huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, ов қилиш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш:

Қизил китобга киритилган ҳайвонот дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса:

🔹БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (136 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹
3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔹
3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Субсидиялар "subsidyplatform.mf.uz" тўлов платформаси орқали ажратилади


Манба: ВМҚ-691-сон, 21.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Ер участкасига ижара ҳуқуқи вилоят Кенгашларнинг қарорлари билан эътироф этилади.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.).


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-388-сон, 08.11.2024 й.) қабул қилинди


🔰 Унга кўра, 2024 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сув ресурсларини самарали бошқариш тизими жорий этилади


Манба: ЎРҚ-981-son, 22.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 5 баравари миқдорида;

🔹Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3 баравари миқдорида;

🔹вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда — БҲМнинг 2 баравари миқдорида;

🔹бошқа аҳоли пунктларида — БҲМнинг 1 баравари миқдорида.

Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни суд орқали ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-993-сон, 07.11.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔰Қонун билан кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этилганда аризага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати белгиланди.

✅Шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни ундириш ҳақида судларга мурожаат қилишда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилиниб, уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи улардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

Белгиланган тартибда нур қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланмаган индивидуал ҳаракатланиш воситаларини, скутерлар, мопедлар, велосипедларни ҳамда уловли аравани бошқариш, шунингдек индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари томонидан одамларни ташиш БҲМнинг 1/2 қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Ноябрь ойи - "Энергетика хавфсизлиги ойлиги" деб эълон қилинган


🔰Ойлик доирасида қуйидагилар режалаштирилган:

⚖️Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш;

♻️Ёқилғи - энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш;

✅Аҳоли орасида тезкор - профилактик ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун 8 ноябрдан кучга киради


🔰Унга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

➖кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ҳуқуқ эътироф этилиши мумкин деб топилган бўлса мулк ҳуқуқи эътироф этилади.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ шартнома асосида улардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ етказиб берилади.

📝 Шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурияти, ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа шартлар келишиб олинади.

📁 Мазкур қоидаларни бузганликлари учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

⚠️ Шунингдек, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари очиқ эълон қилиб борилади


Манба: ПҚ-367-сон, 17.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миграция агентлиги ташкил этилди


Манба: ПФ-162-сон, 17.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-995-сон, 08.11.2024 й.) қабул қилинди


🔰Қонун қишлоқ хўжалиги кооперативининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

🗒Қонунга кўра, қишлоқ хўжалиги кооперативи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун пай усулига, жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган мустақил тижорат ташкилоти ҳисобланади.

✅Кооператив қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек қонунда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

📃16 ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек кооператив устави талабларига жавоб берадиган юридик шахслар кооператив аъзолари бўлиши мумкин.

📝Кооператив аъзоларининг реестри кооператив бошқаруви томонидан юритилади ва унда кооперативнинг ҳар бир аъзоси тўғрисида тегишли маълумотлар кўрсатилади.

⛔️Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслар кооперативнинг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

📌Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_табриги

Ҳурматли касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари!

Сизларни 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Мамлакатимизда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва меҳнатини муҳофаза қилиш, бу орқали эса ҳаётимизда ижтимоий адолат янада мустаҳкам қарор топишида касаба уюшмалари фаолияти алоҳида эътирофга лойиқ.

Мана шундай масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ҳамиша ёр бўлсин. Хонадонингиздан тинчлик, қут-барака аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзагроинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди


Манба: ПФ-164-сонли, 22.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-994-сон, 07.11.2024 й.) билан Конвенция ратификация қилинди


🔰 Қонунга кўра, Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли Конвенцияси (1970 йилда қайта кўриб чиқилган) ратификация қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади


Ҳукумат Қарори (745-сон, 07.11.2024 й.) билан Умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик Низоми тасдиқланди

⚡️ Вақтинчалик Низомга кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига - бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилади.

🔰2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасининг нақд пулсиз қисми:

➖60 фоиз ва ундан юқори бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 40 фоизи;
➖60 фоиздан кам бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилади.

🗓Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.

✅Солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:

🔸ҳисобот даврида солиқ бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ бюджетга тўлиқ тўланганда;

🔸ҳисобот даврида умумий овқатланиш, туроператорлик ёки меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 90 фоизидан кам бўлмаганда;

🔸ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.

📌Вақтинчалик Низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади


Манба: ЎРҚ-979-сон, 21.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

❗️Ҳайдовчиларнинг юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно), йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриши БҲМнинг 1/2 қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

✅Маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликни такроран содир этса:

БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сузиш спорт тури бўйича “Silk Water” халқаро турнири ўтказилади


“Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-382-сон, 04.11.2024) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, зарур спорт инфратузилмаси мавжуд бўлган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида сув полоси ва синхрон сузиш гуруҳлари ташкил этилади

🔰Андижон ҳамда Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида сувга сакраш спорт турини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

🎓Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Сув спорти турлари назарияси ва услубиёти” ҳамда “Эшкак эшиш спорт турлари назарияси ва услубиёти” кафедралари ташкил этилади.

❗️2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги спорт мусобақалари ўтказиб борилади:

➖синхрон сузиш спорт тури бўйича Тошкент шаҳрида “Сув париси” халқаро турнири;
➖сузиш спорт тури бўйича Самарқанд вилоятида “Silk Water” халқаро турнири;
➖республиканинг барча ҳудудларида ёз мавсумида ўтказиладиган “World Aquatics Day” оммавий спорт фестивали;
➖сув спорти турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари.

📎2025 йил 1 июнга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторга бериладиган сув ҳавзалари рўйхати шакллантирилади.

♻️2026 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиладиган сув ҳавзалари фаолияти мазкур қарор асосида ташкил этилади.

2026 йилдан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги маҳаллаларда 6х15 метр ўлчамли сузиш ҳавзалари барпо этилади.

📃Қарор билан 2025–2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида сув спорти турлари инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.

⚡️Шунингдек, 2025–2027 йилларда миллий терма жамоалар тренерлари, шунингдек, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида сув спорти турлари бўйича фаолият юритаётган тренерлар хорижий давлатларга қисқа муддатли стажировкага юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўқ отиш спорт турлари бўйича спорт мусобақалари тизимли ташкил этиб борилади


“Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-381-сон, 04.11.2024) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида босқичма-босқич 10 м масофага ўқ отиш спорт базаларини ташкил этилади ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланади.

🎓 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш” бакалавриат таълим йўналиши очилади.

➡️Шунингдек, ўқ отиш спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг тренерлари, селекционерлари, ҳакамлари ва бошқа мутахассислари касбий маҳоратини ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг ва маҳорат дарслари ўтказиб борилади.

🔰2025 йилдан бошлаб ҳар йили::

➖ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўқ отиш спорт турлари бўйича “Мерган” кубоги;
➖ўқ отиш спорт турлари бўйича белгиланган ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилади.

❗️Туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида босқичма-босқич ўқ отиш спорт турлари бўйича спорт гуруҳлари ташкил этилади.

📚2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида:

🔹чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув дастурлари доирасида “Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари” амалий машғулотлари киритилади;
🔹амалий машғулотларни ташкил этишда ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг ўқув-моддий базасидан фойдаланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel