Huquqiy axborot
23 Oct 2024 07:33
#Биласизми
✅ Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш ишлари баҳор ва куз ойларида об-ҳаво шароити, дарахтлар ва буталарнинг тутувчанлиги, шунингдек, ҳар бир дарахт ва бутанинг турларига мос келадиган экишнинг агротехника қоидаларига риоя этган ҳолда олиб борилади.
❕Бунда йилнинг бошқа фаслларида ҳам эҳтиёждан келиб чиқиб дарахтлар ва буталарни экиш мумкин.
🚫 Туманлар (шаҳарлар) марказий кўчаларини кўкаламзорлаштириш учун экиладиган дарахт ва бута кўчатларининг кўкарувчанлигини таъминлаш мақсадида ёши 5 йилдан кам бўлган кўчатларни ҳамда суғориш тизими мавжуд бўлмаган ерларга кўчатларни экиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 Oct 2024 14:54
#Солиқ_имтиёзлари
✅ Қонунчиликка кўра, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан қисман озод этилади.
❗️ Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 Oct 2024 08:38
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-979-сон, 21.10.2024 й.) билан
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш киритилди⚡️Қонунга кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган
ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек
қонунчиликда назарда тутилмаган ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиб олганлик, худди шунингдек мазкур ягона рўйхатга киритилган ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Oct 2024 15:07
#Биласизми
🌿 Қонунчиликка кўра, кесиш, буташ ва кўчириб ўтказиш ишларида ҳосил бўлган чиқиндиларнинг (шох-шабба, барглар ва бошқа кесиш ишлари қолдиқлари) олиб чиқиб кетилиши, шунингдек, бузилган ерларнинг қайта тикланиши ушбу ишларни амалга оширган масъуллар томонидан бир сутка давомида таъминланиши шарт.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Oct 2024 09:17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Техникум директорлигига талабгорлар очиқ танлов асосида танлаб олинади
⚡️
Фармонга кўра,
2026 йил 1 январдан ўрта бўғин кадрларига бўлган талаб
“Касбий таълим” платформаси орқали шакллантирилади.
📆 2025/2026 ўқув йилидан белгиланган техникумларда
халқаро таълим дастурлари жорий қилинади.
📜 Халқаро таълим дастурлари асосида таълим олган ва имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчиларга халқаро таълим дастурлари бўйича
диплом (сертификат) ҳамда касбий таълим тўғрисида давлат намунасидаги
диплом берилади.
🔍
2025 йил 1 январдан техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни
очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинади.
🏢 Касбий таълим тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича масъул орган этиб
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги белгиланди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Oct 2024 08:47
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
“Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ-158-сон, 16.10.2024 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича
кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.
🎓 Техникумларда:➖кадрлар тайёрлаш Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ва
Ўзбекистон миллий малака тизими талабларига мос равишда ташкил этилади;
➖бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади, шунингдек,
малака ва компетенциялар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади;
➖бошланғич касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш умумий ўрта таълим ташкилотининг
9-синфини тамомлаган ўқувчилар учун – давлат гранти асосида амалга оширилади;
➖
ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилади;
➖ўрта махсус касбий таълим дастурларининг битирувчиларига ўзлаштирган модуллари, тўплаган кредитлари ва олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган
баллар ўртача қийматидан (GPA) келиб чиқиб, бакалавриатнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттиришга рухсат этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Oct 2024 06:27
#Адлия_табриги
🇺🇿 Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этади!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Oct 2024 12:40
“Матонат” фильми
Ушбу фильм Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган “Имкон” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси доирасида суратга олинган.
Фильмни бугун, 19 октябрь куни соат 18:00 дан бошлаб ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Фильмни кўриш 👉
https://youtu.be/oTCyEmyI1joКаналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Oct 2024 08:47
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизим такомиллаштирилади ҳамда уларнинг сифати оширилади
⚡️
Қонунга кўра,
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган
ID-картасини ёки биометрик паспортини алмаштиришда
давлат божини тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
📜 Шунингдек,
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларни вақтинча рўйхатга олишда ҳам д
авлат божи ундирилмайди. 📁 Бундан ташқари,
етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат томонидан иккиламчи бозордан олинган уй-жойни уларнинг номига расмийлаштириш учун нотариал ҳаракатларни амалга оширишда
давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланмоқда.
⚠️ Шу билан бирга,
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга
ҳомийлик қилиш учун йўналтирилган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритилиши назарда тутилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Oct 2024 14:43
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-976-сон, 17.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди🔰Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига
ҳокимларнинг ҳамда халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатларини аниқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
📝 Жумладан,
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунидан вилоят, туман, шаҳар ҳокими бир вақтнинг ўзида тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятига
бошчилик қилиши ҳақидаги норма чиқариб ташланмоқда.
✉️
Ҳокимларга тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессиясига масалалар киритиш, зарурат бўлганда Кенгаш сессияси чақирилишини талаб қилиш ва тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш учун
Сенатга ёки судга мурожаат қилиш каби қатор янги ваколатлар берилмоқда.
✔️ Шунингдек, халқ депутатлари Кенгашларига депутатлар орасидан
сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши белгиланмоқда, уни ваколатлари муддати тугагунига қадар лавозимидан озод қилиш тартиби назарда тутилмоқда.
🖥 Бундан ташқари, халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимлар томонидан
қабул қилинадиган ҳужжатларни Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг
ягона электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талаб мустаҳкамланмоқда.
❕Бунда ушбу тизимда рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.✅
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари эълон қилинадиган
расмий манба мақоми берилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.
📆
Кенгашларга сайланадиган раис бошчилик қилишига оид ўзгартиришлар вилоятлардаги, Тошкент шаҳридаги кенгашларга нисбатан - навбатдаги сайлови якунлари бўйича, туман, шаҳар давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ижро этувчи органларига нисбатан –
2026 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
📜 Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Олий Мажлисга бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан киритилган.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Oct 2024 09:37
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
✅ Қонунчиликка кўра, турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак. 🚫 Шунингдек, турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:
➖механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;
➖двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;
➖рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Oct 2024 15:56
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент Фармойиши қабул қилинди
⚡️ Унга кўра,
Конституциянинг 32 йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш учун
“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар самарали ташкил этилади.
✅ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
дастури ҳамда ташкилий қўмита тасдиқланди.
🗂 Байрамни бугунги давр руҳига ҳамоҳанг тарзда нишонлаш мақсадида
қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади:➖янгиланган Конституциямиз мазмун-моҳияти ва
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотлар ҳақида маҳаллалар, таълим ва меҳнат жамоаларида маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;
➖сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган
кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда
янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва ролини ёритиш;➖
“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш;
➖мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш;
➖
“Конституция ойлиги” доирасида умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда
Конституция дарсларини ўтказиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Oct 2024 09:17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-362-сон, 16.10.2024 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, қуйидаги
баённома, конвенцияси ва битимларга қўшилинди:
🔹Умумжаҳон почта иттифоқининг умумий регламентига
иккинчи қўшимча баённомага (Аддис-Абеба, 2018 йил 7 сентябрь);🔹Умумжаҳон почта иттифоқининг умумий регламентига
учинчи қўшимча баённомага
(Абиджан, 2021 йил 26 август);🔹Умумжаҳон
почта конвенциясига (Абиджан, 2021 йил 26 август);🔹Умумжаҳон почта конвенциясига
якуний баённомага (Абиджан, 2021 йил 26 август);🔹Почта
тўлов хизматлари тўғрисидаги битимга
(Абиджан, 2021 йил 26 август);🔹Почта тўлов хизматлари тўғрисидаги битимга
якуний баённомага (Абиджан, 2021 йил 26 август).🏢
Рақамли технологиялар вазирлиги мазкур халқаро шартномаларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
✔️
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин уларнинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Oct 2024 08:10
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади
Фармон
(ПФ-159-сон, 16.10.2024 й) билан Президентининг
айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди📝 Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
🔸
давлат акция пакетларини хорижий инвесторларга “Тошкент” РФБ савдолари орқали хорижий валютада сотиш ва улар бўйича тўловларни шартномада белгиланган валютада амалга ошириш;
🔸
махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг бош режасига мувофиқ, саноат зоналари инфратузилма билан таъминлангандан ва давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилингандан сўнг улар ҳудудидаги ер участкаларини
аукцион савдоларига чиқариш.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Oct 2024 07:34
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Рақамлаштириш соҳасидаги экспортчи корхоналар қўллаб-қувватланади
“Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ-157-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра,
IT-парк резидентларига қуйидаги
қўшимча фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатишга рухсат берилади:
🔹ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим хизмати доирасида, инглиз тили билан бир қаторда
бошқа хорижий тилларни ҳам ўқитиш;
🔹интернет орқали ахборот хизматларини экспорт қилиш фаолияти доирасида,
бизнес-жараёнлар аутсорсинги йўналиши бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш;
🔹интернет орқали билим жараёнлари аутсорсинги
(Knowledge Process Outsourcing) хизматларини
хорижий давлатларга экспорт қилиш.🗓
2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январгача экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида
10 миллион АҚШ долларидан ошган IT-парк резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларини кўрсатган, Ўзбекистон билан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузилмаган давлатларнинг юридик шахслари ушбу календарь йил якунигача
фойда солиғидан озод этилади.✔️
2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январгача жами даромади таркибида экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари) – Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи ҳамда фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 Oct 2024 15:25
🔰 Қонунчиликка кўра, дивидендлар – бу корхона фойдасининг ўз акциядорларига тўлайдиган улуши ҳисобланади.
🏢 Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (UZEX) "Xalqсhil IPO" доирасида маблағларни фойдали жойлаштиришни таклиф қилади. Харид қилинган ҳар бир акция 4 та қўшимча акция олиш имконини беради, бу эса сизнинг сармоянгизни оширади.
🗂 Акциялар сони чекланган, таклиф 2024 йил 28 октябргача амал қилади.
🔍 Акцияларни брокерлар орқали ёки онлайн харид қилиш имконияти яратилган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 Oct 2024 11:04
#Биласизми
❗️Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологиялар жорий этилади
Манба:
ПФ-155-сон, 14.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 Oct 2024 07:24
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-978-сон, 21.10.2024 й.) билан
айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди🔰 Қонунга кўра,
Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан
оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
✔️Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан
ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Oct 2024 12:02
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
❗️Белгиланган тезликка риоя қилинг
Манба:
ВМҚ-172-сон, 12.04.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Oct 2024 09:02
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари техникумларга бириктирилади
🔰
Фармонга мувофиқ
, 2025 йил 1 январдан негизида техникумлар ташкил этиладиган
касбий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.
🗓
2025 йил 1 сентябргача республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари белгиланган тартибда кадрлар буюртмачиси ва саноат ҳамкори сифатида техникумларга бириктирилади.
✅
2025/2026 ўқув йилидан техникумларга қуйидагиларни амалга оширишга рухсат берилади:
🔹фанларни бир-бирига интеграция қилишга ҳамда ажратилган соатлар доирасида мутахассислик ва умумкасбий фан
(модул)ларнинг
соатларини 30 фоизгача ўзгартиришга;🔹етакчи хорижий таълим ташкилотлари иштирокида тўлов-контракт асосидаги
қўшма таълим дастурларини жорий қилишга;
🔹кадрлар тайёрлаш ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш бўйича
тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
🔹фуқаролар ва ишсизларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича
қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилишга;
🔹касбий кўникмалар марказларидан амалиёт базалари сифатида
бепул фойдаланишга.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Oct 2024 08:07
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Иқтисодиёт тармоқларида
аэрокосмик технологиялар
жорий этилади ➖ Манба:
(ПФ-155-сон, 14.10.2024 й.);🔹Ташқи савдо операциялари бўйича
валюта назорати янада
такомиллаштирилади ➖ Манба:
(ПФ-156-сон, 14.10.2024 й);🔹
Стартап лойиҳалар экотизими янада
ривожлантирилади ➖ Манба:
(ПҚ-357-сон, 14.10.2024 й.);🔹
Рақамлаштириш соҳасидаги экспортчи корхоналар
қўллаб-қувватланади➖ Манба:
(ПФ-157-сон, 14.10.2024 й.);🔹Иқтисодиётда
хусусий мулкнинг улуши янада
оширилади ➖ Манба:
(ПФ-159-сон, 16.10.2024 й);🔹
Сунъий интеллект технологиялари
ривожлантирилади ➖ Манба:
(ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.);🔹
“Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида” Президент қарори
қабул қилинди ➖ Манба:
(ПҚ-362-сон, 16.10.2024 й.);🔹
Конституция – эркин ва фаровон
ҳаёт гарови ➖ Манба:
(Ф-53-сон, 17.10.2024 й.);🔹
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти
такомиллаштирилади ➖ Манба:
(ЎРҚ-976-сон, 17.10.2024 й.);🔹
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши
кучайтирилади ➖ Манба:
(ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.);
🔹
Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизим такомиллаштирилади ҳамда уларнинг
сифати оширилади ➖ Манба:
(ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.).Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Oct 2024 14:02
#Амал_қилинг
📦 Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
➖БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жарима;
➖480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Oct 2024 11:32
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови
Манба:
Ф-53-сон, 17.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Oct 2024 08:32
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.) билан
айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди🔰 Қонун билан айрим қонунларга
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг зиммасига дафн этиш учун нафақани бериш вазифасини юклатишга, унинг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатларини белгилашга, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга мурожаат қилишда д
авлат божини тўлашдан озод этишга тааллуқли ўзгартиришлар киритилмоқда.
🔍 Бундан ташқари,
ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун даволаш муассасасининг хулосаси талаб этилмаслиги, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчилар транспортидан
бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилмоқда.
☑️ Шу билан бирга,
умрбод таъминлаш шарти билан уйни (квартирани) бошқа шахсга беришга доир битимлар ва умрбод рента шартномаси тўғрисидаги, шунингдек васийликдаги шахснинг мол-мулкини тақсимлашга доир битимлар ҳамда унинг тақдирини ҳал қилишга қаратилган бошқа битимлар ҳақидаги маълумотлар
"Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига тақдим этилиши белгиланмоқда.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Oct 2024 13:26
#Солиқ_имтиёзлари
✅ Солиқ кодексига мувофиқ, солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солинмайди.
📝 Шунингдек, белгиланган шаклда тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органлари портали орқали (ijara.soliq.uz) ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Oct 2024 07:30
#Давлат_хизматлари
🔰 Қонунчиликка кўра,Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портал (my.gov.uz) орқали "доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар тўғрисида маълумотнома олиш ва уни тўғрилаш" каби давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилган.
🚫 Уйингизда кимлар рўйхатда турганини билиш учун тегишли ташкилотга вақт йўқотиб ва овора бўлиб бориш шарт эмас.
✅ Бунинг учун, my.gov.uz сайтига кириб, "Шахсий кабинет"га ўтиш ва "Фуқаролик" бўлимини танлаш, сўнг “Доимий яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун сўров юбориш” тугмасини босиш керак.
🌐Агар хонадонингизда нотаниш шахслар рўйхатга олинганини аниқласангиз, шу жойнинг ўзидаёқ ўчиришга электрон мурожаат юборишингиз мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Oct 2024 12:02
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади
Манба:
629-сонли Ҳукумат қарори, 04.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Oct 2024 08:39
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Сунъий интеллект технологиялари ривожлантирилади
“Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди:
🔘Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш бўйича эришиш лозим бўлган
мақсадли кўрсаткичлар, шу жумладан:
🔹сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини
1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;🔹ЯИДХП (my.gov.uz) да сунъий интеллект асосида кўрсатилаётган хизматлар улушини
10 фоизга етказиш;🔹сунъий интеллект йўналишида фаолият юритувчи
илмий лабораториялар сонини 10 тага етказиш ҳамда юқори қувватли ҳисоблаш серверларини ишга тушириш;
🔹Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government AI Readiness Index) Ўзбекистонни
биринчи 50 та ўриндаги давлатлар қаторига киришига эришиш.
🌐
2025 йил 1 сентябргача лойиҳалар ва илмий-амалий тадқиқотларни зарур маълумотлар билан таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча ахборот хавфсизлиги чораларини кўрган ҳолда
“катта маълумотлар” базаси яратилади.
🖥
2026 йил 1 майгача сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳалари доирасида маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган
ҳисоблаш қувватлари ишга туширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Oct 2024 07:50
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим IT-парк резидентлари учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади
⚡️
Фармонга кўра,
2028 йил 1 январдан 2040 йил 1 январгача қуйидаги мезонлардан бирига тўғри келадиган IT-парк резидентлари учун Президент
Фармонида белгиланган
солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади
(ҚҚС бундан мустасно):🔹календарь йил давомида жами даромади таркибида IT-парк резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари бўйича
экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар;
🔹календарь йил давомида 18 ёшдан ошган битирувчиларининг 50 фоиздан ортиқ қисми
IT-парк резиденти бўлган экспортчи корхоналарга ишга жойлашган IT-таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар.
🎓
2025 йил 1 апрелдан ОТМларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига ҳам
“IT-visa” берилади.📆
2028 йил 1 январгача Рақамли технологиялар соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш
дастури амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 Oct 2024 15:12
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Реимбурсация дастури асосида берилган дориларнинг қиймати бюджетдан қоплаб берилади
Манба:
619-сонли Ҳукумат қарори, 02.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…