huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июндан

⛔️ Қонунчиликка кўра, йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик ҳолатларини ҳар қандай махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади


Манба: ЎРҚ-1063-сон, 16.05.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Камбағал оилалар тоифаларга ажратилади


Манба: ПФ-84-сон, 08.05.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади


Манба: ПФ-76-сон, 05.05.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари
#Tashkent_Law_Spring_2025

❗️ Айни дақиқаларда “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форуми жонли эфирда узатилмоқда.


Жараённи жонли эфирда кузатиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:

👉 https://www.youtube.com/live/cDaYyHuGvyA?si=VEZBsFNC0jtNmyKq

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Мебель ва ёғочсозлик саноати ривожланиши учун қулай шароитлар яратилади


“Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-193-сон, 27.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2025–2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга ошириш;

🔹 экспорт ҳажмини 100 млн АҚШ долларига етказиш;

🔹 соҳада 50 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш.

✔️ 2029 йил 1 январгача Қарорда белгиланган мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божи 1 фоиз ставкада қўлланилади.

❇️ 2025 йил 1 июлдан ўз хонадонида фаолият юритадиган
ЯТТларга мебель маҳсулотларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

💸 2025 йил 1 августдан маҳаллий мебель технологлари учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган малака сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади


“Ижодкор ёшларни кўллаб-кувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (329-сон, 27.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади:

🔹 ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилади ҳамда "ERP madaniyat" ягона бошқарув тизимига интеграция қилинади;

🔹 маданият соҳасида сунъий интеллектдан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича "Ижодий технолаборатория" ташкил этилади;

🔹 умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида "Ижодкор ёшлар клуби" фаолияти йўлга қўйилади;

🔹 "Маданият волонтёрлари" ижтимоий ҳаракати фаолияти йўлга қўйилади.

✔️ Шунингдек, ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорлари ўқув жараёнларига жалб этилади ҳамда камида 4 нафар ижодкор ёшлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юборилади.

💸 Маданият ва санъат йўналишидаги "Start-Up" лойиҳалари учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратиш чоралари кўрилади.

📝 2026 йилдан Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик календарь-режа асосида ёшлар учун танлов ва фестиваллар ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июндан

⚠️ Қонунчиликка кўра, кўп квартирали уй-жойлар ва биноларнинг ички иссиқлик ва иссиқ сув тарқатувчи тизимларининг қурилиши, иншоотлар ва тармоқларда ҳисоблагичларнинг тўлиқ ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилади


Манба: ПФ-77-сон, 05.05.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июндан

🔖 Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 35 фоизи миқдорида белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ерларни муҳофаза қилиш ва ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади


Манба: ЎРҚ-1062-сон, 05.05.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “O‘zbekiston qayta sug‘urta kompaniyasi” миллий қайта суғурта ташкилоти ташкил этилади


“Мамлакатимизда қайта суғурта тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-191-сон, 23.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, қайта суғурта тизимини 2025 йилда янада такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹 миллий қайта суғурта бозори ҳажмини 4 трлн сўмга етказиш;

🔹 қайта суғурта хизматлари экспортини камида 30 фоизга ошириш;

🔹 халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва қайта суғурта соҳасига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмини 150,0 млрд сўмгача ошириш.

🏛 Қарорга кўра, “O‘zbekiston qayta sug‘urta kompaniyasi” миллий қайта суғурта ташкилоти (Компания) ташкил этилади ва унинг фаолияти асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸 суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ барча қайта суғурта қилиш турларини амалга ошириш;

🔸 хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг республика иқтисодиётига киритадиган тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларининг ҳамда инвестиция лойиҳалари бўйича таваккалчиликларнинг комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади


🏛 Қарорга кўра, Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади.

✅ Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлаш Инспекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📋 2025 йил 1 сентябрдан:

🔹 хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлади;

🔹 мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди;

🔹 мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда:

▪️ маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади;

▪️ аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади


Манба: ЎРҚ-1061-сон, 05.05.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

⚠️ Конституцияга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июндан

⚠️ Қонунчиликка кўра, Баҳрайн Қироллиги, Кувайт Давлати ва Ўмон Султонлиги фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июндан

🔖 Қонунчиликка кўра, давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади.

✔️ Бунда электрон навбат тизими Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш йўналишида ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари учун қўлланади.

🏛 Шунингдек, давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктлари яқинида кутиш зоналари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари
#Tashkent_Law_Spring_2025

❗️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига табрик сўзи

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ногиронлик пенсиялари алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинланади


“Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-194-сон, 27.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилади:

🔹 фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади;

🔹 кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;

🔹 ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар 2 йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш.

❇️ 2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июндан

⚡️ Қонунчиликка кўра, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”
дастурини амалга ошириш учун ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади


Манба: ПФ-78-сон, 05.05.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июндан

🪙 Қонунчиликка кўра, нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун 10 йил муддатга БҲМнинг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш қоидалари белгиланди


“Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш” қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3625-сон, 27.05.2025 й.).

🔰 Мазкур Қоидалар қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш ва унга йўл қўймаслик тартибини белгилайди.

🏛 Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

🚫 Қоидаларга кўра, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (Иштирокчи) га ёлғон (чалғитувчи) вазиятлар яратиш, шу жумладан қуйидагилар тақиқланади:

🔸 мулкдорнинг ўзгаришига олиб келмайдиган битимни амалга ошириш;

🔸 ёлғон ёки бошқа бозор иштирокчиларини чалғитадиган ҳар қандай маълумотларни бериш ва тарқатиш;

🔸 учинчи шахсларни қимматли қоғозларни манипуляторлар учун қулай нархда сотиб олишга (сотишга) ундаш мақсадида нархларини сунъий равишда оширишга/пасайтиришга, сохта ёки чалғитувчи фаол савдо таассуротини уйғотишга қаратилган ҳаракатларни содир этиш.

✔️ Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва бошқа иштирокчилар ҳийла-найранг аломатлари мавжуд бўлганда, бу ҳақда ваколатли органни битим рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан 3 кун ичида хабардор қилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июндан

⚡️ Қонунчиликка кўра, нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга (937 млн 500 000 сўмгача) оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июндан

🔖 Қонунчиликка кўра, ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади.

✔️ Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:

🔹 уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;

🔹 уй шароитида қараб туриш хизмати;

🔹 тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;

🔹 кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;

🔹 шахсий ёрдамчи хизмати.

💰 Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича масофавий солиқ текшируви ўтказилади


🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда:

🔹 текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди;

🔹 мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади;

🔹 2-марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда белгиланган миқдорларда жарима қўлланади;

🔹 жарима қўлланилган тадбиркорларга 1 йил давомида ҚҚС суммасининг ўрни қопланмайди.

✔️ 2025 йил 1 сентябрдан фармацевтика фаолияти ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти бўйича янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда қуйидаги қўшимча шартлар киритилади:

🔸 фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги;

🔸 дори воситаларини реализация қилишда харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлиги оширилади


“Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини
оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-190-сон, 23.05.2025 й.) қабул қилинди.


🔰 Қарорга кўра, рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳаракат занжирини тўлиқ кузатиб бориш орқали яширин ишлаб чиқариш ва контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйиш асосий мақсад этиб белгиланди.

⛔️ Тадбиркорлар томонидан олинган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календарь кунлик муддат бекор қилинади.

💸 Маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўллангандан кейин улар учун тўлов амалга оширилади.

✔️ Шунингдек, рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялашда қўлланадиган маркировка кодлари Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори (Оператор) томонидан бепул тақдим этилади

❇️ Тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкор ҳал этиш мақсадида Оператор томонидан туну кун ишлайдиган “Call-марказ” фаолияти йўлга қўйилади.

📝 Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан:

🔹 импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади;

🔹 рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар

🔰 Қонунчиликка кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

✔️ Шунингдек, ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июндан

✔️ Қонунчиликка кўра, давлат хизматларидан фойдаланиш учун божлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўлашда "сариқ" тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, "қизил" тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланилади.

📌 Маълумот учун: 2025 йил 15 майдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилаларни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини уларнинг тоифасига қараб кўрсатиш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel