huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фуқароларнинг одил судловга эришиш даражаси янада оширилади


Манба: ЎРҚ-1047, 11.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

🔰Қонунчиликка кўра, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари #Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Рамазон ҳайити байрами куни белгиланди


"Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ-124-сон, 26.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

✅ Бунда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади ҳамда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратилади.

📌 Рамазон ҳайити байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:


🔹29 март (шанба)5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;

🔹30 март (якшанба) – Рамазон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни;

🔹31 март (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган барча учун дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_апрелдан

📃Қонунчиликка кўра, юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш учун аризалар Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

✔️Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

🟢Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижалари (қаноатлантириш ва рад этиш асослари) давлат харидлари махсус ахборот порталида очиқ эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади


“Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-56-сон, 24.03.2025 й.) қабул қилинди.

✔️Фармонга асосан, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги асосий йўналишлар белгиланди, хусусан:

🔹мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонларини 2030 йилгача 50 фоизга қисқартириш;

🔹янгидан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни полигонларга йўналтирмасдан, максимал даражада қайта ишлаш ёки куйдириш, соҳага циркуляр иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш.

✔️2026 йилдан бошлаб чиқинди полигонлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан ташкил этилади.

❇️Шунингдек, Чиқиндиларни бошқариш
ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги
тизимида чиқинди полигонлари ҳудудида чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга ихтисослашган саноат зоналари 30 йил муддатга ташкил этилади.

☑️Бундан ташқари, Наманган ва Тошкент вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни термик усулда утилизaция қилиш (ёқиш) бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган 19,87 гектар ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Чемпион” тадбиркорлар рўйхатига киритиш мезонлари белгиланди


⚠️Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида қуйидагилар йўлга қўйилади:

🔷2025 йил 1 июлга қадар юридик шахсларга онлайн режимда микрокредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва уларни тезкор тасдиқлаш механизмлари;

🔷Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида турган ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаган кичик ва ўрта бизнес субъектларига ушбу фуқаролар учун ташкил қилинган ҳар бир иш ўрнига қўшимча равишда 10 миллион сўмдан, 10 ва ундан кўп бундай иш ўринларини ташкил қилган субъектларга 100 миллион сўмгача 3 йилгача муддатга йиллик 14 фоиз ставкада айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ажратиш амалиёти.

🔰Тез ва юқори суръатларда ўсаётган тадбиркорларни “чемпион” тадбиркорларга айлантириш дастури доирасида “чемпион” тадбиркорларга айлантириладиган ташкилотлар рўйхати шакллантирилиб, унга қуйидаги мезонларга жавоб берадиган тадбиркорлар киритилади:

🔸туман (шаҳар) даражасида – ҳар бир туман (шаҳар)да камида 2 тадан йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан юқори бўлган ва 50 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари;

🔸Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида –ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ва 500 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари;

🔸республика даражасида – йиллик айланмаси 1 триллион сўмдан юқори бўлган ва 5 мингдан ортиқ иш ўрнини яратган тадбиркорлик субъектлари.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади


Манба: ПҚ-100-сон, 11.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг асосий вазифалари белгиланди


"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (171-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди


🔰Қарорга кўра, қуйидагилар Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

🔹адлия органлари ва муассасалари ходимлари, юридик хизмат, адвокатура, нотариат, суд экспертизаси, архив иши ва иш юритиш, ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш, медиация ва интеллектуал мулк соҳалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

🔹халқаро миқёсда Ўзбекистон манфаатларини муносиб ифода эта оладиган юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш;

🔹олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш;

🔹умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш, шунингдек, профессионал ва олий таълим тизимида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган педагог кадрларнинг белгиланган даврийликка мувофиқ малакасини ошириш;

🗓 2025 йил 1 апрелдан:

▪️адлия органлари ва муассасалари ходимларига навбатдаги мартаба даражалари улар Институтнинг махсус малака ошириш курсларини муваффақиятли битиргандан сўнг берилади.

▪️адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда юридик хизмат, адвокатура ва нотариат соҳалари бўйича юридик кадрларнинг билим ва кўникмаларини доимий ошириб боришни назарда тутувчи кредит-модуль механизмига асосланган узлуксиз касбий ривожлантириш тизими жорий этилади.

📝 Шунингдек, Институтда 2025 йил 1 майдан оилавий медиация ишлари бўйича фуқаролар йиғини раислари профессионал медиаторликка бепул ўқитилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Ҳуқуқий_ахборот_минбари

❗️“Оилавий низоларнинг ҳуқуқий ечимлари” мавзусида экспертлар билан суҳбат ўтказилади


⚖️ Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак” акцияси доирасида “Оилавий низоларнинг ҳуқуқий ечимлари” мавзусида экспертлар билан суҳбат ташкил этилади.

⏰ Овозли чат 26 март куни соат 16:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикерлари: Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) ходимлари ҳамда судьялар.

📥 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

📌 Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔖Қонунчиликка кўра, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ишсиз шахсларга Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан, қоида тариқасида, 26 календарь ҳафтагача бўлган муддатга стипендия тўланади.

✅ Стипендия миқдорлари қуйидагича:

🔸ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) охирги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдоридан кам бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан кўп бўлмаган миқдорда;

🔸узоқ, яъни 1 йилдан ортиқ танаффусдан кейин ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида;

🔸биринчи марта иш қидираётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 75 фоизи миқдорида.

⛔️Стипендияларни тўлаш солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

✔️Стипендиялар тўлаш тўғрисидаги маълумотлар «Бандлик хизмати» ахборот тизимида ва сўровномада кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

🔰 Қонунчиликка кўра, уч ёшга тўлмаган боланинг бюджет ташкилотларда ишлайдиган онасига ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти белгиланади ва бунда иш ҳақи камайтирилмайди.

⏰ Иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) онасининг илтимосига кўра тиббий хулоса асосида тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт.

💰16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган онага ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиб, давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан шу вақт учун бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хотин-қизлар тадбиркорлиги ривожлантирилади


Манба: ПК-96-сон, 07.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_апрелдан

🔰Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга берилади.

Шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади


“Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-115-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита тўғрисидаги низом тасдиқланди.

✔️ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари деб қайта номланади.

📝 Вазирлар Маҳкамаси Қўмита ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби ва ҳудудий жамоатчилик кенгашларининг янгиланган (намунавий) таркибини давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар аъзолари, фан ва маданият намояндалари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларидан иборат таркибда тасдиқлайди.

🔍 Қўмита ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланиб, Қўмитага юкланган вазифа ва мажбуриятларнинг бажарилишига кўмаклашади.

📄 Қўмита “Ватандошлар” жамоат фонди, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларига доимий равишда ахборот, маслаҳат, ташкилий ва услубий жиҳатдан кўмаклашиб боради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади


“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га Президент Фармони (ПФ-51-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

🗓 2025 йил 1 сентябрдан:

🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

🔹I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

🗂 2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича
20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун жавобгарлик белгиланди


Қонун (ЎРҚ-1051, 27.03.2025 й.) билан Жиноят кодексига ўзгартириш киритилди

✅Қонун билан Жиноят кодексининг 244-моддасига оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ҳамда ушбу фаолиятни молиялаштирганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.

🟥Қонунга кўра, шахснинг оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтиши, шу жумладан оммавий тартибсизликларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши -

🔸БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

❇️Шунингдек, ушбу жиноятни содир этган шахс, агар у ўқувдан ўтганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди.

📌Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фуқароларга субсидия, грант ва ссудалар ижтимоий карта орқали тақдим этилади


Манба: ВМҚ-158, 11.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Одам ўлишига сабаб бўлган тарзда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди


Қонун (ЎРҚ-1050-сон, 25.03.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Қонун билан Жиноят кодексига бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга доир рухсатнома бериш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш қоидаларини бузганлик, шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатли давлат органларининг рухсатисиз объектларни қурганлик, қонунчиликни бузган ҳолда кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни ўзгартирганлик ва (ёки) реконструкция қилганлик, шунингдек бинолар ва иншоотларни аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини бузган ҳолда лойиҳалаштирганлик, реконструкция қилганлик ва қурганлик учун жавобгарлик юзага келишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🔍 Бунда жиноий жавобгарлик айбдор шахслар ушбу ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиб бўлинганидан кейин юзага келади. Одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган тарзда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун алоҳида жиноят жавобгарлик киритилмоқда.

📕 Шунингдек, қонунчиликни бузган ҳолда кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш билан боғлиқ жиноятни биринчи марта содир этган ҳамда амалга оширилган ўзгартириш ёки бузилишларни, шунингдек уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этган шахс жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини амалга ошириш доирасида бериладиган кўрсатмаларини буюртмачилар томонидан бажармаганлик, шунингдек объектларни эксперт ташкилотларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларига доир ижобий хулосасисиз қурганлик учун жавобгарликни белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.

📚 Шунингдек, шаҳарсозлик соҳасидаги қоидабузарликлар учун солинадиган жарималар миқдорларини кўпайтириш назарда тутилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жонли ижро санъати янада ривожлантирилади


Манба: ЎРҚ-1046, 11.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Биринчи имконият” тамойили доирасида айрим соҳалардаги маъмурий ҳуқуқбузарликни илк бор содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади


⚠️Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан:

🔸2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мораторий эълон қилинади;

🔸тадбиркорлик субъектларига янги тартибга солиш воситаларини белгилашни ёки амалдагиларини кучайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан “ягона санадан янги қоидалар” тамойили қўлланади ва ушбу нормаларнинг кучга кириш санаси 1 январь ёки 1 июль этиб белгиланади;

🔸2028 йил 1 январга қадар “Биринчи имконият” тамойили жорий этилади ва унинг доирасида биринчи фаолият йили давомида савдо ва тадбиркорлик соҳаларига оид маъмурий ҳуқуқбузарликни илк бор содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг фаолиятини ихтиёрий равишда тугатишда солиқ текшируви ўтказилмайди:

🔹охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 10 миллиард сўмдан ошмаган;

🔹бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган;

🔹“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст даражада таснифланган.

✔️Шунингдек, стартап лойиҳаларни молиявий ресурслар билан таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банклари ҳамда венчур жамғармалар билан биргаликда 2026 йил 1 апрелга қадар хориждан 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади


"Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ-50, 19.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йилда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 55 фоизга, саноатда – 34 фоизга, экспортда – 34 фоизга ва аҳоли бандлигини таъминлашда 75 – фоизга етказиш;

🔸камида 600 нафар кичик ва ўрта бизнес субъектларининг йириклашишига кўмаклашиш орқали уларни “чемпион” тадбиркорларга айлантириш;

🔸100 нафардан кўп ишчиси бор тадбиркорлик субъектлари сонини 4 мингга етказиш.

2025 йил 1 майдан:

🔹ўзини ўзи банд қилган шахслар ЯТТ ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганда, давлат божи ундирилмайди;

🔹ўз фаолиятини тегишинча ЯТТ, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 50 миллион сўмгача, Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида – 150 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар берилади;

🔹ўз фаолиятини тегишинча ўрта ёки йирик бизнес тоифасигача йириклаштирган тадбиркорларга – 1 йил давомида ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 7 кун муддатда тезлаштирилган тартибда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди


Ҳукумат қарори (175-сон, 19.03.2025) билан “Ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ҳамда Ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхатлари” тасдиқланди

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади


Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарорлари (ПҚ-116-сон, ПҚ-117-сон, ПҚ-118-сон 24.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорларга кўра, мазкур ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига замонавий ечимлар ва технологияларни жорий этиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилади.

📜Электр энергиясини сотиб олиш
ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини 30 йил давомида “Ўзэнергосотиш” АЖга кафолатланган тарзда сотади.

🗓 Инвестор ва лойиҳа компаниялари 2025–2027 йилларда қуйидаги миқдордаги ишлаб чиқариш қувватига эга ускуналарни ишга туширишни таъминлайди, жумладан:

▪️Тошкент вилоятида кунига 2,5 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали 390 миллион кВт электр энергияси;

▪️Андижон вилоятида кунига 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик қайта ишлаб, 240 миллион кВт электр энергияси;

▪️Қашқадарё вилоятида кунига 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик қайта ишлаб, 240 миллион кВт электр энергияси;

▪️Самарқанд вилоятида 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик қайта ишлаб, 240 миллион кВт электр энергияси;

▪️Наманган вилоятида 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали 227,5 миллион кВт электр энергияси;

▪️Фарғона вилоятида кунига 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали 227,5 миллион кВт электр энергияси.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хўжалик жамиятлари бошқарув органлари йиғилишида масофадан иштирок этиш тартиби белгиланди


"Хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг йиғилишларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3613, 24.03.2025 й.)

🔰Мазкур Низом акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар бошқарув органларининг йиғилишларида иштирокчилар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартибини белгилайди.

✔️Низомга кўра, жамият томонидан иштирокчиларга юбориладиган йиғилишни ўтказиш тўғрисидаги хабарда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби, шунингдек қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

🔸йиғилишда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш амалга ошириладиган платформанинг номи ва унга кириш учун ҳавола;

🔸платформада идентификациядан ўтиш учун тақдим этиладиган маълумотлар;

🔸платформадан фойдаланишни таъминловчи техник ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва телефон рақамлари.

✅Иштирокчилар платформанинг видеоконференцалоқа режими орқали йиғилишда иштирок этадилар.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_апрелдан

🔰Қонунчиликка кўра, "Турон" мактаб театрининг ижобий тажрибаси асосида умумий ўрта таълим мактабларида “Иқтидор” бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилади.

❇️ Шунингдек, жамоалар ўртасида ҳар йили миллий ва жаҳон мусиқаси йўналишлари бўйича “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади.

✅Танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_апрелдан

🔰Қонунчиликка кўра, қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари “Ижтимоий карта” ахборот тизимидан тақдим этилади:

🔷шахснинг ногиронлигини, талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ёки уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахс ҳолатини тасдиқлаш.

✔️Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ва гувоҳномалар, талабалик гувоҳномалари, ўқувчилар гувоҳномалари, уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар гувоҳномаларининг қоғоз шакли ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилинади;

🔷ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун умумий фойдаланишдаги автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти, йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланиш бўйича имтиёзлар, шунингдек ушбу хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг бошқа тоифалари учун имтиёзлар;

🔷кириш билет операциялари тизими асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, концерт-томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларга бепул ташриф буюриш ёки қисман ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

🔰 Қонунчиликка кўра, аёлларга айрим жазоларни қўллаш бўйича қуйидаги чекловлар мавжуд:

❗️Хусусан, жиноий жазо тариқасида мажбурий жамоат ишлари ёки ахлоқ тузатиш ишлари ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан қўлланмайди.

📝 Бундан ташқари, ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар эҳтиётсизлик оқибатида ёки қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этса уларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо тайинланмайди.

🗓 Аёлга нисбатан узоқ муддатга (20 йилдан ортиқ 25 йилдан кўп бўлмаган) ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин эмас.

⚠️ Шунингдек, ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов интизоми мустаҳкамланади


Манба: ЎРҚ-1044-сон, 07.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилади


“Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-52-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, Жамиятда умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашнинг устувор вазифаларидан бири этиб миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш белгиланди.

🏢 Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ташкил этилади.

✅ Қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

🔍 Ҳар йили “Ўзбекистон ягона Ватан!” шиори остида юртимиздаги барча миллат ва элатлар вакилларининг ўзаро тенглиги, бирдамлигини, уларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган ҳиссасини эътироф этувчи анжуман ташкил этилади.

📜 Қўмита “Ватандошлар” жамоат фонди билан биргаликда ҳар йили хориждаги ватандошларнинг “Uz Global Think” форумини ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Махсус иқтисодий ва саноат зоналар фаолияти самарадорлиги оширилади


Манба: ПФ-41-сон, 04.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel