Huquqiy axborot
24 Jun 2025 11:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади
Ҳукумат қарори (385-сон, 24.06.2025 й.) билан “Энг намунали яшил туризм объекти” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.🔰 Низом ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришда ташаббус кўрсатган тадбиркорлар ўртасида
"Энг намунали яшил туризм объекти" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
📝
Туризм қўмитаси ҳар йили
1 июлгача танловни ўтказиш ҳақида ўз расмий саҳифаларида эълон беради.
📙 Танлов ҳар йили
сентябрь - ноябрь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:
🔹
ҳудудий саралаш босқичи – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
🔹
республика якуний босқичи - ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида.
💰 Республика босқичи ғолиблари қуйидаги миқдорларда бир йўла тўланадиган
пул мукофоти билан тақдирланади:
🔸
1-ўрин - БҲМнинг
150 баравари;
🔸
2-ўрин - БҲМнинг
100 баравари;
🔸
3-ўрин - БҲМнинг
50 баравари.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 Jun 2025 07:41
#2025_йил_1_июлдан
🚫 Қонунчиликка кўра, 2028 йил 1 январгача кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мораторий эълон қилинади.
✔️ Шунингдек, тадбиркорларга янги тартибга солиш воситаларини белгиловчи ёки амалдагиларини кучайтирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан “ягона санадан янги қоидалар” тамойили қўлланади ва ушбу нормаларнинг кучга кириш санаси 1 январь ёки 1 июль этиб белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 Jun 2025 12:04
#Совринли_викторина
❗️ Викторинанинг 1-куни бошланди
🔰
Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdlIEAX5GibDcnICIAid6SOw8WJeMVGy41zoVpkfWSJ84ab5Q/viewform?usp=dialog🖥 Иштирокчилар белгиланган манбалар асосида тузилган
5 та тест саволига жавоб беришлари лозим.
⏳ Тест саволларига
15:30 гача жавобларни юбориш лозим!
⛔️
15:30 дан сўнг жавобларни қабул қилиш тўхтатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 Jun 2025 08:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади
Манба:
ВМҚ-365-сон, 14.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Jun 2025 12:42
#Биласизми
🔖Конституцияга кўра, ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга.
✔️Ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 Jun 2025 12:37
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат фуқаролик хизмати янги ёндашувлар асосида ташкил этилади
“Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
🔰Фармонга кўра, 2025-2026 йилларда давлат фуқаролик хизматини
янги ёндашувлар асосида ташкил этишнинг асосий йўналишлари белгиланди.
🏢 Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг доимий ҳамкорлиги асосида давлат хизматида
кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизими жорий этилади.
🗓
2026 йил 1 январдан:🔹давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб
бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади;
🔹KPI натижалари Ходимларнинг
касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн
мониторинг қилиш тизимида йиғилади ва таҳлил қилинади;
📜
2025 йил 1 августдан республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари
вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади.
📝 Иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича
“ТОП-100” дастури жорий этилади.
📁 Салоҳиятли ва истиқболли раҳбарларнинг барқарор захирасини таъминлаш мақсадида
Миллий кадрлар захираси ҳамда Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади.
🖥
2025 йил 1 октябрдан давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги
“Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.
📚 2026 йил 1 январдан
Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади.
🔍 2025 йил 1 сентябрдан давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича
“Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 Jun 2025 10:31
#Биласизми #Истеъмолчи_ҳуқуқлари
🔖 Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи талаб қўйган пайтдан 20 кунда, ишлаб чиқарувчи эса 10 кунда бепул бартараф этиши лозим.
✔️ Истеъмолчи товарнинг кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам нуқсонларни бепул бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига талаб қўйишга ҳақли.
➡️ Бундай талаблар товарда ишлаб чиқарувчининг айби билан йўл қўйилган жиддий нуқсонлар аниқланса, хизмат муддати мобайнида, хизмат муддати белгиланмаган бўлса, 10 йил мобайнида қўйилиши мумкин.
☑️ Товарни таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиб туриш учун истеъмолчига 3 кунда бошқа товар бериб турилади (сотувчининг ҳисобидан етказиб берилади).
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Jun 2025 14:56
#Биласизми
🔖 Қонунчиликка кўра, "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Jun 2025 11:11
#Совринли_викторина
❗️ “Совринли викторина” ўтказилади
🔰 Викторина доирасида
23 июнь санасидан бошлаб,
4 кун давомида ҳар куни
5 тадан, жами
20 та тест саволлари тақдим этилади.
⏳ Тест саволлари
"Google forms" шаклида ҳар куни соат
15:00 да берилади ҳамда иштирокчилардан
15:30 га қадар жавобларини юбориш сўралади.
✔️ Иштирокчилар тест саволларига жавоб бериш учун
электрон почтага эга бўлишлари зарур.
📝 Тест саволлари
қуйидаги манбаларда май ойидан бошлаб эълон қилинган материаллар асосида шакллантирилади:
▪️ "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали; ▪️
"Ҳуқуқшунос ошхонаси" кўрсатуви;
▪️
"Hudud24.uz" веб сайти ва
телеграм канали.✅ Белгиланган муддатда тест саволларига
энг кўп тўғри жавобларни тақдим этган иштирокчилар ғолиб деб топилади. Агар иштирокчиларнинг натижалари тенг келса, уларнинг
жавобларни юбориш тезлиги инобатга олинади.
🎁 Ғолиб иштирокчилар
совғалар билан тақдирланади.
Тест саволларига тез ва тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Jun 2025 08:05
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Фуқароларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилади
Манба:
ЎРҚ-1067-сон, 09.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Jun 2025 12:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейлар битирувчиларини суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (374-сон, 18.06.2025 й.) билан “Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини “юриспруденция” йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом қабул қилинди.🔰 Низом
2023/2024 ва 2024/2025 ўқув йилларида ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларга қабул қилинган ўқувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
📝 Битирувчилар
20 июнга қадар олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида
тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни сўраб махсус комиссияга
ариза беради.
📙 Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
🔹 битирувчининг
хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат;
🔹 битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицейнинг
ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини тасдиқловчи ҳужжатлар.
⏳ Тавсия қилинган битирувчиларга олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқи
дастлабки 2 йил учун амал қилади.
🖼 Ҳар йили 1 июлгача
суҳбат комиссияси ташкил этилади.
❗️ Якка тартибдаги суҳбат натижалари
100 балли тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади.
⛔️ Абитуриент қуйидаги ҳолларда
ўқишга қабул қилинмайди:🔸 якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалига мувофиқ
суҳбатга келмаганда;🔸 якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг
56 фоизидан кам балл тўпланганда.📜 Ҳар йили
10 августгача олий таълим ташкилотлари ректорларининг абитуриентларни
бакалавриатга ўқиш учун тавсия этиш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Jun 2025 10:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади
Манба:
ВМҚ-329-сон, 27.05.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Jun 2025 14:31
#Биласизми
🔖Қонунчиликка кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатлари ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб берилади.
📝Бунда уларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг "ERP-sport" ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Jun 2025 11:11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестри юритилади
Қонун (ЎРҚ-1069-сон, 16.06.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.🔰 Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра,
ижро ишини юритиш доирасида қабул қилинган қарор ва бошқа ҳужжатлар
жисмоний шахсларга – уларнинг
ЯИДХП (my.gov.uz) даги шахсий кабинети орқали, шунингдек
юридик шахсларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши кўрсатилди.
💰 Шуниндек,
меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги пул маблағлари фуқароларнинг қарздорликлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган
энг кам кафолатланган даромад этиб белгиланди.
📝 Бундан ташқари, мажбурий ижро бюроси ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган
Мажбуриятлар реестрини юритиши кўзда тутилди.
🔗
Давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича Мажбурий ижро бюроси билан
тезкор ахборот алмашинувини амалга оширади.
⏳ Ижро ҳужжатларига доир маълумотлар Мажбуриятлар реестрига
автоматлаштирилган тизим орқали киритилади ва
10 йил давомида сақланади.
📷 Шунингдек, қонун ҳужжатларига мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш чоғида давлат ижрочилари томонидан
мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланилиши мумкинлигини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.
📍
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 Jun 2025 13:41
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади
Ҳукумат қарори (365-сон, 14.06.2025 й.) билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни
қўшимча таълимга жалб қилиш ҳамда ўқитиш харажатларининг
80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
✔️ Айрим тоифадаги ўқувчилар
Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари ҳисобланади.
📙 Ўқувчилар тўгаракларга
ихтиёрийлик асосида жалб этилади.
📋 Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида
шартномалар тузиш ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
💸 Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича
1 нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун
1 ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошмайди:
🔹
7-11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун
БҲМнинг 1 бараваридан;🔹
12-18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари,
15-18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун
БҲМнинг 2 бараваридан;🔹
15-18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун
БҲМнинг 4 бараваридан.💰 Тўгарак тўловининг
80 фоизи Давлат бюджетидан,
20 фоизи ўқувчининг ота-онаси томонидан тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 Jun 2025 10:01
#Биласизми
❗️ Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Батафсил инфографикада👆Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 Jun 2025 14:01
#2025_йил_1_июлдан
✔️ Қонунчиликка кўра, “Экофаол фуқаро” платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
💰 Бунда субсидия йил давомида 2 га бўлиб (кўчатлар экилган вақтда ҳамда уларни парваришлаш давридан кейин) тенг улушларда тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 Jun 2025 10:01
#Биласизми
❗️ Сув хўжалигига оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
Батафсил инфографикада👆Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 Jun 2025 06:41
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди
“Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3631-сон, 18.06.2025 й.).🔰 Низом
электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
📙 Низомга кўра,
курьер тадбиркор ҳамда етказиб бериш хизмати операторлари билан
меҳнат шартномаси ва (ёки)
фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида товарларни етказиб берувчи жисмоний шахс, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс ҳисобланади.
💵 Етказиб бериш хизмати операторлари ва курьерлар,
шартномада назарда тутилган бўлса, харидорлардан товар ва (ёки) етказиб бериш хизматлари учун
тўловларни қабул қилишга ҳақли.
📋 Бунда,
назорат-касса техникасини мажбурий қўллаш ёки электрон ёхуд қоғоз шаклида
чек (квитанция) тақдим этилиши лозим.
📝 Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда
транспорт воситалари ва
термоконтейнерларни тоза ҳамда соз ҳолатда бўлиши, мунтазам ювилиши ва
дезинфекция қилинишига амал қилиш лозим.
🚫 Курьерга қуйидагиларни амалга оширишга
йўл қўйилмайди, жумладан:
🔹 товарнинг қадоғини
ўзбошимчалик билан очиш;
🔹 харидорларнинг
шахсий маълумотлари ва етказиб берилаётган товар ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга
ошкор қилиш.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 Jun 2025 08:06
#Биласизми
⚠️ Қонунчиликка кўра, концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланилганда ушбу тадбир рекламасида фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборот келтирилиши керак.
✔️ Шунингдек, тадбири ташкилотчилари томоша бошланишидан олдин фонограммадан фойдаланилиш даражаси тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган аудиохабар тарқатилишини таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 Jun 2025 12:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
Манба:
ВМҚ-364-сон, 14.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 Jun 2025 08:11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ойлик, пенсия, стипендия ва нафақалар оширилади
Манба:
ПФ-91-сон, 02.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Jun 2025 13:11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги видеоматериалларни юборган шахслар рағбатлантирилади
Манба:
ВМҚ-352-сон, 07.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 Jun 2025 09:21
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатлари қоплаб берилади
Ҳукумат қарори (377-сон, 18.06.2025 й.) билан “Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
💰 Регламентга кўра, автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг
50 фоизи, бироқ
БҲМнинг 30 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
📝 Бунда харажатлар
2024 йил 1 октябргача шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро автобусда йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш бўйича
тендерда ғолиб бўлиб, ушбу йўналишларда хизмат кўрсатган тадбиркорларнинг
ҳар бир автобуси учун қопланади.
📜 Шунингдек,
2024 йил 1 ноябрдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг
ўз номига расмийлаштирилган ва шахсий фойдаланувида бўлган
1 та автотранспорт воситаси учун амалга оширилади.
🏛 Автотранспорт воситаларини қуйидагилар билан жиҳозлаш уни ногиронлиги бўлган шахслар
эҳтиёжларига мослаштириш деб эътироф этилади:
🔹
тадбиркорларнинг автобуслари учун:
▪️ йиғма
пандус (1 дона);▪️ аудио ва визуал ахборот берувчи
монитор (1 дона);▪️ ахборот берувчи
колонка (кўпи билан 3 та);▪️ маълумотларни узатувчи
микрофон (1 дона);▪️ алоқа тугмаси;
▪️ бекатлар ҳақида
ахборот олиш имконини берувчи маълумотлар тахтаси билан жиҳозлаш
(1 дона);🔹
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автотранспорт воситалари учун:
▪️ газ ва тормоз педалини
қўл бошқарувига ўтказиш;
▪️ механик узатиш қутисини
автомат узатиш қутиси қилиб қайта жиҳозлаш харажатлари.
✍️ Ариза берувчилар автотранспорт воситаси талабларга мослаштирилган вақтдан эътиборан
90 кун ичида "Инсон" марказларига ёки
"Ягона" миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими ёхуд
ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Jun 2025 14:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди
“Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш” бўйича йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3630-сон, 17.06.2025 й.)🔰 Йўриқнома бланкалар тарзидаги ҳужжатли қимматли қоғозларни
муомаладан чиқариш ва уларни
йўқ қилиш тартибини белгилайди.
✔️ Ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва уларни йўқ қилиш
эмитент томонидан қуйидаги
ҳолатларда амалга оширилади:
🔹 ҳужжатли қимматли қоғозлар эмитенти
тугатилганда;🔹 эмитентнинг
номи ўзгарганда;🔹 облигациялар
тўлиқ сўндирилганда;🔹 ҳужжатли қимматли қоғозларнинг чиқарилиши ҳужжатли шаклдан
ҳужжатсиз шаклга ўтказилганда;
⏳ Ҳужжатли қимматли қоғозлар йўқ қилиш кўзда тутилган санадан
1 ой олдин эмитент бу тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органни
хабардор қилиши шарт.🔗 Ҳужжатли қимматли қоғозлар
ёқиб юбориш ёки уларни
жисмоний майдалаш йўли билан йўқ қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Jun 2025 11:59
#Амал_қилинг
⚠️ Қонунчиликка кўра, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш:
➖3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
➖3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 Jun 2025 08:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Яшил” давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади
“Яшил” давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (371-сон, 18.06.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, давлат харидларини амалга оширишда
"яшил" давлат харидлари тизими жорий этилади ҳамда "яшил" давлат харидлари улуши
2030 йилгача босқичма-босқич
30 фоизга етказилади.
📝
2026 йил 1 январдан давлат харидларини амалга оширишда
экологик мезонлар энг яхши таклифларни танлаш ва тендерлардаги харид қилиш ҳужжатларига
мажбурий тартибда киритилади.
✔️ Бунда:
🔹 экологик маркировкалаш ҳужжатининг ҳар бир тури учун тўпланган балларнинг
5 фоизи миқдорида
қўшимча балл берилади;
🔹 иштирокчи таклифининг ушбу
мезонларга мос келмаслиги иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилидан
четлатиш учун асос бўлмайди.🏛 Бундан ташқари, давлат буюртмачиларининг
2026 йил учун давлат хариди билан боғлиқ харажатларда “яшил” давлат харидлари улушини
камида 15 фоизга етказиши, ушбу кўрсаткични ҳар йили
камида 5 фоизга ошириб бориш бўйича чоралар кўриши белгиланди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Jun 2025 12:56
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
Манба:
ПҚ-197-сон, 30.05.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 Jun 2025 07:41
#Биласизми
🔖 Қонунчиликка кўра, жойларда аҳоли муаммоларини ҳал қилишга қаратилган "Халқ назорати" платформаси ишга туширилган.
📝 Хабарлар интернет тармоғидаги xalqnazorati.uz, 1055.uz манзили, шунингдек, платформанинг мобил иловаси орқали юборилиши мумкин.
✔️ Аҳоли томонидан қурилиш, уй-жой коммунал хизмат, сув, канализация, иситиш тизими, электр ва бошқа муҳандислик таъминоти, транспорт ва йўл, шунингдек, ҳудуд инфратузилмасида мавжуд муаммолар юзасидан платформага юборилган хабарлар ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилади.
📙 Бунда, хабар берувчилар:
🔹шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ва телефон рақамини киритган ҳолда платформада рўйхатдан ўтади;
🔹 платформада аниқланган муаммога мос келувчи хабар мавзулари таснифлагичини танлаб ўз шахсий кабинети орқали муаммони тавсифловчи маълумотларни шакллантиради;
🔹 муаммонинг манзили ва геолокациясини белгилаган ҳолда хабарни юборади.
⏳ Хабарда кўрсатилган муаммони қўриб чиқиш учун 10 календарь кунгача муддат белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 Jun 2025 12:51
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
“Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (364-сон, 14.06.2025 й.) қабул қилинди.🏛 Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ахборот технологиялари йўналиши бўйича
таянч мактаб этиб белгиланди.
✔️ Таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрлар
2 босқичли, педагог кадрлар
3 босқичли танлов асосида ишга қабул қилинади.
📝 Филиалларга ўқувчилар
таянч мактаб учун белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.
🖼 Филиалларда ўқувчилар учун
аутсорсинг асосида белгиланган тартибда
бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилади.
📜 Филиаллар замонавий талабларга мувофиқ
пластик қопламали (HPL панел) синф столи, пластик қопламали эгри елимланган фанерали синф стуллари билан жиҳозланади.
📍
Маълумот учун: Президент Фармони асосида 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилган.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…