huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

🪙 Қонунчиликка кўра, аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари қийматининг 40 фоизини қоплаш учун Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан субсидия ажратилади.

✔️ Бироқ, ушбу миқдорлар БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қийматда қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

⚠️ Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда «Камбағал оилалар реестри»га киритилган шахсларга белгиланган товарлар (хизматлар)ни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаси 1 иш кунида қайтарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

🔖 Қонунчиликка кўра, жонли ижрода ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича рекламаларни Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда эфирга бериш учун тадбир ташкилотчисига 30 фоиз миқдорида чегирма берилади.

✔️ Шунингдек, ҳар чоракда республиканинг барча ҳудудларида «Жонли ижро ҳафталиги» ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

⚠️ Қонунчиликка кўра, пенсия ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

❇️ Бунда:

🔹 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм;

🔹 ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;

🔹 кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

▪️ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм;
▪️ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
▪️ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм;

🔹 кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Миллий кадрлар захирасига кимлар киритилади?


Батафсил инфографикада👆

Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

🪙 Қонунчиликка кўра, 2030 йил 1 январгача юридик шахслар, шунингдек, Болалар контентини ривожлантириш марказининг болалар учун контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этганда уларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

🔹 фойда солиғи тўлашдан озод қилинади;

🔹 ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_табриги

Ҳурматли журналистлар!

Сизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!

Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.

Барчангизни қутлуғ касб байрамингиз билан самимий табриклаб, хайрли ташаббусларингизда куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тотувлик, эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳурмат билан, Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади


Қонун (ЎРҚ–1071-сон, 26.06.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔰 Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, солиқ муносабатларида фойдаланиладиган электрон ҳужжатларни шахснинг розилигини ифодалайдиган ва уни идентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқлаш электрон рақамли имзога тенглаштирилди.

✔️ Шунингдек, қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқчилик хўжаликларида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботлари "Suv hisobi" ахборот тизими ва ушбу соҳадаги ваколатли органларнинг маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантирилади.

💰 Киритилган ўзгартиришларга кўра, ортиқча ундирилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлари ҳисобидан ҳисобга олиш тартиби янада соддалаштирилди.

⏳Унга кўра, бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлар учун ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма ёки электрон аризасига кўра солиқ органлари томонидан 3 кун ичида амалга оширилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

🔰 4 кун мобайнида давом этган "Совринли викторина" бугун якунланди ҳамда иштирокчиларнинг жавобларини қабул қилиш тўхтатилди.

✔️ 4 кун давомида юборилган жавоблар умумлаштирилиб, тез орада натижалар эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Истиқболли кадрлар маълумотлар базаси шакллантирилади


Батафсил инфографикада👆

Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️ Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби белгиланди


Батафсил инфографикада👆

Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

❗️ Викторинанинг 3-куни бошланди


🔰 Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLScpEuPHD1K11vDvbEeKULSEzXCb4it_L7ZxpSyz6OLxBqj1EQ/viewform?usp=dialog

🖥 Иштирокчилар белгиланган манбалар асосида тузилган 5 та тест саволига жавоб беришлари лозим.

⏳ Тест саволларига 15:30 гача жавобларни юбориш лозим!

⛔️ 15:30 дан сўнг жавобларни қабул қилиш тўхтатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади


“Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-97-сон, 23.06.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, Солиқ кодексида белгиланган алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар Тошкент вилоятидаги 4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорларга ҳам татбиқ этилиши белгиланди.

✔️ Шунингдек, Президент Фармони билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш” йўналиши киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Санация қилиш жамғармаси ташкил этилади


🔰 Қонунга кўра, санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар Марказий банк банкнинг активлари ва мажбуриятлари, шунингдек балансдан ташқари моддалари баҳолашдан ўтказилишини таъминлайди.

📜 Баҳоловчи Марказий банкка қуйидагиларни ўз ичига олган хулосани тақдим этади:

🔹 банкни санация қилиш бошланган кунда мазкур банкни мажбурий тугатиш ташаббус қилинган бўлса, санация қилинаётган банк акциядор ва кредиторлари кўриши мумкин бўлган зарарларнинг миқдори;

🔹 санация қилинаётган банкнинг акциядорлари ва кредиторлари кўрган ҳақиқий зарарлар миқдори;

🔹 юқорида кўрсатилган зарарлар ўртасидаги фарқ.

💰 Шунингдек, Марказий банк ҳамда Омонатларни кафолатлаш агентлигининг қўшма қарори асосида санация қилиш жамғармаси ташкил этилади.

✔️ Марказий банк санация қилинаётган банк тузган шартномалар бўйича унинг тўлов ва ўтказмаларга доир муайян мажбуриятларини 6 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестри юритилади


Манба: ЎРҚ-1069-сон, 16.06.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️ Салоҳиятли кадрлар захирасига кимлар киритилади?


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_табриги

Азиз ёшлар!

Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизда тилакдошмиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

🔖 Қонунчиликка кўра, янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолияти 2 босқичда йўлга қўйилади:

1-босқичда фаолиятни бошлаш учун ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари ўрнатилган тартибда лицензияланади, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари хабардор қилиш тартибида ташкил этилади;

2-босқичда таълим ташкилотларининг кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим дастурлари махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади.

⛔️ Бунда махсус давлат аккредитациясидан ўтмасдан қабул жараёнини амалга ошириш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва таълим ташкилотига берилган лицензиянинг бекор қилинишига асос бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

⚠️ Қонунчиликка кўра, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ходимларнинг касбий ривожланиш эҳтиёжларига асосланган ҳолда ташкил этилади.

🔗 Шунингдек, малака оширишнинг анъанавий, муқобил ва мустақил шакллари жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олди олинади


Қонун (ЎРҚ–1072-сон, 26.06.2025 й.) билан “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча киритилди.

🔰 Киритилган қўшимчага кўра, қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин улар ҳибсхонанинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.

⏳ Мажбурий тиббий кўрик қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига олиб келинган пайтдан эътиборан 2 соат ичида ўтказилади.

📙 Бунда қамоққа олинганнинг розилиги билан унинг адвокати ҳам иштирок этиши мумкин.

📝 Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган намунадаги тиббий маълумотнома расмийлаштирилади.

🔗 Тиббий кўрик чоғида қамоққа олинганнинг танасида жароҳат, шикастланиш ва яралар аниқланганда, улар белгиланган тартибда қайд этилиб, бу ҳақда қамоққа олинганга маълум қилинади ва зудлик билан прокурорга хабар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

🔰 Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 400 га яқин иштирокчи фаол қатнашди. Улар орасидан энг юқори натижани қайд этган 4 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди.

📝 Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Ғолиблар билан қуйида танишишингиз мумкин:

🥇 alinache****@gmail.com - 19
🥈 andatava****@gmail.com - 18
🥈 djonidjoni****@gmail.com - 18
🥉 mehrojuk****809@gmail.com - 17

🔗 Викторина ғолиблари электрон почта манзилларига юборилган телефон рақамлари орқали боғланишлари лозим.

📜 Қолган иштирокчиларга кунлик натижалари электрон почта манзиллари орқали юборилган бўлиб, улардан ўз натижаларини билиш учун электрон почталарини текшириш сўралади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Маҳалла сервис” компанияларига солиқ имтиёзлари берилади


🔰 Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, “Маҳалла сервис” компаниялари томонидан маҳаллаларни обод қилиш билан боғлиқ ишларни бажариш ва аҳолига қонунчиликда белгиланган айрим ижтимоий пулли хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадларга киритилди.

📝 Шунингдек, мазкур хизматларни кўрсатишга мўлжалланган бинолар жойлашган ер участкалари ер солиғи солиш объекти ҳисобланмаслиги белгиланди.

💸 Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмаслиги кўзда тутилди:

🔹 Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган фуқароларнинг, шунингдек улар хотини (эри)нинг даромадлари;

🔹 “Маҳалла сервис” компаниялари ходимларининг фаолияти натижасида олинган, уларнинг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи тарзидаги даромадлари.

✔️ Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов ва Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманларида ташкил этилган чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциялари мол-мулк, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача озод этилиши кўрсатилди.

📍 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

🗓 Қонунчиликка кўра, фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.

✔️ Бунда фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсиялар алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинланади.

⛔️ Шунингдек, фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

❗️ Викторинанинг 4-куни бошланди


🔰 Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfr7LK83Jqp5AAMjzkXkRrV5J8hKcxnEMtD241sAAdatyoEXQ/viewform?usp=dialog

🖥 Иштирокчилар белгиланган манбалар асосида тузилган 5 та тест саволига жавоб беришлари лозим.

⏳ Тест саволларига 15:30 гача жавобларни юбориш лозим!

⛔️ 15:30 дан сўнг жавобларни қабул қилиш тўхтатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

🔖 Қонунчиликка кўра, 2028 йил 1 январгача “Биринчи имконият” тамойили жорий этилади.

✔️ Бунда биринчи фаолият йили давомида савдо ва тадбиркорлик соҳаларига оид маъмурий ҳуқуқбузарликни илк бор содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига айрим ваколатлар ўтказилади


🔰 Фармонга кўра, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига қуйидаги ваколатлар ўтказилади, жумладан:

🔹 давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш;

🔹 дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш;

🔹 йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш.

📝 Бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисми маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида шакллантирилади.

🏛 Шунингдек, жамоатчилик асосида маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ҳамда Маслаҳат гуруҳлари ташкил этилади.

✔️ Бундан ташқари, “E-Kengash” электрон платформаси “қулайлик – соддалик – хавфсизлик” тамойили асосида доимий такомиллаштириб борилади

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти янада ривожлантирилади


Президент Фармони (ПФ-98-сон, 23.06.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқланди.

🔰 Концепцияга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹 Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш;

🔹 аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни “маҳалла еттилиги” – туман (шаҳар) Кенгаши –вилоят Кенгаши – Сенат” тамойили асосида кучайтириш

🔹 Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда кенг жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш;

🔹 Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш

🔹 Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;

🔹 Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

🔹 Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, “E-Kengash” электрон платформасини такомиллаштириш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Банкни тугатишга оид қоидалар белгиланди


🔰 Қонунга кўра, банк фаолиятини тугатиш ихтиёрий ёки мажбурий тугатиш шаклида амалга оширилиши мумкин.

📝 Агар банк тўловга қобилиятсиз бўлмаса ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори бўлмаса, у ихтиёрий тугатилиши мумкин.

🏛 Банкни ихтиёрий тугатиш Марказий банкнинг розилигига асосан амалга оширилади.

✔️ Агар банк тизимли аҳамиятга молик деб эътироф этилмаган бўлса, у “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган ҳолларда мажбурий тугатилиши мумкин.

📋 Банкни мажбурий тугатиш Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш ва банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.

🔗 Банкни мажбурий тугатиш суддан ташқари ва суд тартибида амалга оширилиши мумкин.

📍 Банкни мажбурий тугатиш жараёнида мажбурий тугатилаётган банкнинг активлари ҳамда мажбуриятларини бошқа банкка ўтказиш ва (ёки) банкнинг активларини сотиш воситаларидан фойдаланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди


“Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1070-сон, 23.06.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қонун банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига нисбатан татбиқ этилади.

🏛 Марказий банк банкларни санация қилиш ва тугатиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

📝 Қуйида санаб ўтилган барча асосларнинг мавжудлиги банкни санация қилишни бошлаш учун асос деб ҳисобланади:

🔹 банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки тўловга қобилиятсизликнинг юзага келиш эҳтимоли юқорилиги;

🔹 банклар томонидан кўрилган чоралар, шунингдек Марказий банк томонидан қўлланган назорат чоралари тўловга қобилиятсизликни бартараф этишга қодир бўлмаганлиги ёхуд 6 ой ичида бунинг эҳтимоли мавжуд эмаслиги;

🔹 банкнинг тизимли аҳамиятга молик эканлиги ёки тизимли аҳамиятга молик бўлмаган банкни мажбурий тугатиш орқали белгиланган мақсадларга эришиб бўлмаслиги сабабли санация қилиш зарурлиги.

📜 Марказий банк санация қилинаётган банкнинг махсус бошқарувчисини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

🔗 Санация қилиш воситалари қуйидагилардан иборат:

🔸 активлар ва мажбуриятларни ўтказиш (сотиш);

🔸 оралиқ банкни ташкил этиш;

🔸 ҳисобдан чиқариш ва (ёки) конвертация қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

❗️ Викторинанинг 2-куни бошланди


🔰 Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfxNrgUs_4D6QqmQ27JIAmY0ceC6LPn_mPUNmvvbwFNXeBdfw/viewform?usp=dialog

🖥 Иштирокчилар белгиланган манбалар асосида тузилган 5 та тест саволига жавоб беришлари лозим.

⏳ Тест саволларига 15:30 гача жавобларни юбориш лозим!

⛔️ 15:30 дан сўнг жавобларни қабул қилиш тўхтатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel