Huquqiy axborot
07 Jul 2025 08:01
#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар
❗️ “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 Jul 2025 10:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди
Манба:
ЎРҚ-1070-сон, 23.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 Jul 2025 12:16
#Биласизми
❗️ Куръерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 Jul 2025 08:16
#Биласизми
🔖 Қонунчиликка кўра, болага тайинланган алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишда "Инсон" марказлари жалб этилади.
✔️ Бунда боланинг ва алимент тўловчининг яшаш шароитлари «Инсон» марказлари томонидан комплекс баҳоланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 Jul 2025 12:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейлар битирувчиларини суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди
Манба:
ВМҚ-374-сон, 18.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 Jul 2025 08:06
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Яшил” давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади
Манба:
ВМҚ-371-сон, 18.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
02 Jul 2025 12:16
#Биласизми
❗️Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш харажатлари қоплаб берилади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
02 Jul 2025 08:16
#Биласизми
⚠️ Қонунчиликка кўра, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.
❕Бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.
🔘Бунда:
🔹субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;
🔹меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;
🔹меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2025 16:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Университет – лаборатория – корхона – вазирлик” экотизими жорий этилади
🔰
Қарорга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан “Университет – лаборатория – корхона – вазирлик” экотизими жорий этилади. Экотизим доирасида ҳар йили:
🔹 ҳамкорлик қилаётган қурилиш саноати корхоналаридан илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича
буюртмалар қабул қилинади;
🔹 талабалар, магистрантлар, илмий изланувчилар ўртасида
“Энг яхши 20 та ғоя” танлови эълон қилиниб, саралаб олинади;
🔹 ғолиб лойиҳалар бўйича лабораторияларда тадқиқотлар ўтказилиши таъминланади.
💸 Шунингдек,Савдо-саноат палатаси амалиётга жорий этилган илмий тадқиқотлар муаллифларини
БҲМнинг 35 баравари миқдорида молиявий рағбатлантиради.
🔗
2025 йил 1 сентябрдан давлат олий таълим ташкилотларининг архитектура ва қурилиш йўналишидаги барча лабораториялари фаолияти Университет томонидан
“UniLab” платформаси орқали мувофиқлаштириб борилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2025 15:40
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Тошкент архитектура-қурилиш университетида таълим тизими самарадорлиги оширилади
“Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолиятида таълим тизими самарадорлигини ошириш ва илмий тадқиқотларнинг амалиёт билан интеграциясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-209-сон, 01.07.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, Университет фаолиятида эришиладиган
асосий самарадорлик кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 дуал таълим шаклини тўлиқ жорий қилиш орқали таълим жараёнларининг
амалиёт билан интеграциясини таъминлаш;
🔹 илмий салоҳиятни экспорт қилиш доирасида 2028 йил якунигача Университет брендини шакллантириб, хорижий давлатлардан
камида 1 000 нафар талабани жалб қилиш.
🔗
2025/2026 ўқув йилидан Тошкент архитектура-қурилиш университетида ўқитишнинг
дуал таълим шакли жорий этилади.
✔️ Дуал таълим дастури
кредит-модуль тамойили асосида қуйидагиларда ўтказилади:
🔸
1-курс талабалари учун – таълим дастурларининг
60 фоизи (назарий қисмлари) аудиторияларда,
40 фоизи (амалиёт қисми) қурилиш саноати корхоналарида;
🔸
2-, 3- ва 4-курс талабалари учун – таълим дастурларининг
40 фоизи (назарий қисмлари) аудиторияларда,
60 фоизи (амалиёт қисми) қурилиш саноати корхоналарида.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2025 13:01
#Биласизми
❗️Кам таминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари оширилди
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2025 08:45
#2025_йил_1_июлдан
🗓1 июлдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
🔹 Айрим экофаол фуқароларга
субсидия берилади ➖
БАТАФСИЛ; 🔹 Тадбиркорларга янги мажбуриятлар юклайдиган нормаларни қабул қилишга
мораторий элон қилинади ➖
БАТАФСИЛ;🔹 Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркор
жавобгарликдан озод этилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹 Ногиронлик пенсиялари
проактив шаклда тайинланади ➖
БАТАФСИЛ;🔹
Болалар учун контент яратган шахсларга
солиқ имтиёзлари берилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹
Малака оширишнинг янги шакллари жорий этилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹
Пенсия ва нафақалар миқдори оширилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹 Таълим ташкилотлари фаолияти
2 босқичда йўлга қўйилади ➖
БАТАФСИЛ; 🔹
"Жонли ижро ҳафталиги" ўтказилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹Айрим шахсларга
ҚҚС 1 иш кунида қайтарилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹 Энергия самарадорлигини ошириш
рағбатлантирилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹 Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг
янги модели жорий этилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹
Айрим шифокорларга устамалар тўланади ➖
БАТАФСИЛ.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2025 04:56
#2025_йил_1_июлдан
❗️ Пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
30 Jun 2025 14:57
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Пенсия ва ғазначилик фаолиятида замонавий хизматлар жорий этилади
“Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-105-сон, 26.06.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, пенсия ва ғазначилик фаолиятига замонавий хизматларни жорий этишнинг
асосий йўналиш ва
мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 ғазначилик ва пенсия таъминоти тизимларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш орқали ҳудудларда
ихчам хизмат кўрсатиш офисларини ташкил этиш;
🔹 фуқароларга кўрсатиладиган хизматларни тўлиқ
электрон ва
проактив шаклга ўтказишга эришиш.
🏛 Фармонга кўра,
2026 йил 1 июлдан ғазначилик тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига
Рақамли ғазна тизими жорий этилади.
🔗
2026 йил 1 декабрдан пенсия тизимида қуйидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали:
🔹 фуқароларнинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги электрон маълумотларга асосан
пенсия миқдорларини олдиндан аниқлаш бўйича
“Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади;
🔹 пенсия таъминотига оид барча хизматлар
тўлиқ проактив, электрон ҳамда
интерактив шаклга ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
30 Jun 2025 12:43
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
📝
Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:
🔹 қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари ва
ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланмани
ҚҚСдан озод қилишга оид имтиёз;
🔹 олтиндан ясалган заргарлик буюмларини
чакана савдода сотганлик учун йиғим.
🔗
2028 йил 1 январгача заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки уларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга
ҚҚСнинг 80 фоизи ҳар ойнинг
25-санасигача автоматик равишда республика бюджетидан қайтарилади.
✔️
2025 йил 1 сентябрдан:🔸
ЯТТларга заргарлик буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади;
🔸 Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси томонидан
Тошкент ва
Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида заргарлик буюмларининг асиллик даражасини текшириш ва уларни тамғалаш бўйича
сайёр хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади;
🔸 қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида
"Soliq" мобил иловаси орқали хабар берган шахсларга ундирилган жарима миқдорининг
50 фоизи миқдорида мукофот тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 Jul 2025 13:05
#Биласизми
🪙 Қонунчиликка кўра, педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан судга мурожаат қилганда давлат божидан озод қилинган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 Jul 2025 14:16
#Биласизми
🔖Қонунчиликка кўра, судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божи қуйидаги миқдорларда қайтариб берилади:
🔹биринчи инстанция судида — тўланган давлат божининг 70 фоизи;
🔹апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судда — тўланган давлат божининг 30 фоизи.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 Jul 2025 10:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди
Манба:
рўйхат рақами: 3630-сон, 17.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 Jul 2025 14:03
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
“Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3636-сон, 01.07.2025 й.)🔰 Низом
“Жасорат мактаблари”га
(Жасорат синфлари) ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартибини белгилайди.
✔️ Жасорат синфларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул квотаси, яъни битта синфга
26 нафар ўқувчидан иборат тарзда
5-синфдан бошлаб қабул қилинади.
⌛️ Жасорат синфларида ўқиш муддати
7 йилни ташкил қилади.
📝 Жасорат синфларига кириш учун
жисмоний тайёргарлик ҳамда тегишли фанлар йўналиши бўйича
тест синовлари июль ойида ўтказилади.
📋 Жасорат синфларининг
9-синфини якунлаган ўқувчиларга
таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома,
11-синфини тамомлаган ўқувчиларга
умумий ўрта таълим тўғрисидаги
шаҳодатнома берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
03 Jul 2025 10:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (405-сон, 01.07.2025 й.) билан “Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.🔰 Низом ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган
тадбиркорлар ҳамда
хусусий бандлик агентликларига қуйидаги қўллаб қувватлаш чораларини тақдим этиш тартибини белгилайди:
🔹 бандликка
кўмаклашиш субсидияси;
🔹 иш ўринларига
мослаштириш субсидияси.
🔗 Низомга кўра,
"Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри" ахборот модули юритилади.
💰
Бандликка кўмаклашиш субсидияси қуйидаги талабларга жавоб берадиган тадбиркорларга ажратилади:
🔸 электрон реестрда турган I ва
(ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни камида
3 ой давомида узлуксиз расмий бандлигини таъминлаган;
🔸 мазкур даврда унга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг
2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлаган.
💵
Иш ўринларига мослаштириш субсидияси бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун
сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини ташкил қилган тадбиркорларга
50 млн сўмгача миқдорда ажратилади.
📜 Субсидиянинг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:
▪️сурдотаржимон хизмати учун БҲМнинг
8 баравари;▪️психолог хизмати учун БҲМнинг
10 баравари;▪️ҳамроҳлик хизмати учун БҲМнинг
5 баравари.
✍️ Тадбиркорлар ушбу субсидияларни олиш учун
“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизим ёки
ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон сўровномани тўлдириш орқали мурожаат қилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
02 Jul 2025 14:16
#Биласизми
🪙 Қонунчиликка кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка 15 йил давомида ёки бошқа мол-мулкка 5 йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
02 Jul 2025 10:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди
Манба:
рўйхат рақами: 3631-сон, 18.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
02 Jul 2025 06:16
#Биласизми
❗️ 2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун
🔰 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси
давлат мустақиллигининг
рамзидир.📌 Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини
ҳурмат қилишлари шарт.
▶️ Жиноят кодексига асосан, Давлат гербига ҳурматсизлик қилиш БҲМнинг
25 бараваригача (9 млн 375 минг сўм) миқдорда жарима ёки
360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан
жазоланади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2025 15:48
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Мактаб – техникум (лицей) – университет” тамойили асосида кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади
🔰
Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан тегишли таълим дастурлари бўйича амалий машғулот ва лаборатория ишларининг
камида 25 фоизи хорижий профессор, халқаро сертификатга эга профессионал мутахассислар томонидан ўтказилади.
📝
2025 йил 1 сентябрдан тажриба-синов тариқасида
“мактаб – техникум (лицей) – университет” тамойили асосида кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади.
✔️ Бунда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани
250- ва
273-сонли умумтаълим мактаблари Университетга бириктирилади ва Университет:
🔸 ҳар ойда 1 маротаба
7–9-синф ўқувчиларини уларнинг қизиқишлари доирасида белгиланган соҳаларга оид мавзуларни Университет лабораторияларида
дарсдан ташқари машғулот сифатида ўқитади;
🔸 ўқувчиларнинг Университет
лабораторияларига хавфсиз бориб келишларини таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2025 14:51
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби белгиланди
"Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3634-сон, 01.07.2025 й. )🔰 Низомга кўра, дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун
ихтиёрий ҳисобланади.
✍️ Манфаатдор шахс дастлабки қарорни олиш учун ариза билан божхона органига
ёзма ёки
Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда мурожаат қилади.
⌛️ Ариза божхона органига келиб тушган кундан бошлаб
10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
✔️ Дастлабки қарор Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯАТ) да божхона органининг раҳбари томонидан
электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади.
🔗 Тасдиқланган дастлабки қарорга ЯАТ орқали автоматик равишда
матрицали штрих код (ҚР-код) қўйилади.
📜 Дастлабки қарор асосида Ўзбекистоннинг
исталган божхона постида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2025 11:07
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат фуқаролик хизмати янги ёндашувлар асосида ташкил этилади
Манба:
ПФ-95-сон, 23.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 Jul 2025 07:02
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди
“Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (398-сон, 30.06.2025 й.) қабул қилинди.🔰 Қарор билан
“Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш” схемаси тасдиқланди.
📝 Қарорга кўра, проактив шаклда пенсия тайинланган ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга
СМС-хабар кўринишида юборилади.
✔️ Бунда СМС-хабарни етказиш имкони бўлмаганда хабарлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан фуқаронинг
яшаш манзилига етказиб берилади.
📲
2025 йил 1 октябргача “Пенсия” ахборот тизимида фуқароларнинг
ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа абонент рақамларига қўнғироқ қилиш имконияти яратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
30 Jun 2025 16:41
#2025_йил_1_июлдан
🪙 Қонунчиликка кўра, республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
30 Jun 2025 14:36
#2025_йил_1_июлдан
⚡️ Қонунчиликка кўра, республиканинг 15 та туман (шаҳар)ларида, тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилади. Бунда қуйидаги мақсадлар белгиланди, жумладан:
🔹 оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифат ва самарадорлигини ошириш;
🔹 тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш;
🔹 аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда қисқа муддатли чора-тадбирларни ўз ичига олган "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастурини амалга ошириш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
30 Jun 2025 12:23
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳаси қўллаб-қувватланади
“Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-207-сон, 26.06.2025 й.) қабул қилинди.🔰 Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган
асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 қимматбаҳо металларни қайта ишлашнинг йиллик ҳажмини
7 тоннага, заргарлик буюмларини экспорт қилиш кўрсаткичларини
300 млн АҚШ долларига етказиш;
🔹 қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг норасмий айланмасини
камида 50 фоизга қисқартириш.
📙 Қарорга кўра, заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорларга қуйидаги
қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади, жумладан:
➖ қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда
90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига фоиз ҳисобланмайди, 91-кундан бошлаб
180-кунгача амалга оширилган тўловлар қисмига – йиллик
3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади;
➖ заргарлик марказларида
"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ва
Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг филиаллари фаолияти
(сайёр хизмат кўрсатиш) йўлга қўйилади;
➖ заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорлар
“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлганда аъзолик бадалини 50 фоизлик чегирма билан тўлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…