Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
#Биласизми
✅ Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.
❕Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.
➡️ Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.
📌 Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.
⚠️ Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔖 Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар меҳмонхонанинг камида 3 та хонасини ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозласа, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатса, уларга ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:
🔹юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга – 2 миллион сўм;
🔹юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга – 1 миллион сўм.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️Компенсация қанча миқдорда берилади?
#Биласизми
❗️Аҳолига табиий газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация ва бир марталик моддий ёрдам берилади
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
#Биласизми
⚠️ Қонунчиликка кўра, давлат фуқаролик хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик уларга нисбатан ахлоқий ва интизомий таъсир чораларини қўллашга асос бўлади.
✔️ Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан давлат хизматчиларига қуйидаги ахлоқий таъсир чоралари қўлланилади:
🔹 огоҳлантириш;
🔹узр сўраш ёки расмий узрнома келтиришни талаб қилиш;
🔹 давлат органлари ва ташкилотларининг коллегиал йиғилишларида танбеҳ бериш.
📝Одоб-ахлоқ комиссияси давлат хизматчисига нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш учун давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарига тақдимнома киритиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ойлик, пенсия, стипендия ва нафақалар оширилади
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
⚠️ Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:
➖аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан;
➖мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан;
➖турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан;
➖Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқлари
⚠️ Қонунчиликка кўра, иш берувчи барча янги ишга кираётган, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериши лозим.
✔️ Шунингдек, иш берувчи ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларини ҳамда бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитишни ташкил этиши шарт.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
⚠️Болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Болага қўшалоқ исм беришга йўл қўйилади.
⛔️Бироқ, болага, унинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, келгусида унинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги
Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!
Фарзандингизга берадиган энг яхши ҳадянгиз – вақтингиздир!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Йўл чизиқларини босганлик учун радар орқали жарима қўлланилмайди
#Адлия_табриги
Азиз юртдошлар!
Жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик, сабру қаноат ва шукроналик сингари улуғ фазилатларни мустаҳкамловчи муқаддас айём – Қурбон ҳайити билан барчангизни самимий муборакбод этамиз.
Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ёшга доир пенсия “проактив шаклда” фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади
#Биласизми
❗️Компенсация кимларга берилади?
#Эслатма
❗️ Қурбон ҳайити байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?
#Биласизми
⚠️ Қонунчиликка кўра, телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, шунингдек электрон ва бошқа хабарлар сир сақланиши шарт.
✔️ Телефон сўзлашувлари ва хабарлар тўғрисидаги ахборот фақат абонентларнинг ўзларига, бундай хабарларни жўнатувчиларга ва уларни олувчиларга (уларнинг қонуний вакилларига) берилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔖 Қонунчиликка кўра, тез ва юқори суръатларда ўсаётган тадбиркорларни "чемпион" тадбиркорларга айлантириш дастури амалга оширилади.
📝 Унга кўра, "чемпион" тадбиркорларга айлантириладиган ташкилотлар рўйхатига қуйидаги мезонларга жавоб берадиган тадбиркорлар киритилади:
🔹 туман (шаҳар) даражасида — ҳар бир туман (шаҳар)да камида 2 тадан йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан юқори ва 50 тадан ортиқ иш ўрни яратган;
🔹 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори ва 500 тадан ортиқ иш ўрни яратган;
🔹 республика даражасида — йиллик айланмаси 1 триллион сўмдан юқори ва 5 мингдан ортиқ иш ўрнини яратган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
⚠️ Қонунчиликка кўра, ҳар қандай номоддий активдан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловлар роялти деб эътироф этилади.
✔️ Санъат, адабиёт, илм-фан, дастурий таъминот ва маълумотлар базалари, аудиовизуал асарлар ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларига, шу жумладан ижро ва фонограммаларга бўлган муаллифлик ҳуқуқлари шулар жумласига киради.
❇️ Масалан:
🔹 “Garri Potter” китоблари унинг муаллифига миллиардлаб роялти олиб келган.
🔹 Майкл Жексонга ўзи вафот этганидан кейин ҳам қўшиқлари орқали оиласига роялти, яъни муаллифлик ҳақи тўланади.
📝 Шунингдек шоу дастурлари, иловалар, патентлар бир марта ишлаб чиқилади ҳамда йиллар давомида даромад келтиради.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Болалар учун мўлжалланган контентлар яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Яшил макон” электрон платформасида очиқлик янада таъминланади
#Биласизми
🔖 Қонунчиликка кўра, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суд томонидан шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда қоплаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар
🚫 Қонунчиликка кўра, янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.
🏬 Шунингдек, уйларнинг чиқинди тўплаш жойлари улардаги квартиралар сонига мутаносиб равишда ҳамда атрофдаги мавжуд чиқинди тўплаш шохобчалари қуввати ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#2025_йил_1_июндан
🗓1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?
#2025_йил_1_июндан
⛔️ Қонунчиликка кўра, шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
❗️ Қурбон ҳайити байрами куни белгиланди
❗️ Қурбон ҳайити байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади: