huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Яшил” давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади


Манба: ВМҚ-371-сон, 18.06.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш харажатлари қоплаб берилади


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

⚠️ Қонунчиликка кўра, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.

❕Бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.


🔘Бунда:

🔹субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

🔹меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

🔹меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Университет – лаборатория – корхона – вазирлик” экотизими жорий этилади


🔰 Қарорга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан “Университет – лаборатория – корхона – вазирлик” экотизими жорий этилади. Экотизим доирасида ҳар йили:

🔹 ҳамкорлик қилаётган қурилиш саноати корхоналаридан илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича буюртмалар қабул қилинади;

🔹 талабалар, магистрантлар, илмий изланувчилар ўртасида “Энг яхши 20 та ғоя” танлови эълон қилиниб, саралаб олинади;

🔹 ғолиб лойиҳалар бўйича лабораторияларда тадқиқотлар ўтказилиши таъминланади.

💸 Шунингдек,Савдо-саноат палатаси амалиётга жорий этилган илмий тадқиқотлар муаллифларини БҲМнинг 35 баравари миқдорида молиявий рағбатлантиради.

🔗 2025 йил 1 сентябрдан давлат олий таълим ташкилотларининг архитектура ва қурилиш йўналишидаги барча лабораториялари фаолияти Университет томонидан “UniLab” платформаси орқали мувофиқлаштириб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Тошкент архитектура-қурилиш университетида таълим тизими самарадорлиги оширилади


“Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолиятида таълим тизими самарадорлигини ошириш ва илмий тадқиқотларнинг амалиёт билан интеграциясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-209-сон, 01.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Университет фаолиятида эришиладиган асосий самарадорлик кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 дуал таълим шаклини тўлиқ жорий қилиш орқали таълим жараёнларининг амалиёт билан интеграциясини таъминлаш;

🔹 илмий салоҳиятни экспорт қилиш доирасида 2028 йил якунигача Университет брендини шакллантириб, хорижий давлатлардан камида 1 000 нафар талабани жалб қилиш.

🔗 2025/2026 ўқув йилидан Тошкент архитектура-қурилиш университетида ўқитишнинг дуал таълим шакли жорий этилади.

✔️ Дуал таълим дастури кредит-модуль тамойили асосида қуйидагиларда ўтказилади:

🔸 1-курс талабалари учун – таълим дастурларининг 60 фоизи (назарий қисмлари) аудиторияларда, 40 фоизи (амалиёт қисми) қурилиш саноати корхоналарида;

🔸 2-, 3- ва 4-курс талабалари учун – таълим дастурларининг 40 фоизи (назарий қисмлари) аудиторияларда, 60 фоизи (амалиёт қисми) қурилиш саноати корхоналарида.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Кам таминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари оширилди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

🗓1 июлдан қонунчиликда нималар ўзгаради?


🔹 Айрим экофаол фуқароларга субсидия берилади БАТАФСИЛ;

🔹 Тадбиркорларга янги мажбуриятлар юклайдиган нормаларни қабул қилишга мораторий элон қилинадиБАТАФСИЛ;

🔹 Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркор жавобгарликдан озод этиладиБАТАФСИЛ;

🔹 Ногиронлик пенсиялари проактив шаклда тайинланади ➖БАТАФСИЛ;

🔹 Болалар учун контент яратган шахсларга солиқ имтиёзлари берилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹 Малака оширишнинг янги шакллари жорий этилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹 Пенсия ва нафақалар миқдори оширилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹 Таълим ташкилотлари фаолияти 2 босқичда йўлга қўйиладиБАТАФСИЛ;

🔹"Жонли ижро ҳафталиги" ўтказилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Айрим шахсларга ҚҚС 1 иш кунида қайтариладиБАТАФСИЛ;

🔹 Энергия самарадорлигини ошириш рағбатлантириладиБАТАФСИЛ;

🔹 Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этиладиБАТАФСИЛ;

🔹 Айрим шифокорларга устамалар тўланади ➖БАТАФСИЛ.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

❗️ Пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Пенсия ва ғазначилик фаолиятида замонавий хизматлар жорий этилади


“Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-105-сон, 26.06.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, пенсия ва ғазначилик фаолиятига замонавий хизматларни жорий этишнинг асосий йўналиш ва мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 ғазначилик ва пенсия таъминоти тизимларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш орқали ҳудудларда ихчам хизмат кўрсатиш офисларини ташкил этиш;

🔹 фуқароларга кўрсатиладиган хизматларни тўлиқ электрон ва проактив шаклга ўтказишга эришиш.

🏛 Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан ғазначилик тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига Рақамли ғазна тизими жорий этилади.

🔗 2026 йил 1 декабрдан пенсия тизимида қуйидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали:

🔹 фуқароларнинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги электрон маълумотларга асосан пенсия миқдорларини олдиндан аниқлаш бўйича “Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади;

🔹 пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ проактив, электрон ҳамда интерактив шаклга ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар рағбатлантирилади


📝 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

🔹 қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланмани ҚҚСдан озод қилишга оид имтиёз;

🔹 олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим.

🔗 2028 йил 1 январгача заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки уларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг 80 фоизи ҳар ойнинг 25-санасигача автоматик равишда республика бюджетидан қайтарилади.

✔️ 2025 йил 1 сентябрдан:

🔸 ЯТТларга заргарлик буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади;

🔸 Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси томонидан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида заргарлик буюмларининг асиллик даражасини текшириш ва уларни тамғалаш бўйича сайёр хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади;

🔸 қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида "Soliq" мобил иловаси орқали хабар берган шахсларга ундирилган жарима миқдорининг 50 фоизи миқдорида мукофот тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

🪙 Қонунчиликка кўра, аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари қийматининг 40 фоизини қоплаш учун Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан субсидия ажратилади.

✔️ Бироқ, ушбу миқдорлар БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қийматда қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

⚠️ Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда «Камбағал оилалар реестри»га киритилган шахсларга белгиланган товарлар (хизматлар)ни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаси 1 иш кунида қайтарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

🔖 Қонунчиликка кўра, жонли ижрода ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича рекламаларни Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда эфирга бериш учун тадбир ташкилотчисига 30 фоиз миқдорида чегирма берилади.

✔️ Шунингдек, ҳар чоракда республиканинг барча ҳудудларида «Жонли ижро ҳафталиги» ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

⚠️ Қонунчиликка кўра, пенсия ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

❇️ Бунда:

🔹 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм;

🔹 ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;

🔹 кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

▪️ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм;
▪️ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
▪️ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм;

🔹 кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Миллий кадрлар захирасига кимлар киритилади?


Батафсил инфографикада👆

Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🪙 Қонунчиликка кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка 15 йил давомида ёки бошқа мол-мулкка 5 йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди


Манба: рўйхат рақами: 3631-сон, 18.06.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️ 2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун


🔰 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

📌 Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

▶️ Жиноят кодексига асосан, Давлат гербига ҳурматсизлик қилиш БҲМнинг 25 бараваригача (9 млн 375 минг сўм) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Мактаб – техникум (лицей) – университет” тамойили асосида кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади


🔰 Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан тегишли таълим дастурлари бўйича амалий машғулот ва лаборатория ишларининг камида 25 фоизи хорижий профессор, халқаро сертификатга эга профессионал мутахассислар томонидан ўтказилади.

📝 2025 йил 1 сентябрдан тажриба-синов тариқасида “мактаб – техникум (лицей) – университет” тамойили асосида кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

✔️ Бунда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 250- ва 273-сонли умумтаълим мактаблари Университетга бириктирилади ва Университет:

🔸 ҳар ойда 1 маротаба 7–9-синф ўқувчиларини уларнинг қизиқишлари доирасида белгиланган соҳаларга оид мавзуларни Университет лабораторияларида дарсдан ташқари машғулот сифатида ўқитади;

🔸 ўқувчиларнинг Университет лабораторияларига хавфсиз бориб келишларини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби белгиланди


"Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3634-сон, 01.07.2025 й. )

🔰 Низомга кўра, дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади.

✍️ Манфаатдор шахс дастлабки қарорни олиш учун ариза билан божхона органига ёзма ёки Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда мурожаат қилади.

⌛️ Ариза божхона органига келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

✔️ Дастлабки қарор Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯАТ) да божхона органининг раҳбари томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади.

🔗 Тасдиқланган дастлабки қарорга ЯАТ орқали автоматик равишда матрицали штрих код (ҚР-код) қўйилади.

📜 Дастлабки қарор асосида Ўзбекистоннинг исталган божхона постида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат фуқаролик хизмати янги ёндашувлар асосида ташкил этилади


Манба: ПФ-95-сон, 23.06.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди


“Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (398-сон, 30.06.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан “Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш” схемаси тасдиқланди.

📝 Қарорга кўра, проактив шаклда пенсия тайинланган ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга СМС-хабар кўринишида юборилади.

✔️ Бунда СМС-хабарни етказиш имкони бўлмаганда хабарлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан фуқаронинг яшаш манзилига етказиб берилади.

📲 2025 йил 1 октябргача “Пенсия” ахборот тизимида фуқароларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа абонент рақамларига қўнғироқ қилиш имконияти яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

🪙 Қонунчиликка кўра, республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

⚡️ Қонунчиликка кўра, республиканинг 15 та туман (шаҳар)ларида, тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилади. Бунда қуйидаги мақсадлар белгиланди, жумладан:

🔹 оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифат ва самарадорлигини ошириш;

🔹 тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш;

🔹 аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда қисқа муддатли чора-тадбирларни ўз ичига олган "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастурини амалга ошириш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳаси қўллаб-қувватланади


“Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-207-сон, 26.06.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 қимматбаҳо металларни қайта ишлашнинг йиллик ҳажмини 7 тоннага, заргарлик буюмларини экспорт қилиш кўрсаткичларини 300 млн АҚШ долларига етказиш;

🔹 қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг норасмий айланмасини камида 50 фоизга қисқартириш.

📙 Қарорга кўра, заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади, жумладан:

➖ қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига фоиз ҳисобланмайди, 91-кундан бошлаб 180-кунгача амалга оширилган тўловлар қисмига – йиллик 3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади;

➖ заргарлик марказларида "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ва Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг филиаллари фаолияти (сайёр хизмат кўрсатиш) йўлга қўйилади;

➖ заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорлар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлганда аъзолик бадалини 50 фоизлик чегирма билан тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️ Салоҳиятли кадрлар захирасига кимлар киритилади?


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_табриги

Азиз ёшлар!

Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизда тилакдошмиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

🔖 Қонунчиликка кўра, янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолияти 2 босқичда йўлга қўйилади:

1-босқичда фаолиятни бошлаш учун ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари ўрнатилган тартибда лицензияланади, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари хабардор қилиш тартибида ташкил этилади;

2-босқичда таълим ташкилотларининг кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим дастурлари махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади.

⛔️ Бунда махсус давлат аккредитациясидан ўтмасдан қабул жараёнини амалга ошириш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва таълим ташкилотига берилган лицензиянинг бекор қилинишига асос бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#2025_йил_1_июлдан

⚠️ Қонунчиликка кўра, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ходимларнинг касбий ривожланиш эҳтиёжларига асосланган ҳолда ташкил этилади.

🔗 Шунингдек, малака оширишнинг анъанавий, муқобил ва мустақил шакллари жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олди олинади


Қонун (ЎРҚ–1072-сон, 26.06.2025 й.) билан “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча киритилди.

🔰 Киритилган қўшимчага кўра, қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин улар ҳибсхонанинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.

⏳ Мажбурий тиббий кўрик қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига олиб келинган пайтдан эътиборан 2 соат ичида ўтказилади.

📙 Бунда қамоққа олинганнинг розилиги билан унинг адвокати ҳам иштирок этиши мумкин.

📝 Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган намунадаги тиббий маълумотнома расмийлаштирилади.

🔗 Тиббий кўрик чоғида қамоққа олинганнинг танасида жароҳат, шикастланиш ва яралар аниқланганда, улар белгиланган тартибда қайд этилиб, бу ҳақда қамоққа олинганга маълум қилинади ва зудлик билан прокурорга хабар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel