужжатларини расмийлаштиришда божхона йиғимлари ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


🔹Аҳоли турмуш фаровонлиги янада оширилади ➖ Манба: (ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.);

🔹Камбағал оилалар реестри шакллантирилади ➖ Манба: (ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.);

🔹Энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмаси яхшиланади ➖ Манба: (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.);

🔹Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади ➖ Манба: (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.);

🔹Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади ➖ Манба: (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.);

🔹Хоккей спорти янада ривожлантирилади ➖ Манба: (ПҚ-334-сон, 23.09.2024 й.);

🔹Туркманистон билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилинади ➖ Манба: (ЎРҚ-965-сон, 24.09.2024 й.);

🔹Туркия билан мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик қилинади ➖ Манба: (ЎРҚ-966-сон, 24.09.2024 й.);

🔹Тиббий ва соғломлаштириш туризми янада ривожлантирилади ➖ Манба: (ПҚ-335-сон, 23.09.2024 й.);

🔹Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди ➖ Манба: (ПҚ-335-сон, 23.09.2024 й.);

🔹Хитой билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилинади ➖ Манба: (ПҚ-336-сон, 23.09.2024 й.);

🔹Чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур тасдиқланди ➖ Манба: (ПҚ-338-сон, 24.09.2024 й.);

🔹Ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади ➖ Манба: (ПҚ-338-сон, 24.09.2024 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади


Манба: ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_октябрдан

✔️ Қонунчиликка кўра:

🔹реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади;

🔹ҳар йили “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағларининг камида 10 фоизи чорраҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар (пиёдалар) учун хавфсиз ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига йўналтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Таълим

⏰ Қонунчиликка кўра, иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_октябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра, ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2024_йил_1_октябрдан

🔍 Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ушбу тизимда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин камида 1 иш куни, шунингдек, тендер савдолари натижаларига кўра расмийлаштирилган баённомалар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали камида 2 иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_табриги

Ҳурматли Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари!

Сизларни 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдаги, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари рўёбга чиқарилишидаги, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдаги масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel