Huquqiy axborot
02 Apr 2025 08:18
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Аҳоли томорқалари ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади
“Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (191-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди.🔰Қарорга кўра,
“Online mahalla” платформасида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқасидаги мавжуд ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар
онлайн режимда шакллантирилади.
📃
2025 йил 1 июнгача аҳоли томорқаларининг ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилиши якунланиб, уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.
✔️Шунингдек, намунали маҳаллалар жойлашадиган туман (
шаҳар)лардаги аҳоли томорқалари ва ижарага берилган ер майдонларининг
75 фоизи босқичма-босқич бир хил турдаги
юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш учун қамраб олинади.☑️
2025 йил 10 апрелгача экиладиган экин турлари ва маҳсулотларни етиштириш режа графиги тасдиқланади.
📌
2025 йил 20 апрелгача аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида етакчи тадбиркорлар ёрдамида юқори даромадли, сифатли уруғ ва кўчатларни тизимли етказиб бериш, экиш ва ҳар бир томорқадан самарали фойдаланиш ташкил этилади.
📝
2025 йил 1 майгача маҳаллаларда амалга ошириладиган “яшил” ва ресурс тежамкор лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади.
❇️ Бундан ташқари,
“бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида енгил конструкцияли иссиқхона, интенсив боғ, токзор, анорзор, гулчилик ва кўчатчилик плантацияларини яратиш ҳамда резавор мева етиштириш бўйича юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш йўлга қўйилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Apr 2025 17:33
#Адлия_хабари
❗️Уй-жойларга ҳуқуқларни эътироф этиш бошланди
🔰 Давлат Раҳбарининг топшириқларига асосан
“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди.
✔️ Мазкур тарихий аҳамиятга эга Қонун ижросининг илк
натижалари кўрина бошлади.
БатафсилКаналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Apr 2025 14:46
#Сўровнома
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
🔍 Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.
📌 Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Apr 2025 11:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат харидларида кооперация алоқаларини ўрнатиш бўйича яхлит ва шаффоф тизим яратилади
Манба:
ВМҚ-159, 11.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Apr 2025 07:58
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Божхона институтида бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади
⚠️Қарорга асосан, мамлакат
иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда
божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини илмий асосланган ҳолда ўрганиш учун Божхона қўмитаси таркибида
Ташқи иқтисодий фаолият илмий маркази ташкил этилади.
✅
2026 йил 1 январга қадар Божхона институтида қуйидаги
ахборот тизимлари жорий этилади:
▪️таълим жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш бўйича
“Таълим менежменти” автоматлаштирилган ахборот тизими;
▪️профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича
“Самарадорликни баҳолаш” модули;
▪️божхона органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича
“Малака” автоматлаштирилган ахборот тизими.
✔️
2025/2026 ўқув йилидан:🔸бакалавриатда
дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади;
🔸магистратурада тўлов-контракт асосида таълим муддати
икки йил бўлган сиртқи таълим шакли жорий этилади.
☑️
2025 йил 1 июлдан суғурта ташкилотлари билан божхона органлари ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда чегара орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаси эгасининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизми йўлга қўйилади. Бунда:
🔹божхона постига кириб келган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида
суғурта полисини расмийлаштириш божхона органлари
ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
🔹Божхона қўмитасининг тегишли дастурлари
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади;
🔹
чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида
суғурта полиси мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Apr 2025 07:05
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Божхона маъмуриятчилигида ўзгаришлар амалга оширилади
⚠️Фармонга асосан, божхона маъмуриятчилигида қуйидаги ўзгаришлар жорий этилади:
✔️
2025 йил 1 июлдан Жаҳон савдо ташкилотининг
Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан
имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилади.
✔️
2025 йил 1 сентябрдан:
🔷
ўтказиш пунктларида ундириладиган барча турдаги йиғим ва тўловлар божхона органларининг
ахборот тизими орқали ундирилади ва ҳисоби юритилади;
🔷
“Ғишткўприк”, “Зангиота” ва “Довут ота” ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун
икки йўлакли хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботини қўллаш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда:
▪️
“яшил йўлак”да – хавф даражаси паст бўлган
автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинишида давлат назоратининг барча шакллари уларга нисбатан
амалга оширилмайди, автотранспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисига нисбатан амалга ошириладиган
ҳужжатли назорат бундан мустасно;
▪️
“қизил йўлак”да – давлат назорати
хавф даражаси юқори ва тасодифий танловда аниқланган автотранспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
▪️“қизил” ёки “яшил” йўлаклар божхона органларининг
“Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали автоматик тарзда белгилаб берилади;
▪️ўтказиш пунктидаги давлат назорат органлари ходимлари томонидан
“профайлинг” танлов асосида автотранспорт воситалари божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизимида “яшил йўлак”дан “қизил йўлак”ка йўналтирилиб, тегишли назорат шакллари қўлланади.
✔️
2026 йил 1 сентябрдан ушбу тартиб синов натижаларига кўра бошлаб босқичма-босқич
автомобиль йўли ўтказиш пунктларида кучга киради.
✔️
2026 йил 1 мартдан божхона назорати жараёнлари
“Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали янада соддалаштирилади.
✅Бундан ташқари, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган товарлар
90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда улар
суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
31 Mar 2025 15:06
#2025_йил_1_апрелдан #Солиқ_имтиёзлари
🔖Қонунчиликка кўра, 2028 йил 1 январга қадар янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ҳамда уларга ишга қабул қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
31 Mar 2025 13:06
#2025_йил_1_апрелдан
⚠️Қонунчиликка кўра, чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади.
❇️Бунда маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан амалдаги референт нархни шакллантириш тизими сақлаб қолинади.
✔️Шунингдек, рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасини улгуржи ва чакана сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган (базавий) қийматидан 15 фоиздан ва чакана савдо учун сотиб олинган қийматидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама қўлланади.
⛔️Рецептсиз бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда чекланган савдо устамалари қўлланмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
31 Mar 2025 11:08
#2025_йил_1_апрелдан
🔖Қонунчиликка кўра, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида эксперимент тариқасида аутсорсинг асосида Камбағал оилалар реестрига киритилган боқувчисини йўқотган тўлиқ бўлмаган оилалар, меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар, икки ва ундан ортиқ ногирон аъзолари мавжуд оилалардаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади.
❇️Шунингдек, ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда оила шаклидаги кичик ҳажмли болалар уйлари ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
31 Mar 2025 09:38
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Орол маданият саммити ўтказилади
“Орол маданият саммитини юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-130-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди🔰Қарорга кўра,
2025 йилдан ҳар 18 ойда – баҳор ёки куз фаслларида Орол маданият саммити ўтказиб борилади.
✳️ Биринчи Орол маданият саммити Самарқанд иқлим форуми билан уйғун ҳолда
2025 йил 4–6 апрель кунлари Самарқанд ва Нукус шаҳарларида юқори савияда ташкил этилади.
✔️ Оролбўйида ва дунёнинг бошқа минтақаларида юзага келган экологик муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда
оқилона ечимларни тақдим этиш учун глобал платформа яратиш Саммитнинг асосий мақсад ва йўналишларидан бири этиб белгиланди.
📜 Орол маданият саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича
ташкилий қўмита тузилди.
✅
Маълумот учун: БМТнинг 2023 йил 22–24 март кунлари Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган сув ресурсларига бағишланган конференциясида Ўзбекистон томонидан Орол маданият саммити лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилган.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
30 Mar 2025 05:03
#Адлия_табриги
Азиз юртдошлар!
Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.
Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бардавом, адолат ҳамиша барқарор бўлсин!
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
29 Mar 2025 11:33
#2025_йил_1_апрелдан #Хотин_қизлар_ҳуқуқи
🔖Қонунчиликка кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади.
✔️Хусусан, камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифалари бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача миқдорда грантлар ажратиш белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Mar 2025 15:50
#Адлия_хабари
❗️Мудофаа ва ҳарбий хизмат соҳасида қонунчилик тизимлаштирилмоқда!
🔰Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти
Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда мудофаа ва ҳарбий хизмат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
таҳлил қилди.📄
30 дан ортиқ ҳужжатларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
📌
Натижада:✅
32 та ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аниқланди.
✅ Мазкур ҳужжатларни
бекор қилиш юзасидан лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилди.
✅ Ҳужжатларнинг қабул қилиниши мудофаа ва ҳарбий хизмат соҳасида тартибга солиш юкини
18% га камайтиришга хизмат қилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Mar 2025 13:10
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда таълим олганлар танловсиз ишга олинади
⚡️
Фармонга кўра,
2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида
“Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.
🔘 Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
▪️ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида
ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;
▪️саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос
хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш;
📜 “Эл-юрт умиди” жамғармасига жорий йилда “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси учун
300 миллиард сўм ажратилади. ✅
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар
миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига
танловсиз ишга олинади.🗓 2025 йил 1 июндан:🔹нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг
юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража
(PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга
БҲМнинг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;
🔹нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари
5 бараварга оширилади.Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Mar 2025 09:58
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Имом Мотуридий таваллуди кенг нишонланади
Манба:
ПҚ-102, 14.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
02 Apr 2025 07:05
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади
“Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-63-сон, 27.03.2025 й.) қабул қилинди🔰Фармонга асосан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Агентлик) ташкил этилади.
✔️Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида
ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш Агентликнинг
асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
💸
2025 йил 1 июлдан аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг
20 фоизи ва иссиқлик насослари
(ҳаво, сув ва геотермал) қийматининг
40 фоизини, лекин
БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаш учун Агентлик томонидан
субсидия ажратилади.📌
2025 йил 1 сентябргача Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси ишга туширилади.
📃 Агентлик ҳузурида бюджетдан ташқари
Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
❇️
2025 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқарувчилар
ва импорт қилувчилар учун технологиялар энергия самарадорлигининг
“яшил” стандартлари жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Apr 2025 15:01
#Сўровнома
📝 Канал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича бошқа таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!
📌 Изоҳ қолдириш манзили: https://bit.ly/3N7ALqZ
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Apr 2025 13:31
#Биласизми #Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя
⚠️Қонунчиликка кўра, пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.
✔️Бироқ, пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Apr 2025 08:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражаларига кўра божхона назорати шакллари қўлланади
⚠️Қарорга асосан, товарлар расмийлаштируви жараёнида божхона органларининг
“Хавфларни бошқариш” ахборот тизими қуйидаги йўлаклар кесимида товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражалари ҳамда уларга нисбатан қўлланиладиган
божхона назорати шакллари ва
ҳажмини белгилайди:
🟢
“яшил йўлак”да хавф даражаси
паст белгиланади ва божхона назорати шакллари
қўлланилмайди (
товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати бундан мустасно). Бунда “яшил” йўлакка йўналтирилган товарлар
автоматик тарзда расмийлаштирилади;
🟡
“сариқ йўлак”да хавф даражаси
ўрта белгиланади ва божхона назоратининг
бир ёки бир нечта шакллари қўлланилади
(божхона ва шахсий кўрик бундан мустасно);🔴
“қизил йўлак”да хавф даражаси
юқори белгиланади ва божхона назоратининг
бир ёки бир нечта шакллари қўлланилади;
🔵
“кўк йўлак”да божхона назорати шакллари
товар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.
✅
2025 йил 1 октябрдан товарларни олиб кириш, олиб чиқиш
ва транзит олиб ўтиш бўйича барча
сертификат, хулоса ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фақат
“Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.
📝
2026 йил 1 сентябрдан Божхона қўмитаси томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда барча иштирокчилар учун қулай бўлган тартиботларни, шу жумладан,
логистика хизматларини ўз ичига олган
ахборот платформаси жорий этилади.
✔️Бундан ташқари, логистика учун қулай чегара ўтказиш пунктларига ёндош ҳудудларда
божхона терминаллари қурилади.
❇️Шунингдек, айнан
бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида
фитосанитар хавфи паст бўлган
карантин остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномалари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун
ветеринар рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, гигиеник ва экологик сертификатлар 1 календарь йилдан ошмаган муддатга 1 маротаба тақдим этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Apr 2025 07:34
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Божхона соҳасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади
“Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-122-сон, 25.03.2025 й.) қабул қилинди.🔰Қарорга мувофиқ,
2025 йилда божхона соҳасини ривожлантиришнинг
асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔸соҳага
сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
🔸божхона органлари
ахборот тизимларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
🔸божхона органлари
ташкилий тузилмаларини оптималлаштириш.❇️Божхона қўмитаси тизимида
Божхона расмийлаштируви маркази ташкил этилади. Бунда ҳудудий бошқармаларнинг масофавий электрон декларациялаш божхона постлари босқичма-босқич тугатилади.
✅Божхона қўмитаси таркибида
божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга ихтисослашган тузилма ташкил этилади. Тузилманинг
асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди. Жумладан:
▪️сунъий интеллект технологиялари соҳасида
илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;
▪️божхона назорати ва расмийлаштирувини қамраб олган сунъий интеллект технологияларини тадқиқ қилиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда
доимий тарзда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чораларини кўриш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Apr 2025 06:28
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Божхона органлари фаолияти самарадорлиги оширилади
“Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти
самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-57-сон, 25.03.2025 й.) қабул қилинди.🔰Фармонга асосан, давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг
асосий мақсадли кўрсаткичлари қуйидагилар этиб белгиланди:
▪️
2030 йилга қадар Жаҳон банкининг
Логистика самарадорлиги индексида (LPI) божхона расмийлаштируви самарадорлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини
55-поғонадан паст бўлмаган даражага кўтариш;▪️
2026 йилга қадар божхона декларацияларини
инсон омилисиз расмийлаштирув улушини
2 баробарга ошириш;▪️
2028 йилга қадар божхона кўригини
21 фоиздан 15 фоизга тушириш;▪️
2030 йилга қадар сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда
хавфни бошқариш тизими самарадорлигини 2 баробарга ошириш.❇️
Ташқи иқтисодий фаолиятда қуйидаги қулайликлар яратилади:
✔️
2025 йил 1 июлдан:
🔸
ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга
муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни
ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади, барча тартиботлар ушбу ҳужжатларни
электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади (
товарлар экспортида халқаро шартномаларда қатъий белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).
✔️
2025 йил 1 сентябрдан: 🔸тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни
республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади, бунинг учун
ягона ғазна ҳисобварағи очилади.
✔️
2025 йил 1 декабрдан: 🔸божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи
“Толлинг операциялари” модули амалиётга жорий этилади.
✔️
2025 йил 1 ноябрдан:
🔸ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида
йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
31 Mar 2025 14:06
#2025_йил_1_апрелдан
🔖Қонунчиликка кўра, солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қуйидаги тартиб жорий этилади:
🔹биринчи марта огоҳлантириш;
🔹огоҳлантиришдан сўнг 3 кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлиши;
🔹сайёр солиқ текширувини 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этиш;
🔹сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
31 Mar 2025 12:08
#2025_йил_1_апрелдан
⚠️Қонунчиликка кўра, ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
31 Mar 2025 09:55
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлиги оширилади
“Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-131-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди🔰Қарорга кўра, барча турдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда
2025 йил 11 мартдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
🔹электрон онлайн аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани эълон қилиш муддати
15 кундан 5 кунга, такрорий савдоларда –
5 кундан 1 кунга қисқартирилади;🔹такрорий савдоларда фақат
бир нафар талабгордан ариза келиб тушган тақдирда, унга ушбу савдода эълон қилинган нархда лотни ихтиёрий сотиб олиш таклиф этилади;
🔹ҳар такрорий савдода лот нархи
10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг
20 фоизига тушганига қадар пасайтирилади.
🗓
2025 йил 1 апрелдан аукцион савдоларида ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш ва тўлов тўлиқ тўланганда чегирма бериш тартиби бекор қилинади, ушбу тўловлар
15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шартлиги белгиланди.
✳️
2025–2026 йилларда аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар жами майдонининг
ўртача 10–20 фоизи чорва учун озуқа экинларини экиш шарти билан савдога чиқарилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
30 Mar 2025 08:33
#2025_йил_1_апрелдан
❇️Қонунчиликка кўра, фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (кейинги ўринларда - ТИЭК) кўригига йўллаш учун лозим бўлган амалдаги даволаниш муддатлари бўйича талаб бекор қилинади ҳамда ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланади.
🔴Шунингдек, ТИЭК томонидан касбга, спортга ва таълимга тавсия бериш тартиби бекор қилинади ҳамда ТИЭКнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш ҳамда махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилашга оид функциялари давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилиши орқали тугатилади;
✔️Бундан ташқари, 18 ёшдан катта шахсларга ногиронликни белгилашда ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, шунингдек, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигига оид маълумотлар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида шакллантирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
29 Mar 2025 13:54
#2025_йил_1_апрелдан
🔖Қонунчиликка кўра, ҳар ойда 1 та ҳудудда «инвестор кун»ларини ташкил этиш белгиланган.
✅Бунда ҳудуддаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик дастурлари ҳам йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
29 Mar 2025 08:03
#2025_йил_1_апрелдан
🔖Қонунчиликка кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади.
🔰Хусусан, "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш белгиланган.
📝Бунда ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг "ERP-sport" ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади.
✔️Шунингдек, жамғарма ҳисобидан 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш учун маблағлар ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Mar 2025 13:21
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади
✔️Фармонга мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан:🔶олий ҳарбий таълим муассасаларининг
намунали курсантлари (
талабалари) ва тингловчилари учун
“Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади;
🔶ўқувчилар ўртасида
муҳандислик-ихтирочилик йўналишида
олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади. Бунда ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига
имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
✔️Бундан ташқари, ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи
миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда
энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун
100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.
🟢Шунингдек, ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган
“Яшил ташаббуслар”ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Мазкур жамғарма
10 миллиард сўмгача миқдорда шакллантирилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Mar 2025 12:57
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-61-сон, 26.03.2025 й.) қабул қилинди. 🔰Фармонга кўра,
креатив индустрия парки ҳудудларда унинг филиаллари ҳамда уларда креатив соҳа вакилларини ўқитадиган
бизнес мактаблари ташкил этилади.
✔️
2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январгача креатив парк резидентларига қуйидаги
солиқ имтиёзлари жорий этилади:
🔸
ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлайди;🔸товарларни (
ишларни, хизматларни) реализaция қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар
айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритилади. Бунда улар ўз истагига биноан
умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.
❇️ Бундан ташқари, хорижий тиллар бўйича
камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги
халқаро тан олинган сертификатни олганига
2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун
6 ойлик имтиёзли давр билан
3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда
фоизсиз ссуда берилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 Mar 2025 07:17
#Биласизми
❗️Қонунчиликка кўра, ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак.
▶️ Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…